Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   407
187-модда. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи 
муддат
мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида 
ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора 
ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади 
(эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт 
бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга 
келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан 
ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк 
ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган 
шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда 
ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш 
ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи 
ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган 
барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин.
Шахс ихтиёрида бўлиб, ушбу Кодекснинг 228, 229, 230 ва 232-
моддаларига мувофиқ унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин 
бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи 
муддат тегишли талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан 
кейин ўта бошлайди.
1. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддати ҳо-
зирги замоннинг барча ҳуқуқий тизимларига кенг танилган, мулк 
мунособатларининг тегишли меъёрий тартибга солишни таъмин-
лашга мўлжалланган фуқаролик ҳуқуқининг классик воситасидир. 
Биринчи бор мазкур институт Рим хусусий ҳуқуқида пайдо 
бўлди ва таниқли рим юристи Гайнинг фикри бўйича, оммавий 
манфаатлар йўлида мулкий муносабатлар соҳасида ноаниқликлар ва 
ишончсизликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилган.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатининг 
фуқаролик ҳуқуқи институти сифатида пайдо бўлишининг мақсадла-


466
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
ридан бири эгаликни мулк ҳуқуқига айлантириш воситасида 
амалдаги эгалик қилиш бўйича юридик муносабатларнинг мустаҳ-
кам лигини ва аниқлигини таъминланишидир. шундай қилиб, эгалик 
қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатининг ёрдамида реал 
ҳолат билан ҳуқуқ ўртасидаги ўзига хос «узилиш» бартараф этилади.
2. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат 
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳуқуқи соҳасидаги янги 
институтлардан бирини ташкил қилади. маълумки, собиқ совет 
фуқаролик ҳуқуқида бундай институт мавжуд бўлмаган, ЎзССР 
ГКда ҳам мазкур институт тегишли тарзда бўлмаган эди. Собиқ 
совет даврининг фуқаролик қонунчилигида мулк ҳуқуқини вужудга 
келтирувчи ушбу асоснинг бўлмаганлигини сабаби ўша даврда 
давлат мулкининг бошқаларга нисбатан устуворлиги асосида у ёки 
бу сабабларга кўра эгасиз бўлиб қолган ёки эгаси номаълум бўлган 
ашёлар давлат мулкига ўтиб кетар эди.
3. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида 
мулк ҳуқуқини қўлга киритиш мулк ҳуқуқини қўлга киритишнинг 
дастлабки усулига тааллуқли, чунки муддатли эгалик қилувчи 
томонида мулк ҳуқуқи аввалги мулкдорнинг ихтиёридан қатъий 
назар ва унинг ҳуқуқларига боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келади.
4. шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ, эгалик 
қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида мулк ҳуқуқини 
қўлга киритиш учун мулкдор бўлмаган шахс узоқ муддат давомида 
худди ўз мулки каби мулкка инсофли, очиқ ва узлуксиз тарзда 
эгалик қилиши керак. Бунда қонун чиқарувчи эгалик муддатини 
эгаликда қандай ашё бўлишига бевосита боғлайди. Агар бу кўчмас 
мулк бўлса унга 15 йил давомида эгалик қилиш керак, бошқа хил 
мулклар бўлганида 5 йил муддатли эгалик қилиш етарли.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат бўйича мол-
мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини фақат «амалдаги эгаси», яъни ашёга 
ҳеч қандай асоссиз (юридик титулсиз) эгалик қилаётган шахс олиши 
мумкин. Ўз навбатида, барча фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари 
(жисмоний ва юридик шахс, давлат) амалдаги эгаларга айланишлари 
мумкин.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг 
объектлари эгасиз ёки эгаси бор, лекин мулкдори бўлмаган кўчмас ва 
бошқа хил мулклар. Бироқ, эгасиз кўчар ашёларга нисбатан мазкур 
институтнинг қўлланиши ўзига хос хусусиятларга эга. ФКнинг 


467
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
топилма, хазина ва қаровсиз ҳайвонларга нисбатан мулк ҳуқуқини 
қўлга киритиш тўғрисидаги меъёрлари эгалик қилиш ҳуқуқини 
вужудга келтирувчи муддат тўғрисидаги меъёрларга қараганда 
устунлик мавқеига эга бўлади (ФК 191-моддасининг 2-қисми).
Таъкидлаш лозимки, фуқаролик муомаласидан чиқарилган ёки 
эгалик қилиб келаётган шахснинг мулкида бўла олмайдиган ашёлар 
эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат бўйича қўлга 
киритилиши мумкин эмас.
5. шарҳланаётган модда эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга 
келтирувчи муддат бўйича мулк ҳуқуқини олиш учун бешта 
зарурий шартларни, жумладан: объектив шартларни – ашёга узоқ 
муддатли, узлуксиз ва ошкора эгалик қилиш ва субъектив – ҳалол 
эгалик қилиш ва мулкка ўз мулки каби эгалик қилиш шартларини 
белгилайди.
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг 
биринчи мажбурий шарти (реквизити) ашёга узоқ муддатли эгалик 
қилишдир. Аввал айтилганидек, қонун чиқарувчи мулкнинг турига 
қараб кўчмас ёки кўчар мулк бўйича эгалик қилишнинг турли 
хил муддатларини ўрнатади. Демак, узоқ муддатли эгалик қилиш 
мазкур муддат бошланишининг аниқланишини, яъни эгалик қилиш 
муддати муҳлатининг бошланишини қайси даврдан ҳисобланишини 
талаб қилади. Умумий қоидага мувофиқ, эгалик қилиш ҳуқуқини 
вужудга келтирувчи муддатнинг ўта бошлаши барча зарурий 
реквизитларга жавоб берадиган эгаликнинг пайдо бўлиши пайтидан 
бошланади. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 1996 йил 
29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексини 
амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига 
мувофиқ, Кодекс 187-моддасининг қоидалари мулкка эгалик қилиш 
1997 йилнинг 1 мартига қадар ўтиб кетмаган даъволарга нисбатан 
қўлланилади. Яъни ФК 187-моддасининг меъёрларига орқага 
қайтиш кучи берилган. мазкур тоифа ишларини кўриб чиқаётган 
судлар эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатларни 
ҳисоблашда ушбу меъёрни инобатга олишлари лозим.
Лекин, шу умумий қоидадан битта истисно ҳолати ҳам мавжуд. 
шарҳланадиган модданинг бешинчи қисмига мувофиқ, маълум 
шахснинг эгалигида турган ва ФКнинг 228, 229, 230 ва 232-моддалари 
асосида талаб қилиниши мумкин бўлган ашёларнинг эгалик қилиш 
ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг ўта бошлаши тегишли 


468
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
талаблар асосидаги даъво муддатининг тугалланишидан эртароқ 
бошланиши мумкин эмас. Бундай истиснони киритиш мақсади 
мулкдорга ўзга шахснинг ноқонуний эгалигидаги мол-мулкни ўзига 
қайтарилишини талаб қилиб олиши учун имконият яратишдан 
иборат эканлигини таъкидлаш лозим. ФК 187-моддаси бешинчи 
қисмида кўзда тутилган қоиданинг қўлланиши учун тегишли 
талаблар бўйича даъво муддати бошланишини тўғри аниқлаб олиш 
даркор. ФК 154-моддасининг биринчи қисми, умумий қоидага 
мувофиқ даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини 
билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлашини 
белгилайди. шундай қилиб, мазкур қоидаларга мувофиқ, эгалик 
қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатининг ўта бошлаши 
умумий даъво муддати тугалланишидан сўнг бошланади.
Бундан ташқари, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи 
муддатни ҳисоблашда, шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисмига 
мувофиқ, эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган 
шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик 
қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига 
қўшиши мумкин. Умуман олганда, мазкур меъёрни инсофли қўлга 
киритувчилар учун имтиёзли эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга 
келтирувчи муддат деб номлаш ҳам мумкин.
6. Эгалик қилиш муддати бўйича мулк ҳуқуқини олишнинг 
зарурий шартларидан бири бу муддат давомийлигининг узлук-
сиз лиги, унинг ичида қандайдир узилишларнинг бўлмасли-
ги дир. Узлуксиз эгалик қилиш бутун муддат ўтиш жараёнида 
йўқотилмаслиги заруриятини билдиради. Эгалик қилиш ҳуқуқини 
вужудга келтирувчи муддатнинг узлуксизлиги фактик ва юридик 
ҳаракатлар натижасида узилиши мумкин. мулкдорнинг даъвоси 
ёки мол-мулкнинг амалдаги эгасининг мазкур мол-мулкка бошқа 
шахснинг мулк ҳуқуқини тан олишини исботловчи ҳаракати 
узлуксиз эгалик қилишнинг узилишига сабаб бўлиши мумкин. 
муддатли эгалик амалда ҳам, яъни ашё қандайдир сабабларга кўра 
муддатли эгалловчининг эгалигидан, унинг ихтиёри билан ёхуд 
ихтиёрига қарши чиқиб кетадиган ҳолларда узилиши мумкин. Ашёни 
ихтиёрий тарзда ўзга шахснинг амалдаги эгалигига топшириш 
муддатнинг ўтишини узмайди, балки эгаликнинг мустақиллиги ва 
эркинлигини исботлайди, шунингдек «ўзиники каби» деб номланган 
эгалик қилиш муддатининг бошқа белгисига, шартига мувофиқ 


469
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
келади. Агарда муддатли эгалловчи ушбу мол-мулкидан ихтиёрий 
тарзда, уни қайтариб олиш ниятисиз воз кечадиган бўлса, бундай 
эгаликни узлуксиз деб тан олиш мумкин бўлмайди. Эгалик қилиш 
муддати муддатли эгалловчининг ихтиёрига қарши (ашёни йўқотиш, 
ўғирланиши ва ш.ў.) сабаблар билан узиладиган ҳолда, умумий 
қоидага кўра эгалик қилиш узилган деб ҳисобланади.
5. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида 
мулк ҳуқуқини қўлга киритиш учун қонун томонидан ўрнатилган 
мажбурий шартларнинг учинчиси бу мол-мулкни ошкора эгалик 
қилиши шартидир. Ошкора эгалик қилиш дейилганда, авваламбор, 
эгалик қилувчининг мол-мулк устидан амалга ошираётган 
эгалигини бошқа шахслардан, биринчи навбатда унинг эгалигидан 
мол-мулкни талаб қилиб олишга ҳақли бўлган шахслардан 
яширмасдан, очиқ ҳолдаги эгалик қилиш тушунилади. Башарти, 
эгалик қилувчи мол-мулкка бошқа шахслардан, мол-мулкнинг ҳақи-
қий мулкдоридан яширган ҳолда ўз эгалигини амалга ошириши 
эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг бошқа 
мажбурий шартларини, хусусан, эгалик қилувчининг ҳалоллигини, 
инсофлигини ҳам инкор этишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида, 
мазкур шахсларда мол-мулкка нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини 
вужудга келтирувчи муддат асосида мулк ҳуқуқини қўлга 
киритилишини рад этишга сабаб бўлади. Таъкидлаш лозимки, мол-
мулкни ошкора эгалик қилиш шарти, эгалик қилиш ҳуқуқини 
вужудга келтирувчи муддатнинг мажбурий шартларидан бири 
бўлган ўзиники каби эгалик қилишга юзаки қараганда маъно 
жиҳатидан яқиндай кўринса-да, аммо улар бирор-бир ҳуқуқий 
асосга эга бўлмаган эгалик қилувчиларининг эгалигининг турли 
томонларини ифодалайди. Ўзиники каби эгалик қилиш мол-
мулкка эгалик қилаётган шахс эгалигини субъектив томонини 
англатса, ошкора эгалик қилиш эса унинг эгалигининг объектив 
томонини ифодалайди. шу сабабли мол-мулкка эгалик қилаётган 
шахснинг эгалигини ошкоралиги, авваламбор, у томонидан амалга 
оширилаётган ҳаракатларида кўринади.
6. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатининг 
субъектив шартларига ҳалол (инсофли) эгалик қилиш ва мулкка 
ўзиники каби эгалик қилиш киради. Бошқа реквизитларнинг 
аҳамиятини камситмаган ҳолда мазкур субъектив шартлар эгалик 


470
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг жуда муҳим 
асослари эканлигини айтиш мумкин.
мол-мулкка ўз мулки каби эгалик қилиш эгаси томонидан 
ашё устидан ҳукмронлик қилиш ва мазкур ҳукмронликни амалга 
ошириш имкониятини англашида ифодаланади. Бундай англашсиз 
ёки ашё бошқа шахсга тегишли деб англаш билан ашёнинг эгалик 
қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат бўйича олиб бўлмайди. 
шу сабабдан ижара, омонат сақлаш шартномаси ва шунга ўхшаш 
шартномалар бўйича, мазкур шартнома қайси муддатга тузилган 
бўлишидан қатъий назар ашёга вақтинча ҳосила эгалик қилиш 
давомида мулк ҳуқуқини қўлга киритиш мумкин эмас. ЎзР Олий 
суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрь «Фуқаролик Кодексини 
татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масала-
лар тўғрисида»ги қарорининг 11-бандида эгалик қилиш ҳуқуқини 
вужудга келтирувчи муддат ўзга шахснинг мулкига фактик 
асосларсиз эгалик қилиш ҳоллари учун тааллуқли эканлиги 
кўрсатилган. Эгаллаб турувчида эгалик қилиш учун қандайдир 
юридик асоснинг, масалан узоқ муддатли ижаранинг мавжудлиги 
эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг қўлла-
нишига йўл қўймайди. шунинг ўзи билан қонун ўз мулкидаги ашёга 
эга бўлиш хоҳиши билан мустақил эгалик қилишни ва мазкур ашёга 
ўзга шахснинг мулк ҳуқуқини англаш билан ҳосила эгалик қилишни 
фарқлайди. «Ўзиники каби» каби муносабатда бўлиш мустақил, ўзга 
шахснинг хоҳишига қарам бўлмайдиган, ашёнинг қонуний эгаси 
каби унга эгалик қилиш кўринишида бўлиши лозим.
7. Ҳалоллик (инсофлилик), бошқа фазилатлар қатори эгалик 
қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг энг муҳим шарти 
(реквизити)дир. Ҳалоллик (инсофлилик) тушунчаси фуқаролик 
қонунчилигида янги эмас. мазкур институтнинг амалиётда 
қўлланишида «ҳалол эгалик қилиш» тушунчаси (ФК 187-моддаси) 
билан ФКнинг 230-моддаси томонидан виндикацион даъвога эътироз 
билдириш учун талаб этиладиган мол-мулкнинг «инсофли қўлга 
киритиш» тушунчасининг мазмунан бир хил бўлиши муаммоси 
келиб чиқиши мумкин. шу масала бўйича «ҳалол эгалик қилиш» 
ва «инсофли қўлга киритиш» тушунчалари мазмунан бир хил 
эмаслигини таъкидлаш лозим. «Ҳалол эгалик қилиш» тушунчаси 
«инсофли қўлга киритиш» тушунчасидан кенгроқ. Ўзини ашёнинг 
эгаси эмаслигини билмайдиган ва билиши мумкин бўлмаган шахсни 


471
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
сўзсиз ҳалол эгалик қилувчи деб тан олиш лозим. Бироқ амалиётда 
кўп учрайдиган ҳолатлардан бўлган эгалик қилувчининг ўзи 
ашёнинг мулкдори эмаслигини билган вақтлардаги унинг эгалиги 
қандай баҳоланиши керак? Бундай вазиятга ФКнинг 187-моддаси 
5-қисми ойдинлик киритади. Ундан эгалигидаги ашё ФКнинг 228, 
229, 230 ва 232-моддаларига мувофиқ талаб қилиб олиниши мумкин 
бўлган шахслар, умуман олганда, ушбу ашёларнинг эгалик қилиш 
ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга киритиши 
мумкинлиги аён бўлади. ФКнинг мазкур моддаларида ўзгага 
тегишли бўлган ашёни ноқонуний эгаллаб олган шахслар тўғрисида 
сўз боради. шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур шахслар ҳам ашёни 
қўлга киритиши мумкин бўлган шахслар доирасидан чиқариб 
ташланмайди. Бу эса ўз навбатида ФКнинг 187-моддасига кўра ўз 
эгалигининг ноқонуний эканлигини билиш инсофлиликнинг истисно 
этилмаслигини англатади. Яъни, ФКнинг 187-моддаси мақсадлари 
йўлида ашё устидан амалга оширилаётган эгалиги ноқонуний 
эканлигининг билган шахс инсофли эгалловчи деб эътироф этилади. 
Лекин шунинг билан биргаликда ҳар қандай ноқонуний эгалловчи 
ҳам инсофли эгалловчи сифатида тан олинмаслиги керак, албатта. 
Жиноят содир этиш натижасида вужудга келган эгалик қилиш 
ҳеч қандай шароитда ҳам мулк ҳуқуқининг пайдо бўлишига олиб 
келмайди. Бу хусусда, юқорида номи тилга олинган Олий суд 
Пленуми қарорининг 12-бандида, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга 
келтирувчи муддат бўйича мулк ҳуқуқини олиш учун мазкур мол-
мулкка ҳалол эгалик қилиш лозимлиги (яъни ашёнинг амалдаги 
эгаси мулкдорнинг эрки иродасига қарши унинг ўғирламаганлиги 
ёки бошқа жиноят усуллари билан қўлга киритиб эгалик қилаётган 
шахс бўлмаслиги) шарти кўрсатилган. Ўзининг эгалигини жиноят 
ёки бошқа қонунбузарликлар натижасида вужудга келганлигини 
билган ва билиши мумкин бўлган эгалловчи ҳам ўз навбатида 
инсофсиз эгалловчи деб топилиши лозим.
шундай қилиб, ФКнинг 228–230 ва 232-моддаларидан фарқли 
ўлароқ, ФКнинг 187-моддасида «ҳалол» тушунчасига умуман бошқа 
мазмун берилган. шахс ўзининг эгалигининг ноқонунийлигини 
билганлиги ёки билмаганлиги, билиши кераклиги ёхуд шарт 
эмаслигидан қатъий назар, мол-мулкни жиноий йўл билан қўлга 
киритиш ҳолларидан ташқари, эгалик қилиш ҳалол деб тан олиниши 
лозим.


472
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг 
барча мажбурий шартлари мавжуд бўлган ҳолда муддатли эгалик 
қилувчи мол-мулкнинг мулкдорига айланади, унинг собиқ эгаси 
эса ўз ҳуқуқидан маҳрум бўлади. шарҳланаётган модданинг 2-қис-
мига мувофиқ, кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан 
ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик 
қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган 
шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга 
келади.
8. шарҳланаётган модданинг 3-қисмига мувофиқ, эгалик қилиш 
ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини 
олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс 
ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда 
ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик 
қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига 
эгадир. мазкур ҳолат бизнинг қонунчилигимизда ноқонуний 
эгалик қилувчига ўз мол-мулкини учинчи шахслардан ҳимоя 
қилиш имконини берувчи ягона ҳолат эканлигини таъкидлаш 
керак. Учинчи шахслар ўз ҳаракатлари билан ғайриқонуний тарзда 
мол-мулкка эгалик қилишдан маҳрум қилсалар ёки мол-мулкка 
ўзиники каби эгалик қилишига тўсқинлик қилсалар, мазкур шахс 
бузилган эгалигининг тикланишини ва тўсқинликларнинг бартараф 
қилинишини талаб қилишга ҳақлидир. Бироқ, ноқонуний эгалик 
қилувчи эгалигининг мазкур ҳимояси чекланганлик хусусиятига эга. 
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида эгалик 
қилувчи шахс мулкдорга, шунингдек қонун ёки шартнома асосида 
мулкка эгалик қиладиган бошқа шахсларга қарши шундай ҳимояни 
қўллай олмайди.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish