Axes синингNone параметри орқали кордината ўқларини йўқ қилади.
Масалан: 4-расм кордината ўқларсиз график тасвири
Худди шу функциянинг ўзини бирқанчасини, яъни косинусода функцияга боғлиқ бўлган бу функцияни аргументига 1дан3гача бўлган қийматлар қўйиб барчасини битта кордината системасида бир оила қилиб ифодалаш ҳам мумкин. Бу эса қуйидагича ўз аксини топади. Бунинг учун барча графикни ҳар хил рангда кўриш қулайлигини дастурнинг ўзи бажаради. Бу нарсага фойдаланувчи алоҳида буйруқ бериши шарт эмас. 3 хил рангни дастур (кўк, яшил, қизил,) ўзи таъминлаб беради ва қуйидаги ўз акси ни топади.
ХУЛОСАЛАР Бугунги кунда умумий ўрта таълим муассасалари зиммасига ўқувчиларни билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, ижодий ёндошган ҳолда муаммолар ечимини мустақил топиш, хулоса чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этишга қодир бўлган ўқувчиларни тайёрлаш вазифаси юклатилган. Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларни билимли қилиб тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш ва умумий ўрта таълими самарадорлигини оширишга қаратилган. Тадқиқот вазифасидан келиб чиққан ҳолда ўтказилган илмий изланишлар асосида қуйидагилар аниқланди:
1. Республикамизнинг таълим муассасаларида фаолият юритиш учун мустақил ва эркин фикрловчи, замонавий техника ва технологияларни мукаммал тушуна оладиган математика ўқитувчиларга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.
2. Педагогик адабиётлар ва тадқиқот ишлари таҳлили ўтказилиб “тизим” “тизимли ёндашув” ва “педагогик тизим” тушунчаларига олимлар ва педагогларнинг фикрлари ва таърифлари ўрганилди.
3. Таълим жараёнини тизимли ёндошув асосида ташкил этиш имкониятлари чуқур таҳлил этилди.
4. Математика фани бўйича ўқувчиларга қўйиладиган умумий, психологик талаблар ўрганилиб, уларнинг моҳияти ёритилиб берилди.
6. Таълим жараёнида муаммоли вазият методидан унумли фойдаланиш ўқувчиларни ўқув билиш фаоллигини оширади ва кейинги ўрта –махсус таълимида ўқишини давом эттириш натижасида кўникма ва малакаларининг шаклланишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
8. Таълим жараёнида педагогик технологиялар ва фаол методларни қўллаш ўқувчиларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантиради, ўз-ўзини бошқариш ва баҳолашга ўргатади.
Бўлажак ўрта махсус касб-ҳунар таълими талабаларини тайёргарлигини янада такомиллаштиришни амалга ошириш учун қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:
- ўқувчиларни билимли қилиб тайёрлашда таълим дастурлари ва ўқув меъёрий ҳужжатлари замонавий талаблар асосида такомиллаштирилиб турилиши лозим.
- билимли талабаларни тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришда ахборот технологияларидан унумли фойдаланишнинг моддий-техник базани мустаҳкамлаш.
- бўлғуси ўрта махсус касб-ҳунар таълими талабаларини тайёрлаш жараёнига ахборотли ёндашувни ва умумкасбий ва ихтисослик фанларидан электрон мультимедиали дарсликлар яратишни бўйича тадбирлар белгиланиши лозим.