Кичик гуруҳларда ишлашни утказиш қоидалари. Кичик гуруҳларда ишлаш учун белгиланган вақт регламентига аниқ риоя этиш лозим.
Гуруҳларга ѐрдам бераѐтганда ўқитувчи тазийқ ўтказмаслиги ѐки ўз нуқтаи назарини тиқиштирмаслиги лозим.
Ўқувчилар айтган фиклар бошқача нуқтаи назарда бўлган таҳсим олувчилар томонидан назарда тутилган регламент доирасида асосланган танқидга ѐки муҳокамага тортилиши мумкин.
Зарур бўлиб қолган тақдирда баѐн этилган фикрга тузатишлар киритиш керакки, бу нарса ғоя ѐки фикрни аниқ ва қисқа ифодалаш имконини беради.
Гуруҳлар билан ишлаш бўйича маслаҳатлар Ҳамкорлик гуруҳлари кам сонли бўлиши керак. Гуруҳ қанчалик кичик бўлсашунчалик ҳар бир ўқувчи масъулиятлироқ бўлади.
Ҳар бир гуруҳ аъзосининг билимини индивидуал тартибда текшириш лозим.
Даврий тартибда танлаб (оралатиб) оғзаки сўровлар ўтказиш фойдали, бундай пайтда ўқувчилар гуруҳ аъзолари ѐки бутун синф олдида гуруҳ иши ҳақида гапириб берадилар.
Барча гуруҳлар ишини кузатиб бориш ва гуруҳ аъзосининг умумий меҳнатда иштирок этган ҳамма ҳолатларини қайд этиш керак.
Ҳар бир гуруҳда ―назоратчи‖ бўлиши керак, у ҳар бир гуруҳдошидан нима учун гуруҳ берилган саволга бошқача эмас, айнан шундай жавоб берганлигини тушунтириб беришни сўраши мумкин.
Тадқиқот методи
Афзалликлари
Камчиликлари
тўғри ва мустақил фикрловчи ўқувчини тарбиялайди
ўқувчиларнинг ҳаракатларини назорат қилиш мураккаблашган
мантиқни қўллашни ўргатади
вақт жуда кўп сарфланади
муаммоларни ечиш кўникма ва
малакаларини ривожлантиради
ўқувчининг касбий маҳоратига боғлиқлиги
содир этилган хатти-ҳаракатга
жавобгарликни тарбиялайди
ўқувчилардан маълум тайѐргарлик талаб этилади
мустақил ―ўқишга‖ ўргатади
Кичик гуруҳларда ишлашнинг афзаллиги:
ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келади;
ўз вақтида ҳар томонлама алоқаларни таъминлайди;
мулоқотга киришиш кўникмасини такомиллашишига олиб келади;
вақтни тежаш имконияти мавжуд;
барча таълим олувчиларни фаол ишлашга жалб этади; -ўз-ўзини ва гуруҳлараро баҳолаш имконияти мавжуд.
Кичик гуруҳларда ишлашнинг камчиликлари:
баъзан кичик гуруҳларда кучсиз таълим олувчилар бўлганлиги сабабли кучли таълим олувчилар ҳам паст баҳо олиши мумкин;
барча таълим олувчиларни назорат қилиш имконияти паст даражада бўлади;
гуруҳлараро ўзаро салбий рақобат пайдо бўлиб қолиши мумкин; -гуруҳ ичида ўзаро низо келиб чиқиши мумкин.
Дарс жараѐнида ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиб ишлатиш яхши натижа беради. Кичик гуруҳлар билан ишлаганда қуйидаги методлардан фойдаланиш мумкин:
Баҳслар. Бу усул ўқувчиларда иқтисодий воқеава жараѐнлар ҳақида мулоҳаза юритиб, фикрини баѐн қила олиш кўникмаси ва малакасини шакллантиради.