Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мулкни яратиш ва кўпайтириш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   407
183-модда. мулкни яратиш ва кўпайтириш
мулк ҳуқуқи янги мол-мулкни яратиш ҳамда мулкдор ихтиёридаги 
мол-мулкни кўпайтириш натижасида вужудга келиши мумкин.
Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, мол-мулкдан хўжалик усулида ва ўзгача усулда 
фойдаланиш натижалари, шу жумладан маҳсулот, ҳосил ва бошқа 
даромадлар мулкдорга тегишли бўлади.
1. мулк ҳуқуқи пайдо бўлишининг энг кенг тарқалган усу-
ли – бу янги мол-мулкни яратиш ва мулкдорида мавжуд бўлган 
мол-мулкни кўпайтиришдир. Янги мулкни яратиш деганда, 
илгари мавжуд бўлмаган ашёнинг биринчи бор яратилишини 
тушуниш керак. Янги мол-мулкни яратиш, одатга кўра, фуқаролик 
муомаласи субъектларининг тадбиркорлик ёки бошқа турдаги 
хўжалик фаолияти доирасида амалга оширилади. Тадбиркорлик ёки 
бошқа турдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириш натижасида 
яратилган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи пайдо бўлишининг 
мажбурий шартларига ашёни учинчи шахсларга етказиб бериш, 
сотиш учун ёки бегоналаштириш учун эмас, балки «ўзи учун» 
яратилганлиги ва мазкур фаолиятни қонунга ҳамда бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларга риоя қилган ҳолда амалга ошириш киради. масалан, 
умумий қоидага мувофиқ, ўзбошимчалик билан қурилишни амалга 
оширган шахс унга мулк ҳуқуқини қўлга киритмайди. худди 
шундай ҳолда, амалдаги қонунчилик томонидан тайёрланиши 
таъқиқланган ашёларни (масалан, гиёҳванд моддаларни, қурол-
ларни) ишлаб чиқариш ёки баъзи объектларни махсус рухсатномасиз 
(лицензиясиз) тайёрлаш фаолияти шахсда мулк ҳуқуқини вужудга 
келтирмайди.


459
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
Ашёни мулкдор ўзи учун яратганлиги ашё фақат унинг 
ишлаб чиқарувчиси томонидан шахсан фойдаланиши мақсадида 
тайёрланганлигини билдирмайди. Кўпчилик ҳолларда тадбиркорлик 
фаолияти натижасида яратилган мол-мулк турли шартномалар 
асосида бошқа шахслар учун мўлжалланган бўлади. Бундай вазият, 
масалан, пудрат шартномаси ёки келажакда яратиладиган ашёнинг 
олди-сотди шартномаси доирасида рўй беради.
Янгидан яратилган кўчар мол-мулкка мулк ҳуқуқи вужудга 
келишининг пайти бўлиб мазкур мол-мулк моддий оламнинг 
алоҳида объектига айланиши пайти ҳисобланади. Яратилган кўчмас 
мол-мулкка нисбатан бошқа қоидалар амал қилади. ФКнинг 84-
моддасига мувофиқ, кўчмас мулкка тааллуқли мулк ҳуқуқи ва 
бошқа ашёвий ҳуқуқлар, шунингдек мазкур ҳуқуқларнинг вужудга 
келиши, (ўзга шахсга) ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат 
рўйхатидан ўтказилиши шарт. Давлат рўйхатидан ўтказилганидан 
сўнг, шахс янги яратилган кўчмас мулкка доир мулк ҳуқуқини ўз 
қўлига киритади.
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми хўжалик ва бошқа мақ-
садларда мол-мулкдан фойдаланиш, яъни мулкнинг кўпайтири лиши 
натижаларининг ҳуқуқий режимини белгилайди ва диспозитив 
хусусиятга эгадир. мазкур масала бўйича ҳосилдор ашёнинг 
органик ривожланиши натижасида етиштирган табиий (натурал) 
ҳосилини (ҳайвонларнинг болалари, жуни, сути, қишлоқ хўжалиги 
ҳосили ва ш.ў.), ва шунингдек, ашёдан фуқаролик муомаласида 
фойдаланишдан олинган фуқаролик фойдани (даромадларни) (ижара 
шартномаси бўйича ашёни топшириш эвазига тўловлар, қимматли 
қоғозлар бўйича дивидендлар ва бошқ.) фарқлаш лозим. Умумий 
қоидага мувофиқ, мулкдан хўжалик ҳамда бошқа мақсадлардаги 
фойдаланишнинг натижалари, шу жумладан маҳсулот, мевалар 
ва бошқа даромадлар мулкдорга тегишлидир. Лекин, шу билан 
бирга, мазкур қоида қонун томонидан ёки томонларнинг келишуви 
билан ўзгартирилиши мумкин. мол-мулкдан хўжалик юритиш ва 
бошқа йўналишдаги фойдаланишнинг натижалари унинг қонуний 
эгаларига ҳам, яъни маълум титул асосида унга эгалик қилаётган 
ва фойланаётган шахсларга тегишли бўлиши мумкин. масалан, 
ФКнинг 536-моддасига мувофиқ, ижарага олувчи ижрага олинган 
мол-мулкдан фойдаланиш натижасида оладиган маҳсулот, мева 
ва бошқа даромадлар унинг мулки ҳисобланади. Аммо, баъзи 


460
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
қонуний эгалловчилар, қонуннинг тўғридан-тўғри белгилашига 
кўра, мулкдан хўжалик ва бошқа йўналишдаги фойдаланишдан 
олинадиган натижаларга мулк ҳуқуқини олмайдилар. масалан, 
хўжалик юритишда ёки оператив бошқаришда бўлган мол-мулкдан 
фойдаланиш натижасида олинган мевалар, маҳсулот ва даромадлар, 
ва шунингдек унитар корхона ёки муассаса томонидан шартнома 
асосида ёки бошқа асосларда сотиб олинган мол-мулк, корхонанинг 
ёки муассасанинг мулкига айланмайди, балки хўжалик юритиш ёхуд 
оператив бошқаруви ҳуқуқи режимига келиб тушади (ФКнинг 181-
моддасига келтирилган шарҳни қаранг). худди шундай тарзда мол-
мулкни ишончли бошқарувчи ишончли бошқариш шартномасига 
асосан, мол-мулкдан қонуний асосда фойдаланганлигига қарамай, 
маҳсулотга, меваларга ва даромадларга мулк ҳуқуқини қўлга 
киритолмайди.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish