Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Бадиий матн контекстида мифнинг семантик функциялари



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/27
Sana14.06.2022
Hajmi2,04 Mb.
#666677
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
2 5242518110350611141

1.2. Бадиий матн контекстида мифнинг семантик функциялари 
Тарихий тараққиёт натижасида миф ва маросимлар трансформацияси 
қайта-қайта поэтик мушоҳада қилиниши туфайли мифлар оғзаки адабиётга, 
оғзаки адабиёт ўз навбатида ёзма адабиётга мустаҳкам ва серунум замин 
бўлди. Адабиётшуносликда фольклорнинг ёзма адабиётга, ёзма адабиётнинг 
фольклорга таъсири, бир-бирини бойитиши тадқиқотларнинг муҳим бир 
йўналишига айланди. Чуқурроқ ўйлаб қаралса, ҳозирги замон кишиларининг 
онгида энг қадимги тасаввурлар рудиментларидан тортиб, энг замонавий 
дунёқараш тушунчаларигача у ёки бу даражада мавжуд, дейиш мумкин. Улар 
ҳар биримизнинг идрокимизга яраша уйғунлашиб, замонавий тафаккур 
меваларини бермоқда. 
Кўпгина кишилар бир неча асрлардан буён мифлар инсоннинг табиат 
қаршисидаги ожизлиги туфайли яратилган, деган ҳукмга мойил бўлиб 
келмоқдалар. Бугунги кунда мифологик тасаввурлар, мифик сюжет, мотив ва 
образларнинг аксарияти ўзининг анъанавий қадимий архетипик ҳолатини 
йўқотган бўлиб, санъатнинг турли шаклларида, урф-одат маросимлар 
таркибидаги ритуалларда, айниқса, бадиий адабиётдаги мифологизмлар 
тарзида яшашда давом этмоқда. Бизнингча, мифлар ва уларнинг поэтик 
трансформацияси натижасида юзага келган мифологизмлар бадиий 
адабиётда шунчаки сюжетни шакллантирувчи унсур ёки воқелик 
тасвирининг этномаданий контекстини яратиш воситаси эмас, балки ижодкор 
тафаккури, унинг олам манзараси ва одам руҳиятининг барча қатламларини 
идрок этишига, провардида эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалаба қозонишига 
бўлган ишончнинг бадиий-эстетик талқинини яратишига асос бўладиган 
манбалардан биридир.


44 
Мифларнинг бадиий матн структурасидан тобора мустаҳкам ўрин ола 
бораётганлигининг сабаби адибларда инсоннинг онг ости олами 
кечинмаларини янада теранроқ тасвирлашга имкон берувчи мифопоэтика 
қонунияти ҳамда моҳиятини англашга бўлган интилиш ва эҳтиёжнинг 
кучайганлиги билан изоҳланади. Чунки ёзувчи халқ оғзаки бадиий ижоди 
орқали сақланиб қолган анъанавий мифологик сюжетлар ва образлардан 
самарали фойдалангани ҳолда ўзи яратаётган асарда тасвирланган воқеликни 
мифологик тасаввур моделлари асосида баён қилиб, янгича адабий 
концепцияни илгари суришга ҳаракат қилади.
Ҳозирги замон жаҳон насрида миф ва мифологизмлардан фойдаланиш 
анъанасида қуйидаги тамойиллар етакчилик қилиши кузатилади: 1) 
ёзувчининг ўзига хос мифологемалар тизимини яратиши; 2) қаҳрамон 
руҳиятининг бадиий таҳлили мураккаб мифо-синкретик тафаккур тарзи 
асосига қурилиши; 3) халқ оғзаки бадиий ижодида сақланиб қолган 
мифологик тасаввурлар асосида халқнинг қадимги мифик сюжетлар 
тизимини тиклашга интилиш; 4) муайян мифологик образлар ва мотивларни 
бадиий асар сюжет-композицион қурилмасига олиб кириш орқали реалистик 
тасвир кўламини кенгайтириш.
Мифопоэтик моҳият касб этган асарларнинг яратилиши жаҳон 
насрининг вакиллари Ж.Рескин, У.Теккерей, Ч.Кингсли, У.Моррис, Ж.Жойс, 
Ж.Фаулз, К.Вольф, Т.Манн, Д.Г.Лоренс, Г.Гарсиа Маркес ижодининг ҳам 
устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, В.Распутиннинг 
«Она билан видолашув» («Прощание с Матерью»), «Сўнгги муҳлат» 
(«Последний срок»), Ч.Айтматовнинг «Оқ кема», «Соҳил бўйлаб чопаётган 
олапар», В.Астафьевнинг «Шоҳ-балиқ», Т.Пўлатовнинг «Тарози тошбақаси», 
О.Чиладзенинг «Одам йўлда кетиб борарди» («Шел по дороге человек») каби 
асарлари мифологик тасаввур ва мотивларни бадиий матнга сингдириш 
орқали қаҳрамон образининг ўзига хос этнопсихологик портретини 
яратишнинг алоҳида намунаси сифатида эътироф этилган. 


45 
Даставвал қадимги аждодларимиз борлиқ оламни миф воситасида 
англаб, идрок этишган; олам ва одам ҳақидаги тасаввурлар, қарашлар, инонч-
эътиқодлар, урф-одат ва ритуаллар талқини миф орқали авлоддан-авлодга 
етказилган. Ҳозирги кунга келиб мифлар ўзининг бирламчи сакрал-ритуал 
функциясини йўқотган бўлса-да, улар барибир воқеликни талқин қилишнинг 
шартли-тимсолий воситаси сифатида ёзма адабиёт намояндалари ижодида 
фаол қўлланилади. Бошқача қилиб айтганда, адабиёт тарихининг барча 
босқичларида бўлгани сингари ҳозирги давр адабиётида ҳам мифологик 
мотивлар кўп учрайди, яъни воқеликни мифологик тасаввурлар орқали идрок 
этиш, мифларнинг турли-туман функционал шакллари ва поэтик 
эврилишларидан фойдаланиш, шунингдек, “адабий мифлар” яратиш 
анъанаси фаол давом этмоқда. Айниқса, XX асрда ёзувчиларнинг мифларга 
қизиқиши глобал тарзда бўй кўрсатиши, Е.М.Мелетинский таъбири билан 
айтганда, ёзма адабиётдаги “ремифологизация” жараёнини бошлаб берди.
1
Жаҳон адабиётида бадиий мифологизм усулининг демифологизация, 
ремифологизация ва мифологизация сингари шаклларидан фойдаланилиши 
ҳолати К.Вольфнинг “Медея”, Ж.Жойснинг “Улисс”, Д.Г.Лоренснинг 
“Қанотли илон”, Ж.Р.Р.Толкиннинг “Узуклар ҳукмдори” каби асарларида, 
шунингдек, атоқли адиб Чингиз Айтматов ижодида
2
яққол кузатилади.
Ч.Айтматов ижодида қирғиз халқининг миллий қадриятлари дунёвий 
юксак даражага кўтарилади. Адибнинг “Асрга татигулик кун” романидаги 
манқурт ўғил афсонаси, Раймали оқин ва Бегимой ҳақидаги ривоят, “Оқ 
кема” қиссасидаги Шохдор она буғу ривояти ёки “Соҳил бўйлаб чопаётган 
олапар” қиссасидаги сув парилари, шамоллар эгаси ҳақидаги афсоналар 
ўқувчини шу асарларга мафтун қилиб қўяди. 
Бадииятда синтезлашув ўта мураккаб ҳолатда кечадиган ижодий 
жараён ҳисобланади. Бадиият билан фольклорни синтезлаштириш 
1
Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. 3-е изд., репринтное. – М.: Издательская фирма Восточная литература
РАН, 2000. – С.10. 
2
Қаранг: Мирза-Ахмедова П.М. Национальная эпическая традиция в творчестве Ч.Айтматова. – Тошкент: 
Фан, 1980, – С.92. 


46 
ижодкордан улкан бадиий маҳорат, тинимсиз меҳнат, изланиш талаб қилади. 
Бу борада Чингиз Айтматов ижодкор сифатида айрича бир талант ва 
маҳоратга эга адиб сифатида ўзига хос бир мактаб ярата олди. 
Чингиз Айтматов ҳам халқ тажрибалари, донолиги, эзгу орзу-
умидларини ўзига сингдирган фольклор ҳақида шундай дейди: “Мен ҳамиша 
эпос ҳақида фикр юритаман. Бу халқ донишмандлигининг ўта мураккаб кўп 
қиррали тажассумидир. Лекин мен эпосни ўз асарларимга шунчаки эмас, 
балки уни ўзлаштирган ҳолда киритаман”
1

Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” қиссасида бола нигоҳи билан 
Иссиқкўл манзараси жонланади. Иссиқкўл суви барака, саховат рамзи бўлиб, 
ундаги балиқ турлари, ҳаёт тарзи тасвирида реаллик билан хаёлот 
қоришиқлигида кўзга ташланади. Бола айнан балиққа айланиб, Иссиққўл 
бағрида ҳаловат топишга ошиқади.
“Оқ кема”даги афсонада Шохдор она буғу табиат тимсолидир. Одамлар 
қанчалик зарар етказса-да, табиат одамлардан неъматларини аямайди. 
Шохдор она буғу ҳам кишилар унинг иккита боласини отиб ўлдиришса-да, 
одам болаларига яхшилик қилади. У Чўтир Баймоқ кампирнинг 
огоҳлантиришига қарамасдан, қирғин қилинган қабиланинг омон қолган 
болаларини узоқ жойга олиб кетиб, сути билан боқиб, кечалари бағрига 
босиб, иситиб улғайтиради. Улар фарзанд кўрганида оппоқ қайиндан ясалган, 
бандида кумуш қўнғироқча жаранглаб турган бешик келтиради.
Чингиз Айтматов Шохдор она буғу тимсолида табиат ва оналик бир-
бирига бевосита боғлиқлигини шу тарзда кўрсатади. 
Адиб афсона, ривоятларни инсониятнинг маънавиятини кўрсатадиган 
ўзига хос кўзгуга айлантириб, бугунги кун кишилари билан уларнинг 
аждодлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ришталарини кўрсатади. халқлар 
фольклорида кийик гўзаллик, нафосат, меҳрибонлик рамзи сифатида 
таърифланади. Чингиз Айтматов шунинг учун ҳам бола ва қизчага буғу 
1
Айтматов Ч. Собр.соч. 1-3 т. М., 1981-84. Т.1. Қаранг. Медриш Д. Фольклорная традиция в творчестве 
Айтматова //Литература и фольклор. – Волгоград, 1990. – С.158. 


47 
оналик қилганини кўрсатган. Шохдор она буғу тўғрисидаги афсонада 
буғунинг ёш бола ва қизчани бағрига олиши ҳар жиҳатдан асосланади. 
“Қиёмат” романида она бўри Акбара ҳам кичкинтой Кенжашни кўрганида 
болалари эсига тушиб, у билан ўйнайди, юзини ялайди. Кенжаш у билан 
ўйнай бошлаганида болаларидан, жуфти Тошчайнардан жудо қилиб, уни 
манзил-маконсиз қолдирган одамлардан қасос олиш истаги бирдан сўнади. 
Асарда она бўри Акбаранинг ушбу ҳолати: “Бўри ўрнидан қимирламай 
маъюс кўзлари билан болага термилиб ётар, шунда бола яна орқасига қайтиб, 
унинг бошини силаб-силаб қўяр, Акбара эса уни ялаб-юлқар, бу болага 
бениҳоя хуш ёқарди. Бўри юрагида йиғилиб қолган барча меҳрини унга 
тўкиб солмоқчи, унинг бола ҳидларини кўксини тўлдириб-тўлдириб 
искамоқда. Бу бола менинг қоя тагидаги уямда яшаса қандай соз бўларди, 
деган ўй ўтди бўри калласидан”
1
деб тасвирланади. 
Чингиз Айтматов афсона, ривоятлардаги одамлар ва жонзотларнинг 
айни жиҳатига эътибор қаратиш орқали онани улуғлайди. У шохдор она 
буғу, она бўри Акбаранинг алам-қайғуси, дарду изтироби, меҳрини қаламга 
олиш асносида барча оналарнинг дардини кўрсатади.
Адибнинг “Чингизхоннинг оқ булути” қиссасида инсонларнинг 
фақатгина ташқи дунёсигагина эмас, балки руҳиятига ҳам ҳоким бўлиб, ҳам 
зоҳиран, ҳам ботинан инсон зотини асоратда ушлашга ҳаракат қилган Сталин 
сиёсатининг ғайриахлоқий, ғайриинсоний моҳиятини кўрсатишда ёзувчи 
“Сариўзакдаги қатл” афсонасидан фойдаланган. Буни адиб Абутолиб 
Қуттибоев ва афсонадаги Эрдене билан Дўғулангнинг тақдирлари мисолида 
очиб берган. 
“Асрга татигулик кун” рамонидаги Раймали оға ва Бегимой 
тўғрисидаги ривоят севги-муҳаббат мавзусида бўлса-да, унинг ҳам марказида 
худди Найман она, Шохдор она буғу афсонасидаги каби эзгулик ва 
ёвузликнинг кураши туради. Ушбу ривоятда жоҳил кимсалар севишганларга 
қанчалик қаршилик кўрсатишгани таъсирчан ифодаланади.
1
Чингиз Айтматов. Қиёмат. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти 1989. – Б.184. 


48 
Китобхон бу ҳолатда ҳам севги, муҳаббат, никоҳ масалаларининг ўта 
нозиклигига, бу туйғуларнинг босиб ўтиб бўлмас чегара-ҳудудлари 
борлигига яна бир карра шоҳид бўлади. Ёзувчи асарида кўтарган ахлоқий 
муаммолар ечимини, афсоналар қатида кўрсатгандек бўлади. Чингиз 
Айтматов фольклор синтезидан оқилона фойдаланиши натижасида 
асарларида умумбашарий, умуминсоний ғояларни ўзига хос тарзда бадиий 
талқин қилади. Адиб афсона ва ривоятларни қисса ва романлари сюжетига 
сингдириш асносида бугунги кун кишиларининг зиддиятга тўла руҳий 
оламини тадқиқ этишга интилади.
Насрда ўзига хос услубга эга новатор ёзувчи Темур Пўлатов ўз 
асарларида рамзий ташбеҳларга, афсона ва ривоятларга жуда кўп мурожаат 
қилганлигини кўрамиз, айниқса, “Тарозий тошбақаси” романида сюжет 
линиясидаги реал ва ғайри реал воқеа-ҳодисаларни бир-биридан ажратиб 
бўлмай қолади. Аксинча, иккаласи қоришиб муаллиф тасаввурининг ўзига 
хос ажиб бир реаллиги вужудга келади. 
Темур Пўлатов асарларида бугунги кун ва тарих омухта тасвирланади. 
Адибнинг адабий характерлар тасвирланган “Бўлак манзилгоҳлар” (Исҳоқ 
Беков), “Ғойибнинг иккинчи сафари” (Ғойиб чол), “Макон” (Бургут), 
“Шинаванда” (Охун) қиссалари, “Бухоро хонадонининг кечмишлари” 
(Душан) роман-трилогияси ва “Тарозий тошбақаси” (Тарозий) романини 
яратди. Адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуровнинг фикрича, “Темур 
Пўлатов инсон коинотга учиб чиққан замоннинг ёзувчи-эртакчиларидан 
бири”дир. Фольклор жанри бўлган эртакда болалик оламини тарк этмаган 
болаларча беғубор, содда, ҳамма нарсадан фақат яхшилик ахтарадиган 
қаҳрамонлар ва уларнинг ҳаёт воқеалари ҳикоя қилинади. Темур Пўлатов 
қаҳрамонлари ҳам табиатан содда ва беғуборлигидан инсоний фазилатлари 
яққол кўринади. Ёзувчи наздида, соддалик – болаларча чин беғуборлик ва 
гўзал самимиятнинг асоси. Улар бола каби содда ва таъсирчан, шу билан 
бирга нарса, ҳолат, ҳодисаларни ўзгача нигоҳ билан кузатади ва улардан биз 
кутмаган хусусиятларни кашф қилади. Ҳозирги глобаллашув даврида унинг 


49 
ўйчан, мулоҳазакор қаҳрамонлари адабиёт оламида янгилик эди. 
Адабиётшунос Т.Солиҳов ҳозирги замон адабиётида психоанализ талаб 
этилаётгани, чунки илгариги тафсилотли сюжетлар ушбу кун кишиси учун 
завқ бермай қўйганини эътироф этади. Шунинг учун ҳам Т.Пўлатов 
асарларининг китобхонлари кўп ва унинг асарлари юзасидан илмий 
тадқиқотлар олиб борилаётгани бежиз эмас.
Темур Пўлатов борлиқни интиутив кузатиши асосида инсоннинг янги 
қирраларини, ҳақиқатларини кашф қилади. Асарларида фантастика ва 
реалликни омухта тасвирлайди ҳамда афсона, ривоятлар асосида инсоннинг 
маънавий-руҳий оламини ёритади. Инсон, табиат ва жамият бирлигини 
рамзлар қатига сингдиради. Шунинг учун ҳам асарларида воқеалар оқими 
сокинлашиб, қаҳрамонларнинг фикр-мушоҳадалардаги фаоллиги бош ўринга 
чиқади. Адабиётшунос Ю.Борев “бир образ ижодкор учун фарзанд сингари, 
ота-она фарзандининг ўзи орзу қилган касб эгаси бўлишини, мукаммал 
инсонга айланишини хоҳлайди ва шу йўлда ҳаракат қилади”
1
, деганда ҳақли 
эди. Зеро, ёзувчининг ўзи: “Менга хаёлкаш, ўйчан, дардли, бироз ғалатироқ 
қаҳрамонлар яқин. Мана шундай қаҳрамон ва мана шундай санъат – осуда ва 
улуғвор, майдалик ва юзакиликдан йироқ, теран моҳиятга эга бўлади. Давр ўз 
тўлқинлари билан қоядай турган шундай қаҳрамонга келиб урилаётгандай 
бўлади, лекин тўлқин бу қояга келиб урилиб, орқага қайтганда, олижаноброқ 
бўлиб қайтади”
2
. Унинг қаҳрамонлари ҳаётда унчалик омади юришмаган, 
лекин ўзлигини унутмаган, ота-боболардан қолган анъаналарни асосий 
қадриятга айлантирган, дунёни ҳайрат билан кузатадиган оддий инсонлар. 
Улар ўз ўтмишларини, илдизларини ахтаради, ўтмишга қайтишга интилади. 
Ҳар бир ёзувчининг ўзига хос услуби, бадиий концепцияси ҳақида Фитрат 
қуйидагича мулоҳазалар билдирган: “Ҳар бир ёзувчининг ўзига хос махсус 
бир услуби бор. Шоир, ёзувчи санъаткорликда кўтарила борган сайи ўзига 
махсус бир услуб ярата бошлайдир. Шоирнинг хаёл, ўй, тушуниш шакллари 
1
Борев Ю. Б. Эстетика. Учебник. М.: Высш. шк., 2002. – С.511.
2
Пўлатов Т. Ғойибнинг иккинчи сафари. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2019. – Б.15. 


50 
тугал, комил бўлгач, ўзига яраша бир услуб ҳам борлиққа чиққан бўладир”
1

Адиб асар моҳиятини афсона, ривоятлар ва рамзлар билан кодлаш билан 
бирга қаҳрамонларини уларнинг ички олами ва воқеликдаги ҳаракатига мос 
тарзда рамзий номлайди. Улар оломондан юқори турадиган Шахс 
даражасидаги характерлар ҳисобланади. Исҳоқ Беков – ўз даврининг илғор, 
яратувчи инсони, Қулихон Эгамов – тақдирнинг қули, итоаткор, садоқатли 
инсон, Нуров – келажакда нурли ҳаёт яратувчиси, Бенишон – маънавияти 
қусурли, инсоний фазилатлари тўла шаклланмаган, инсоният ва ҳайвонот 
олами оралиғидаги, иккита жиҳатни ўзида жамлаган. Тарозий – инсон 
ҳақидаги энг эзгу ҳақиқатларни тарози палласига тортиб, ҳақиқат улашмоқчи 
бўлган қаҳрамон, шунинг учун ҳам у ҳар доим дарбадар. Армон – инсон 
орзулари ўзига эш бўлади, лекин ҳар доим ҳам ушалавермаслигига ишора, 
Ғойиб – фоний дунёдан боқий дунёга сафари кутилаётган инсон. У ғойиб 
бўлиб кетиши керак. У мана шу сафарни хурсандчилик билан қабул қилади. 
Душан – ношуд, омадсиз инсонлар тимсоли, уларнинг ўз ҳаётий ақидалари 
бор, шунинг учун ҳам улар бойликка қизиқмайди. Темур Пўлатовнинг барча 
асарлари қаҳрамонлари координаталари аниқ белгиланган макон ва замон 
хронотопида ҳаракат қилади. Ёзувчи ҳар бир асарида Бухоро ҳаёти, 
бухоролик инсонларнинг ажиб соддаликларини, уларнинг ташвишларини 
чизади. Қаҳрамонларининг барчаси замонавий инсонлар, яъни ёзувчи замон 
билан ҳамнафас.
“Ғойибнинг иккинчи сафари” қиссасида табиат ва инсон муаммоси 
кўтарилади. Ёзувчи инсоннинг табиатни маҳв этувчи кучини Ғойиб чол 
кузатиши орқали талқин қилади. “Ота-боболари: олдин биздан ўрмон кетиб 
қолди, ундан ҳам олдин дарё кетиб қолган, деганларидай, бугун одамлар 
биздан балиқ кетиб қоляпти, дейишарди, чунки улар табиатдаги барча ожиз 
нарсалар саҳрога жой бўшатиб беришларини билардилар...” Қаҳрамон 
хулосаларини мажозий маънода Орол денгизининг инсониятни тарк 
1
Фитрат А. Адабиёт қоидалари. Адабиёт муаллимлари ҳам ҳаваслилари учун қўлланма / Нашрга тайёрловчи 
Ҳ. Болтабоев. – Тошкент: Ўқитувчи, 1995. – Б. 26.


51 
этаётганига ишора деб билишимиз ёки инсоннинг борлиқ оламидан йўқликка 
юз тутиши, дунёнинг ўткинчилиги ишораси, дейиш мумкин.
Ғойибнинг ўткинчи оламдан ҳақиқий оламга сафар қилиш фурсати 
етган. Бу қаҳрамоннинг тушида аён бўлди. Тушида ажал даракчиси – 
калхатни кўрди, аждодлари, отаси уни ўзларига чорлади. Ғойиб чол ўлимни 
табиий қабул қилди, чунки у ўлимни табиат мувозанати деб биларди. Қисса 
моҳиятида инсон дорилбақога сафар қилгач, табиатига кўра қиёматгача 
жонли ёки жонсиз нимагадир айланади, ҳаловат топмайди, деган мифологик 
қараш ётади. Қисса оддий воқеалар тасвирига қурилгандай, лекин воқеалар 
моҳияти рамзлар қатига сингдирилганини, асл маънини англаш ва англаш 
йўлидаги изтиробини тортиш китобхон ҳукмига ҳавола қилинади. 
Денгиздаги олишув ва жараёнлар худди борлиқ ва йўқлик орасидаги 
инсоннинг ташвишлари, умр талотўплари. Сувнинг таги ва қайиқ – 
одамларнинг қабристони. Сув – ўткинчи умр. Липиллаб бораётган қайиқ – 
елкама-елка бораётган тобут. Ғойибнинг ғойиб бўлиш, сафар қилиш фурсати 
етди. У мангу ва осуда маконга етди. Дастлаб оролда Ғойибга қайиқ олишга 
ўғли ва оролликлар қарши чиқишди, невараси Прошкани қоровул қилиб 
қўйишди. Бу ҳолат инсонларнинг ўлимга қарши чоралар кўриши бўлса, 
Ғойибнинг сўнгги манзилига етиб олиши тақдир ҳукмига ҳеч ким бас 
келолмаслиги ишорасидир. 
“Бўлак манзилгоҳлар” қиссаси асосида ўз маконига, ўзлигига, ва 
алалоқибат ҳақиқий дунёга қайтиш фалсафаси ётади. Беков ўз эътиқоди 
йўлида ҳамма нарсадан ўз шахсий бахтидан, манфаатдорликдан, ҳовли-жой 
қуриш, бола-чақа орттиришдан воз кечади. Ёшлигини халққа, тузум 
сиёсатига бахшида қилади, лекин ўз маконига келганида уринишлари 
бесамар, эътиқоди сароб эканини англайди. Бу англашлар асосида Шахс 
фожиаси ётади. Аммо Беков – битта саквояждан бошқа ҳеч нарсаси йўқ, 
қалбан пок, ҳақиқий фидойи инсон. 
“Тарозий тошбақаси” романида афсона, ривоят ва рамзий тасвир 
асосига замонавий муаммолар сингдирилган. Тарозий – халқлардаги бир 


52 
исм. Тарозий ҳаётнинг маъносини, мантиғини қидириб юрадиган олим киши 
образи.
Тарозий Шарқнинг буюк алломаларини эслатади. У ҳам ҳар доим 
якка-ёлғиз, дарбадар, чунки у ҳеч кимнинг хаёлига келмаган, ҳеч ким 
ўйламаган ишларга қўл уради, Яратган ҳолиқ қудратининг синоатини фош 
этгиси келади. Шу йўлда умрини совуради, тестудология соҳасида кашфиёт 
қилмоқчи, тошбақа-одамни аслига қайтармоқчи, ҳақиқий инсонга 
айлантирмоқчи бўлади. 
Тарозий изланишларига, эврилишга учраган қаҳрамоннинг ҳаёти 
якуний хулоса бўлди. Таносухнинг тадқиқотлар натижасида одамга 
айланиши ва яна аслига қайтиши яратганнинг қудратидан дарак беради. 
Бенишоннинг тўла шаклланмаган маънавий, руҳий олами, инқирози, 
қиёфасиз инсон фожиасини Прометей ҳақидаги қолипловчи афсона асосида 
ёритади. Бенишоннинг барча жисмоний ва руҳий изтироб ва азоблари 
инсоннинг ҳақиқатни билишга интилиши рамзи эканини асослайди. 
Паҳлавон Прометей мисоли тузтепага занжирбанд қилинган жасад, уни 
қоплаган туз қатламининг оппоқ нур таратиши, жасаднинг заррача 
айнимаганлиги олий ҳақиқатнинг қудратидан, унинг барҳаётлигидан нишона. 
Бенишон олий ҳақиқат бетига оёқ қўйди ва маънавий бузилиш жисмоний 
бузилишга олиб келади. Ёзувчи ўз қаҳрамони устидан мана шундай аччиқ 
ҳукм чиқаради. Тарозийнинг “Ялқовлик тароналари”, “Олампаноҳ ҳузурида” 
рисолаларида бугунги кунда кўз олдимизда юз бераётган, биз эътиборсиз 
қолдираётган жамиятнинг оғриқли нуқталари, бизнинг заиф томонларимиз 
тафтиш қилинади.
Роман аллома Тарозийнинг “Ялқовлик тароналари” рисоласини 
битиши билан бошланади. Ёзувчи инсоннинг энг фаолиятсиз дамларини 
изчил тасвирлайди ва ялқовлик пардаси остида портлашга тенг яратувчилик 
кучи ётганини кўрсатади. Романни ва ундаги мазкур рисолани ўқиб туриб 
Тузтепада қотиб қолган мурда буюк ялқовлик қиёфасидаги англаш тимсоли 
эмасмикан, деган ўйга борасан киши. “Ялқовлик тароналари” рисоласининг 


53 
ўзи эса асарда ифодаланган муаллиф ният-қарашларининг андазасига 
ўхшайди. 
Роман қаҳрамони улкан ва эзгу мақсад – ҳайвонга айланган одамни асл 
қиёфасига қайтаришга қўл уради. У чеккан машаққатлар Тарозийни оддий 
бош қаҳрамондан рамзийлашган образга айлантиради, яъни Тарозий билиш 
ва англаш рамзи даражасига кўтарилади.
Мифологизациялашган насрнинг ёрқин намунаси бўла оладиган ушбу 
асарда метаморфоза, яъни бир кўринишдан бошқа шаклга эврилиш 
мотивининг тошбақа тимсолий образи билан боғлиқ талқинидан тортиб 
мифологик макон ва замон ифодасининг асар бадиий структурасига 
айланганлигини ҳам кўриш мумкин. Роман сюжетининг шаклланиши ва 
ёзувчи бадиий концепциясининг асосида асар қаҳрамонларидан бири, 
ўзининг иш фаолияти давомида одамларга кўп ноҳақликлар қилган 
Бенишоннинг ғоят улкан тошбақага айланиши ҳақидаги мифологик талқин 
ётади.
Темур Пўлатов бу асарни ёзиш учун тошбақа мифологемасини 
танлаганлиги бежиз эмас. Чунки халқимиз орасида харидорларнинг ҳақига 
хиёнат қилган баққол (тарозибон) қарғиш олганлиги туфайли тарозисининг 
бир палласи қорнига, иккинчи палласи эса орқасига ёпишиб қолиб, натижада 
тошбақага айланганлиги тўғрисидаги мифологик афсона кенг тарқалган. 
Жумладан, адабиётшунос олим А.Эргашевнинг келтиришича, «қадим 
замонларда бир қишлоқда кўркам бир йигит бўлган экан. У
 
тарозибонлик 
қилиб тирикчилик ўтказар экан. Аммо қўли эгри бўлгани учун ҳамма вақт 
тарозидан уриб қолар экан. Бир куни узоқ қишлоқда яшайдиган бир авлиё 
одам савдо қилгани келибди. У кишининг кўзи ожиз бўлиб, ҳеч нарсани 
кўрмаса ҳам, каромат орқасидан теварак-атрофдаги барча сир-синоатлардан 
воқиф бўлиб юрар экан. Тарозибон авлиёнинг халтасига буғдой ўлчаб солар 
экан, кўнглига бир шумлик келибди: “Тошни енгилроқ қўйиб, бир-икки 
тарози урсам, бу сўқир қаёқданам биларди!” – деб ўйлаб, авлиёнинг ҳам 
ҳақига хиёнат қилибди. Аммо бандасини алдагани билан тепада турган 


54 
Оллоҳни алдаб бўлмаслигини у бадбахт хаёлигаям келтирмабди. Авлиё 
тарозибоннинг қилган ишини билиб турган эмасми, жаҳли чиқиб: 
“Тарозининг бир палласи остингга, бир палласи устингга ёпишмаса, худодан 
асло рози эмасман!” – дебди. Бу гапни эшитган тарозибон дўкониниям 
ташлаб, тоғу тошлар томон қочиб кетибди. Юриб-юриб катта-харсангтош 
ёнига бориб қолибди-да, тош остига яширинаётган экан, қаттиқ шамол туриб, 
тоғу тош гумбурлаб кетибди. Тарозибон қараса, осмону фалакдан бир жуфт 
тарози палласи айланиб тушиб келаётганмиш. Паллалар тушиб келиб, бири 
унинг қорнига, иккинчиси эса устига ёпишиб қолибди. Тарозибон қанчалик 
уринмасин, тошдек қаттиқ бўлиб бир-бирига ёпишиб, қапишиб кетган 
паллалар орасидан чиқолмабди. Шундан бери ўша тарозибон тошбақага 
айланиб, тоғу тошлар орасида қолиб кетган эмиш.”
1
Тошбақанинг пайдо бўлиши тўғрисидаги мифологик характердаги 
бундай фольклор асарларини “зоонимик афсона” сифатида тавсифлаган 
М.Ризаеванинг фикрича, “бу афсона орқали киши ҳақини ейиш катта гуноҳ 
эканлиги уқдирилгани ҳолда ҳалоллик, поклик улуғланади. “Тошбақа” 
тимсолида ўз ифодасини топган киши ҳақини ейишлик ва омонатга хиёнат 
қилишлик каби ноинсоний ахлоқий хислатлар қораланиб, қарғиш олиш 
гумроҳлик белгиси эканлиги уқдирилади”.
2
Ёзувчи Темур Пўлатов ҳам ёшлигида бу афсонанинг бирор вариантини 
эшитган бўлиши табиийдир. Чунки ўтган асрнинг 30-йилларида Бухоро 
вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи арабларнинг тили ва фольклорига доир 
материалларни тўплаш мақсадида Ғиждувон туманидаги Жўвгари қишлоғида 
бўлган И.Н.Винников қуйидаги афсонани ёзиб олган: “Ҳикоя қилишларича, 
бир замонлар тошбақа ҳам аслида одам бўлиб, бир маҳаллада яшар экан. 
Кунлардан бир куни у ўзининг ён қўшнисидан қарзга икки товоқ буғдой 
сўраб олибди. Орадан кўп вақт ўтишига қарамай у қўшнисидан олган 
1
Эргашев А.С. Ривоят ва унинг бадиий асар сюжет-композицион тузилишидаги поэтик ўрни 
(Асқад Мухторнинг «Чинор» ва Одил Ёқубовнинг «Кўҳна дунё» романлари асосида): Филол. 
фанлари номз. дисс. ‒ Самарқанд, 1993. – Б.164-165. 
2
Ризаева М.А. Ўзбек халқ мифологик афсоналари (ўзига хос хусусиятлари, таснифи ва образлар тизими): 
Филол. фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси. ‒ Тошкент, 2020. ‒ Б.110. 


55 
қарзини қайтариб бермабди. Маҳалланинг оқсоқоллари аралашувидан сўнг у 
қўшнисидан олган ўша иккита сопол товоқнинг ўзини қуп-қуруқ қайтарибди. 
Ўзи жўжабирдай жон бўлишига қарамай қўшнисини очликдан халос қилиш 
учун охирги донини берган қўшнисининг кўнгли оғриб, ичида: “Илоҳим 
олган товоқларингнинг бири остингга, иккинчиси устингга қапишиб қолсин”, 
‒ деб қарғабди. Шунда худонинг амри билан ҳалиги икки сопол товоқ учиб 
борибди-да, биттаси қарзни қайтармаган кишининг қорнига, иккинчиси эса 
орқасига ёпишиб, у одам тошбақага айланиб қолибди”.

Бировнинг ҳақига хиёнат қилган кишининг жазоланиши ҳақидаги бу 
қадимий афсона жониворларнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги мифологик 
қарашлар асосида шаклланган. Ёзувчи эса бу миф воситасида азалий 
қадриятлар заминидан оёғи узилган кишининг табиатида ёввойилашиш 
жараёни рўй беради, деган чуқур ижтимоий-фалсафий ғояни ифодалаган. 
“Халқ орасида кенг тарқалган анъанавий миф моҳияти Темур Пўлатовнинг 
“Тарози тошбақаси” асари сюжетини шакллантирувчи бадиий восита ролини 
ўтаган.
2
Анъанавий мифни турли ракурсларда талқин қилиш ёзувчига 
одамзод ҳаётининг моҳияти, хаос ва космос кучларининг гирдобига тушиб 
қолган шахс руҳиятидаги эврилишлар, ўзининг хатти-ҳаракатлари билан 
яқинлари ҳаётига кириб бораётган кишининг бурч ва масъулият ҳақидаги 
кечинмалари, гуноҳ ва савоб, эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик каби 
фалсафий муаммоларни ечишга ҳаракат қилган. 
Грегор Замза билан Бенишон жисман эврилишга дучор бўлмаган, лекин 
ҳар иккала ёзувчи ўз қаҳрамонларининг маънавий емирилиши уларни 
ҳашарот ва ҳайвон даражасига тушириб қўйганини бадиий исботлаб 
беришган. Тарозий айтмоқчи: “Маънавий бузилиш жисмоний бузилишни 
тезлатган” ва Бенишон тошбақага айланган. Дунёқараши, маънавий олами 
тубанлашган одам жисман ҳайвон ё ҳашоратга айланди нима-ю, айланмади – 
1
Бу афсона қуйидаги манбада чоп этилган: Винников И.Н. Словарь диалекта бухарских арабов. ‒ М.: Наука, 
1962. ‒ С.4.
2
Алимова О.Х. Художестваенная функция мифа в отржении социальных, национальних, общечеловеческих 
и вечных проблем в романе Т.Пулатова “Черепаха Тарази” // Актуальные вопросы современной филологии. 
‒ Ташкент: Фан, 1991. ‒ С.123. 


56 
нима? Ёзувчи инсон маънавиятидаги бундай тубанлашишдан қанчалик 
нафратланса, шундай ҳайвонтабиат одамларни асл инсонлик қиёфасига 
қайтаришга уриниш чорасини излаши унинг чексиз инсонпарварлигидан 
далолат беради. 
Т.Пўлатов асарларида инсон сийратини, унинг руҳий, маънавий 
фожиасини давр билан боғлиқликда ёритади. Чунки уни шу давр етиштирган, 
унинг қисмати даврдан айро кечмайди. У яратган характерлар синов учун 
берилган умрда муносиб инсоний яшашга, дунёни теран англашга ундайди. 
Адиб инсонларни дунёнинг барча ўткинчи ҳою ҳавасларидан устун туришга, 
одамларга эзгулик нигоҳи билан қарашга, умрнинг ҳар лаҳзасидан 
роҳатланиб яшашга ундайди ва йўналтиради.
Тарозий инсонни англаш, ўзликка қайтиш, яъни инсон маънавий 
қиёфасини қайтариш йўлида тинимсиз меҳнат қилди. Ва алалоқибат инсонни 
Яратган битигига қойим эканлигини тан олди. Устоз инсон доимо яратган 
измида, кузатувида туришини англаши, маънан покланиш, руҳан юксалишга 
олиб келиши йўлидаги тушунчаларини бутун инсон зотига англатишга 
киришди, аммо абадий маконга қайтиш фурсати етганди.
Таносуҳ-эврилишга бир карра дучор бўлган Бенишон, Торозий ҳар 
қанча уринмасин, инсон қиёфасига қайтишга бошқа муваффақ бўла олмайди. 
Қиссадан ҳисса шуки, бир-бирига муттасил боғланиб, урчиб боришга мойил 
тимсолу-ташбеҳлар сўнгсиз давом этиши мумкин ва унинг, ушбу 
шажаранинг ортга томон йўналган ҳаракатига улуғ ва қудратли зот – Оллоҳ 
Таолодан ўзга ҳеч кимса бас кела олмайди.
Т.Пўлатов асарларида моҳиятни ўзида жамлаган катализатор 
қаҳрамонларни киритади. Катализатор қаҳрамонлар воқеалар маромини 
тезлаштирувчи ва ички зиддиятларни янада чуқурлаштирувчи вазифани 
бажаради. Жумладан, “Бўлак манзилгоҳлар”да Нуров, “Ғойибнинг иккинчи 
сафари”да Ойша, “Бухоро хонадонининг кечмишлари”да бобо ва “Тарозий 
тошбақаси”да Бенишон каби қаҳрамонлар бўлиб, асосий жараённи улар 
ривожлантиради.


57 
“Тарозий тошбақаси”да Бенишоннинг “занжирланган мурда” ҳақидаги 
ҳақиқатга зид хулосаси унинг жисман эврилишини тезлаштирди. Тарозий 
Бенишонни аслига қайтаришга қанча ҳаракат қилмасин, уддасидан чиқмади. 
Бенишон англаган ҳақиқат инсоният оламига у муносиб эмас, тошбақа 
ҳолича қолиш унга энг тўғри йўл.
Темур Пўлатов ижодий лабораториясида ҳаётда унчалик омади 
келмаган, яшашнинг моҳиятини англаш ҳаракатида исён қилаётган, 
соддаликлари билан бошқалардан устун турадиган, фидойи, жонкуяр, 
моддий бойликларни иккиламчи эҳтиёж деб биладиган инсонларнинг ички 
оламини бадиий ифодалайди.
Ёзувчи Темур Пўлатов ўз асарларида рамзий ташбеҳларга, афсона ва 
ривоятларга жуда кўп мурожаат қилганлигидан, айниқса, “Тарозий 
тошбақаси” романида сюжет линиясидаги реал ва ғайри реал воқеа-
ҳодисаларни бир-биридан ажратиб бўлмай қолади. Аксинча, иккаласи 
қоришиб, муаллиф тасаввурининг ўзига хос ажиб бир реаллиги вужудга 
келади. 
Бенишоннинг қисмати машҳур халқ афсонасининг (харидорлар ҳақига 
хиёнат қилгани учун тарози паллалари орасида қолган баққол) мантиқий 
давоми эканлиги кўриниб турибди. Фақат Бенишон халқ афсонасидаги 
баққолдан фарқли ўлароқ, даставвал, ҳақиқат учун курашади. Унинг 
Тузтепадаги жасадни ўрганиш йўлида чеккан руҳий ва жисмоний азоблари 
бамисли инсоннинг ҳақиқатни англашга уриниши рамзидек англашилади. 
Тузтепадаги занжирбанд жасад, уни қоплаган туз қатламининг оппоқ нур 
таратиши, жасаднинг мутлақо айнимаганлиги – олий ҳақиқатнинг қудратига, 
унинг мангу барҳаётлигига ишорадир. Романнинг кульминациясида 
рамзийлик ва афсоналар талқини янада ҳаётийроқ тус олади: бутун бир 
халқни маънавий таянчи – эътиқодидан маҳрум этган ва олий ҳақиқатга 
хиёнат қилган кимса, шаксиз, тавқи лаънатга учрайди. 
Темур Пўлатовнинг ғоя-образлари биз кўриб, эшитиб кўниккан ҳаёт 
реалликларида эмас, балки ривоятлар, афсоналар билан қоришиб кетган 


58 
муаллифнинг рамзий-символик реаллигида яшайди. Афсона ва ривоятлар 
асар воқеалари драматизмини янада оширишга, китобхон тасаввури 
кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилади. Адибнинг ана шундай бой 
тасвир услубларини ҳазм қила олган тақдирдагина у топган “ғайриҳаётий” 
реалликларга (масалан, одамнинг тошбақага айланишига) ишонамиз. 
Профессор Қозоқбой Йўлдошев “Эврилиш”даги кунларнинг бирида 
уйқудан ҳашаротга айланган ҳолда уйғонган Грегор Замза, унинг кейинги 
руҳий ҳолати ҳақида фикр юритар экан: “... ҳашаротга эврилган йигит 
ўйлари, изтироблари, умидлари, илтижолари ва ниҳоят ўлими тасвирини 
тушунган ўқувчи ларзага тушади. Кафка одамни ҳеч ҳам ақл бовар 
қилмайдиган ҳолатга солади-да, унинг асл моҳиятини кафтдагидай 
кўрсатади. Ҳатто айтиш мумкинки, ёзувчи қаҳрамонни эмас, ўз ҳолатини 
тасвирлаётгандай бўлади. Шунинг учун ҳам рўй бермаганлиги, ҳатто рўй 
бериши мумкин ҳам эмаслиги шундоққина кўриниб турган воқеалар тасвири 
кишини ўзига жалб қилади, ўйга толдиради, муносабат пайдо қилади...”
1

дейди. Бу ҳолатни тўғри талқин қилган олим фикрларига қўшиламиз. 
Ўзбек халқ мифологик афсоналарининг аксарияти қарғиш, дуо, худога 
илтижо ёки бошқа сабабларга кўра одамнинг у ёки бу жониворга айланиши 
мотиви асосига қурилган. Бировнинг ҳақини еган тарозибоннинг тошбақага 
айланиши, қўли эгри нонвойнинг филга эврилиши, онасининг намозини 
бузганлиги туфайли қуш (бойўғли)га эврилган бойнинг ўғли, ноаҳил ака-
укаларнинг кўрсичқонга айланиб қолиши, оёғидан боғлаб қўйилган чақимчи 
кишининг арқонни узиб сакраб-сакраб қочиб кетаётганида тўсатдан чумчуқ 
бўлиб қолиши, ишқ оташида куявериб адо бўлган ошиқнинг парвонага 
айланиши, шунингдек, одамнинг ўсимлик (дарахт)га эврилиши акс 
эттирилган мотивлар архаик образ эволюциясининг маҳсули ҳисобланади. 
Ф.Кафканинг “Эврилиш”ида биз бевосита мифологик маросимга – бир 
мақомдан иккинчи мақомга ўтишга, яъни одамни ҳайвонга айлантирган 
сеҳргарликка дуч келамиз ва бу “сеҳргарлик”ни энди жамият амалга 
1
Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2006. – Б.391
.


59 
оширади, инсонни ҳашаротга айлантириб ташлайди: мифология қадамма-
қадам ҳайвон қиёфасидаги маъбудларни одам қиёфасига айлантирган бўлса, 
“Эврилиш”да биз одамнинг ҳайвонга эврилиш жараёнини кўрамиз. Умуман, 
ХХ аср адабиёти мифологияга янги муносабатни шакллантирди. 
Мифологияни тушунишда, уни талқин қилишда янги назарияни яратган 
психоаналитикларнинг инсон ва ижод жараёнлари ҳақидаги қарашларининг 
ўзиёқ мифологияни адабиётга, санъатга яқинлаштиради.
Бошқача айтганда, турмуш машаққатлари Грегор Замзани (Ф.Кафка 
“Эврилиш”) ҳашаротга айлантириб қўйгани ҳам ҳақиқатга яқин. Фақат, 
Грегор Замза билан Бенишон жисман эврилишга дучор бўлмаган, лекин ҳар 
иккала ёзувчи ҳам ўз қаҳрамонларининг маънавий емирилиши уларни 
ҳашарот ва ҳайвон даражасига тушириб қўйганини бадиий исботлаб 
беришган. Тарозий айтмоқчи: “Маънавий бузилиш жисмоний бузилишни 
тезлатган” ва Бенишон тошбақага айланган. Дунёқараши, маънавий олами 
тубанлашган одамни жисман ҳайвон ё ҳашоратга айланмаса ҳам маънан 
инсоний қиёфасини батамом йўқотган мавжудот дея оламиз. Ёзувчи инсон 
маънавиятидаги бундай тубанлашишдан қанчалик нафратланса, шундай 
ҳайвонтабиат одамларни асл инсонлик қиёфасига қайтаришга уриниш 
чорасини излаши унинг чексиз инсонпарварлигидан далолат беради. 
Хулоса қилиб айтганда, миф ҳозирги ёзма насрда ижодкорларнинг 
жуда кўплаб ғоявий-бадиий мақсадларини юзага чиқаришга ёрдам берувчи 
поэтик восита вазифасини бажармоқда. 
Тадқиқотнинг биринчи бобида кўриб чиқилган масалалар юзасидан, 
қуйидаги хулосаларга келинди: 
1). Жаҳон адабиётшунослигида миф ва унинг моҳияти ҳақида 
ҳозиргача турли-туман илмий қарашлар илгари сурилган. Юқорида кўриб 
чиқилган манбалардаги илмий талқинларни умумлаштирадиган бўлсак, миф 
қадимги давр кишиларининг олам ва одам ҳақидаги дастлабки эътиқодий 
инончлари, тасаввурлари ва қарашларининг муайян системага солинган 
ритуал матнлари эканлиги маълум бўлади. Мифнинг асосий моҳияти эзгулик 


60 
ва ёвузлик, борлиқ (космос) ва йўқлик (хаос) кучлари ўртасидаги доимий 
кураш ва бу курашда яхшилик кучларининг муқаррар ғалабасига бўлган 
ишонч ётади. Қадимги одамнинг табиатни тимсоллар – семиотик кодлар 
воситасида идрок этиши натижасида шаклланган онг ости ҳислари ифодаси 
бўлиб, бир неча хил усулда, яъни бевосита оғзаки айтиб берилган матнлар, 
маросим ва ритуалларда кўрсатиб, намойиш қилинган магик хатти-
ҳаракатлар, турли-туман ҳайкалчалар, рамзий моҳиятга эга ашёлар, чизги ва 
суратларда ифодаланган тасвириш кўринишда оммалаштирилган. Воқеликни 
бадиий идрок этиш ва сўз воситасида тасвирлаш анъанаси шакллангач 
қадимги мифлар фольклор асарларига диффузияланиб сингиб кетган. Ёзма 
адабиётнинг шаклланишида фольклор анъаналари муҳим роль ўйнаганлиги 
боис мифик сюжет, мотив ва образлар бевосита халқ оғзаки ижоди орқали 
бадиий адабиётга трансформацияланган. 
2) Мифопоэтика бадиий асар поэтикасининг таркибий қисми бўлиб, 
бадиий мифологизм, неомифологизм, мифологема, архетип, мифологик 
сюжетлар 
стилизацияси, 
демифологизация, 
ремифологизация 
каби 
тушунчаларни ўз ичига олади. Ижодкорлар томонидан муайян мифологик 
тасаввур, асотирий сюжет, мотив ва образларнинг мифологема сифатида 
бадиий ўзлаштирилиши, мифопоэтик модель асосига қурилган сюжет-
композицион 
структурани 
яратиши 
ҳамда 
анъанавий 
архетиплар 
трансформациясининг турли-туман ракурслардаги ифода қилиниши 
ҳолатлари кузатилади. 
3) Мифопоэтика ижодкорлар томонидан қадимги мифологик тасаввур 
тизимига мансуб элементлардан фойдаланишдаги муайян мифологемаларни 
эмас, балки муайян бадиий асарда ўз ифодасини топган мифологик моделлар 
тизимининг бадиий талқинини ўзида мужассамлаштирган тушунча 
ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан қараганда, бадиий адабиётда воқеликни 
акс эттиришнинг мифологик инончларга асосланган ифода усули, турли-
туман архетип, символ ва семантик белгилардан иборат мифик онг модели, 
мифологик сюжет, мотив ва образларнинг бадиий реинкарнацияси ва бошқа 


61 
мифологизмлар комплекси яхлит ҳолда мифопоэтика объектини ташкил 
этади. Ана шу тушунчалар тизимида бадиий мифологизм ўзига хос ҳодиса 
сифатида алоҳида ажралиб туради.
4) Жаҳон адабиётида миф сюжетлари, мотив ва образларининг поэтик 
трансформацияси замирига қурилган асарларни яратиш тамойили ХХ 
асрнинг охирги чорагида модерн адабиётининг бадиий эволюцияси 
натижасида ўзининг янги босқичига кўтарилди. Бунда ёзувчининг ўзи мансуб 
бўлган халқ фольклорига оид мифологик қатламга хос мифологемалар 
тизимини яратиши, қаҳрамон руҳиятини бадиий таҳлил қилишда диний-
мифологик қарашларни поэтик синтез қилиш усулидан фойдаланиши, халқ 
оғзаки бадиий ижодида сақланиб қолган архетиплардан фойдаланган ҳолда 
мифологик тасаввурлар комплексини ижод қилиши, бадиий асар сюжетининг 
миф моҳияти ёки мазмуни асосига қурилиши, бошқа халқлар бадиий 
маданиятига мансуб иноэтник мифологемаларни истифода этиш каби 
тамойиллар етакчилик қилиши кузатилди. 


62 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish