10-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш
Фуқаролик ҳуқуқлари процессуал қонунлар ёки шартномада
белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб,
суд, хўжалик суди ёки холислар суди (бундан кейин – суд) томонидан
ҳимоя қилинади.
Қонунда назарда тутилган ҳоллардагина фуқаролик ҳуқуқлари
маъмурий тартибда ҳимоя қилинади. маъмурий тартибда қабул
қилинган қарор устидан судга шикоят қилиш мумкин.
1. ЎзР ФК 10-моддасида ҳуқуқнинг энг муҳим тамойилларидан
бири – ҳуқуқ ва эркинликларнинг судда ҳимоя қилиниши қатъий
белгиланади. худди шу каби қоида ЎзР Конституциясида ҳам
кўрсатилган (ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланади – ЎзР Конституциясининг
44-моддаси). ЎзР ФК 10-моддасининг қоидаларида, процессуал
қонунлар ёки шартномада белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси
судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, хўжалик суди ёки ҳакамлар
суди фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун мурожаат қилиш
имконияти умумий қоида сифатида мустаҳкамланади.
Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини кўриб
чиқадиган умумий юрисдикция судлари тизимига фуқаролик ишлари
бўйича туманлараро судлар, фуқаролик ишлари бўйича туман
(шаҳар) судлари, вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди ва қорақалпоғистон Республикаси Олий
суди киради. Умумий юрисдикция судларининг ташкил этилиши
ва фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги
1993 йил 2 сентябрдаги 924-XII-сонли қонуни, ЎзР ФПК ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари
билан белгиланади. Фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишини
юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди суд
ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади (ЎзР Конституциясининг
110-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддаси).
33
2-боб. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши
ЎзР ФПК 31-моддасига биноан умумий юрисдикция судларига
ишларнинг қуйидаги тоифалари тааллуқлидир:
1) тарафлардан ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлган низоларга
доир ишлар, қонунда бундай низоларни ҳал қилиш хўжалик суди ёки
бошқа органларга топширилган ҳоллар бундан мустасно;
2) ЎзР ФПК 279-моддасида санаб ўтилган алоҳида тартибда
кўриладиган ишлар;
3) қонун билан ушбу судларнинг ваколатига берилган бошқа
ишлар.
Суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган
ишларга қуйидагилар киради:
1) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги
ишлар;
2) фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони ўлган деб
эълон қилиш тўғрисидаги ишлар;
3) фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз
деб топиш тўғрисидаги ишлар;
4) мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисидаги ишлар;
5) тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда,
улар бўйича ҳуқуқларни тиклаш тўғрисидаги ишлар (чақириб иш
юритиш). (ЎзР ФПК 279-моддаси).
Бир-бири билан боғлиқ бўлиб, баъзилари судга, баъзилари
эса, хўжалик судларига тааллуқли бўлган бир қанча талаблар
бирлаштирилганида, бу талабларнинг ҳаммаси судда кўрилиши
керак. (ЎзР ФПК 32-моддаси)
хўжалик судлари, одатда, юридик шахслар ёки якка тадбиркор
бўлган жисмоний шахслар иштирок этган фуқаролик-ҳуқуқий
низоларни кўриб чиқади. Бундай низолар иқтисодий низо деб
аталади. Улар тижорат ва нотижорат ташкилотларнинг тадбиркорлик
соҳасидаги фаолияти билан боғлиқдир. хўжалик судларининг
ташкил этилиши ва фаолияти Ўзбекистон Республикасининг 1993
йил 2 сентябрдаги 924-XII-сонли «Судлар тўғрисида» (янги таҳрирда)
ги қонунида, ЎзР хПК ва ЎзРнинг бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларида белгиланган. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоялаш
масалаларини кўриб чиқадиган хўжалик судлари тизимини вилоят
судлари, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди ҳамда қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди
ташкил этади.
34
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
ЎзР хПК 23-моддасига биноан хўжалик судларига ишларнинг
қуйидаги тоифалари тааллуқлидир:
1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар (бундан буён матнда
ташкилотлар деб юритилади), юридик шахс тузмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар
ўртасидаги (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади)
фуқаролик, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб
чиқадиган низоларга доир ишлар;
2) иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари
вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга
бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик аҳамиятга
эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар;
3) ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги
ишлар.
қонун билан хўжалик судига тааллуқли ишлар жумласига бошқа
ишлар ҳам киритилиши мумкин.
хўжалик суди ўзига тааллуқли ишларни, агар Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган
Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва фуқаролари, шунингдек,
чет эл ташкилотлари, чет эл инвестициялари иштирокидаги ташки-
лотлар, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлма-
ган шахслар иштирокида кўради.
хўжалик судларига тааллуқли турли иқтисодий низолар ҳам
фуқаролик, ҳам маъмурий (бошқа оммавий-ҳуқуқий) ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқилиши мумкин.
Юқорида айтилганидек, фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи
судлар қаторига фуқаролик қонунчилиги томонидан ҳакамлик
судлари ҳам киритилган. Ҳакамлик судлари давлат судлари
тизимига кирмаслигини қайд этиш лозим. Ҳакамлик судларининг
фаолияти ЎзР «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги 2006 йил 16 октябр
ЗРУ–64-сонли қонуни билан тартибга солинади. Ушбу судлар
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчилари томонидан
улар ўртасида юзага келган ёки келажакда вужудга келиши
мумкин бўлган низоларни ҳал этиш учун сайланади. Ҳакамлик
судлари юридик шахсларнинг ўзаро иқтисодий низоларини,
шунингдек, хорижий, жумладан, мДҲ мамлакатларининг юридик
35
2-боб. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиши
шахслари иштирок этаётган низоларни ҳал қилиш учун жуда қулай
воситадир.
Ҳакамлик судлари фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари, жумладан,
тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган хўжалик
низоларини ҳал қиладилар. Ҳакамлик судлари маъмурий, оила ва
меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни, шунингдек,
қонунда назарда тутилган бошқа низоларни ҳал этмайдилар. Давлат
ёки унинг тузилмалари иштирокидаги ишлар ҳакамлик судлари
томонидан кўриб чиқилиши мумкин эмас. Низони ҳал қилиш
учун ҳакамлик судига фақат ҳакамлик келишуви мавжуд бўлганда
берилиши мумкинлигини ёдда тутиш муҳим. («Ҳакамлик судлари
тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддаси).
ЎзР қонунчилиги томонидан доимий фаолият юритувчи, шу
билан бирга бирон-бир муайян низони ҳал қилиш учун муваққат
ҳакамлик судларини тузишга йўл қўйилади.
2. ЎзР ФК мазкур моддасининг иккинчи қисмида фуқаролик
ҳуқуқларини маъмурий тартибда, аммо фақат қонун ҳужжатларида
рухсат этилган ҳолларда ҳимоялаш назарда тутилади. Фуқаролик
ҳуқуқларини маъмурий тартибда ҳимоялаш тартиби кўпчилик
ҳолларда юқори органга ёки махсус ваколатланган бошқа давлат
органига мурожаат қилиш йўли билан назарда тутилади. масалан,
давлат солиқ хизмати органлари қарорлари, уларни мансабдор
шахсларнинг ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги устидан шикоят давлат
солиқ хизматининг юқори органи (юқори мансабдор шахси)га
тақдим этилади. (ЎзР СК 122-моддаси). Лекин албатта, ишларни
кўриб чиқишнинг маъмурий тартибини ўрнатувчи асосий қонун
ЎзР мЖКдир. ЎзР мЖКда фуқаролик ҳуқуқи нормаларининг
айрим бузилишлари кўрсатилган, масалан, ўсимликларни ҳимоя
қилиш воситалари ва бошқа препаратларни ташиш, сақлаш ва
қўллаш қоидаларининг бузилиши (ЎзР мЖКнинг 89-моддаси), товар
белгисининг ёки хизмат кўрсатиш белгисининг эгаси ҳуқуқларининг
бузилиши (ЎзР мЖКнинг 177-моддаси), реклама тўғрисидаги (ЎзР
мЖКнинг 178–1-моддаси) ва оғир юкларни автомобиль транспортида
ташиш қоидаларини бузилиши кабилардир. Ушбу ҳуқуқбузарликлар
учун нафақат фуқаролик-ҳуқуқий, балки маъмурий жавобгарлик
ҳам белгиланиб, мЖКда назарда тутилган асосларда қўлланилади.
шунга қарамасдан, маъмурий тартибда қабул қилинган қарор
устидан судга шикоят берилиши мумкин.
36
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Фуқаролик ҳуқуқларини маъмурий тартибда ҳимоя қилиш,
одатда, умумий қоидадан истисно ҳисобланса ҳам, аммо ҳар қандай
маъмурий қарор устидан судга шикоят келтириш имкони бундай
ҳолатларда ҳам суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |