22
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Фуқаролик қонун ҳужжатларида тегишли нормалар бўлмаган
тақдирда, бу муносабатларни тартибга солишда маҳаллий одат ва
анъаналар қўлланилади.
Тегишли муносабат иштирокчилари учун мажбурий бўлган қонун
ҳужжатлари нормаларига ёки шартномага зид бўлган иш муомаласи
одатлари, маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилмайди.
1. Фуқаролик ҳуқуқи манбалари тизимига тадбиркорлик фаолияти
соҳасида қўлланадиган иш муомаласи одатлари киритилмоқда.
Тадбиркорлик фаолияти соҳаси жамият иқтисодий ҳаётининг
бирон-бир соҳаси ёки ҳудуд билан боғланмайди. Одатлар тармоқ
ичида, тармоқлараро, ҳудудий, маҳаллий, умуммиллий ва ҳоказо
турларда бўлиши мумкин. муҳими шуки, ўзининг
вазифаси ва
хусусияти бўйича улар фуқаролик-тадбиркорлик муомаласи соҳасида
қўлланадиган Ўзбекистон фуқаролик ҳуқуқи манбалари гуруҳига
мансубдир. Одат ашёвий ҳуқуқ эмас, мажбурият ҳуқуқининг
манбасидир. шу сабабдан ФКда улар иш муомаласи одатлари деб
аталмоқда. Тадбиркорлик муносабатлари доирасидан ташқарида иш
муомаласи одатлари (савдо одатлари) фуқаролик ҳуқуқи
манбалари
деб ҳисобланмайди.
2. шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида хулқ-атвор
қоидаси, яъни қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган норма
сифатида иш муомаласи одатига тушунча берилмоқда. Иш
муомаласи одатларига тааллуқли хулқ-атвор қоидаларини
ажратиб
олишда иккинчи қисмида кўрсатилган қонунчилик нормаларининг
мавжуд эмаслигига ҳаволанинг ўзигина етарли эмас.
Давлат томонидан унинг норма яратувчанлик фаолияти соҳасида
қабул қилинган ўзга расмий ҳужжатлари (ЎзР
Президентининг
фармонлари, ЎзР Ҳукуматининг қарорлари, идоравий норматив
ҳужжатлар)да ҳам назарда тутилмаган хулқ-атвор қоидаси иш
муомаласи одати деб ҳисобланиши мумкин.
Одат сифатида кўриб чиқилаётган хулқ-атвор қоидаси
тадбир-
корлик фаолиятининг тегишли соҳасида барқарор ва умум эътироф
этилган («шаклланган ва кенг қўлланадиган») бўлиши лозим. Ифода-
ланиш шакли бўйича у оғзаки ёхуд бирон-бир ҳужжатда ёзма қайд
этилган бўлиши мумкин. муайян ҳуқуқий муносабатларга нисбатан
қўлланадиган одатларнинг,
жумладан, оғзаки шаклда ифодаланган
одатларнинг мавжудлиги ва мазмуни исботлаш ҳуқуқи соҳасига
тааллуқлидир.
23
1-боб. Фуқаролик қонун ҳужжатлари
шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида тўғридан-тўғри
айтилганидек, иш муомаласи одатлари нафақат қонунчиликка (давлат
томонидан қабул қилинадиган бошқа норматив ҳужжатларга), балки
шартномага нисбатан ҳам тобе ўрин тутади.
Томонлар шартномага
иш муомаласи одатларига зид бўлган шартларни ҳам қўшишга
ҳақлидир. худди шу тартибда улар иш муомаласи одатларини
шартнома шартларига айлантиришлари ҳам мумкин, бу ҳолда
одатлар фуқаролик ҳуқуқи манбаси сифатида кучини йўқотади.
Иш муомаласи одатлари ҳам мажбуриятли ҳуқуқий муноса-
батларнинг шартларини белгиловчи нормалар сифатида қўлланиши
(ФКнинг 236, 239, 243 моддаларини қ.), ҳам
шартнома шартларини
талқин қилишда (ФКнинг 363-моддаси) ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: