сав
” (
миф
) ва “
савчилик
” (
мифологик ижод тури
) табиий-ижтимоий ҳодиса
сифатида мавжуд эканлигини таъкидлайди”
1
.
Турли воқеа ва ҳодисаларнинг кечиш сабабларини билишга интилган
ҳамда табиат ҳукмронлигини хаёлда енгишга уринган қадимги инсон
мифларни яратди. Мифлар кишиларга борлиқ оламни идрок этишда ягона
восита бўлиб хизмат қилди. Мифларнинг яратилиши жараёнида унинг
ижодкори ўз маънавий дунёсидан келиб чиқиб, қабила доирасидаги реал
ҳаётни табиатга ва коинотга кўчириб, кучли фантазия қобиғида тасвирлади.
Ибтидоий турмуш тажрибасига суянган қадимги инсон мифларни мантиқий
асосга эга бўлган тушунчалар билан эмас, балки борлиқ олам ҳақидаги
онгсиз тасаввурлари асосида яратди. Шунинг учун ҳам мифологик онг, рус
олими Я.Голосовкернинг фикрича, тасаввур устувор бўлган, билимга қарама-
қарши турувчи, қўрқув ва даҳшатга асосланган, фантазия ҳукмрон бўлган
онгдир
2
. Бу жиҳатдан мифни ибтидоий одамнинг дунёқараши дейиш мумкин.
Бу мифнинг биринчи белгиси бўлса, иккинчи белгиси унинг ўзига хос ижод
маҳсули – ҳикоя эканлигидир. Бошқача айтганда, миф оддий тасаввур
маҳсули бўлмай, балки ижобий кучга эга бўлган тасаввур натижаси ёки ижод
маҳсули, маълум бир асардир. Бу ижодий куч замирида ибтидоий бадиий
уйдирма – фантазия ётади.
Мифологияда рамзийлик етакчи ўрин тутади. Е.М.Мелетинскийнинг
ёзишича, миф моҳияти дунё моделини унинг турли элементлари келиб
чиқиши ҳақидаги ҳикоялар ёрдамида рамзий тасвирлашдан иборат
3
.
Мифологик тафаккур нуқтаи назаридан ҳар бир нарса, ҳодиса (айниқса,
мавҳум тушунчалар) конкрет предметлар билан боғланади ва аксарият
1
Ҳайдаров Т. “Гўрўғли” ва мифология синкретизми: Филол. фанлари номз. дисс. автореф. ‒ Тошкент, 1993.
‒ Б.10.
2
Голосовкер Я.Э. Логика мифа. – М.: 1987. ‒ С.11.
3
Мелетинский Е.М. Миф и историческая поэтика фольклора. Поэтическая система. – М., 1977. – С.23.
34
ҳолларда бу предметлар ифодаланаётган нарсанинг ёки ҳодисанинг рамзий
белгисидир.
Фольклор асарларининг сюжет қурилишида алоҳида мотив, образ ёки
бадиий формула сифатида поэтик вазифа бажарувчи эпик деталлар, яъни
мифологемалар мавжуд. Зеро, мифологема қадимий асотирлар сюжетининг
ўзагини ташкил этади. И.М.Дьяконовнинг қайд қилишича, “мифологема
–
миф сюжетининг асосий моҳиятини белгиловчи деталлар силсиласи бўлиб,
фольклор асарлари бадиий қурилишида сюжетни ташкил қилувчи эпик образ
ёки анъанавий мотив сифатида иштирок этади”
1
.
Фольклоршунос олим Б.Саримсоқов ўзбек мифологияси тараққиёти уч
босқични – архаик, классик ҳамда ўрта асрларга хос мифларни ўз ичига
олади, деб ҳисоблайди ва бу босқичларнинг ҳар бирига хос асосий
хусусиятларни шундай баён қилади: “Архаик мифларнинг муҳим белгиси
шундан иборатки, уларда хаос билан космос ўртасидаги кураш кенг миқёсда
акс этади ва кўпроқ анимистик, тотемистик тасаввурлар бу курашда ҳал
қилувчи роль ўйнайди. Архаик мифларнинг яна бир муҳим белгиси шундан
иборатки, уларда на политеистик, на монотеистик диний қарашларнинг
унсури учрайди.
Мифлар бу маълум бир қатлам учун ҳақиқат, чунки у айни пайтда
давом этаётгандек бўлиб туюладиган реал воқеларни англаш вазифасини
бажараётгандек улар онгида таассурот қолдиради. Нафақат англаш, балки
ҳис-ҳаяжонли, мантиқий туйғулар ёрдамида мифология оламининг ичига
кириш ва у билан бирга яшашлик вазифасини ҳам бажаради. Инсон
тафаккури ҳали етарли билимларга эга бўлмаган вақтда ҳам у интуитив
тарзда табиат ҳодисаларининг маълум қонуниятларини ўзига мифлар орқали
англаб олган.
Мифологик мантиқ, энг аввало, ҳис қилиш туйғуси орқали
ифодаланади. Мифологик ғояларнинг дунёга келиши, яшаши ва дунёни тарк
этиш тушунчаларини, ҳаёт тақдири ва бошқа шунга ўхшаш “метафизик”
1
Дьяконов И.М. Архаические мифы Востока и Запада. ‒ М., 1990. ‒ С.191.
35
муаммоларга боғлаб мантиқий ифодалаб берилиши, ҳатто ҳозирги
ривожланиш даврида ҳам инсонлар учун етарли тарзда эмас, деб ўйлаймиз.
Бу эса маълум даражада мифологиянинг боқийлигини ҳам кўрсатиб туради,
чунки мифология ҳар доим ҳам ҳаётдаги муаммоли вазиятларнинг тўғри
ечимини аниқлашга йўл кўрсатиб келган.
XX аср адабиётида мифларни қўллаш турлича бўлган. Бу вақтда “миф”
тушунчасига турлича маъно берилади: иллюзия, шартлилик, нореал воқелик.
Бундан келиб чиқиб адабиётда “миф” муаммоси долзарб, баҳсли ва ҳозирги
давр адабиётшунослигида ҳам ўз ечимини кутаётган масала эканлигини қайд
этиш мумкин. Классик мифларда эса хаос билан космос курашининг миқёси
бироз торайган бўлади. Уларда политеистик диний қарашлар устунлик
қилади. Ўрта Осиё халқларидаги оташпарастлик – зардуштийлик ҳам
ўзининг мифологик асоси билан классик мифологияга мансубдир. Ўрта
асрларда юзага келган янги мифлар ўзларининг семантик асосини архаик
ҳамда классик мифлардан олса-да, бироқ уларда монотеистик диний
қарашлар ҳукмронлик қилади”
1
.
Маълумки, бугунги кунда санъатнинг бошқа турларида бўлгани каби
бадиий адабиётда ҳам мифларни англаш, идрок этиш ва уларнинг замирига
сингдирилган онг ости ҳисларининг мағзини илғашга бўлган муносабат
тубдан ўзгарди. Ижодкорлар дунёқараши ва бадиий нияти ХХ асрдаги
салафларига қараганда интеллектуал жиҳатдан анча баланд даражага чиқди.
Қадимшуносликка оид тадқиқотлар натижасида аждодларимизниг бадиий
қадриятлари, мифологик тасаввурлари ва инонч-эътиқодларини ўзида ифода
этган кўпдан-кўп янги артефактлар, археологик манбалар аниқланди ва кенг
оммалаштирилди. Жаҳоннинг турли халқлари, жумладан, халқларнинг
мифологик қомуслари (масалан, С.Қондибай томонидан яратилган 5 жилдли
“Арғиқазақ мифологиясы”, Фатих Урманче тайёрлаган уч томли “Татар
мифологияси”,
Ф.Хусамуддинованинг
“Энциклопедия
башкирской
1
Саримсоқов Б.И. Эпик жанрлар диффузияси // Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари. ‒ Тошкент, 1981. ‒
Б.147.
36
мифология” асари ва ҳ.к.), миф матнлари чоп этилди. Бугунги адабий
жараённи яратаётган ижодкорлар ХХ асрдаги ижодкорлар каби кўпроқ антик
асотирлар ёки муайян фольклор асарлари орқали сақланиб қолган архаик
сюжетларни стилизация қилиш йўлидан бормай, миллий этномаданий
моҳият касб этувчи мифик тасаввур тизими ҳамда олам мифологик
манзарасининг семиотик талқинларини асар тагматнига сингдириб юбориш
орқали асар қаҳрамонлари руҳиятидаги фалсафий-психологик буҳронларни
акс эттиришга эришдилар. Бу эса мустақиллик даври ўзбек насридаги бадиий
мифологизмларни таҳлил қилишда у ёки мифологик сюжет, мотив, образ ёки
детални қайд этишдан иборат эскича йўлдан бормай мифопоэтик таҳлил
методологиясини ҳам ўзгартириш тақозо этади. Назаримизда, бадиий асарда
қўлланилган мифологизмларнинг структурал-семантик хусусиятларини очиб
бериш, мифологик контекстнинг асар композицион қурилишидаги
функциясини руҳий-таҳлил методи ёрдамида тадқиқ этиш, айниқса,
мифларни “модернистик” талқин қилиш ҳолатлари мураккаб таҳлил
усулларини талаб қилади.
Адабиётшуносликда
мифопоэтик ёндашув адабий асарда қадимги
мифларнинг изларини топиш, унда қадим мифларга хос мотивлар,
архетиплар қай тарзда трансформацияланган ҳолда акс этганини кўрсатиб
беришни мақсад қилади.
Адабиётшуносликда насрий асарлардаги миф элементларини таҳлил
қилишда қўлланилаётган “мифологик образ (сюжет, мотив)” ва “архетипик
образ (сюжет, мотив)” тушунчаларининг бир-биридан фарқли жиҳатларга
эгалиги масаласига ойдинлик киритиш лозим. Дарҳақиқат, миф ва архетип
масаласи – мифопоэтика моҳиятини ойдинлаштирувчи асосий нуқталардан
бири.
Архетип (юнонча: arche – бошланғич, tupos – намуна) –
бадиий асар
ҳақидаги муаллиф яратган бошланғич тасаввур, универсал тимсол. Ижодий
тафаккурга хос қолиплар, схематик фикрлаш тарзи ва ибтидоий мотивлар.
Архетип дастлаб Афлотун томонидан қўлланилган бўлиб, “эйдос” тушунчаси
37
талқинида архетип хусусида фикр юритилган. Швейцариялик олим К.Г.Юнг
уни адабий истилоҳ сифатида адабиётшуносликка олиб кирган. Канадалик
олим Нортроп Фрай Юнг таълимотини ривожлантириб, “Адабий танқид
анатомияси” китоби (1957)да мифологик мактабга асос солган ва адабиёт,
фольклор ҳамда мифларни бир тизимда таҳлил қилишга эътибор қаратган.
Натижада архетип муаллиф ва китобхон ўртасидаги коммуникатив моделга
айланган. Юнгнинг психологик назариясига қадар антрополог Ж.Фрезер
“Олтин бутоқ” китоби (1890-1915)да миф ва расм-одатларни тўплаб,
уларнинг умумий намуналарини кўрсатган эди. Архетип “инсон шахси
сирини очиш”га қаратилган. Киши индивидуал психикасидаги инстинктив
шакллардан бири бўлиб, онгга образ, тасвир ва фантазия бўлиб кириб келади.
Юнгнинг ёзишича, тафаккурдан воз кечиб, архетип орқали тушунтириш
мумкин бўлган ҳодисадир. Юнг бир қатор архетипларни аниқлаб, уларга
конкрет номлар берган: анима (эркак киши онгидаги аёллар ҳақидаги
бошланғич тасаввур) ва анимус (аёллар психикасидаги эркакнинг тасвири).
Архетип психиканинг онгсиз қисми, соя бўлиб, шахснинг қоронғи ва сирли
жиҳатларининг рамзидир. Архетип индивиднинг бошланғич сояси бўлиб,
ташқи ҳаёт таъсирида ўз-ўзини белгилаш тамойилига айланади. Шу каби
бола, она, чол ёки кекса архетип бор. Архетип матншуносликда бирламчи
манбаларнинг вужудга келиш шаклларини аниқлашда ёрдам беради. Архетип
аввал мифларда, сўнгра адабиётда такрорланади. Мавзу, образ, характер,
мотив, сюжет ва персонаж кабилар жамоа тасаввурида ўтмиш тажрибаси
асосида такрорланади, анъанавий шаклларни қатъийлаштиради. Унинг
хусусиятлари: аниқ материалга нисбатан идеал характерга эга (1), типологик
такрорийлик (2), шаклнинг илк “яратилишдан аввалги тасаввури” (3),
алоҳида бир асардагина мавжуд ҳолат эмас (4). Инсон психикасидан ўрин
олган архетиплар руҳий фаолиятнинг турли кўринишларида намоён бўлади,
лекин кўпинча, у миф ва урф-одат, маросимларда акс этади. Турли
халқларнинг мифларида турлича ҳолатда намоён бўлиши мумкин. Мас.,
космогоник (дунёнинг пайдо бўлиши ҳақидаги), антропогоник (инсоннинг
38
пайдо бўлиши ҳақидаги), теогоник (маъбудларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги),
маросим ёки мавсум (йил фаслларининг алмашинишига доир) ва эсхатологик
(дунёнинг тугаши ҳақидаги) мифларидаги архетип бир-биридан фарқ қилиши
мумкин. Бундай фарқлардан қатъи назар, уларнинг яратувчиси, дунёнинг
қурувчиси сифатида намоён бўлади. Юнон мифологиясида бундай маданий
қаҳрамон сифатида Прометейни кўрсатиш ва уни архетипик образ сифатида
қабул қилиш мумкин. Архетип ва мифларни ўрганишда бир қатор
истилоҳларга дуч келамиз: мифологема (архетипга яқин маънодаги мифик
тушунча), архетипик (ёки архаик) модел, архетипик жиҳат, архетипик
формула, архетипик мотив каби. Буларнинг ҳар бири таҳлил жараёнида
архетип
бирликларни
аниқлаб
олишга
тўғри
келади.
Мас.,
А.Н.Веселовскийнинг талқинича, мотив бошланғич баён бирлиги сифатида
қабул қилинган. Адабиёт ва санъатнинг барча турларида архаик мотивлар
шунга олиб келадики, архетип бу ҳолларнинг барчасида тадқиқот қуроли
сифатида хизмат қилиши мумкин. Архетипга бундай ёндашув ака-ука В. ва
Я.Гримлар, В.Буслаев, А.Афанасьев каби мифологик мактаб намояндалари
ишларида кўзга ташланади. Архетип инглиз олими М.Абрамс фикрича,
бадиий асар модели, баён типидир. С.Аверинцев талқинига кўра, муаллиф ва
китобхон ўртасидаги коммуникатив модел, феноменологик структура (ичи
бўш таркиб) бўлиб, у ёзувчи томонидан тўлдирилиши керак. Ж.Куддон
архетипни такрорланувчи мавзу, образ ва характерлар тарзида тушунтиради.
Замонавий романларга ёндашувда ҳам архетипни ўрганиш ёрдам бериши
мумкин. Мас., Ж.Жойс, Т.Манн, Ф.Кафка асарлари таҳлилига архетипик
ёндашув зарур. Ж.Жойснинг “Улисс” романидаги Блум, Томас Маннинг
“Сеҳрли тоғ” романидаги Ганс Касторп “архетипик таҳлилга “муҳтож”
қаҳрамонлардир. Профессор Ю.Лотман А.С.Пушкин, Н.В.Гоголь ижодидан
архетипларнинг турли шакллари трансформациясини келтиради. Замонавий
асарлардаги архаик ва мифологик мотивлар таҳлилида Г.Маркеснинг
“Танҳоликнинг юз йили”, “Бузрукнинг кузи”, Ч.Айтматовнинг “Асрга
татигулик кун”, “Қиёмат”, “Кассандра тамғаси”, “Тоғлар қулаганда (Абадий
39
қайлиқ)” архетипдан фойдаланиш мумкин. Архетип тушунчаси бадиий
асарнинг структурасида тадқиқот унсури сифатида иштирок этади. У
замонлар ва инсонни боғловчи ҳодиса сифатида, ўтмиш хотирасини
сақлашда муҳим аҳамиятга эга
1
.
Архетип деганда инсон тафаккури, ижодий тасаввурига хос бўлган
турғун “схема”лар, конструкциялар, қолиплар тушунилиб, уларнинг излари
энг қадимги даврлардан бошлаб то ҳозирги адабиётгача кўриш мумкин.
Архетип конструкциялар ва схемалардан ўзига хос “сюжет ва сюжет
ҳолатлари” жамғармаси ҳосил бўладики, улар асардан асарга, даврдан даврга
кўчиб юради
2
. Архетипни инсон руҳиятида яшаб келаётган энг қадимги
даврлардан бери дунёни қабул қилиш, тушуниш билан боғлиқ умумий
тасаввурлар, ягона моделдир деб таърифлаш мумкин. Архетип ҳақида гап
борганда, асосан архетип образлар назарда тутиб фикр юритилади.
К.Г.Юнгнинг қарашича
3
, архетипнинг ўзи ҳали образ эмас, балки образлар
схемасидир. Архетип инсониятнинг онгостида азалдан мавжуд бўлган
дастлабки шакл, умумий структурадир. У инсоният руҳиятида доимий
яшайдиган узвий қисмдир. Архетиплар фақат дин, мифология ва тушлардаги
образлардагина ўзини ифода этади. Бу образларни таҳлилга тортиш орқали
архетип ҳақида тушунчага эга бўлиш мумкин. Демак, рамзий ва метафорик
тимсоллар архетипларнинг асоси бўлиб, миф ижод қилиш жараёни
архетипларнинг образга ўсишини таъминлайди. Асосан бу образлар поэтик
кўринишда намоён бўлади. Назаримизда, у ёки бу асардаги архетиплар
ҳақида гап кетганда таҳлилга тортилган архетипик элемент ҳамма вақт ҳам
миф билан боғлиқ бўлавермайди. Чунки архетиплар орасида нафақат
мифология, балки воқеликни бадиий-эстетик ифода этишнинг архаик эпос,
1
Қаранг:
Адабиётшунослик энциклопедияси / Тузувчи: Болтабоев Ҳ. – Тошкент: Мумтоз сўз, 2015. –
Б.542.
2
Қаранг: Борев Ю. Энциклопедический словарь эстетики и теории литературы. – М., 2008. – С.109;
Борев
Ю. Эстетика. Теория литературы: Энциклопедический словарь терминов. – М.: Издательство Астрель, 2003,
– С.45-47; Теоретико-литературные итоги ХХ века. Том 2. Художественый текст и контекст культуры. – М.:
Наука, 2003, – С.284-319; Д.Қуронов, З.Мамажонов, М.Шералиева. Адабиётшунослик луғати. – Тошкент:
Академнашр, 2010, - Б.38.
3
Аверенцев С.С. Архетипы / Мифы народов мира. Энциклопедия. Том 1. – М.: Советская энциклопедия,
1992. – С. 110.
40
синкретик санъат ва маросимий амаллардан иборат қадимги шаклларига хос
элементлар ҳам кўп учрайди. Шунинг учун ҳам адабиётшуносликда
мифологик семантикага эга бўлган адабий ҳодисалар бадиий мифологизм
сифатида мифопоэтика таркибида ўрганилади.
Ҳозирги
ўзбек
адабиётидаги мифологизмларнинг
ўзига
хос
хусусиятларини тавсифлашда уни “бадиий мифологизм” атамаси билан
номлаш тўғрироқ кўринади. Чунки ҳозирги даврда мифологизм, яъни
қадимги мифологик сюжетлар, мотивлар, образлар ва мифик тасаввур
элементлари, шунингдек, оламни мифологик англаш усулидан санъатнинг
деярли барча турларида, жумладан, тасвирий санъат, кино ва саҳна санъати,
замонавий хореография ва майдон томошаларида ҳам кенг кўламда
фойдаланилмоқда. Бундай мифологик талқинлар қадимги одамларнинг олам
ҳақидаги энг кўҳна инонч-эътиқодларини ўзида ифода этган архаик мифнинг
айнан ўзи эмас, балки замонавий санъат билан шуғулланувчи ижодкорлар
фантазияси ва хаёлотида реинкарнациялашган – қайта жонлантирилиб,
бугунги даврнинг ижтимоий-маънавий қиёфасини акс эттириш воситасига
айланган кўринишлари бўлиб, уларнинг барчаси “мифологизм” атамаси
остида умумлаштирилади.
Адабиётшуносликда демифологизация (қадимги мифлар моҳиятини
инкор қилиш орқали ўзликни англашга интилиш), ремифологизация
(аллақачон унутилиб кетган мифологик тасаввурлар, сюжет ва образларни
қайта “тирилтириш”) ва мифологизация каби тушунчалар бадиий
мифологизмнинг усуллари сифатида талқин қилинади. XX аср инглиз
адабиётида бадиий мифологизмнинг миллий ўзига хос талқинлари даставвал
Ж.Жойснинг “Улисс” (1922), Д.Г.Лоренснинг “Қанотли илон” (1926),
Ж.Толкиннинг “Узук эгаси” (1954-1955) каби асарларида ўз ифодасини
топган бўлса, кейинчалик бу анъанани давом эттирган К.Вольф (“Медея”,
1996), М.Гавран (“Юдифь”, 2001) ва бошқа ёзувчилар мифологизмдан
фойдаланиш анъанасининг янги қирраларини намоён этишди.
41
“Бадиий мифологизм” ва “адабий мифологизм” атамаларининг маъно-
моҳияти илк бор таниқли адабиётшунос олим Е.М.Мелетинскийнинг
“Поэтика мифа” номли асарида кенг кўламда изоҳланди. Унинг фикрича,
адабий мифологизмда мифологик прототипларнинг турли “ниқоб”лар остида
абадий қайтарилиб туриши, адабий ва мифологик каҳрамонлар доимий
равишда ўрин алмашиб туриши ҳамда ҳаётий воқелик талқинининг
мифологизацияси биринчи планга чиқади. Ундан фарқли ўлароқ, бадиий
мифологизмнинг семантик кўлами маълум даражада торроқ бўлиб, насрий
асарларда бадиий шартлиликни юзага чиқариш усули сифатида намоён
бўлади. Бадиий мифологизмнинг матн структурасидаги функционал-
семантик вазифаси ҳам шу билан белгиланади.
1
Болгар адиби Йордан
Радичковнинг роман-мифларини тадқиқ этган И.В.Уваровнинг фикрича,
“бадиий мифологизм кенг кўламли тушунча бўлиб, бадиий адабиётда
учрайдиган барча мифларни, жумладан, муаллиф томонидан фольклордан
ўзлаштирилган ёки унинг ўзи ижод қилган мифологик сюжетлар, мотивлар
ва образларни ҳам, бадиий асар матнини таҳлил қилиш асосида аниқланиши
мумкин бўлган олам мифологик манзараси ва мифологик тасаввурларнинг
рамзий-семиотик талқинларини ҳам ўз ичига олади”.
2
Адабиётшунос С.Ю.Королева ўзининг қишлоқ ҳаётига бағишланган
рус романларида қўлланилган мифологик образлар ва асотирий мотивларни
“бадиий мифологизм” атамаси билан таҳлил қилган.
3
Унинг фикрича,
қишлоқ ҳаёти тасвирланган романларда бадиий мифологизмнинг икки хил
шакли мавжудлиги кузатилади. Биринчиси, эксплицит (лотинча “explicite”
сўзи “очиқ-ойдин” деган маънони англатади) типдаги мифологик структура
(образлар, сюжетлар, мотивлар)лар бўлиб, бунда бадиий асарга сингдириб
юборилган фантастик элементлар семантикаси яққол кўзга ташланиб туради.
1
Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. ‒ М. Издательская фирма Восточная литература РАН, 2000. ‒ С.277.
2
Уваров И.В. Типы художественного мифологизма в прозе Йордана Радичкова: Автореф. дисс. канд. филол.
наук. ‒ М., 2007. ‒ С.9.
3
Королева С.Ю. Художественный мифологизм в современных литературоведческих исследованиях (к
вопросу о границах понятия) / Проблемы филологии и преподавания филологических дисциплин. – Пермь,
2005. – С.73-79.
42
Иккинчиси имплицит (инглизча “implicit” сўзи “тахмин қилинган”, “яққол
акс этмаган” деган маъноларни билдиради) типдаги бадиий структуралар
бўлиб, мифологик тасаввурлар билан боғлиқ мифопоэтика элементлари
муайян белгилар, тимсолий ифодалар ва образлар орқали ифодаланган
бўлади.
1
Мифологик тасаввурларнинг ёзма адабиётда қайта инкишоф
этилишини воқеликни поэтик идрок этишдаги шартлиликнинг ўзига хос
шаклларидан бири сифатида тушунган М.В.Артамонова аниқлашича,
М.Ренонинг “Тесей” романида бадиий мифологизмнинг қуйидаги типлари
мавжуд: ҳозирги адабий жараёнга хос замонавий бадиий ифода элементлари
воситасида қадимги мифларни реконструкция қилиш; мифологик
тасаввурлар ёрдамида асосий қаҳрамон руҳиятини белгиловчи онгости
ҳисларининг
ўзига
хос
қатламларини
ойдинлаштириш;
эпизодик
демифологизация ва мифологизация жараёнларини мувофиқлаштириш.
Бадиий мифологизмнинг шу каби типларини космплекс ҳолда қўллаш
натижасида роман жанрининг мифопоэтик кўламини кенгайтиришга
эришилган.
2
Мифологияга мурожаат қилиш кучайиб бораётганлининг сабаблари
кўп бўлиб, улар орасида тараққиёт қанчалик тезлашиб боргани сайин
инсоният ўзининг “болалиги”дан шу қадар узоқлашиб бораётганлигини ҳис
қилиши, болалик кечинмаларининг соғинчи уни ўша дамларга қайтишга
ундаши, глобализация чигалликларидан чарчаган киши қалбига қадимият
эртакларидаги сеҳрли-осуда ҳаётга қайтиш истагининг пайдо бўлиши асосий
ўринни эгаллайди. Қолаверса, оламни мифологик англаш усули бугунги
ижодкорга ўз қаҳрамонларининг ички дунёсини руҳий-эмоционал таҳлил
қилишда катта имкониятлар эшигини очиб беради. Масалан, архаик
мифларда оламнинг пайдо бўлиши хаос (йўқлик)дан космос (борлиқ,
1
Королева С.Ю. Художественный мифологизм в прозе о деревне 1970-90-х годов: Автореф. дисс. канд.
филол. наук. ‒ Перм, 2006. ‒ С.12-13.
2
Артамонова М.В. Художественный мифологизм в романах Мэри Рено о Тесее: Автореф. дисс. канд. филол.
наук. ‒ М., 2006. ‒ С.10.
43
олам)нинг вужудга келиши тарзида изоҳлангани каби ёзувчи ҳам ўз
қаҳрамонининг янги мазмун, моҳият ва ички гармонияга эга бўлган оламини
яратишда ана шу архетипга мурожаат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |