Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларни


Мехнат таълимининг умумий вазифалари куйидагилардан иборат



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/98
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#98466
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   98
Bog'liq
aqlij rivozhlanishida muammosi bolgan bolalar boshlangich talimi nazariyasi va metodikasi

Мехнат таълимининг умумий вазифалари куйидагилардан иборат: 
1.Бола шахсида ижобий сифатларни тарбиялаш (мехнатсеварлик, 
жамоада ишлаш малакаси). 
2. Мехнат турлари буйича элементар билимларни маълум килиш. 
а) мехнат малакаларини шакллантириш; 
б) зарур мехнат усулларига ургатиш; 
в) мехнатда мустакилликни ривожлантириш. 
3. Ташкилий малакаларни шакллантириш. 
4. Мехнат таълимининг махсус вазифаси булиб, укувчиларнинг аклий 
фаолиятидаги нуксонларни коррекциялаш хисобланади. Коррекцион иш мехнат 
топширикларини бажаришда уз ифодасини топиши керак. Хар бир дарсда мехнатнинг
умумий ахамиятини, амалий йуналишини таъкидлаб утиш керак. Бу
тайѐрланаѐтган буюм учун маълум жавобгарликни тарбиялайди. Укитувчи турли
материаллардан фойдаланишни хисобга олиб мехнат объектларини уйлаб чикиши керак. 
Жамоатчилик ва уртокчилик хиссини тарбиялаш учун амалий ишларни куриб 
чикиш лозим. Узаро ѐрдамни тарбиялашга кучлилар билан кучсизларни хамкорликда 


138 
ишлатиш йули билан эришилади. 
Шунингдек, акли заиф болаларнинг жисмоний ривожланишидаги нуксонларини 
хисобга олувчи ва кул моторикасини ривожлантиришга йуналтирилган махсус иш олиб 
бориш зарур. Мураккаб иш турларини енгилига алмаштириш, дам олишни белгилаш 
лозим. Ривожланишда камчилиги булган болаларда хар кандай укув мажбурияти хам 
баъзан зарар келтириши мумкин. Ута юкори суръатда укувчилар шошилишади, 
асабийлашади. 
Ёрдамчи мактаб укувчилари иш усулларини бир хилда узлаштирмайдилар. 
Уларнинг купчилиги харакат ва унинг натижаларини англашга кийналадилар. 
Узлаштирилган мехнат усулларини учта компонентга булиш мумкин - усул натижаси
мехнат куроли ва дастур. Масалан: ѐпиштириш усули натижаларини узлаштириб, укувчи 
ѐпиштирганда бир текис, елим ташкарига чикиб кетмаслигини билиб олади. 
Мехнат усулларини шакллантириш уччала компонентни узлаштиришни уз ичига 
олади. Тафаккурдаги нуксон бу жараѐнни кийинлаштиради. Куп холларда усулларни 
узлаштиришдаги кийинчиликлар унинг биринчи компонент шаклланишидаги нуксонлар 
билан боглик. 
Шунингдек, мехнат машгулотларининг ривожлантирувчи ахамияти шундаки, болалар 
мустакил ишлашга урганадилар. Мустакил ишлаш ижодкорлигани, боланинг потенциал 
имкониятларини оширади. 
Мустакил мехнат фаолиятини таъминлаш - бу болаларни иш жойини ташкил 
этиш, уз ишини режалаштириш, уни мустакил бажаришга ургатади.
Мехнат дарсларида махсус тизимни куллаш уларни кейинги мехнат таълимига 
тайѐрлашнинг юкори даражасини таъминлаб беради. 
Мехнатга ургатиш туфайли укувчилар умумтаълим фанларида эгаллаган билим, 
куникма ва малакаларини, технологик билимларни урганадилар, уларни амалиѐтда 
куллайдилар. 
Ёрдамчи мактабда касбий-мехнат таълими укувчиларнинг аклий ва жисмоний 
имкониятларини хисобга олиб ташкил этилади. Унинг максади - укувчиларни замонавий 
ишлаб чикариш шароитида мураккаб булмаган ишларни мустакил бажаришга ургатиш. 
Мехнат дарсларининг коррекцион тарбиявий йуналганлиги нафакат акли заиф 
болалар нуксонларини коррекциялаш, балки ривожланишида нуксони булган болалар 
билиш фаолиятидаги нуксонларни, шахснинг ижтимоий сифатларини тарбиясини 


139 
таъминлайди. Мехнат дарсларининг вазифаси акли заиф болалар билиш фаолиятидаги 
нуксонларни коррекциялашдангина эмас, балки уларда барча анализаторлар бажарадиган 
малака ва куникмаларни ишлаб чикишдан иборат. Бундан ташкари ташкилий мехнат 
харакат малакаларини ривожлантириш имконини беради, акли заиф боланинг харакат 
доирасидаги бузилишларни бартараф килади. Махсус мактаб укувчилари орасида мотор 
бузилишли болалар хам мавжуд. Лекин бундай укувчиларни хам мехнатга ургатиш лозим. 

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish