Иш ҳақи (wage rate) – фойдаланилган меҳнат учун берилган пул миқдори ѐки нарх. Ишлаб чиқариш (product) - ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланган ҳолда маҳсулот яратиш жараѐнини ѐки ишлаб чиқариш омилларини тайѐр маҳсулотга айлантириш жараѐни.
Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи – мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш орқали ишлаб чиқариладиган товарлар комбинациясини ифодаловчи чизиқ.
Ишлаб чиқариш омиллари чекланган бўлиб, уларга меҳнат (labour), капитал (сapital), материаллар (хом ашѐ, бутловчи қисмлар, электр энергияси, газ, сув ва ҳоказо), ер (land).
Иқтисодий неъмат (economic good) – эҳтиѐжни қондириш воситаси.
Иқтисодий рента – ресурсни сотилиши мумкин бўлган нарх билан мувозанат нарх айирмасига тенг. Ноѐб, чекланган ресур ва ишчининг юқори малакаси учун тўланадиган қўшимча тўлов.
Иқтисодий ресурслар (economic recourses) – ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган омиллар ѐки ишлаб чиқариш омиллари.
Иқтисодий таълимот, назария, қонун, категория - меркантилизм, физиократизм, классик иқтисодий мактаб, маржинализм - бу иқтисодий таълимотлардир; ―нуфуз‖, ―сўнгги соат‖, ―учинчи шахслар‖, юқори фойдалилик, умумий бандлик, қийматнинг меҳнат назарияси; қиймат, қўшимча қиймат, талаб ва таклиф қонунлари; товар, меҳнат тақсимоти, пул, нарх, иш ҳақи, рента ва бошқалар иқтисодий категориялардир.
Иқтисодий ўсиш (economic growth) - ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ресурслар миқдорини ошириш ѐки технологияни такомиллаштириш орқали жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш.
Капитал – узоқ муддатли оралиқда маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ресурс.
Касаба уюшмаси - бу ишчилар уюшмаси бўлиб, у ўзининг аъзолари номидан ва кўрсатмасига кўра тадбиркорлар билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга ташкилот.
Касбий тайѐргарликбўлажак мутахассиснинг психологик, психофизиологик, жисмоний ҳамда илмий-назарий ва амалий тайѐргарлиги.
Касбий билимдонликпедагогик фаолият юритиш учун зарур бўлган назарий ва амалий тайѐргарлик бирлиги.
Кейнсчилик - Ж.М.Кейнснинг фикрларини илгари сурувчи йўналиш, уч оқими мавжуд: 1. Ўнг оқим - ўта реакцион оқим, қуролланиш тарафдори, тартибга солиш таклифлари бор. Германия ва Италияда кенг тарқалган; 2. Либерал оқим - монополия манфаатларини ҳимоя қилувчи ва қуролланишни инкор этувчи оқим. Унинг асосий вакили Женни Робинсон хоним, бу оқимда касаба уюшмаларига кенг ўрин берилган. Францияда ―дирижизм‖ (дирижер сўзидан олинган) назарияси вужудга келган; 3. Янги кейнсчилик, кейинроқ ортодоксал кейнсчилик - Ж.М.Кейнснинг қоидалари тўлақабул қилинган ҳолда А.Хансен томонидан стагнация назарияси билан тўлдирилади. А.Хансен ва К.Кларк мультипликатор принципини акселератор принципи билан тўлдирдилар, индуцирланган инвестиция тушунчасини киритдилар. Императив (зарурий) ва Индикатив (таклиф мажбурий эмас) режалаштиришлардан фойдаланиш мумкинлиги айтилади (Франция ва бир қанча мамлакатларда кенг тарқалган). Асосий вакиллари франциялик Г.Ардан, Г.Мендес-Франс, Ф.Перру, С.Харрислардир. Янги кейнсчилик ўрнига посткейнсчилик вужудга келди, унинг вакиллари Ж.Робинсон, Н.Калдор, П.Сраффа (Англия), Л.Эйхнер, .Вайнтрауб (АҚШ); бу оқимда ўсиш ва тақсимот марказий деб ҳисобланади. Иқтисодни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш таклиф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |