151
Ўқув объектлари қуйидагиларни ўз ичига олади: фуқаро муҳофазаси
институти (ФМИ), аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларининг
(АРТТМ) махсус ўқув
хоналари; ФМИ зилзилани симуляция қилиш маркази;
умумий ўрта таълим муассасаларидаги “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” ўқув
хоналари (ҲХА хонаси); ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва
олий таълим муассасаларида "Ҳаёт хавфсизлиги” ўқув хоналари; маҳалла
фуқоролар йиғини ўқув-маслаҳат пунктлари (ЎМП) жойлаштирилган махсус
хоналар; корхона ва ташкилотларда – кўп тармоқли синф хоналари, фуқаро
муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар (ФМФВ) бурчаклари; кўчма ўқув-моддий
базалар комплектлари; масофавий таълимни ташкил қилиш учун лозим бўлган
дастурий таъминотлар ва қурилмалар; тегишли мъёрий, ҳуқуқий ҳужжатлар
асосида яратилган қурилмалар, корхона ва ташкилотларнинг бошқа объектлари.
Ўқув жараёнини таъминлаш воситаларига қуйидагилар киради: ахборот-
коммуникация технологиялари асосида яратилган ахборот берувчи,
назорат
қилувчи ва ўргатувчи воситалар (видео проекторлар, компьютерлар,
планшетлар, электрлаштирилган макетлар, 3 Д кузойнаклар, интерфаол ўқув
қўлланмалари, телевизорлар, интерфаол доскалар ва бошқалар).
Ушбу масалалар бўйича хорижий тажриба ўрганилганда мустақил
давлатлар ҳамдўстлиги ташкилотига (МДҲ)
аъзо Россия Федерацияси,
Қозоғистон, Озарбайжон каби мамлакатларда аҳолини зилзила вақтида тўғри
ҳаракат қилишга тайёрлашборасида ЎМБ яратиш ва такомиллаштириш
масалаларига жиддий эътибор қаратилаётганини гувоҳи бўламиз. Жумладан,
Россия Федерациясида шаҳар (туман), вилоят (республика), Россия
Федерацияси миқиёсида ЎМБ кўрик танловлари мунтазам равишда ўтказиб
келинади. Ушбу кўрик танловларни ўтказишдан мақсад: раҳбар ходимлар,
фуқоро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар давлат тизимига (ФВДТ) кирувчи
соҳалар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш
тизимини самарадорлигини ошириш; аҳолини зилзилалар билан боғлиқ
фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш тизимини сифатини
ошириш; ЎМБни яратиш ва такомиллаштириш борасидаги илғор тажрибаларни
умумлаштириш ва оммалаштириш.
Бундан ташқари ушбу мамлакатларда сейсмик фаол ҳудудларида
истиқомат қиладиган аҳолини тайёрлаш мақсадида кўчма ЎМБ лардан ҳам кенг
фойдаланилмоқда. Жумладан, қўшни Қозоғистон Республикасида Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (ПРООН) билан ҳамкорликда
автомобил тиркамасида (прицепида) мобил зилзилани симуляция қилиш
қурилмалари
яратилиб, сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган ўқув
муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда мунтазам равишда
амалий машғулотлар ўтказиб келинмоқда
.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида
аҳолини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга
тайёрлаш тизимини янги босқичга кўтариш мақсадида, ЎМБ ни доимий
равишда такомиллаштириб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу масалани ҳал қилиш учун қуйидагилар таклиф этилади:
152
1.
Сейсмик фаол ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолинизилзила вақтида
тўғри ҳаракат қилишга амалий тайёрлаш мақсадида
мобил зилзилани
симуляция қилиш қурилмалари яратиш ва кўчма ЎМБ ни такомиллаштириш.
2.
Таълим муассасалари, корхона, ташкилотлар, маҳалла фуқоролар йиғини
Низомларида аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш
мақсадида яратилиши лозим бўлган ЎМБ таркиби акс эттирилишини
таъминлаш.
3.
Ҳар йили туман (шаҳар), вилоят ва республика миқиёсида ЎМБ кўрик
танлови ўтказилишини йўлга қўйиш.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, аҳолини зилзила вақтида тўғри
ҳаракат қилишга тайёрлашда ўқув моддий база муҳим аҳамиятга эга. Ундан
кенг фойдаланиш орқали аҳолининг тайёргарлик даражаси кескин оширилади,
шунингдек аҳолининг зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий
кўникмаси ҳосил қилиниб, бундай вазиятларда қўрқувни енгиб, ҳотиржамликни
сақлаган ҳолда ўзини ва атрофдагиларни ҳимоя қила олиш имконияти
яратилади, йўқотишларнинг олдини олишга эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: