.
2
2010 йил 19-24 апрель кунлари Астрахань давлат университетида
“Ёзувчининг бадиий олами манзарасида архетиплар, мифологемалар ва
рамзлар” мавзусидаги илмий анжуман ўтказилди. Бу конференцияда
мифологема тушунчасининг адабиётшуносликдаги талқинлари ва моҳияти,
архетип ва мифологемаларнинг бадиий адабиётдаги поэтик вазифалари,
оламнинг мифологик манзарасини яратишда архетипик ва рамзий
1
Шафранская Э.Ф. Мифопоэтика иноэтнокультурного текста в русской прозе ХХ- XXI в в . :
Автореф. дисс.
док. филол. наук. ‒ Волгоград, 2008. ‒ С.24.
2
Шафранская Э.Ф. Мифопоэтика прозы Тимура Пулатова: национальные образы мира. – М.: Едиториал
УРСС, 2005. – С.160.
24
образларнинг ўрни, ижодкорнинг мифик сюжет, мотив ва деталлардан
индивидуал фойдаланишдаги маҳорати каби масалалар кўриб чиқилди.
1
XX асрнинг охири ‒ XXI аср боши рус адабиётидаги мифологик
талқинларни ўрганиш масаласига бағишланган бир қатор илмий тадқиқотлар
яратилганига қарамай, мифнинг бадиий матндаги функционал-семантик роли
масаласи ҳамон очиқлигича қолмоқда. Масалан, М.Каневская ўзининг
постмодернистик романларда тарихий ҳақиқат ва мифик талқин муносабати
масаласига бағишланган ишида асосий эътиборни тарихий роман жанрининг
бадиий эволюциясига қаратганлиги сабабли миф ва унинг бадиий матндаги
ўрни масаласи сояда қолиб кетган.
2
Тадқиқотчи М.И.Мещерякова ўзининг
ХХ
аср
болалар
неомифологик
насри
таҳлилига
бағишланган
монографиясида бадиий мифологизмнинг энг ёрқин кўринишлари “фэнтези”
жанрига мансуб асарларда кўпроқ учрашини аниқлаган.
3
Айрим
тадқиқотчилар, масалан, С.Ю.Неклюдов ХХ аср охирига бориб глобаллашув
натижасида инсониятнинг қадимий мифларга бўлган муносабати ўзгариб
кетди, натижада миф бугунги бадиий маданиятда сезиларли аҳамият касб
этмай қолди,
4
деб ҳисобласа, мифнинг замонавий бадиий маданиятдаги
ўрнини фалсафий жиҳатдан ёритишга уринган А.В.Руднев эса “ҳозирги
замон адабиётининг ўзи моҳият-эътиборига кўра мифдир, мифологизм ХХ
асрнинг сўнгги чораги адабиётининг асосий критерийси”,
5
‒ деб билади.
Бинобарин, миф моҳияти ва мифологизмларнинг ҳозирги замон
адабиётидаги бадиий вазифалари хусусидаги бундай фикрлар хилма-хиллиги
қадимги архетипик моделларнинг поэтик тафаккур тараққиётидаги ўрни ва
эволюциясини янада кенгроқ планда тадқиқ этиш зарурлигини кўрсатади.
1
Архетипы, мифологемф, символы в художественной картины мира писателя (Материалы научной
конференции). ‒ Астрахань, 2010. ‒ С.289.
2
Каневская М. История и миф в постмодернистском русском романе // Известия Академии наук. Серия
литературы и языка. ‒ М., 2000. ‒ Т.59. ‒ №2. ‒ С.37-47.
3
Мещерякова М.И. Русская проза для детей, подростков и юношества 2 половины XX века: проблемы
поэтики. ‒ М.: Мегатрон, 1997. ‒ С.34-35.
4
Неклюдов СЮ. Структура и функция мифа // Мифы и мифология в современной России. ‒ М.: АИРО-ХХ,
2000. ‒ С.18.
5
Руднев В. Словарь культуры XX века. ‒ М.: Аграф, 1999. ‒ С.185.
25
халқлар адабиётида мифологиядан ижодий фойдаланишнинг энг
самарали ва классик намунаси, назаримизда, атоқли адиб Чингиз Айтматов
ижодида кўзга ташланади. Шунинг учун ҳам қирғиз адабиётшунослигида
Чингиз Айтматов мифологик насрининг фольклордаги манбалари, мифик
образларнинг бадиий контекстдаги ифодаси, адиб асарларининг мифопоэтик
талқинига бағишланган қатор тадқиқотлар яратилди.
1
Х.Садиқовнинг
фикрича, “Айтматов мифологизмининг замини қирғиз фольклорида бўлиб,
адиб тафаккурда воқелик талқинининг янгича поэтик моделларини
яратишнинг ўзига хос усулларини мифологиядан топган… Айтматов халқ
афсоналари, эртаклари, нақлларини кўнгил кўзи билан “ўқиб”, уларнинг туб-
тубига яширинган фалсафий маънони уқий олган. Муаллиф мифларни ўз
бадиий ниятини амалга ошириш воситасига айлантиришга эришган”.
2
Д.Ф.Медриш Ч.Айтматов асарларининг мифологик ва фольклорий
асосларини биринчи навбатда буюк қирғиз эпоси “Манас”да деб билади.
Адиб яратган манқурт образи мифологик трансформациянинг ёрқин
намунасидир.
3
Узоқ йиллар мобайнида адиб ижодини тадқиқ этиш билан
шуғулланган
академик
А.Акматалиев
“адабий
миф
ижодкорлиги
(литературное мифотворчество) ёзувчига борлиқни поэтик, эстетик ва
фалсафий идрок этишнинг янги имкониятлари очди, натижада у бевосита
ўзига тегишли бўлган, яъни “ўз бадиий олами” ‒ ўз космосини ярата олди”,
4
‒ деб хулоса чиқарган. “Оқ кема”даги она буғу афсонасининг қадимги
мифологиядаги илдизларини аниқлашга ҳаракат қилган Г.А.Полякова эса
мифологизмларнинг семантик контаминациясига асосланган сюжет-
композицион структура Чингиз Айтматов адабий феноменининг етакчи
белгиси эканлигини исботлаган.
5
1
Бу ҳақда қаранг: Ибраимов К. Мифопоэтические традиции и художественное произведение: на примере
повести «Прощай, Гульсары» Айтматова) // Советская тюркология. ‒ Баку, 1988. ‒ №4. ‒ С. 26-31; Садыков
X. Реализм Айтматова: к проблеме мифологизма // Известия АН КазССР. Серия филолгическая. ‒ Алматы,
1989. ‒ №2. ‒ С.32-40;
2
Садыков Х. Кўрсатилган мақола. ‒ Б.24-25.
3
Медриш Д.Ф. Фольклорная традиция в творчестве Айтматова // Литература и фольклор. ‒ Волгоград, 1990.
‒ С.158.
4
Акматалиев А. Чингиз Айтматов и взаимосвязи литератур. ‒ Бишкек, 1991. ‒ С.110-111.
5
Полякова Г. Предание о Рогатой матери-оленихе в «Белом пароходе» Ч.Айтматова. ‒ М., 1999. ‒ С.7-14.
26
Чингиз Айтматов насрининг асосий мифологик мотив ва образларини
олам манзарасининг бадиий-эстетик ифодаси контекстида таҳлил қилишни ўз
олдига мақсад қилиб қўйган М.С.Мискинанинг номзодлик диссертациясида
адиб асарларида бўй кўрсатган “адабий миф ижодкорлиги” хронологик
аспектда текширилиб, мифологик мотивлар ва фольклорга хос эпик
сюжетлар системалаштирилган. Чингиз Айтматов томонидан яратилган
мифомотив ва мифообразларни халқлар оғзаки ижоди материаллари билан
қиёсий-типологик жиҳатдан таҳлил қилиш асосида мифологиянинг
воқеликни бадиий ифода эттиришдаги функциялари очиб берилган. Унинг
фикрича, “Ч.Айтматов насрининг мифологик-фольклорий контексти ягона
мегасюжетни ҳосил қилувчи яхлит поэтик тизимдир. Адиб мифологизмининг
ўзига хослиги эса мифологик тасаввурлар оламини ҳозирги замон кишиси
дунёқараши билан уйғунлаштириб, эпик тафаккурнинг рус ва Европа бадиий
қадриятлари билан ўзаро диалогини ифода этганлиги билан белгиланади.
Айтматов мифологизми ретроспектик утопиядан апокалиптика сари
ўзгарувчан
анъанавий
мифообразларнинг
турли-туман
шаклларда
вариантлашуви билан модернистик миф ижодкорлигидан фарқланади”.
1
Маълумки, ўтган асрнинг 60-70-йилларидан эътиборан қозоқ
адабиётида, айниқса, насрий асарларда мифологиядан озиқланган ҳолда
воқеликнинг янгича бадиий талқинини яратиш тамойили шаклланди. Бу
ижодий жараён ХХ асрнинг охирига келиб жаҳон адабиётидаги миф
ижодкорлигига асосланган модернистик адабиёт таъсирида янада кучайди.
Таниқли адиб Р.Сейсенбаевнинг “Шайтон тахти”, “Ўликлар саҳрода
изғийди” каби романларининг мифо-фольклорий контекстини таҳлил қилган
адабиётшунос олима Г.Б.Ширинованинг аниқлашича, адибнинг бадиий
тафаккур тарзи оламни мифологик англаш асосига қурилган. Миф адиб учун
шунчаки сюжет элементи ёки бадиий образ яратиш воситаси эмас, балки
қаҳрамон ички дунёсига чуқур кириб бориш, унинг руҳиятида кечаётган
1
Мискина М.С. Фольклорно-мифологические мотивы в прозе Чингиза Айтматова: Автореф. дисс. ... канд.
филол. наук. ‒ Томск, 2004. ‒ С.14-15.
27
буҳронларни онг ости ҳислари кесимида ёритиш усулидир. Адиб ижодида
қозоқ фольклори орқали етиб келган қадимги мифлар ва мифологик
образларнинг поэтик трансформацияси, исломий ва насроний манбаларга оид
мотивларнинг ўзаро уйғунлаштирилган синтези, жаҳон адабиёти учун
муштарак ҳисобланган универсал архетипик мотив ва образлар, сюжет
қурилишининг қадимий мифларга хос архетипик шакллари кузатилади.
Архетипик мотив ва образларнинг ёзувчи асарларида трансформацияси
асарнинг образлар тизимига анъанавий мифик персонажларни (Балиқ – она,
Ота балиқ, Қўрқут ота каби) олиб кириш, мифологик образлар моҳиятини
ўзида акс эттирган персонажлар (Қаҳарман ‒ маданий қаҳрамон) типини
яратиш, шунингдек, ранг ва макон архетипларидан фойдаланиш орқали
амалга оширилган.
1
С.М.Алтибаева ўзининг истиқлол даври қозоқ насри тараққиётининг
асосий тамойиллари тадқиқига бағишланган диссертация ишида янги қозоқ
насридаги мифопоэтик парадигмаларнинг мифологемалар, мотивлар қатори,
рамзий-мифологик инфраструктура, диний-мифологик модель, мифологик
образлар тизими, мифологик хронотоп, тотемистик-аниматик архетиплар
комплекси каби элементларини систем контент-таҳлил методи воситасида
ўрганган.
2
Қадимги ларнинг оламнинг тузилиши тўғрисидаги космогоник
қарашлари, шомонийлик анъанаси ва бўри ҳақидаги тотемистик
мифларининг ҳозирги замон қозоқ адабиётидаги янгича бадиий ифодаси
масаласини таниқли қозоқ адиби А.Алтайнинг “Олтой балладаси” номли
роман-мифидаги мифологемалар мисолида тадқиқ этган Ж.Жарилгапов
ҳамда А.Рахимжанова мақоласида
3
замонавий адабиётда мифнинг қайта
1
Шаинова Г.Б. Роман – миф «Отчаяние или Мертвые бродят в песках» Р. Сейсенбаева // Художественный
текст в диалоге культур. – Алматы, 2006. – С.49-55; Шу муаллиф. Архетипы Культурного героя и Трикстера
в романе Р. Сейсенбаева «Мертвые бродят в песках» // Известия Националной академии наук РК, серия
филологическая. №6. ‒ Алматы, 2007. – С.80-83; Шу муаллиф. Мифологизм прозы Р.Сейсенбаева:
Автореф. дисс... канд. филол. наук. ‒ Алматы, 2008. ‒ С.16-17.
2
Алтыбаева С.М. Основные тенденции развития казахской прозы периода независимости: Автореф. дисс.
док. филол. наук. ‒ Алматы, 2010. ‒ С.54.
3
Жарилгапов Ж., Рахимжанова А. Взаимосвязь между мифом и письменной литературой // European
Researcher. ‒ Варшава, 2013. Vol.(50). № 5-3. ‒ С.1465-1471.
28
жонлантирилиши ижодкорга тасвирланаётган воқеликни рамзий-ритуал
ракурсда бадиий акс эттириш воситаси эканлиги асосланган.
ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб татар адабиётида ҳам мифологияга
бўлган қизиқиш кучайганлиги қайд этилади. Хусусан, адабиётшунос олим
М.И.Ибрагимов ўзининг “Миф в татарской литературе XX века. Проблемы
поэтики”
номли
асарида
татар
адабиётидаги
мифологизмларни
системалаштириш ва бу адабий ҳодиса билан боғлиқ илмий концепцияларни
қиёсий таҳлил қилиш асосида унинг замонавий насрдаги ўрнини белгилаб
берган. Айниқса, А.Гилязовнинг “Жомга кен, кич белэн” романидаги ўз
ифодасини топган Муқаддас она архетипик образ-мифологемасининг
генезиси ва бадиий матндаги поэтик трансформациясига доир илмий
қарашлари муҳим назарий аҳамиятга эга.
1
А.Байрамованинг “Қанотсиз
оқчорлоқлар”, “Кўл балиғи” қиссаларидаги архетипик образлар таҳлили
орқали очиб берган, олим ўзининг бошқа бир тадқиқотида аниқлашича, адиб
Бурекюз – ер юзида яшаган илк одам ҳамда Акюз ‒ ўзга сайёрадан ташриф
буюрган ғаройиб қиз образлари воситасида ибтидонинг абсракт-рамзий
талқинини реаллик ва ирреаллик фонида ифодалашга интилган.
2
Л.Х.Давлетшина таниқли татар ёзувчилари Г.Гильмановнинг “Албастылар”
ҳамда Ф.Байрамованинг “Алыплар илендэ” повестларининг мифологик
асосларини ўрганар экан, ҳозирги замон татар насрининг мифопоэтик
таҳлилини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Қадимги мифология
архетипларининг фольклор орқали ёзма адабиётдаги бадиий эволюцияси ва
поэтик модификациясини қуш-одам, оқ соқолли донишманд образларининг
халқ ижоди ва ёзма адабиётдаги зооантропоморф тимсоли мисолида
кўрсатиб, бадиий образларнинг архетипик ва мифологик тагмаъноларини
очиб берган.
3
1
Ибрагимов М.И. Миф в татарской литературе XX века: проблемы поэтики. ‒ Казань: Gumanitarya, 2003. ‒
С.62.
2
Ибрагимов М.И. Мифопоэтика повести Ф.Байрамовой «Канатсыз акчарлаклар» // Актуальные проблемы
филологии и методики ее преподавания в вузе. ‒ Елабуга, 2008. ‒ С.183-186.
3
Давлетшина Л.Х. Мифологизм в татарской прозе конца XX ‒ начала XXI веков: Автореф. дисс... канд.
филол. наук. ‒ Казань, 2005. ‒ С.25
.
29
Замонавий болқар адабиётига халқ оғзаки ижодининг таъсирини
ўрганган Ф.А.Занукаева “фольклоризм” ва “мифологизм” тушунчаларининг
ўзак муштарак ҳамда фарқли жиҳатларини тавсифлаб, ёзма насрга хос
мифологик тасвир усули воқеликни янгича бадиий таҳлил этиш имконини
берганлигини қайд этади.
1
Тожик адабиётшунослигида миф ва унинг ёзма адабиётдаги поэтик
трансформациясига бағишланган дастлабки йирик тадқиқот А.Раҳмоновнинг
қаламига мансуб бўлиб, у қадимги эроний этносга мансуб қавмларнинг
мифологиясининг
этномаданий
контекстдаги
функционал
табиати,
мифологик тафаккурнинг форс-тожик бадиий маданиятидаги тадрижий
ривожи, мифоэпика ва мифопоэтиканинг назарий масалалари, архаик
мифларнинг форс-тожик адабиётидаги трансформацияси, шунингдек, ХХ
асрнинг иккинчи ярми тожик насридаги миф ижодкорлигининг ижтимоий-
маданий ва ижтимоий негизлари каби жиддий муаммоларни тадқиқ этган.
2
М.Ж.Мавлонованинг “Роль мифов и особенности мифотворчества в
современной таджикской прозе (конец ХХ ‒ начало ХХI века
)
” мавзусидаги
докторлик диссертациясида форс-тожик мифологиясига мансуб асотирий
образларнинг Сайф Раҳимзод, Мухаммадзамони Солеҳ, Бахманёр, Қодир
Рустам каби адибларнинг насрий асарлари ҳамда Лойиқ Шерали, Гулрухсор,
Фарзона, Доро Нажот каби шоирларнинг шеъриятидаги поэтик талқинлари
ва бадиий эволюцияси масаласи ўрганилган. Тадқиқот натижасида бадиий
асарлар таркибига сингдириб юборилган мифологик сюжет, мотив ва
образлар трансформацияга учраган бўлиб, муаллифга давр ва унинг
кишилари қиёфасини ҳар томонлама, турли ракурсларда таҳлил қилиш
имконини берганлиги аниқланган.
3
1
Занукаева Ф.А. Художественно-стилевые тенденции в балкарской прозе в аспекте развития фольклорных
традиций: Автореф. дисс. канд. филол. наук. ‒ Нальчик, 2008. ‒ С. 24.
2
Бу ҳақда қаранг: Рахмонов А. Мифопоэтическое мышление в таджикской литературе. ‒ Душанбе: Дониш,
1995. ‒ С.120; Шу муаллиф. Мифологические истоки таджикской литературы первой половины ХХ века:
Автореф. дисс. док. Филол. наук. ‒ Душанбе, 1999; Шу муаллиф. Теория и историческое развитие
персидско-таджикской мифопоэтики. ‒ Душанбе: Дониш, 1999. – С.220.
3
Мавлонова М.Ж. Роль мифов и особенности мифотворчества в современной таджикской прозе (конец ХХ-
начало ХХI века
)
: Автореф. дисс. канд. филол. наук. ‒ Хужанд, 2007. ‒ С.28.
30
Ўзбек адабиётшунослигида ҳам миф ва унинг ёзма адабиётга таъсири
масаласи анчадан буён тадқиқотчилар эътиборини жалб этиб келмоқда.
Хусусан, адабиётшунос олим Н.Маллаев улуғ шоир Алишер Навоий
асарларидаги мифологик образлар, космогоник мифларнинг шоир томонидан
ижодий қайта ишланиши тамойиллари, мифик тасаввурлар ва халқ
қарашларининг бадиий талқини ҳақида дастлабки илмий фикрларни
билдирган.
1
Т.Хўжаев, Т.Матёқубоваларнинг номзодлик диссертацияларида
Саккокий,
Лутфий,
Хоразмий,
Огаҳий
каби
мумтоз
адабиёт
намояндаларининг лирик асарларидаги Хизр, пари, дев, аждарҳо каби мифик
образлар генезиси ва бадиий вазифалари хусусида сўз юритилган бўлса,
2
А.Эргашев ўзининг ХХ аср ўзбек романлари бадиий структурасида ривоят
жанрининг тутган ўрни масаласига доир тадқиқотида Асқад Мухторниг
“Чинор” романидаги чинор деталида “ҳаёт дарахти” ҳақидаги қадимий
мифлар ўз ифодасини топганлигини аниқлаган эди.
3
Фольклоршунос олим М.Жўраевнинг “Мифларнинг ёзма адабиётга
муносабати” номли мақоласида Ҳамид Олимжон “Семурғ ёки Паризод ва
Бунёд” достонидаги ғаройиб қуш образининг генетик илдизлари “Авесто”
мифологиясига қиёсан ўрганиш асосида “адабиёт фольклор орқали
мифологияга бориб тақалади” деган илмий қараш тасдиқланган.
4
Ғ.Акрамовнинг “Миф ва ёзма адабиёт муносабатига доир” номи остида
“Ўзбек тили ва адабиёти” журналида чоп этилган туркум мақолаларида
мифологиянинг ўзбек мумтоз адабиёти шаклланишида тутган ўрни,
мифологик образлар арсеналининг бадиий контекстга кўчиши қонуниятлари,
Аҳмад Яссавий, Лутфий, Навоий, Бобур, Фурқат, Муқимий каби шоирлар
лирикасидаги мифологик сюжет ва образларнинг бадиий ифодаси,
1
Маллаев Н. Навоий ва космогоник асотирлар // Гулистон. – Тошкент, 1976. – 5-сон. – Б.14-15; Шу
муаллиф. Алишер Навои ва халқ ижодиёти. ‒ Тошкент: Ўқитувчи, 1974.
2
Хўжаев Т.Р. Хўжаев Т. Мифик образ ва ёзма адабиёт // Адабий мерос. ‒ Тошкент, 1991. ‒ №2. ‒ Б.63-68;
Шу муаллиф. ХУ аср биринчи ярми ўзбек адабиёти ва фольклор: Филол. фанлари номз... дисс. автореф. ‒
Тошкент, 1996; Матёқубова Т.Р. Огаҳий шеъриятида анъанавий образлар талқини: Филол. фанлари номз..
дисс. автореф. ‒ Тошкент, 2001.
3
Эргашев А. Ривоят ва унинг бадиий асар сюжет-композицион қурилишидаги поэтик ўрни: Филол. фанлари
номз... дисс. автореф. ‒Тошкент, 1994.
4
Жўраев М. Мифларнинг ёзма адабиётга муносабати // Ўзбек тили ва адабиёти. ‒ Тошкент, 1980. ‒ №6. ‒
Б.41-45.
31
ижодкорларнинг мифларни бадиий талқин қилишдаги маҳорати, ХХ аср
адабиёти, хусусан, романлардаги мифологизмлар поэтикаси каби масалалар
ёритилган.
1
Ҳозирги ўзбек насридаги неомифологизмлар табиатини ўрганишга
алоҳида мақола бағишлаган
адабиётшунос М.Қўчқорова Хуршид
Дўстмуҳаммад ва Улуғбек Ҳамдамнинг мифологизмлардан фойдаланишдаги
ўзига хос бадиий маҳоратини таҳлил қилиш натижасида “неомифологизм ва
унга хос шартлилик табиатини тадқиқ этиш ҳозирги адабий жараён учун
ниҳоятда долзарб мавзу саналади”, деган тўғри хулосага келган.
2
Шунингдек, мифологик сюжет, мотив ва образларнинг ўзбек
адабиётига таъсири масаласи М.Саидов, М.Нарзиқулова, Г.Т.Гарипова
тадқиқотларида ҳам таҳлилга тортилган.
3
Бизнинг назаримизда, ҳозирги ўзбек насридаги мифологизмлар
поэтикасини тадқиқ этишга киришишдан аввал миф, мифологема,
мифопоэтика, демифологизация каби бир қатор тушунчалар моҳиятини
ёритиш керак бўлади.
Маълумки, қадимги одамнинг табиатни тушуниши ва воқеликни идрок
этиши ғоят мураккаб тафаккур ҳодисаси ҳисобланади. Дунёдаги моддий
мавжудликнинг пайдо бўлиши, муайян табиий ҳодисаларнинг рўй бериш
сабаблари, табиат ва инсон муносабати масалалари қадимги одам онгида
асотирий тарзда талқини қилинган. Олам ҳақидаги ана шу энг қадимги
эътиқодий қарашлар асосида дастлабки мифологик тасаввурлар тизими келиб
чиққан. Миф – қадимги одамнинг воқеликка бўлган онгсиз ҳиссий
муносабати ифодасидир.
1
Акрамов Ғ. Миф ва ёзма адабиёт муносабатига доир // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1998. ‒ 2-сон. –
Б.60-66; 4-сон. – Б.70–74; 5-сон. – Б.56–58: 6-сон. – Б.53–57.
2
Қўчқорова М. Ҳозирги ўзбек насрида неомифологизм муаммоси // Илмий хабарнома. ‒ Андижон, 2013. ‒
1-сон. ‒ Б.80-83.
3
Саидов М. Туркий халқлар мифологиясининг ёзма адабиётга таъсири масаласига доир // Адабиёт кўзгуси. –
Тошкент, 1996. – 2-сон. – Б.141-145; Нарзиқулова М. «Сабъаи сайёр» достонида фольклоризмлар ва ўзбек
фольклорида Баҳром сюжетининг талқини: Филол. фанлари номз... дисс. автореф. ‒ Тошкент, 2005;
Гарипова Г.Т. Мифосюжеты в современной узбекской литературе // Преподавание языка и литературы. ‒
Ташкент, 2010. ‒ №8. ‒ С.62.
32
Асотиршунослар
мифни
қадимги
одамнинг
онгсиз
ижодий
фаолиятининг маҳсули сифатида баҳолайдилар. Зеро аждодларимиз ўзини
ўраб олган моддий оламнинг сир-синоатларини тушунишга, табиий
ҳодисаларнинг моҳиятини англашга ҳаракат қилар экан, бутун борлиқни бор
бўй-басти билан қабул қилган. Миф қадимги аждодларимизнинг онгсиз
ижодиёти маҳсули эканлигини Х.Г.Гейненинг “мифологиянинг асоси табиий
ҳодисалар сабабини билмасликдир”
1
, – деган сўзлари ҳам тасдиқлайди.
Моддий оламдаги воқеликни идрок этишда образлилик ва поэтик рамзлардан
фойдаланиш эса бадиий ижодга хос белги бўлиб, воқеликка онгли ҳиссий
муносабат билдиришга асосланади.
Мифологик тасаввурлар оламнинг яратилиши, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёсининг юзага келиши, одамзоднинг пайдо бўлишини хаёлий уйдирма
воситасида изоҳласа-да, миф ўз ижодкори томонидан ҳақиқатда бўлиб ўтган
воқеалар баёни сифатида баҳоланган. М.И.Стеблин-Каменскийнинг
таъкидлашича, “миф – бу муайян воқелик баёни бўлиб, унда ҳикоя қилинган
мавзу нечоғлик уйдирма бўлмасин, яратилган ва яшаб келган жойида у
ҳамиша ҳақиқат, реал воқелик ифодаси сифатида қабул қилинган. Албатта,
мифни ўрганадиган тадқиқотчи ундаги уйдирмага ишонмайди. Шунинг учун
ҳам миф бугунги кунда ҳаққоний ҳаётий воқелик ифодаси сифатида
англашилмайди. Шу тариқа тадқиқотчининг миф ҳақидаги ўз тасаввури, яъни
“миф – бу уйдирмадир” деган қараши юзага келади. Яратилган ва
оммалашган жойда миф аслида реал воқелик талқини деб тушунилган”
2
.
Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асаридаги “сав”
сўзининг маъносини таҳлил қилган Т.Ҳайдаровнинг ёзишича, “сав атамаси
уч хусусиятга кўра юнонча миф атамасига мос кела олади: биринчидан,
атаманинг қўлланиш даврининг қадимийлиги; иккинчидан, ифодаланаётган
тушунча ва тасаввурларнинг умумлашма хусусиятига эга эканлиги, ва
ниҳоят, учинчидан, ифодаланаётган маъноларнинг синкретиклиги. Бу ҳолат
1
Мифология древнего мира. ‒ М., 1977. ‒ С.36.
2
Стеблин-Каменский М.И. Миф. ‒ Л., 1976. ‒ С.4-5.
33
халқларда ҳам ижтимоий тараққиётнинг маълум бир босқичида умумбашар
халқларига хос бўлган ва айни пайтда мустақил ривожланган ижод тури –
“
Do'stlaringiz bilan baham: |