191-модда. Эгасиз ашё
Эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисоб-
ланади.
Агар бу ҳол топилма тўғрисидаги, қаровсиз ҳайвонлар ва хазина
тўғрисидаги қоидаларда рад этилмаган бўлса, эгасиз кўчар ашёларга
эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга
киритилиши мумкин.
Эгасиз кўчмас ашёлар тегишли давлат органининг ёки фуқаролар
ўзини ўзи бошқариш органининг аризасига мувофиқ кўчмас мол-
мулкни давлат рўйхатига олувчи орган томонидан ҳисобга олинади.
Эгасиз кўчмас ашё ҳисобга олинганидан кейин уч йил муддат
ўтгач, давлат мол-мулкини бошқаришга ваколати бўлган орган ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бу ашёни давлат мулкига
ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига кирган деб
ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиши мумкин.
Суднинг ҳал қилув қарорига биноан давлат мулкига ўтмаган
деб ҳисобланган эгасиз кўчмас ашё уни ташлаб кетган мулкдорнинг
эгалигига, фойдаланишига ва тасарруфига яна қабул қилиниши ёки
эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга
киритилиши мумкин.
Эгасиз ашёларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
1. Эгасиз ашёларга нисбатан мулк ҳуқуқининг вужудга келиши
мулк ҳуқуқини вужудга келишини дастлабки усули ҳисобланади.
Собиқ совет фуқаролик қонунчилиги бўйича эгасиз ашёларга
мулк ҳуқуқи давлат мулкининг презумпцияси асосида пайдо
бўларди ва ҳар қандай эгасиз мулк давлат мулкига ўтар эди. ЎзРда
барча мулк шаклларининг тенглиги белгиланиши ва ФКда эгалик
480
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат институтининг жорий
этилиши билан давлат мана шундай имтиёзни йўқотди. Бундан
кейин нафақат давлат, балки жисмоний ва юридик шахслар ҳам
эгасиз ашёларга мулк ҳуқуқини олишлари мумкин.
2. шарҳланаётган моддада эгасиз ашё тушунчасининг легал
таърифи келтирилган. Унга мувофиқ, эгаси бўлмаган ёки эгаси
номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисобланади. Бугунги кунда эгасиз
ашё тушунчаси эгасиз кўчмас ва кўчар ашёларни бирлаштирадиган,
жамловчи тушунчадир. Лекин, шу билан бирга, эгаси бўлмаган ёки
эгаси номаълум бўлган ҳар қандай ашё ҳам эгасиз бўлавермайди.
масалан, мерос мол-мулкини, унинг эгаси меросхўр қабул қилиб
олгунча эгасиз ашё деб ҳисоблаш мумкин эмас.
3. ФК бўйича кўчмас ва кўчар ашёларга мулк ҳуқуқи пайдо
бўлишининг асоси ва тартиби бир хил эмас. Эгасиз кўчар ашёларга
нисбатан ФКда мулк ҳуқуқи олинишининг тартибини белгиловчи
махсус меъёрлар ўрнатилган. Уларга нисбатан шарҳланаётган
моддада белгиланган қоидалар қўлланилмайди.
шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, агар бу
ҳол топилма тўғрисидаги, қаровсиз ҳайвонлар ва хазина тўғрисидаги
қоидаларда рад этилмаган бўлса, эгасиз кўчар ашёларга эгалик
қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тўғрисидаги меъёрлар
фақат субсидиар тарзда қўлланиши мумкин.
4. шарҳланаётган моддада эгасиз кўчмас ашёларга мулк ҳуқу қи
олинишининг махсус тартиби белгиланган.
шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига мувофиқ, эгасиз
кўчмас ашёлар кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатига олишни
амалга оширадиган орган томонидан тегишли давлат органи ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органининг аризасига биноан
рўйхатга олинади. мазкур банднинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда
эгасиз ашёларга мулк ҳуқуқини олиш масаласи бўйича маъмурий
тартиб ўрнатилган деб айтиш мумкин. Чунки, илгари бўлгани каби,
давлат органлари зиммасига эгасиз кўчмас ашёларни аниқлаш ва
уларни рўйхатга олиш вазифаси юклатилган.
Эгасиз турар жойларни аниқлаш, рўйхатга олиш ва давлат
мулкига ўтказиш тартиби 2006 йил 21 январдаги «Эгасиз турар жой
биноларини аниқлаш, рўйхатга олиш ва давлат мулкига ўтказиш
тартиби тўғрисида»ги Низом асосида амалга оширилади. Эгасиз
турар жойларни аниқлаш ишларини амалга ошириш вазифалари
481
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февраль
куни N Пқ–3 сонли «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари
фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида»ги қарорига мувофиқ шаҳар(туман)ларда ташкил этилган
турар жойлар фондининг сақланиши устидан мониторинг бўйича
комиссиялар зиммасига юклатилади.
Турар жойнинг эгасиз деб тан олиниши ва уни давлат мулкига
ўтказиш мақсадларида, турар жой мулкдори мавжуд эмаслиги ёки
мулкдорнинг маълум эмаслигининг аниқлаш қуйидаги тартибда
белгиланади. Биринчидан, эгасиз турар жой белгиларига эга бўлган
турар жойни аниқлашда, мазкур турар жой биносининг эгасини ёки
унинг ишончли вакилини аниқлаш бўйича чоралар кўрилади. Турар
жой эгасиз эканлигининг аломатлари сифатида Низомнинг 4-бандида
кўрсатилган белгилар бўлиши мумкин. Унга мувофиқ, узоқ вақт (6
ойдан ортиқроқ) давомида бўш турган, яъни мазкур бинода қонуний
асосда яшовчи кишиларнинг мавжуд эмаслиги аниқланган турар
жой эгасиз деб руйхатга олиниши мумкин. Иккинчидан, агарда
кўрилган чоралар натижасида мулкдорнинг ёки унинг ишончли
вакилининг турган жойи аниқланмаган бўлса, бу ҳолда шаҳар
(туман) ҳокимликларининг аризалари асосида турар жой бинолари
ва кўчмас мулкларга ҳуқуқларни ва у билан боғлиқ битимларни
давлат рўйхатига олиш бўйича тегишли органларда рўйхатга
қўйилади (Низомнинг 3-банди). Турар жой ва кўчмас мулкларга
ҳуқуқларни ва у билан боғлиқ битимларни давлат рўйхатига олиш
органи аниқланган эгасиз турар жойларни биноларга ва иншоотларга
ҳуқуқларни рўйхатга олиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказади.
шу билан бирга, эгаси:
– озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо муддатини ўтаётган;
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига даволаниш,
ўқиш, меҳнат фаолияти муносабати билан чиқиб кетган;
– қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаётган;
– Ўзбекистон Республикаси тиббий муассасаларида узоқ
муддатли даволаниш муолажаларини олаётган (Низомнинг 11-банди)
ҳолларда турар жойнинг рўйхатга олинишига йўл қўйилмайди.
5. мазкур модданинг 4-қисмига мувофиқ, эгасиз кўчмас ашёлар
уч йил давомида махсус рўйхатда туришлари лозим. Бундай тартиб
мулкдорга эгасиз кўчмас ашёни қайтариб олиши учун, бошқа
482
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
шахсларга эса эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат
бўйича унга мулк ҳуқуқини олишлари учун имкон бериш мақсадида
ўрнатилган.
Белгиланган муддатнинг тугалланишидан сўнг, давлат мулкини
бошқаришга ваколатланган орган, ёки фуқароларнинг ўз-ўзини
бошқариш органи мазкур мол-мулкни давлат мулкига ўтган деб
ёки фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органи мулкига ўтган
деб тан олиш тўрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишлари
мумкин. Кўчмас ашёни эгасиз ва давлат мулкига ўтган деб тан олиш
тўғрисидаги тегишли ариза матнида айнан қайси мулк эгасиз деб тан
олиниши кераклиги, унинг ким томонидан аниқланганлиги, эгасиз
сифатида қачон рўйхатга олинганлиги ҳамда мазкур кўчмас мулкнинг
эгаси мавжуд эмаслиги ёки унинг номаълум эканлиги тўғрисида
аниқ маълумотлар бўлиши шарт. Бундан ташқари, давлат мулкини
бошқарувчи ваколатли орган, ёки фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш
органи, ўзининг аризасида мулкнинг эгасини аниқлаш имконияти
йўқлигининг ёки ушбу мол-мулкни унга мулк ҳуқуқини сақлаш
ниятисиз ташлаб кетганлигининг далилларини келтириши керак.
Эгасиз кўчмас ашёга давлат мулк ҳуқуқининг тан олиниши
тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Кўчмас ашёнинг
эгасизлигини тасдиқловчи далилларнинг етарли бўлмаганлиги
ҳолатида ёки кўчмас мулкка ҳалол, ошкора ва узлуксиз ўз мулкидек
эгалик қилаётган амалдаги эгалловчининг мавжудлиги ҳолида суд
мулк ҳуқуқининг тан олинишини рад этиши мумкин.
6. шарҳланаётган модданинг бешинчи қисмида эгасиз кўчмас
ашёга давлат мулк ҳуқуқининг тан олинишига суд томонидан рад
жавоби берилишининг ҳуқуқий оқибатлари белгиланган. Агарда
кўчмас ашёнинг эгасизлик белгилари мавжуд бўлмаса ва у амалдаги
эгасининг мулки бўлмаса, мулкдорнинг аниқланиши билан кўчмас
ашё унга эгаликка, фойдаланишга, тасарруф этишга топширилади.
Кўчмас ашё ўз мулкдорига эга бўлмаслиги ёки унинг номаълум
эканлиги ҳолларида, амалда эгалик қилувчи, ФКнинг 187-моддаси
асосида кўчмас ашёга нисбатан мулк ҳуқуқининг эгалик қилиш
ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат бўйича олиши мумкин. шу
билан бирга, эгасиз деб ҳисобланган кўчмас ашёнинг мулкдори
кўрсатилган мулкни амалда эгалик қилувчидан ФКнинг 228–229-
моддалари асосида талаб қилиб олиши мумкинлигини таъкидлаш
лозим.
483
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
Do'stlaringiz bilan baham: |