Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларни


-МАВЗУ: БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА МАТЕМАТИКА



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/98
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#98466
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   98
Bog'liq
aqlij rivozhlanishida muammosi bolgan bolalar boshlangich talimi nazariyasi va metodikasi

 
4-МАВЗУ: БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА МАТЕМАТИКА 
ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


63 
имкониятларига мос келади). 
3. Ўқитиш услубиятларини илмий ишлаб чиқиш (қандай ўқитиш керак, яъни 
ўқувчилар ҳозирги кунда зарур бўлган билим, уқув ва малака, ақлий фаолинт 
қобилиятини эгаллашлари учун ўқув ишлари услубияти қандай бўлиши керак? 
Билимларни эгаллаш жараѐ-нида ўқувчиларнинг шахсияти ривожланиши ва 
шакл-ланиши учун қандай ўқитиш керак?). 
4. Ўқитиш воситаларини—дарсликлар, дидактик ма-териаллар, кўрсатма 
қўлланмалар ва техник воситалар-ни ишлаб чиқиш (нима ѐрдамида ўқитиш). 
5. Таълимни ташкил қилишни илмий ишлаб чиқиш (дарсни ва таълимнинг 
дарсдан ташқари шаклларини қандай ўтказиш, ўқув ишларини қандай ташкил 
қилиш, ўқув жараѐни билимларни эгаллаш жараѐнигина бўлиб қолмасдан, балки 
ўқувчилар шахсининг таркиб топиши ва ривожланиши жараѐни ҳам бўлиши учун 
ўқув иш-ларини қандай ташкил этиш, тарбиявий масалаларни қандай қилиб 
самаралироқ ҳал қилиш). 
Математика ўқитиш услубиятининг бошқа фанлар билан алоқаси. Махсус 
математика ўқитиш услубияти бошқа фанлар, энг аввало бошланғич математика 
ўқи-тиш услубиятига боғлиқ. Бу услубият томонидан бел-гиланган қонуниятлар 
ақли заиф ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ѐрдамчи 
мактабда математика ўқитиш услубияти томонидан ҳам ишлатилади. 
Махсус математика ўқитиш услубияти ақли заиф болалар тарбияшунослиги 
(олигофренопедагогика) ва умумий руҳшунослик фанлари (психология) билан 
узвий боғлиқ бўлиб, бу фанларнинг қонуниятларига таянади. Ақли заиф болаларни 
тарбиялаш тарбияшу-нослиги билан умумий тарбияшуносликнинг мақсадлари бир. 
Шу билан бир қаторда ақли заиф болалар тар-бияшунослиги умумий 
тарбияшуносликнинг бўлими бўлмасдан, балки ўзича мустақил фандир. 
Махсус математика ўқитиш услубияти ақли заиф бола руҳшунослиги, 
тарбияшунослик руҳшунослиги ва ѐш руҳшунослиги билан боғлиқ таълим ва 
тарбиянинг кўпгина масалаларни ҳал қилишда ѐрдамчи мактаб ўқитувчиси бу 
фанларга оид кўпгина билимлардан фой-даланишн керак. Ақли заиф болалар, 
руҳшунослиги (олигофренопсихология) таълим таъсирида киши маънавий 
қиѐфасининг шаклланиш қонуниятларини, турли ѐшдаги ақли заиф болаларнинг 
руҳий хусусиятларини, шунингдек ақли заиф болаларнинг билим, уқув 


64 
малакаларни ўзлаштиришларининг руҳшунослик қонуниятларини, уларнинг 
мустақилликларининг ривожланиши, ақли заиф ўқувчилар шахсининг камол 
топиш қонунуиятларига таянади.
Ватанимиз ва бошқа мамлакатлар чегараларининг узунлиги, мамлакатлар 
эгаллаган майдонларнинг юзлари, дарѐларнинг узунлиги, тоғларнинг баландлиги, 
денгиз, кўлларнинг узунлиги ва чуқурлиги математика дарсларида арифметик 
масала ва мисоллар тузишда, сонларни таққослаш ва таҳлил қилишда жуда 
қизиқарли материал бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Иккинчи томондан, математик билимлар бошқа дарсларда кенг қўлланилиши 
лозим. 
Масалан, қўл меҳнати дарсида ўқувчилар математика дарслари учун
қоғоздан гул солиб кесадилар, пластилиндан дидактик материаллар ясайдилар.
Бундан ташқари, геометрик шаклларни (квадратлар, учбур-чаклар, тўғри
тўртбурчаклар, айланалар) қаламда айлантириб чиқадилар ва қирқадилар, 
уларни фарқ-лаш ва номини айтишни ўрганадилар. Математика дарсларида
ўқувчилар нарсаларнинг қуйидаги белги-лари: узун-қисқа, кенг-тор, йўғон-
ингичка ва бошқалар билан танишадилар. Қўл меҳнати дарсида эса турли 
буюмлар тайѐрлашда, масалан, ўйинчоқларни ясашда ўқувчилар уларни 
мустаҳкамлайдилар. 
Математика дарслари каби қўл меҳнати дарслари-да ҳам ўқувчиларнинг фазони 
аниқлаши ривожланади. Укувчилар қоғознинг ўртасини, юқори— қуйи, ўнг ва чап 
томонларини кўрсатишни ўрганадилар.Жўғрофия дарсларида айрим мавзуларни 
ўргагшшда, масалан, масштабларни ҳисоблаш, мактаб участкасининг режасини, ўз 
турар жойининг содда режасини тузишда ўқувчиларнинг математика ва
чизмачиликда олган билимлари кенг қўлланилиши мумкин. Чунки штаб 
ҳақидаги тушунча фақат ўлчаш малакалариини мустаҳкам асосидагина тўғри 
шаклланади. Тарих дарсларида ўқитувчи ўқувчиларнинг вақт тушунчалари
аниқлайди ва кенгайтиради ҳамда тарихий ҳодисалар орасида ўтган вақтни 
ҳисоблашга оид масалаларни ечишда уларнинг бу кўникмаларидан фойдаланидар.
Математика таълими билан она тилининг боғлиқииги ўзига хосдир. 
Математика 
дарсида 
ўқитувчи, 
ўқувчиларнинг 
математик 
нутқларини 
ривожлантириш, уларнинг математик луғатларини бойитиш масаласини ечади. 


65 
Тажриба ва кузатишлар шуни кўрсатадики, аниқ, равон математик нутқ математика 
тушунчаларини ўзлаштиришга ижобий таъсир кўрсатар экан. Математика 
ўқитувчиси ўқувчиларни фақат масала ва мисолларни тўғри ечишга эмас, балки 
саводли ѐзишга, гапларни тўғри тузишга ҳам ўргатади. 
Она тили дарсларида сонлар ва бошқа матема-тик атамаларни ва 
ифодаларни ѐзишни мустаҳкамлаш 
шарт. 
Математика ўқув мавзуси ҳам, математика таъли-мини меҳнат таълими билан 
боғлаш масаласини ечади. Математика дарсларида олинган билимлар ўқув уста-
хоналарида, мактаб тажриба майдонл&рида, шу билан бирга ўқувчилар ишлаб 
чиқариш амалиѐтини ўтайди-ган саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналарида ишла-
тилиши ва мустаҳкамланиши лозим. 
Тарбияшунослик ва руҳшунослик текширишлари шуни кўрсатадики, ақли заиф 
ўқувчилар билимларни эгаллаган тақдирларида ҳам бу билимларидан меҳнат ва 
турмуш масалаларини ечишда фойдалана олмайди- 
лар. 
Математик таълим жараѐнини шундай тузиш керак-ки, унда меҳнат 
дарсларида эгалланган билимлар ҳам-да ўқувчиларнинг меҳнат тажрибасидан 
математика дарсларида фойдаланилсин, ўқувчиларнинг бу фанни ўрганишга 
бўлган қизиқиши орттирилсин, математик билимларнинг ҳаѐтий зарурлиги
намойиш этилсин. 
Математика дастурида кўзда тутилган билим, уқув ва амалий малакалар 
(ўлчаш, ҳисоблаш) фаолиятнинг ҳар қандай турида, ҳар қандай касбда кенг 
қўллани-лади. Бироқ математика ва меҳнат ўқитувчилари бу билимларни 
қўллашга ўқувчиларни ўргатишсагина ва уларни амалий-ҳаѐтий масалаларга 
киритсаларгина, ўқувчи бу билимларни меҳнат дарсларида қўллаши 
мумкин. 
Ўз синф ўқувчилари эгаллай оладиган касб ва меҳнат тури, устахонадаги 
амалий дастур билан тўлиқ та-нишиб, математика ўқитувчиси математика 
курсинииг қайси мавзулари, айниқса меҳнат билан маҳкам бог-ланганлигини,
математика таълимида эгалланган билимлар, қандай қилинса, ўқувчиларнинг 
меҳнат жарараѐнларини эгаллашга яхшироқ тайѐрлаши, уларнинг меҳнатини 


66 
мазмунлироқ қилишини белгилайди.
Масалан, маълумки, математика дарсларида ўқув-чилар ҳамма узунлик 
ўлчовлари билан танишадилар. Меҳнат дарсларида меҳнат таълими ўқитувчиси 
бу узун-лик ўлчовларини амалда қандай ишлатилишини ўқув-чиларга кўрсатиши 
керак. Ўз ўрнида математика ўқитувчиси ўқувчиларнинг меҳнат дарсларида 
эгаллаган билим ва тажрибалари-дан фойдаланиши керак. Масалан, ўқитувчи 
сўраши мумкин: меҳнат дарсларида қандай буюм тайѐрладингиз? У қандай 
материалдан тайѐрланган? Металлнинг қалинлиги қанча? Металлнинг 
қалинлигини аниқлаш учун қандай ўлчов бирлигини танлаш керак? ва ҳ. к. 
Хулоса қилиб айтганда, математика ўқитувчиси ўқувчиларнинг иазарий 
билимларини, ҳисоблаш ва ўлчаш кўникма ва малакаларини устахонадаги 
мсҳнат дарсларида, мактаб тажриба майдонларида, ишлаб чи-қариш амалиѐтида 
қўллашга ўргатади. 
Меҳнат ўқитувчиси ўз ўрнида математика дастури ва дарслигини яхши билиши 
ва ўқувчиларнинг матема-тик билимларни ишлатиш бўйича кўникма ва малака-
.млрини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга ҳаракат қилиши керак. Фақат 
математика ва меҳнат ўқитувчиларининг биргаликдаги ҳаракатлари математика 
ва меҳнат таълимини ўзаро бойитиши мумкин. 

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish