Мавзу юзасидан назорат саволлари
Жорий йилда қанча янги таълим муассасалари қурилди ?
Жойлардаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун қанча олий таълим муассасасида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилди?.
Жорий йилда қанча ўрта махсус маълумотли педагоглар учун олий маълумот олиш имконияти яратилди?
2017-2021 йилларга мўлжалланган Харакатлар стратегиясида таълим муассасаларининг моддий-теъника базасини мустаҳкамлашга қаратилган қандай чора тадбирлар белгиланган?
2017-2021 йилларга мўлжалланган Харакатлар стратегиясида кадрлар салоҳиятини юксалтириш мақсадида қандай чора тадбирлар амалга оширилиши белгиланган?
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда тўлиқ ўрганилмаган нодир китобларни ўрганиш юзасидан қандай вазифалар белгиланган?
Бугунги кунда таълим тизими ходимларига қандай замонавий талаблар қўйилмоқда?
МАВЗУ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ТЕСТЛАР
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини тубдан такомиллаштириш мақсадида қандай ишлар амалга оширилади?
умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия сифати тубдан такомиллаштирилади
умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини, ҳусусан аниқ фанлар ўқитувчиларининг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш тизими йўлга қўйиш орқали таълим сифати оширилади.
халқаро талабларга мос равишда бола шахсини ривожлантиришга йўналтирилган таълим методологияси амалиётга жорий этилади, фанлар йўналишида ўқитиш муаммоларига бағишланган форумлар ташкил этилади
Барча жавоблар тўғри.
2. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясидан кўзланган мақсад –
а) мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотларнинг суръатини янада оширишдан иборат.
*б) олиб борилаётган ислохотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, хаётнинг барча сохаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг мухим устувор йўналишларни амалга оширишдан иборат.
c) мамлакатимизда миллий давлатчилик асосларини барпо этиш ва мустахкамлашдан иборат.
д) мамлакатимизда миллий сайлов тизимининг изчил ва босқичма-босқич либераллашуви, сайловларнинг қонун талаблари ва халқаро принциплар нормаларига мос холда ўтказилишини таъминлайдиган қонунчилик базасини шакллантиришдан иборат.
3. Харакатлар стратегиясининг тўртинчи устувор йўналиши қайси сохага бағишланган?
а) Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш.
б) қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-хуқуқ тизимини янада ислох қилиш.
c) Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш.
*д) Ижтимоий сохани ривожлантириш.
4. 2017 йилда Харакатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга биноан нечта қонун қабул қилинди?
а) 21 та.
б) 36 та.
*c) 49 та.
д) 68 та.
5. Харакатлар стратегиясининг биринчи устувор йўналишига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашиш мақсадида қандай лавозим ташкил этилди?
*а) Фракциянинг ижрочи котиби.
б) Фракциянинг матбуот котиби.
c) Фракциянинг ижрочи директори.
д) Фракциянинг муваққат аъзоси.
6. Харакатлар стратегиясининг биринчи устувор йўналишига мувофиқ Парламент ва ижроия хокимияти органининг қонун ижодкорлиги хамда парламент назоратини ташкил этиш бўйича ўзаро хамкорлиги самарадорлигини ошириш мақсадида қандай лавозим ташкил этилди?
а) Бош вазирнинг парламент ишлари бўйича ўринбосари.
б) Бош вазирнинг Сенат ишлари бўйича маслахатчиси.
c) Вазирлар Махкамасининг қонунчилик палатасидаги вақтинчалик вакили.
*д) Вазирлар Махкамасининг Олий Мажлис палаталаридаги Доимий вакили.
7. Харакатлар стратегиясининг тўртинчи устувор йўналиши қайси сохага бағишланган?
а) Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш.
б) Қонун устуворлигини таoминлаш ва суд-хуқуқ тизимини янада ислох қилиш.
*c) Ижтимоий сохани ривожлантириш.
д) Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
8. 2017 йилда ижтимоий сохани ривожлантириш бўйича нечта қонун лойихаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди?
а) 17 та.
б) 18 та.
c) 7 та.
*д) 4 та.
Do'stlaringiz bilan baham: |