Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   407
бундан мустасно.
1. шарҳланаётган моддада фуқаролик қонун ҳужжатлари томо-
нидан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг турлари 
таърифланади. мазкур муносабатлар объектларининг хусусиятлари 
ва фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини 
ҳисобга олган ҳолда фуқаролик қонун ҳужжатлари таъсири қамраб 
оладиган муносабатларнинг айрим турларига ҳуқуқий тавсиф 
берилади.


13
1-боб. Фуқаролик қонун ҳужжатлари
Фуқаролик қонун ҳужжатлари томонидан тартибга солинадиган 
муносабатларнинг уч тури фарқланади: мулкий муносабатлар, 
улар билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатлар ҳамда мулкий 
муносабатлар боғлиқ бўлмаган, объекти сифатида инсоннинг 
унинг ўзидан ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, 
бошқа номоддий манфаатлар ҳисобланган шахсий муносабатлар 
фарқланади.
Иқтисодиёт соҳасида амал қилувчи мулкий муносабатлар 
кўрсатиб ўтилган муносабатлар ичида етакчи ўрин тутади. 
Товар-пул муомаласида товар сифатида иштирок этадиган ёки 
иштирок этиши мумкин бўлган мол-мулк уларнинг асосий объекти 
ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига ўтилиши билан боғлиқ равишда 
фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган мулкий 
муносабатларнинг мол-мулкнинг янги тоифаларини қамраб олиш 
жараёни содир бўлмоқда. Бугун уларнинг сирасига, жумладан, 
товарга айланиб улгурган ер, бошқа табиий ресурслар, кўп қаватли 
тураржой бинолари, бошқа тураржой квартиралари киритилмоқда.
2. мулкий муносабатларга боғлиқ шахсий номулкий муноса-
батлар (шарҳланаётган модданинг 1 қ.) кўпчилик ҳолларда муаллиф-
лик ҳуқуқи, исмга бўлган ҳуқуқи ҳамда илм-фан, адабиёт ва санъат 
асарларига, ихтиролар, саноат намуналарига бўлган бошқа шахсий 
номулкий муносабатлар, адабиёт ва санъат асарлари ижрочиларининг 
шахсий номулкий ҳуқуқлари юзасидан вужудга келади. Иқтисодий 
мазмунга эга бўлмаган ва тўғридан-тўғри пулда баҳолашнинг 
имкони бўлмаган ҳуқуқлар бундай муносабатларнинг объекти 
ҳисобланади. Аммо ушбу ҳуқуқларнинг эгалари, бир пайтнинг ўзида, 
мулкий ҳуқуқларга, энг аввало, ўзининг интел лектуал фаолияти 
натижаларидан фойдаланишга мутлақ ҳуқуққа эгадирлар. шунга 
боғлиқ равишда улар ушбу номулкий муносабатлар билан туташ 
мулкий муносабатлар асосида моддий наф топишлари ва даромад 
олишлари мумкин.
3. Инсоннинг ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, 
бошқа номоддий неъматлар билан боғлиқ манфаатларни ҳимоялаш 
бўйича муносабатлар алоҳида турни ташкил этади. Ушбу 
муносабатлар мулкий муносабатлар билан бевосита боғлиқ эмас, 
аммо тегишли ҳуқуқ, эркинлик ва манфаатлар бузилганда уларнинг 
эгаларига етказилган маънавий зиён учун товон тўлаш бошқа 
чоралар билан биргаликда қўлланиши мумкин. ФК фуқаролик 


14
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
қонун ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқ, эркинлик 
ва бошқа номоддий манфаатларнинг рўйхати очиқ бўлиши (узил-
кесил бўлмаслиги) нуқтаи назарида туради, бу эса унинг қўлланиш 
доирасини анча кенгайтиради.
4. шарҳланаётган моддада фуқаролик қонун ҳужжатлари 
томонидан тартибга солинадиган мулкий ва номулкий муноса-
батларнинг белгилари мавжуд. Ушбу белгилар мазкур муноса-
батларни ҳуқуқнинг бошқа соҳалари, жумладан, меҳнат, оила, 
маъмурий, ер, табиий ресурслар ва ш.к. ҳуқуқ нормалари доирасига 
тааллуқли бошқа мулкий ва номулкий муносабатлардан алоҳида 
ажратишга ва шунга мувофиқ равишда чегаралашга имкон 
беради. Фуқаролик қонунчилиги томонидан тартибга солинадиган 
муносабатлар иштирокчиларининг тенглиги, эрк мухторияти ва 
мулкий мустақиллиги шундай белгилар сирасига киради. Фуқа-
ролик қонун ҳужжатлари фуқаролик ҳуқуқи иштирокчилари 
(субъектлари) ўртасидаги ташқи деб аталувчи муносабатларни 
тартибга солади. Юридик шахслар ичида ташкилот ходимлари 
ўртасида юзага келадиган, ёлланма меҳнатдан фойдаланишга 
асосланган мулкий ва ўзга муносабатлар, одатда, анъанавий тарзда 
меҳнат ҳуқуқи нормалари билан тартибга солинади, башарти 
қонун ҳужжатларида ёки таъсис шартномасида улар бевосита фуқа-
ролик қонун ҳужжатларига ҳавола қилинмаган бўлса. Жумладан, 
ташкилотларда иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги ёлланма 
меҳнатдан фойдаланиш бўйича муносабатлар фуқаролик эмас, 
меҳнат қонунчилиги нормалари билан тартибга солинади. 
Акциядорлар, иштирокчилар, аъзоларнинг тижорат ва айрим турдаги 
нотижорат ташкилотларининг фаолиятида қатнашуви билан боғлиқ 
ички муносабатлар ФК нормаларига мувофиқ фуқаролик қонун 
ҳужжатларининг таъсир доирасига киради.
Фуқаролик қонун ҳужжатлари таъсир доирасининг кўрсатиб 
ўтилган ташкилотлар ичида юзага келадиган ички муносабатларни 
қамраб олиши билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ҳуқуқи 
янги хусусиятлар касб этади.
Фуқаролик қонун ҳужжатлари томонидан тартибга солинадиган 
муносабат турларини белгилаб беришдан ташқари, модданинг 
матнида фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий мақо-
мига ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари асосий тоифаларининг 
умумий тавсифига доир қоидалар ҳам келтирилган.


15
1-боб. Фуқаролик қонун ҳужжатлари
5. шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида ишлатилаётган 
фуқаролик муомаласи тушунчаси ўз ичига битимларни ҳамда 
шу муомала иштирокчилари ўртасида юзага келувчи фуқаро лик-
ҳуқуқий муносабатлари доирасида мол-мулк ва бошқа объектларни 
ҳақ эвазига ва текин беришга қаратилган бошқа ҳатти-ҳаракатларни 
олади. Объекти субъектидан ажралмас ҳуқуқ, эркинлик ва бошқа 
номоддий манфаатлар бўлган муносабатлар фуқаролик муомаласидан 
ташқарида ётади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларининг иштирок-
чилари (субъектлари) сифатида эса фуқаролар, юридик шахслар, 
давлат (шарҳланаётган модданинг 2-қ.) иштирок этиши мумкин. 
қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, 
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларида миллий тартибни тақдим 
этиш асосида чет эллик фуқароларнинг, фуқаролиги бўлмаган 
шахсларнинг ва хорижий юридик шахсларнинг иштирок этишига 
йўл қўйилади.
шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида фуқаролик-ҳуқуқий 
муносабатларнинг қонун чиқарувчи томонидан ажратиб кўрса-
тилаётган учта тоифаси етарлича аниқ кўриниб турибди, булар: мулк 
ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларга доир ҳуқуқий муносабатлар; 
интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мутлақ ҳуқуқлар 
билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар (ажралмас ҳуқуқ, эркинлик ва 
бошқа номоддий манфаатлар тўғрисидаги ҳуқуқий муносабатларни 
ҳам шулар жумласига киритиш лозим); мажбуриятга оид ҳуқуқий 
муносабатлардир.
Фуқаролик қонунчилиги бир томоннинг иккинчи томонга 
маъмурий бўйсунишига асосланган муносабатларга, яъни томонлар 
ўртасида юридик тенглик негизи бўлмаган муносабатларга нисбатан 
қўлланилмайди. Бу маъмурий ҳуқуқ ва ҳуқуқнинг бошқа оммавий 
соҳаларининг амал қилиш доираси ҳисобланади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish