IV. Якуний қоида
Мазкур малака талаблари мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг таълим соҳасига қўядиган вазифаларидан келиб чиқиб такомиллаштириб борилади.
“КИЧИК ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ” методи
Кичик гуруҳларда ишлаш асносида алоҳида масалалар юзасидан ўз фикрини ишлаб чиққан ҳолда уни гуруҳда муҳокама қилишга ва ҳар хил фикрлар асосида муштарак нуқтаи назарга келишга ўрганадилар.
Интерфаол таълим жараѐнида кичик гуруҳлар ишини ташкил этиш учун ўқитувчи қуйидагиларни яхши тушуниб олиши лозим:
Ўқувчининг индивидуал ҳаракатлари билан жамоа бўлиб ишлагандаги ҳаракатлари нимаси билан фарқланади?
Кичик гуруҳларнинг биргаликдаги ишидан қандай натижаларни кутиш мумкин?
Гуруҳнинг ҳамфикрлилар жамоасига айланиши учун нималар қилиш керак?
Кичик гуруҳ ва унинг таркибига кирувчи ўқувчининг ишини қандай баҳолаш керак? Кичик гуруҳларда ишлаш услубияти таҳлим бериш жараѐнида таҳлим олувчиларни максимал фаоллаштириш мақсадига эгадир.
Кичик гуруҳларда ишлашни ўтказиш услубияти.
Топшириқ, чалкаш масала ѐки савол асосида муаммо танлаб олинади.
Топшириқда баҳсли жиҳатлар бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Кичик гуруҳлар шакллантирилади. Кичик гуруҳлардаги ўқувчиларнинг оптимал сони 3-5 нафардан ошмаслиги керак, аммо топшириқ синф хусусиятларига боғлиқ тарзда таҳлил олувчилар сони ўзгариши мумкин. Кичик гуруҳларда ишлаѐтганда гуруҳ иштирокчилари ўртасида вазифаларни тақсимлаган маъқул. Масалан, бир ўқувчи мунозарани юритади, иккинчиси қабул қилинувчи қарорни қоғозга ѐзиб боради, учинчиси ўқитувчи ишга ажратган вақтга кўз-қулоқ бўлиб туради, тўртинчиси эса гуруҳ қарорини тақдим этади ва ҳоказо.
Одатда иккита асосий усулдан фойдаланган ҳолда синф гуруҳларга ажратилади. Биринчисида, ўқувчилар хоҳишга кўра гуруҳларга мустақил, иккинчисида эса ҳисоблаш услуби билан ажраладилар (масалан, биринчи– тўртинчи, ана шундан кейин рақамлари бир хил ўқувчилар битта гуруҳга бирлашадилар).
Ўқувчилар интизоми яхши бўлмаганда иккинчи усулдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ўқитувчи вақт чегарасини кўрсатган ҳолда гуруҳларга аниқ йўл-йўриқ беради. Қандайдир гуруҳ топшириқни тушунмаган тақдирда гуруҳ олдига келиш ва топшириқни тушунтириш керак.
Гуруҳда ишлаш якунланганидан кейин қарор тақдимоти ўтказилиши, уни спикер тақдим этиши керак. Борди-ю зарурат бўлса, тақдимот натижалари доскага ѐки ватман варағига ѐзиб борилади. Вақт доираси имкон берса, гуруҳлар бир-бирларига саволлар берадилар.
Тақдимот натижалари юзасидан муҳокама ва баҳолаш ўтказилади.
Бунда қуйидаги савол-ларни бериш мумкин:
Кичик гуруҳларда ишлашда қандай натижаларга эришилди?
Қайси муаммо тилга олинди, у ўз ечимини топдими?
Do'stlaringiz bilan baham: |