34
Марказий осиё зилзилаларини келтириб чиқараётган
геодинамик жараёнлар
ф.-м.ф.н. Муминов М.Ю.
(Фанлар академияси Сейсмология институти)
Кўпчилик юртдошларимиз зилзила содир бўлса безовталаниб, қўрқув
ва нохуш холатга тушадилар. Шунинг билан
бирга уларда зилзилаларни
вужудга келтираётган жараёнлани билишга қизиқиш ортади.
Қадим-қадимдан
инсоният курраи заминимизнинг у ёки бу жойларида содир бўладиган
табиий
офатлардан жабрланиб келади. Жабрланиш моддий, маънавий ва бир қанча
инсонларнинг қурбон бўлиши билан ифодаланади. Бу офатлар ичида кўлами,
вахимаси ва келтирадиган зарари жихатидан зилзилалар алоҳида ўрин тутади..
Халқаро Ер физикаси ва сейсмологлар жамияти ( IASPEI ) ахборотига кўра
сайёрамизда йилига ўртача 1 миллион атрофида зилзилалар содир бўлар экан.
Шулардан магнитудаси(М) 8,0 дан катта 1 та; М = 7,0-7,9 18та; М = 6,0-6,9 120
та; М = 5,0-5,9 1000 та; М = 4,0-4,9 6000 та; М = 3,0-3,9 49000 та; М = 2,0-2.9
300000 та ва М = 2,0 дан кичик 600000 дан ортиқ зилзилалар содир бўлар экан.
Ўртача йил давомида вайронкор ер силкинишлар юзта атрофида бўлиб,
одамлар сезадигани
бир неча минг атрофида, қолган аксариятини фақат
сейсмографлар сезадиган кучсиз зилзилалар ташкил этади.
Зилзилалар бундан бир неча миллиард йиллар илгари Ер сайёрасининг ташқи
қобиғи (литосфера) совиб, қотиб бориши ва суюқ - плазма хусусиятга эга
бўлган унинг ички қисмларини (мантия ва ядро) Ер ўқи атрофида фарқли
айланишидан хосил бўла бошлаган. Бу жараёнлар литосферик плиталарни
миллион йиллар давомида ҳаракатлантириб, бир бири билан тўқнаштириб
(коллизия) ёки бирини остига иккинчисини киргазиб (субдукция), табиий
офатларни сараси бўлмуш тектоник зилзилаларни келтириб чиқарган.
Бу геодинамик жараёнлар хозир ҳам давом этмоқда
Тақдир тақазоси билан биз яшайдиган Марказий Осиё худуди ҳам ана
шундай учта литосферик плиталар – яъни, улкан Евроосиё ва нисбатан
кичикроқ Хиндистон ҳамда Арабистон литосферик плиталарнинг бир бири
билан тўқнашган худудида жойлашган. Евроосиё плитаси нисбатан турғун, бир
оз жануб томон ҳаракатланаётган бўлса, Арабистон плитаси шимолий шарқ ва
Хиндистон
литосферик плитаси шимол, шимолий- шарқ йўналишида
харакатланмоқда [1-4]. Арабистон литосферик плитаси таъсири асосан Эрон ва
Туркманистон худудларида бўладиган жараёнларда сезилиб, қисман
Ўзбекистоннинг ғарбий худудларигача етиб келади. Марказий ва шарқий
Ўзбекистондаги зилзилаларнинг асосий сабаби Хиндистон ва Евроосиё
плиталарининг тўқнашувидир. (расм 1)
35
Расм 1. Хиндистон литосферик плитасининг вақт бирлиги ичида Евроосиё томон
харакатланиш схемаси.(В.И.Уломов бўйича).
Тўқнашув жапраёнини хозирги холатини аниқлаш учун Марказий Осиё
худудида оралиғи 1
O
(градус) бўлган, ҳам географик кенглик, ҳам географик
меридионал йўналишлар бўйича қурилган зилзилаларнинг гипоцентрлари
профиллари, ҳамда 50 километр қалинликдаги қатламларда
зилзилаларнинг
майдон бўйлаб тарқалиш омилларидан фойдаланилди. Қуйида (2-расм) мисол
тариқасида 71
O
меридионал профил кесимида 1900-1990 йилларда М≥5,0 бўлган
зилзилаларнинг гипоцентрлари чизмаси келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: