1-мавзу: ИБА фани ўқитишнинг мақсад ва вазифалари.
Режа:
1.1. Иқтисодиѐт ва унинг бош масаласи
1.2. Иқтисодий билим асослари‖ фанини ўқитишнинг зарурияти.
1.3. Иқтисодий билим асослари‖ фанининг ўқув дастури.
Таянч иборалар: иқтисодиѐт, эҳтиѐж, ишлаб чиқариш, тақсимлаш, истеъмол, иқтисодий ресурслар, иқтисодиѐт фанининг предмети,ўқув дастур, билим, кўникма, малака, компетенция, саводхонлик компетенцияси, иқтисодий маданият компетенцияси.
1.1.Иқтисодиѐт ва унинг бош масаласи
Ер юзида инсониятнинг пайдо бўлиши, ўзининг биологик ва ижтимоий камол топиши борасида узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтган. Инсон биологик жиҳатдан энг олий тирик мавжудот бўлиб, бошқа жонзодлардан ўзининг ақл-идроки, онгли ва ижодий меҳнат қила олиш қобилияти билан ажралиб туради.
Инсон табиатнинг ажралмас қисми сифатида табиатдаги ашѐлар шаклини ўзгартиради, уни истеъмолга, яроқли ҳолга келтиради. Иқтисодиѐтни ҳаракатга келтирувчи куч, жамиятдаги товар ва хизматларнинг ишлаб чиқарувчиси, яратувчиси ва истеъмолчиси ҳам инсон ҳисобланади. Инсон бозор шароитида барча товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчи бўлибгина қолмасдан, балки уларни истеъмолчига етказиб берувчи, ишлаб чиқаришни истеъмол билан боғловчи, улар ўртасидага алоқани бажарувчи, товар ва хизматлар-нинг сотиб олувчи ва уларнинг истеъмолчиси сифатида ҳам намоѐн бўлади. Ниҳоят инсон иқтисодиѐтнинг ҳамма босқичларида, унинг ташкилотчиси, бошқарувчиси, турли омиллари, бўлаклари, соҳалар ўртасидаги мувозанатни, алоқаларни бир-бирига мувофиқлигини таъминловчи куч сифатида ҳам иш юритади.
Инсон фақатгина моддий неъматларни яратувчиси ва истеъ-молчи бўлмасдан, балки шу жараѐнда янгидан-янги техника ва технологияни яратувчи, ишга солувчи, улардан фойдаланиш усул-ларини белгиловчи олий интеллектуал шахс ҳисобланади. Ишлаб чиқариш воситалари инсон меҳнатининг маҳсули бўлиб, ўз навбатида меҳнатнинг шакл ва моҳиятини ўзгартиради.
Инсон нима учун меҳнат қилади? Меҳнат ҳаѐтий эҳтиѐжми ѐки заруриятми? Маълумки, ибтидоий жамият босқичида ҳали ишлаб чиқариш қуроллари яратилмаган, табиат берган тайѐр, неъматлардан жамоа тариқасида, яъни кўпчилик бирлашган жамоа мулки сифатида фойдаланганлар. Чунки жамоадан ажралган ибтидоий одам табиат инжиқликларига қарши якка ҳолда кураш олиб бора олмаган. Фақат жамоа равишда ҳаѐт учун зарур бўлган егулик топиш мумкин бўлган, ҳали ишлаб чиқариш қуроллари яратилмаган, тайѐр табиат берган неъматлардан жамоа тариқасида, яъни, кўпчилик, бирлашган жамоа сифатида фойдаланганлар.
Инсон шу уринишларини осонлаштириш ва камайтиришга интилиб, меҳнат қуролларини, зарур ҳаѐтий неъматларни яратиш учун янги технологияларини ўйлаб топишга мажбур бўлган. У пиѐда юрмаслик учун ғилдирак (велосипед) ихтиро қилган, ерни қўл билан қазимаслик учун белкурак, кейинчалик эса замонавий эксковатор-ларни ҳам ихтиро этган.
Инсон ўз фаолиятида у ѐки бу иш билан шуғулланиш учун энг аввало истеьмол қилиши, овқатланиши, кийим-кечак кийиши, уй-жойга эга бўлиши, турли хизматлардан баҳраманд бўлиши керак, бунинг учун эса уларни ишлаб чиқариш зарур.
Меҳнат туфайли инсон турли соҳаларда фаолият кўрсатиш имкониятига эга бўлади ва шу орқалигина зарур моддий ва маънавий неъматларни ишлаб чиқаради, ўзининг яшаши ҳамда камол топишини таъминлайдиган фаолият билан шуғулланади. Бу иқтисодий фаолиятда ўз аксини топади.
Одамларнинг иқтисодий фаолияти инсон шахсиятида намоѐн бўлиб, унинг муҳим томони жамиятнинг барча жиҳатларига хос бўлган ривожланишнинг асосий омилига айланади.
Шунинг учун ҳам иқтисодиѐтнинг ягона мақсади – инсонларнинг яшаши, кўпайиши ва камол топиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, турли хил ҳаѐтий воситаларни ишлаб чиқариш туфайли ўсиб бораѐтган чексиз эҳтиѐжларни қондиришдан иборатдир.
Иқтисодиѐтнинг асосий ва бош муаммоси эҳтиѐжларнинг юксалиши ва чексизлиги билан уларни қондириш учун зарур бўлган ресурсларнинг чекланганлиги ўртасидаги зиддиятдан иборат бўлиб, иқтисодиѐт бу вазифани ҳал қилишнинг муқобил йўлларини излаб топишдан иборат.
Ҳар бир жамият ва инсон ҳаѐтий, зарур бўлган эҳтиѐжларсиз, истеъмолсиз, ўз эҳтиѐжини қондира олмасдан яшай олмайди.
Эҳтиѐж нима? Инсонни яшаши, меҳнат қилиши ва маълум иқтисодий мавқега эга бўлиши, камол топиши, умуман инсоннинг ривожланиши учун зарур ҳаѐтий воситаларга бўлган заруриятга эҳтиѐж дейилади. Зарур ҳаѐтийэҳтиѐжлар, деганда меҳнатга бўлган эҳтиѐж, ижтимоий-иқтисодий эҳтиѐжлар биринчи даражали аҳамиятга эгадир. Чунки, бу эҳтиѐжлар одамларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва ҳаѐт кечириши учун зарур бўлган моддий неъматлардан, хизматлардан иборат бўлади.
Инсоният тараққиѐтининг дастлабки босқичларидаги зарур эҳтиѐж билан, бугунги XXI аср бошидаги эҳтиѐжлар тубдан фарқ қилади, дастлаб эҳтиѐж, асосан тирикчилик юритиш, қорин тўйға-зишдан иборат бўлган бўлса, бугун инсонни ҳар томонлама камол топиши ва тўкин фаровон ҳаѐт кечириши ҳаѐтий заруратга айланган.
Эҳтиѐж абадий ва чексиз, уларни тўла қондириб бўлмайди, хар қандай жамиятда ҳам маълум бир даврда, табиий равишда кўплаб қондирилмаган эҳтиѐжлар мавжуд бўлади.
Эҳтиѐжлар замон ўтиши билан ўзгаради, ўсиб, кўпаяди ҳамда доимо янгиланиб боради. Натижада эҳтиѐжларнинг доимо янгиланиб, ўсиб бориши табиий тус оладики у эҳтиѐжларнинг тўхтовсиз, узлуксиз юксалиш қонунида ўз аксини топади. Эҳтиѐжларни юксалиш қонуни ишлаб чиқариш билан эхтиѐжлар ўртасидаги узвий боғлиқликни акс эттиради.
Ишлаб чиқариш эҳтиѐжларни қондиришга хизмат қилади ва уни юксалиши янги эҳтиѐжларни келтириб чиқаради, ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви натижасида ишлаб чиқариш билан эҳтиѐж ўртасидаги боғлиқлик халқаро миқиѐда юз беради. Бу бир мамлакатда пайдо бўлган эҳтиѐжлар бошқаларга тезда тарқалади ва халқаро тус олади.
Масалан, компьютер, уяли алоқа телефони, интернет бир мамлакатта пайдо бўлиб, тезда уларга бўлган талаб дунѐнинг бошқа мамлакатларига ҳам кенг тарқалди ва эҳтиѐжга айланди.
Эхтиѐжлар кенгайиб, миқдоран ўзгариб боради, янги пайдо бўлган эҳтиѐжлар, эскиларини суриб қўяди, эҳтиѐжларнинг ички таркиби, нисбати ҳам ўзгаради, турдош, ўринбосар эҳтиѐжлар келиб чиқади;
Эҳтиѐжларнинг ўсиб бориши бир текис, узлуксиз бўлмайди, унинг ҳолатига қарши таъсир этувчи омиллар ҳам мавжуд бўлади. Бу ишлаб чиқариш ҳолатига, баъзан фавқулотда юз берадиган ҳолатлар, табиий офатлар эҳтиѐжларни ўсишига қарши таъсир кўрсатиши мумкин.
Эҳтиѐжларнинг юксалиб бориши уни қондириш воситалари даражаси билан чегараланади. Чунки чексиз ўзгарган эҳтиѐжларни таъминлаш учун зарур бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган бўлади. Бу ўз навбатида чексиз эҳтиѐжларни қондириш билан чекланган иқтисодий ресурслар ўртасидаги зиддиятда намоѐн бўлади.
Иқтисодий ресурслар - мамлакат, корхона, фирма, оила ихтиѐрида жамланган ва айни вақтда зарур бўлган товар ва хизматларни ишлаб чиқариш, уларни истеъмолчига етказиб бериш ва истеъмолда фойдаланиш мумкин бўлган имкониятлар, воситалар, манбалардан ташкил топади.
Табиий ресурслар – ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари; моддий ресурслар - бино-иншоатлар, машина, асбоб-ускуналар, қурилмалар, сотишга тайѐрлаб қўйилган маҳсулотлар, пул маблағлари, ишчи кучи ресурсларидан ташкил топади.
Иқтисодий ресурсларни ишлаб чиқариш омилларидан фарқламоқ керак. Чунки уларга ишлаб чиқаришда иштирок этадиган ишчи кучи, табиий ресурслар ва ишлаб чиқариш воситаларидан бошқа барча моддий ресурслар, товар ва пул ресурслари ҳам киради.
Чекланган ресурслар даврида барча эҳтиѐжларни бир йўла қондириб бўлмайди, шунинг учун ишлаб чиқариш имкониятига қараб у ѐки бу эҳтиѐжларни қондиришнинг мумкин бўлган энг қулай (оптимал) даражасини танлаб олиш керак бўлади. Агар шундай қилинмаса, бир эҳтиѐжни қондириш учун ресурслар сафарбар этилаверса, бошқа эҳтиѐжлар қондирилмайди ѐки чала қондирилади, натижада мамлакат, корхона ўз имкониятига қараб, товар ва хизматларни ҳамма турини бирданига ишлаб чиқармасдан, шу давр учун энг зарур бўлган соҳаларни танлаб олади ва ривожлантиради, зарур ресурсларни биринчи навбатда шу соҳага сарфлайди.
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун давлат бор пул ва валюта захираларидан ташқаридан истеъмол буюмларини сотиб олишга эмас, балки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган янги техника ва технологияни сотиб олишга жалб этди. Бу ўз навбатида айрим соҳаларни ривожлантиришга маблағларни сарфлашни орттириш бу эса албатта бошқа соҳаларга ажратиладиган маблағларни объектив равишда нисбатан қисқартиришга олиб келади.
Масалан: Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки вақтдан бошлабоқ, республикани энергия ва дон мустақиллигини таъминлаш учун нефть қазиб олиш, газ кондестати ишлаб чиқариш учун кўпроқ маблағ ажратилди.
Пахта етиштириш учун сарфланадиган бир қисм ресурслар ғалла етиштириш учун жалб этилди. Натижада мамлакат аҳолисини ғаллага бўлган эҳтиѐжи қондирилди ва ғалла мустақиллигига эришилди.
Юқоридагилардан хулоса шуки, чекланган ресурслар даврида эҳтиѐжни қондиришнинг асосий манбаи бўлган ишлаб чиқариш имкониятларини чеклаб қўяди. Аммо бу имкониятлар даражаси доимо бир хил турмайди, янги техника ва технологияни яратиш ва ишга солиниши ишлаб чиқариш имкониятини кенгайтиради ва у бир томондан меҳнат унумдорлигини оширади, энергия, ѐқилғи, моддий меҳнат ресурсларини тежайди ва шунингдек янги материаллар, хом-ашѐ, энергия ва бошқа ресурслар манбаларини топиб, ишлаб чиқаришга жалб этишга йўл очади. (Масалан: ер ости бойликларини топиш, қуѐш энергиясидан фойдаланиш, жаҳон океанининг энг узоқ, чуқур жойларидаги ресурсларни қидириб топиш ва ишга солиш).
Шундай келиб чиққан холда, иқтисодиѐт назарияси фанининг предметини чекланган иқтисодий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш натижасида юксалиб бораѐтган инсон эҳтиѐжларини максимал даражада қондириш мақсадида моддий неъматлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва айирбошлашни оптималлаштириш жараѐнида юзага келадиган алоқа боғланишларни, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш, бошқариш соҳасидаги қонун-қоидаларни ўрганувчи фан деб тарифлаш мумкин.
Аҳоли эхтиѐжлари қондирилиб бориши инсон турмуш даражасининг юксаклигини билдиради. Турмуш даражаси - аҳоли эҳтиѐжларининг қондирилиш меъѐри бўлиб, у эҳтиѐжларнинг юксалишини, ишлаб чиқариш инсон талабини қондиришга қанчалик қодир эканлигини билдиради.
Инсон эҳтиѐжларининг қондирилиши фақат ишлаб чиқариш биланбоғлиқ бўлмай, балки тақсимлаш ва айрибошлаш ҳам тўғри йўлга қўйилиши зарур. Жамиятда яратилган маҳсулотлар ва хизматлар тақсимланганда улар аҳолининг бир қисмига кўп, бошқа қисмига кам тегса, кўп олган тоифаларнинг эҳтиѐжи қондирилиб, кўпчилик аҳолининг эҳтиѐжи қондирилмай, фақатгина энг зарур бўлган биринчи даражали тирикчилик воситалари билан чекланиб қолаверади. Бу эса жамиятда номутаносибликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Иқтисодиѐт ўсиб, ривожланиши билан истеъмол товарлари кўпаяди, кенгаяди, уларнинг тақсимоти ҳам янада кўпроқ кўпчилик манфаатини ҳисобга олиб тақсимланади.
Ҳозирги ривожланган бозор иқтисодиѐти шароитида мамлакатлар иқтисодиѐтига хос хусусият айрим тоифа, гуруҳнинг эмас, балки кенг халқ оммаси эҳтиѐжларининг тобора тўлароқ қондирилишидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |