IV БОБ. ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК РОМАНЛАРИНИНГ МИФОПОЭТИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
4.1. Мифологик тафаккур ва ёзувчи бадиий маҳорати
Маълумки, ХХ аср ўзбек адабиётида миллий руҳ ва қаҳрамон
талқинига бағишланган ўнлаб романлар яратилган бўлиб, уларнинг
аксариятида миллий қадриятлар ҳамда халқ оғзаки бадиий ижоди анъаналари
– фольклоризмлар ўз аксини топган. Зеро, миллий руҳ муайян миллий
этномаданий анъаналар муҳитида шаклланади, халқнинг урф-одатлари,
маросим ва оғзаки бадиий ижоди эса ана шу миллий муҳитни ташкил этувчи
асосий компонетлар саналади.
1
Жаҳон адабиётида фольклор анъаналари, жумладан, афсоналар асосига
қурилган асарлар талайгина. Масалан, Гомернинг “Одессия” достони юнон
афсоналари ва эпоси асосида яратилган буюк асар эканлиги ҳаммага аён. Бу
асар билан эса Ж. Жойснинг “Улисс” романи мантиқан боғланади. Рус
адабиётида М. Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” романи ҳам моҳиятан
фольклор анъаналари асосида яратилган. Айни хусусият ўзбек болалар
адабиётида кўпроқ намоён бўлганини таъкидлашимиз лозим. Шу жиҳатдан
Х. Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб”, “Ширин қовунлар мамлакатида”
каби романлари характерлидир. Бироқ айни ҳолат, яъни сюжет асоси
фольклор манбалари замирига таяниши анъанаси тўғридан-тўғри ўзбек
романларига кўчмаган бўлса-да, Асқад Мухторнинг “Чинор”, Одил
Ёқубовнинг “Кўҳна дунё” асарлари бадиий қурилишида фольклоризм ва
мифологизмларга кенг ўрин берилган. Фольклор анъаналаридан бевосита
фойдаланиш ҳодисасини бугунги кун насрида Омон Мухтор, Хуршид
Дўстмуҳаммад, Асад Дилмурод, Назар Эшонқул, Улуғбек Ҳамдам, Исажон
Султон каби ижодкорлар асарларида учратишимиз мумкин.
1
Бу ҳақда қаранг: Этнос ва маданият: анъанавийлик ва замонавийлик. – Тошкент: Фан, 2010. – Б. 218.
184
Ҳозирги ўзбек романларида фольклор анъаналари, шу жумладан,
мифология арсеналининг акс этиши ўзига хос тарзда намоён бўлиши
кузатилади. Шунга кўра ўзбек романларидаги мифологизмларни қуйидагича
таснифлаш мумкин: 1) халқимизнинг қадимий турмуш тарзи билан боғлиқ
бўлган турли-туман ритуал маросимлар, расм-русумлар, тотемистик,
анимистик ва магик қарашлар билан боғлиқ мифологизмлар; 2) қаҳрамон
тақдири ва характерининг тўлақонли тасвирини яратиш мақсадида бадиий
асар матнига олиб кирилган мифологизмлар; 3) роман композицияси ва
сюжет қурилишининг миф сюжети асосига қурилиши ёки асар бадиий
тўқимасига сингдириб юборилган мифик мотивлар трансформацияси; 4)
қаҳрамон руҳиятини таҳлил қилиш ва унинг миллий-маънавий оламини
шакллантириш мақсадида бадиий тасвир қатламларига сингдирилган
мифологик тасаввурлар; 5) воқеликни бадиий идрок қилиш ва асар сюжет-
композицион
қурилишида
этномаданий
контекстни
шакллантириш
мақсадида қўлланилган иноэтник (ўзга миллат мифологиясига мансуб)
мифологизмлар.
Омон Мухтор асарларида мифологизмнинг кўринишларини учратиш
мумкин. Адибнинг “Афлотун” романида тасвирланган барча воқеалар инсон
ҳаётининг моҳияти ҳақида ўйлашга, фикр юритишга, мушоҳада қилишга
ундайдиган бадиий-фалсафий ҳақиқатлар, аниқроғи, ҳаёт моҳиятини бадиий
таҳлил қилиш асносида ёзувчи тафаккурида туғилган ўй-кечинмалар
маҳсулидир. Ёзувчи халқ оғзаки ижоди анъаналаридан таъсирланиб,
“Афлотун” романига олиб кирган “қудуқ” детали асарнинг бадиий
жиҳатидан
тўлақонли
чиқишини
таъминлаган.
Маълумки,
эпик
қаҳрамоннинг қудуққа тушиш мотиви халқ эртакларида, шунингдек,
мусулмон Шарқида кенг тарқалган Юсуф қиссасида баён этилган. Шу боис
бу мотив асар қаҳрамони ҳаётидаги сирли воқеалар ечимини излашда
ўқувчига ёрдам беради. Адиб ўз қаҳрамонини қудуқ тубидаги дарча орқали
ўзга оламга олиб ўтиш учун ер ости дунёси тўғрисидаги анъанавий
мифологик мотивлардан бири – қудуққа тушиш мотивидан фойдаланган.
185
“Халқимиз ер ости оламига гўр, қудуқ, ёриқ-тешик ёки ғор орқали ўтиш
мумкин деб ўйлаган”, – деб ёзади М. Жўраев
1
. Фольклоршунос У. Сатторов
қайд этишича, “Мифологияда қудуқ ер ости оламига ўтиш воситаси деб
талқин қилингани боис, қудуқ суви билан ер остидаги оби ҳаёт ўртасида
алоқадорлик, рамзий боғланиш борлиги ҳақидаги қарашлар келиб чиққан”
2
.
Бинобарин, З.Фрейд, Э.Фромм, К.Г.Юнг каби олимларнинг мифларни
руҳий
таҳлил
методи
асосида
ўрганиш
усулларини
ўзбек
фольклоршунослигига тадқиқ этган Ж.Эшонқул туш ва мифни қиёсий тадқиқ
этиб, туш билан мифдаги воқелик, рамзлар ва кечинмалар талқини бир
хилдир, деган хулосага келган
3
. Бинобарин, ёзма насрда ҳам қаҳрамон руҳий
ҳолати ва кечинмаларини кенг кўламда тасвирлаш учун туш мотивидан кенг
фойдаланилган. Омон Мухтор “Афлотун” романида Афлотун билан Суқрот
танишувидан аввалги ҳолатини тасвирлашда туш деталини бадиий восита
сифатида қўллаган: “Афлотунни учратишдан олдин у туш кўрган: тушида
гўзал бир оққуш унинг кўксига келиб кўнган, сўнг ажиб нағма билан юксак
фазоларга парвоз этган. Ва Афлотун рўпара келганида Суқрот: “Мана,
менинг оққушим”, – деб нидо қилган эди”
4
.
Омон Мухтор романнинг бошқа бир жойида анъанавий туш мотивига
мурожаат этиш орқали психологизмни янада чуқурлаштиради: “Тушимда оқ
кийган ниҳоятда кўркам, улуғвор бир аёл менинг ёнимга келди. У менга,
Суқрот, учинчи куни сенинг жанозанг ўқилади, – деди”
5
. Ёзувчи Суқрот
тушларини тасвирлашда халқимизнинг туш билан боғлиқ анъанавий
инончларига, жумладан, кароматли тушлар тўғрисидаги тасаввурларга
асосланган. Туш билан боғлиқ худди шундай бадиий талқинлар Асад
Дилмуроднинг “Маҳмуд Торобий” тарихий романида ҳам учрайди. Унда
қаландар қиёфасида саройга келган Маҳмуд Торобий Хўжанд ҳокими
Маҳмуд Ялавочга “Туш кўрдингизми?” – деб мурожаат қилади. Ҳоким
1
Жўраев М. Ўзбек халқ самовий афсоналари. – Тошкент: Фан, 1995. – Б.23.
2
Сатторов У. Ўзбек халқ топонимик ривоятлари. Филол.фанлари.номз...дисс. – Тошкент, 1999. – Б.82.
3
Қаранг: Жаббор Эшонқул. Фольклор: образ ва талқин. – Қарши: 1999. – Б.102-149.
4
Мухтор Омон. Афлотун. – Тошкент: Маънавият, 1998. – Б.10.
5
Мухтор Омон. Афлотун. – Тошкент: Маънавият, 1998. – Б.5.
186
бундан ҳайратга тушади. Чунки чиндан ҳам тунни нотинч ўтказган ҳоким,
дарҳақиқат, туш кўрган эди. Тушида патлари тим қора калхат учиб келади-ю,
Маҳмуд Яловочни елкасига миндириб Сумеру тоғига келтириб, шу ердан ер
ости мамлакатига бориши мумкинлигини уқтиради. Шунда ғойибдан бир
нидо келади: “Қимирла, ҳей, инсон!”. “Ё раббий, фақир қайга борурмен?” –
титраб кетган нойиб қўрқа-писа сўради. Ғойибдаги овоз таҳдид қилди:
“Раббано сенга бегона ул зотни унут!” нойиб бўғзига йиғига ўхшаш нарса
тиқилди: “Нечук?” ғойибдаги овознинг кескин хулосаси янгради: “Сен
жаннатдан ҳам, дўзаҳдан ҳам мосувосан, Эрлик ҳукмронлик қиладиган ер
ости мамлакатига маҳкум этилгансан”
1
. Мана шундан сўнг қаҳрамон
бошидан оғир синовлар ўтади.
Маълумки, қадимги мифологияда Эрлик ёмонлик оламининнг
ҳукмдори, Улген эса эзгулик тангриси ҳисобланади. Демак, Улген ва Эрлик
икки олам, икки хил куч тимсолидир. “Олам эзгу ва ёвуз кучларнинг
мувозанати, курашидан иборат. Бу кураш инсон ичкарисида, руҳиятида ҳам
акс этади. Агар одам руҳиятида ёмонлик пайдо бўлса, ёвузлик тангриси
унинг ичкарисига кириб олиб, инсонни фақат ёмон ишлар қилишга ундайди,
деган тасаввур бор”
2
. Ўтиб кетган кишилар арвоҳи тушга кириши ва турли
кирдикорлар гирдобига ботган қаҳрамонни бундай ёмон ишлар оқибатидан
огоҳ қилиши Шойим Бўтаевнинг “Қўрғонланган ой” романида сюжет асосий
ҳалқаларидан бири вазифасида келган. Асарда жонзодлар билан боғлиқ
мифологик қарашлар ўз ифодасини топган бўлиб, бургут ва оқ бўканлар
роман сюжет чизиғида ҳаракатланувчи қаҳрамонлар характерини
ёритишнинг ўзига хос воситаларидан бири сифатида юзага чиқади. Асарнинг
икки қаҳрамони, яъни Муртазо билан Исмоилнинг руҳан яқинлиги туш
орқали ифодаланади. Ҳар икки адиб тасвиридаги муҳит ва маҳаллий
колоритнинг ўзига хослигини ойдинлаштириб, қаҳрамонлар дунёқарашини
миллий анъаналар заминидан келиб чиқиб тасвирлайди. Чунончи, мавзуни
1
Асад Дилмурод. Маҳмуд Торобий. – Тошкент: Шарқ НМАК, 1998. – Б.135.
2
Эшонқул Ж. Миф ва роман // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 1997. – 25 апрель.
187
ёритишда қаҳрамоннинг табиатга ва жонзотларга бўлган меҳри, шунингдек,
ички дунёсини кўрсатиш мақсадида ижодкорлар фольклор анъаналаридан
ижодий фойдалана олганлар.
Ёзувчи И.Султоннинг “Генетик” романи замонамиз қаҳрамонларининг
бадиий асар қаҳрамонига айланиши мумкинлигини тасдиқловчи ижод
маҳсулидир. Адиб прототип образ ҳақида фикр юритар экан, яқин тарихда
яшаб
ўтган
ёки
тарихий
асарлардаги
қаҳрамонларга
нисбатан
ишлатилганлигини хотирлайди.
Ёзувчи “Генетик” романида воқеаларга тарихий хронологик жиҳатидан
ёндашиш кўпроқ учрайди. Аммо романда ўзгаришларга тўла давр
ўзгаришлари туфайли юз бераётган ижтимоий воқелик ҳам кенг акс
эттирилган.
Китобхонлар муайян характер-хусусиятлари ёки афзалликлари билан
ажралиб турадиган қаҳрамонларни ёқтиришади, ҳавас қилишади, уларни
ҳаётдаги идеаллари деб билишади. Асар қаҳрамони ҳам боболаридан
эшитган эртаклар оламида яшайди. Адиб бола тилидан қадим
аждодларимизнинг табиат воқеа-ҳодисаларини изоҳлашга қаратилган
мифологизмларни ифодалайди. Шарқ тарбия мактабларида миллий
тафаккурни миллат маънавий фаолиятидаги ва моддий ҳаётидаги ўзига хос
омиллар сабабли болалардаги истеъдод шаклланади. Бунга мавжуд урф-одат,
расм-русум, маросимлар билан боғлиқ бўлган миллий халқоналик асосий
восита бўлади. Бола ота-боболари қолдирган ижодни англаб, ўз миллий
руҳиятини бойитиб боради. Романда боболаримиздан мерос қолган
ватанпарварлик, ватанга муҳаббат туйғулари акс этган ўринлар ҳам мавжуд.
Дашти Қипчоқдан келган меҳмонлар ота-боболари даврида кун кўриш қийин
бўлиб қолади. Оиласини боқиш мақсадида Дашти Қипчоққа бориб ва ўша
ерларда яшаб қолишган эди. Шунинг учун бўлса керек, ўз туғилиб ўсган
юртларини соғиниб: “Нимагаям ўша ёқларга кетган эканмиз, дарвоза тиқ
188
этса, ватанимдан биров келдимикан деб сочим оқарди, – дея йиғлади
кампир”
1
.
Кексаларимиз авваллари давра қуриб қадим эртаклар, достонлар
айтишган. Бундай давраларда турли халқларнинг эртаклари тингланган. Улар
шу йўл билан ёш авлод шуурига ватанига, авлодларига бўлган меҳр-
муҳаббатни улуғлаган, уларни қадрлашни ўргатган.
Боланинг энаси ўша куни қадим эртаклардан сўзлаб беради. Олисларда
бир хоқоннинг қизига Эр Кенжа ошиқ бўлибди. Ҳайё-ҳуйт деб йўлга чиқса,
бир тошбақа йўлда тўнкарилиб ётган экан, уни ўнглаб қўйиб, яна йўлида
давом этибди. Йўлда кетаётиб қараса, лайлак бир оқ илонни “ейман” деб
турган экан. Илонни қутқарибди. Яна йўлида давом этибди, кетаверибди.
Қараса, тош остида эзилиб қолган чумолига дуч келибди, уни тутқунликдан
озод қилибди. Бундай мазмундаги эртаклардан болалар табиатни асраб
авайлашни, ўзгаларга меҳрибон бўлишни ўрганади. Исажон Султоннинг
деярли барча асарларида табиат ҳодисалари-ю, халқимиз орасидаги улар
билан боғлиқ урф-одатлар, анъаналар акс эттирилган.
“Генетик” романида сут ҳақида сўз боради. Қарияларимиз сут ва сут
маҳсулотларига оқлик, неъмат, ризқ сифати қараб, увол қилмасликни
уқтиришади: “Сутни ерга тўкиш катта гуноҳ саналади, унинг оқи уради
кишини”, – дейишади. Табулашган иримнинг мифологик моҳиятида сут
инсоннинг илк озуқаси эканлиги учун унинг муқаддаслик касб этиши ётади.
Бу эса тотемизм динининг ғоялари сингдирилган қавм ёки қабила ўзларининг
аҳиллигини янада мустахкамлашга ва ўзларини бошқалардан алоҳида
ажратиб кўрсатишга асос бўлган. Тотемизм динида маълум бир «табу»,
«тақиқлаш» тизими шаклланган. Яъни бошқа барча ҳайвонларга қилинган
ҳаракат, одат ушбу ҳайвонга нисбатан алоҳида бўлган.
Шунингдек, халқ орасида қулоғи оғриган боланинг қулоғига кўзи
ёриган хотиннинг сутидан томизадилар. Халқимиз она сутига Тангри минг
бир давони мужассамлаштирган, деб қарайди. “Қўшни хотинни “Кўкал
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 252.
189
Хола” деб чақиргин дейишади. Чунки қўни-қўшнининг боласи йиғласа,
эмизиб қўяверар, сутини қизғанмас экан. Теградаги уч-тўрт хонадоннинг
болалари шу тариқа кўкалдош бўлиб қолишган. Кўкал хола буюрган ишини
адо этган болаларга “эмизган сутим ҳалол бўлсин” дейди, шўхроқларига эса,
“берган сутимга рози бўлмайман” деб қўрқитади”
1
. Халқимизда кўкалдош,
эмакдош деган тушунчалар мавжуд. Адиб кўкалдошлик мотиви орқали
халқимизнинг азалий қадриятларидан бирини ифодалаган. Бу билан ўзбек
халқининг болажонлигини кўрсатиш билан бирга инсонларнинг меҳр-
мурувватли эканлигини тасвирлашга ҳаракат қилган. Ота-боболаримиз
сандал ёнига ўтириб невараларига ҳар хил эртаклар айтиб беришган. Бола
бобосидан эшитган Нуҳ (а.с) ҳақидаги эртакда: Нуҳ (а.с)нинг хотини нон
ёпибди. Нонларни тандирдан узиб саватга солаётса, қўли куйиб, биттаси ерга
тушибди. Шунда хотин нонга қараб “ҳаҳ, ўлгур”, дебди. Нуҳ пайғамбар:
“Ҳой, нодон, ризқни ҳам сўкадими одам, тез нонни ол-да кўзингга сурт”, –
дебди. Нуҳ пайғамбарнинг хотини шундай қилибди. Ерга нон тушиб кетса,
уни олиб кўзга суртиш одати Нуҳ пайғамбардан қолгани айтилади. Ёзувчи
асарида эртак сифатида келтирилган бу воқеа нонни эъзозлаш ҳақида бўлиб,
дидактик аҳамият касб этаётган жанр сифатида шакллантирилган.
Халқ орасида “нонни тескари қўйма, ёмон бўлади”, деган сўзлар
қадимдан ирим сифатида келган. Чунки иримлар ўз мифологик моҳияти
билан табу – тақиқ асосида шаклланади. Адиб шу каби халқ иримларини асар
сюжетига сингдиради.
Ёзувчи асар қаҳрамони холасини жуда яхши кўришини меҳрибон аёл
сифатида тасвирлар экан. “София” – юнончада “илоҳий донолик”, арабчада
“мусаффолик” деган маъноларни англатишини ҳали холамга айтганим йўқ”,
деб исмнинг изоҳини келтиради
2
. Ва шу исмдаги аёл ҳақида мифологик
афсонани ҳам келтириб ўтади. Унда ойнинг ерга тушиши мотиви ҳақида сўз
боради. Ёзувчи София хола образи орқали қишлоқнинг содда, самимий,
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 256.
2
Ўша манба. – Б. 267.
190
оқкўнгил аёли сийратини яратган. Бизнингча адиб “София” исмни бежизга
келтирмаган. Бу архетипнинг бир тури – анима архетипидир, “анима” сўзи
лотинчадан олинган бўлиб, нафас, руҳ, ақлий куч, иштиёқ ва жасорат каби
маъноларни ифодалайди. Анима тўртта босқичда (Момо Ҳаво, Елена, Марям,
София) намоён бўлар экан.
1
Кенгроқ тушунтирадиган бўлсак, Момо Ҳаво
номи Одам Ато ва Момо Ҳаво тўғрисидаги қадимий диний афсонадан
олинган. Елена юнон мифологиясидаги аёл қаҳрамонга ишора қилади. Марям
Исо Масиҳнинг онаси – бокира Марямни англатади. София эса юнонча
“донишмандлик” сўзидан олинган бўлиб, ҳам ижобий, ҳам салбий
хислатларга эга бўлган донишманд аёл эканлигини билдиради. Ёзувчи бу
мифологик архетип образни бир исм таърифи ва келтирилган афсона орқали
ифодалашга ҳаракат қилган.
Исажон Султоннинг “Генетик” романида Лайлат-ул қадр кечасини халқ
орасида тарқалган турли афсоналар билан боғлаб ифодалайди. Халқимизда
Лайлат-ул қадр кечаси куни одамлар Хизрни учратади ва у одамларнинг
мушкулларини осон қилади, тилакларини бажо қилади ёки шу куни семурғ
монанд бир қуш учиб ўтади, қанотларини силкитганда одамларнинг дуолари
ижобат бўлади, ҳатто ушлаган нарсалари тиллога айланади, деган
ғайритабиий қарашлар бор: “Бир хотин шу куни боласини эмизиб ўтирган
вақтда Лайлат-ул қадр келиб қолади. Шунда она суюнганидан ундан ҳар
нарсаларни тилабди, сўнгра қараса, қўлидаги боласи ҳам тиллога айланиб
қолган экан”
2
. Адиб асарда Лайлат-ул қадр кечаси ҳақидаги маълумотларни
келтириш орқали роман бадиийлиги фонида ҳаётийлик мезони талабларини
бажарган. Исажон Султон асарда содда, самимий қишлоқ кишисининг
характерини яратган. Буни мироб йигитнинг кечаси эгатларга сув таратиб
юрганида, ой ёруғида ўз юмушлари билан юрган чолни кўриб қолиб, уни
Хизр ўйлаб қилаётган ҳаракатларида кўришимиз мумкин:
1
Юнг К.Г. Архетип и символ. – М.: Канон, 1991. – С 330.
2
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 263.
191
“– Жон бува, дуо қилинг, рўзғоримга барака кирсин. Иккита қизим бор,
битта ўғил ҳам берсин, – дермиш ёлвориб”
1
. Бу эпизод тасвири орқали содда
йигитнинг Хизрни учратган киши унинг бош бармоқларини ушлаб кўриши
керак. Агар, ҳақиқатан, Хизр бўлса, унинг бош бармоғида суяги бўлмайди, –
деган мифологик тасаввур персонажнинг хатти-ҳаракатлари орқали намоён
бўлган.
Адиб романида оддий қишлоқ кишиларининг оиладаги бола тарбияси-
ю рўзғор тутимида учрайдиган кўпгина урф-одатларини қаламга олган.
Болалигимизда момоларимиз томонидан айтилган эртаклардаги ялмоғиз
кампир, аждарҳолар қилмишларини, хатти-ҳаракатларини эшитиб даҳшатга
тушганмиз. Қўрққанимиздан момоларимиз пинжидан, қучоғидан паноҳ
излаганмиз. Ҳатто ҳозир ҳам ёш болани ухлатаётганда “ухламасанг,
“бўжилар” олиб кетади”, – деган сўзларни ишлатишади. Романда боланинг
отаси яъжуж-маъжужларни айтиб қўрқитади. Боланинг мурғак тасаввурида
“бўжи” қандайдир одамхўр махлуқ, улардан қаттиқ қўрққанларидан
катталардан ёрдам кутади, уларга итоат қилиб, айтганларини қилишади.
Бунда бола архетипидаги хусусиятлар яккаланиб қолиш, довдираб, қочиш,
она томонга интилиш юз беради. Бола архетипи учун қоронғулик, тун –
салбий, қўрқинчли. Кун, ёруғлик – ижобий, тушунарли бўлган ҳолат рамзи.
Исажон Султон ижодининг асосий ютуғи ва қаҳрамонлар руҳий
ҳолатини тасвирлашдаги ўзига хослиги, у ортиқча тафсилотларга
берилмасдан реал-ҳаётий тасвирлайди. Шунинг учун ҳам ёзувчининг
асарларидан ҳаётийлик уфуриб туради. Исажон Султон бадиий адабиётда
инсон образини тўлақонли яратиш ва уни ўқувчи кўз олдида конкрет
жонлантириш учун фольклоризм ва мифологизмлардан, пейзаж санъатидан
бадиий унсур сифатида фойдаланади.
“Озод” романида ёш йигитнинг ўзлигини англаб етиши ҳамда
мақсадига эриша олишдаги ўй-хаёллари, интилишлари акс эттирилган.
Худди эртак қаҳрамонларидек Озоднинг ҳам тақдири аввалдан башорат
1
Ўша манба. – Б. 264.
192
қилинади. қавмлар мифологиясида туғилажак боланинг тақдири ҳақида
башорат қилиш мотиви етакчилик қилади.
Исажон Султоннинг “Озод” романи мураккаб композиция асосида
яратилган. Бу асар қадим миллий анъаналаримизнинг янгича талқинини ўз
ичига олган бўлиб, бунда вояга етиб келаётган ёш йигитнинг ўзлигини
англаб етиши ҳамда мақсадига эриша олишдаги ўй-хаёллари, интилишлари
акс эттирилган.
Асар бош қаҳрамони Озод сирли лолани излаб йўлга чиқар экан, бу
саёҳат давомида кўплаб тилсим ва рамзларга дуч келади. Асарнинг
архетипик образ ва тимсолларга бойлиги унинг мазмун ҳамда маъно
жиҳатидан қийматли асар эканлигига ишора қилади. Асарда энг биринчи
тилга олинадиган нарса “ойна” тимсоли бўлиб, бу тимсол ўзликка нигоҳ
ташлаш ва ўзликни тушуниб етиш маъносида асар мазмунини теранроқ
англашга урғу беради. Асардаги “устоз” образи – “донишманд қария”
архетипи таркибига кирувчи йўл кўрсатувчи архетип сифатида сюжетнинг
бойишига хизмат қилган. Устоз дунёнинг тимсолларга тўла эканлиги ва
инсонлар ҳаётида нимаики рўй берса, бу ташқарида эмас, балки ичкаридан
келаётган таъсир оқибати эканлиги ҳақида гапиради. Кейин устоз йўл ҳақида
гапиради. Инсонлар доим боришни мақсад қилган қандайдир йўл мавжуд.
“Ҳаёт йўли” ибораси ҳам инсоннинг ўз ҳаётида босиб ўтишни кўзлаган йўли
мазмунини ифодалайди. Архетипик рамз ҳисобланган “йўл” инсон ҳаёти
давомида ўз тажрибалари орқали шакллантираган “шахсият” йўлини
англайди. Кишилар ўз мақсадларига эришиш давомида қай йўлдан юрмасин,
нималарни қўлга киритишга эришмасин, буларнинг барчаси киши ўзлигини,
ўз шахсиятини яратиб бораётганини англатади, холос.
Бахт қушини излаб йўлга чиққан Озодга сўқир одам учраб, унга қаерга
бориши кераклигини, йўлда нималар юз бериши мумкинлигини айтади.
Сўқир одам рамзи қадимий мифологик архетип-символлардан бири
“донишманд қария” архетипи таркибига кирувчи йўл кўрсатувчи, ҳомий
архетип вазифасини бажаради. Бундай инсонлар сўқир бўлишига қарамай
193
оддий инсонлардан кўра кўпроқ нарсаларни кўра олиш қобилиятига эга
бўлишади. Бутун борлиқ олам Озоднинг машаққатли йўлни мардонавор
босиб ўтиб ўз мақсадига, бахт-саодат лоласини қўлга киритишига ёрдам
беради.
Бу асар миллий дунёқарашнинг замонавий ифодаси бўлиб, олам ва
одам муштараклиги хусусида. Исломий тафаккур ва тасаввуфий руҳда
яратилган “Мантиқ ут-тайр” ва “Лисон ут-тайр” асарлардаги бир тўда қушлар
(мажозий образлар) Семурғни излаб йўлга чиқадилар. Бу борада адиб
Шарқнинг буюк салафлари анаъаналари ва исломий таълимотга таянган
ҳолда воқеалар тасвирини бериш билан бирга фольклор ижоди
намуналаридаги сафарга чиқиш мотивидан ҳам фойдаланади. Бу мотив шарт-
синов мотивининг давоми ҳисобланади, шарт-синов мотивининг ичида
кечади. Чунки маълум бир шартга кўра ёки бирор мақсадни кўзлаб сафарга
чиқилади, сафар орқали синов ўталади. Ҳикоя қаҳрамони бирор мақсадни
кўзлаб – лолани қўлга киритиш учун йўлга чиқади.
Озод ҳам худди қушлар сингари ўз манзилига етиб боради, яъни сирли
лолани топади. Озод лолага эришиб бахтли, саодатли бўлмоқчи эди, аммо
инсон бахтга саодатга эришиши учун ўзи ҳаракат қилиши, ҳаёт
машаққатларини енгиши лозимлигини тушунди.
Озодга сирли лолага бориш йўлидаги тўсиқлар ҳақида тошкесар
маълумот беради: “Бу йўлда хунобадан иборат дарёлар бор, хуноба эмас,
балки заҳар-заққум, дейилса, янада тўғрироқ бўлар. Тўғрилари ҳам осмонга
тиғ тортган, у тиғларнинг барчаси шафқатсиз равишда қон тўкаман, деб
турибди. Ҳар томонида ўт туташган даштлар ёлқинланиб, осмонга бош
уради. Ўрмонлари ҳар хил даҳшатли балолар билан тўла, ундаги ҳар бир
дарахтларнинг шохлари ғамдан, барги эса балодан иборат. Осмонда чарх
уриб юрувчи булутлар киши бошига ёмғир ўрнига тош ёғдиради. У ерда бир
тун қўниш учун маскан йўқ. Танга мадор берувчи сув ҳам, дон ҳам
194
топилмайди”
1
. Озод бахт-саодатига эришиш учун йўлида учраган тўсиқларни
илм-маърифат кучи билан енгиб ўтиш, муваффақиятга эришиш
мумкинлигини англайди.
Озод йўл давомида қўшни аёлларга дуч келади. Аёллар Озодга бошига
бахт қуши қўнишини тилайдилар. Қаҳрамоннинг бошига бахт қуши
қўнишини тилаш мотиви ҳам айнан халқ эртаклари сюжети элементларидан
бири ҳисобланади.
Роман бадиий контекстида кўплаб анъанавий тимсоллар, “Қуръони
Карим” оятлари асосида шаклланган ҳикматлар, азиз-авлиёлар тўғрисидаги
ривоятлар, қаҳрамонлик достонларидаги Ғиркўк ва Бойчибор сингари эпик
тулпорлар, енгилмас арслон ва садоқатли ит ҳақидаги мифологик
тасаввурлар, тошбақа ва чаён хусусидаги масаллар шарҳи келтирилган.
Ижодкорларимиз бадиий адабиётда мифология унсурларидан ижодий
фойдаланишда турли ёндашувларни тажриба қила бошлашди. Бу ҳолат
бадиий асарларни яратишда миф сюжетларидан фойдаланиши, халқ яратган
ибораларни қўллаши, асар сюжетига миф ва афсоналарнинг сингдирилишида
яққол кўзга ташланади. Бу анъананинг кучайиб бориши адиб ижодида
муайян воқелик мифологик асотирий тимсоллар воситасида, ҳамда ижтимоий
ҳаётимиздаги мавжуд муаммоларни маълум бир рамзий шаклда ифодалашга
имкон берувчи омил эканлиги билан ҳам изоҳланади.
Мифологик элементлар замирида
халқ дунёқараши, ўтмиш анъаналари
мавжуд бўлиб, уларнинг мазмунидан сезилиб туради. Исажон Султоннинг
“Боқий дарбадар” романи Пауло Коэлонинг “Алкимёгар”, Камюнинг
“Жараён” каби асарлари ёзилиш услубига ўхшаб инсон руҳияти, тафаккур
олами, кўнгил кечинмаларини тавсифлайди. “Боқий дарбадар”да кишининг
кўнглида кечаётган туйғулар қаҳрамон ақлий тафаккурида ғалаён
кўтараётганлиги тасвири чизилади. Бу тасвирларга мифологик мотивлар ва
фольклор унсурларининг сингдирилиши асарни миллий руҳ, миллий
хусусиятлар билан бойитади.
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 97.
195
“Боқий дарбадар”да анъанавийликка хос воқеалар ўрнида сиртдан бир-
бирига боғланмай турли макон ва замонда, гоҳ реаллик, гоҳи хаёлотда
кечувчи воқеалар тасвирланган, марказида аниқ бир қаҳрамон турмаган
бўлса-да, уларни бир нарса – ҳаётнинг маъниси-ю башарият тақдири ҳақида
ўйга толган муаллиф дунёқараши бирлаштиради ва яхлит бутунликка –
романга айлантиради.
Шундай асарлар борки, уларда акс эттирилган воқеалар, уюштирилган
саҳналар, яратилган қаҳрамонларнинг ўй-фикри ва ҳаракати – буларнинг
барча-барчаси бизга қандайдир бир ҳақиқатни, муаллиф ўқувчига етказмоқчи
бўлган қандайдир бир мақсадни англатишга, изоҳлашга, юқтиришга хизмат
қилади.
Ҳозир кимдандир умрбоқий ҳаётни истайсизми деб сўрасангиз,
албатта, “ҳа” деб жавоб бериши мумкин. Чунки одамзод азалдан дунёни
севади. Унда иложи борича кўпроқ қолгиси келади. Ваҳоланки, умрбоқийлик
нима? Бу қисматми ёки ланъат?!
Боқий ҳаёт эшитилганда жимжимадор, орзу-хаёлларга тўла бўлиб
кўриниши мумкин, аммо асл ҳаёт мазмунини англаган (ёки ўша умр
давомида кейинчалик асл ҳақиқатни тушунган) инсон учун умрбоқийлик бу
ланъатдек жаранглайди.
Асарда икки сюжет чизиғи бўлиб, биринчи сюжет чизиғи Муборак
Зотнинг қатл этилиш саҳнасидан бошланади. Ёзувчи Муборак Зотнинг
шахси, воқеалар қаерда содир бўлаётгани ва Муборак Зотнинг қайси гуноҳи
учун жазога тортилаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди. Бутун
халқ томонидан ёмонотлиққа чиқарилган Муборак Зот маҳкум сифатида
олиб кетилар экан, кўчадаги этикдўз халойиқнинг кўз ўнгида яхши таассурот
қолдириш учун уй деворига суянаётган Муборак Зотга ўшқириб, уни итариб
юборади. Муборак Зот унга қарата “тургин ва бадар кетгин” деган нуқтада
Муборак Зотнинг аслида Исо Масиҳ эканлигини ва этикдўзнинг тақдирини
қандай кечишини, шунингдек ушбу образларнинг қандай архетипик
аҳамиятга эга эканлигини англаб олишимиз мумкин.
196
Роман қаҳрамони этикдўзнинг “катталар” эътиборига тушмаслик учун,
уларнинг олдида “жиноятчига ёрдам берди” деган айбни ўз бўйнига
юкламаслиги учун айтган сўзлар уни маҳкум қилади. Китобхон, агар истаса,
этикдўзни оқламоққа керагидан кўпроқ сабаб, далилларни бемалол топади.
Тўғри-да, ахир, этикдўз ўша Муборак Зотни шунчаки деворидан итариб
юборди, холос. Уни этикдўзнинг кўчасига келгунга қадар кимлар хўрламади,
кимлар мазахламади. Умуман, уни хўрлашга, мазахлашга нишон қилиб
қўйган ҳукмни бечора этикдўз эмас, жуда “улуғ зот”лар эълон қилганди-ку.
Қолаверса, ҳали Муборак Зотнинг қўл-оёқларига мих қоқишни ният қилиб
турган кимсалар ишга киришмаган. Яна, асарнинг ўзида этикдўзнинг ичидаёқ
турибди ўша “халоскор сабаб” – “Менда ҳам айб йўқ. Ҳамма ёқда айғоқчилар
изғияпти... уларнинг назарига тушмаслик учун номига бўлса-да койиб
қўйишим
керак.
Амалдорлар
қилмишимни
кўришди,
эрта-индин
суриштирувлар бошланади, жосуслар барча воқеаларни оқизмай-томизмай
етказишади... ва ҳеч ким менга тегмайди...”
1
Афсуски, энди, унга ҳеч ким
ҳатто, ажал ҳам яқинлашмайди.
Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” асарида архетипик образ бош
қаҳрамон сифатида тасвирланганига қарамай, бошқа бир неча архетипларга
(“ҳазрат”, “авлиё” образлари) дуч келамиз. Асар бошланган нуқтада
этикдўзнинг аянчли тақдири ҳақидаги башорат айтилади. Ушбу башоратдан
хабар берувчи “ҳазрат” образи “башоратчи” архетип-образини ифодалайди.
Асарда муаллиф ўқувчини дарбадарнинг ҳаёти билан таништириб ўтгач,
Тиёншон тоғи бағридаги ғорда истиқомат қилувчи авлиё ҳақида ҳикоя
қилади. Ушбу авлиё тимсолида “донишманд қария” архетип-образига гувоҳ
бўламиз. Одатда ушбу архетипни ифодаловчи образ узоқ умр кечирган, ҳаёт
борасида билим ва тажрибани эгаллаган оқил киши сифатида намоён бўлади.
Унинг асосий вазифаси адашганларга ва йўл қидириб келганларга тўғри
йўлни кўрсатиш, ҳаёт ҳақида сабоқ бериш, донишмандлик нурини одамларга
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б.9.
197
тарқатиш ҳисобланади. “Боқий дарбадар” асарида ҳам авлиёнинг шу
сифатларга эга эканлигига гувоҳ бўламиз.
Юқорида фольклор ва ёзма адабиётимизда ҳам бирдай сирли
қобилиятларга эга бўлган қария, ҳомий, мададкор пир Хизр образига ҳам
умрбоқийлик сифати нисбат берилади. Чиндан ҳам боқий яшаш жазоми?
Ундай бўлса, Хизр (а.с.) нега ўз ҳаётидан мамнун?! Умрингиз қанча
бўлишидан қатъи назар, у мазмунли бўлса бас. Инсон ҳаёти у кечирган
йиллар билан эмас, балки у қилган савобу гуноҳлар билан ўлчанади.
“Боқий дарбадар”даги образ – ҳеч қандай сеҳрли қобилиятга эга
бўлмаган, оддий егуликсиз яшай олмайдиган киши. Егулик у учун Яратган
томонидан анжир кўринишида ато этилганлиги айтилади. Авлиё ўзини
ўлдириш учун келган инсонга тақдир, Яратганнинг ер юзида ато этган
тартиби ва дунёнинг мукаммаллиги тўғрисида айтади. Бу ерда тақдир ҳақида,
Этикдўзнинг мудҳиш келажаги олдиндан башорат қилингани, ундан қутулиб
бўлмаслиги айтилади. Тақдири қарғишга боғланган бундай қаҳрамонларни
фольклор ва ёзма адабиётимизда кўплаб учратамиз. Қарғишнинг ўзи ҳам
архетип-мотив ҳисобланиб, илк бор диний ривоятларда (Худонинг Одам Ато
ва Момо Ҳавони ерга жўнатиши) учрайди. Қарғиш архетипга мисол
сифатида келишини Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асаридаги
“Ҳаққуш” афсонаси мисолида келтиргандик.
“Боқий дарбадар” романида келтирилган ривоятда тарихий шахс Исо
(а.с)нинг ўлдирилиши тасвири акс этган. Адибнинг бу романи бизга Европа
романлар услубини эслатади, аммо асар Шарқ ва Ғарб адабий анъаналари
синтези асосида яратилган. Адабиётшуносликда постмодернизм йўналиши
Ғарб адабий услуби ҳисобланади. Исажон Султон “Боқий дарбадар”
романини постмодернизмга хос шакл асосида ёзса-да, унда шарқона қараш,
шарқона маънавий руҳ, шарқона эстетик ифода акс эттирилган. Асарда
дарбадарлик
замирига
инсониятнинг
ҳаёт
йўлидаги
хатоликлари,
таназзуллари яширинган. Романда инсониятнинг ўз эътиқодидан воз кечиши,
бу билан Тангрисидан воз кечишлари, унга ва унинг яратиқларига қарши
198
боришлари тасвирланади. Асарда келтирилган ривоят ва кейинги воқеалар
бир-бирига боғлиқ. Исо а.с.га қўл кўтарган этикдўз бутун ҳаётда ўз йўлини
йўқотган, нима қилаётганини англаб ололмаётган инсоният тимсоли
сифатида кўрсатилади.
халқлар паррандаларга ўзига хос рамзий маъно юклайдилар. Ўзбек
халқида қалдирғоч эъзозланади. Ривоятларда Бойўғли сеҳрланган қуш
сифатида қаралади. “Боқий дарбадар” романида ҳам шундай хусусиятга эга
бўлган қора чумчуқлар ҳақида гапирилади. “Қора ранг мифологияда ёвузлик
тимсоли саналади”
1
. Халқ эртакларидаги ёвуз қаҳрамонлар қора кийимда
тасвирланади. “Атрофдаги дарахтларнинг шохлари қора чумчуқларга тўлиб
кетган, улар оломонга ва этикдўзга маъносиз кўзларини тикканича,
ниманидир кутган каби қинғайиб қараб туришарди”
2
. Асарда келтирилган
чумчуқлар этикдўз ҳаётида аввал ҳам учраган эди. Этикдўз бундан ўттиз йил
аввал бир ҳазратни учратган бўлади. Ҳазрат шу атрофдаги дарахт шохларида
қора чумчуқларнинг тўпланиб олганини кўради. Улар бошқа қушлардан фарқ
қилиб на дон-дун терар, на сайрар, на шохдан-шохга учиб қўнар эди, фақат
сарғиш кўзларини тикканича ниманидир сабр-тоқат билан кутишарди.
Ҳазрат боладан бу қушларнинг қачон келганлигини сўрайди. Шунда Ҳазрат
болага ачиниб қарайди ва шундай дейди: “Бугун жума, ойнинг ўн
учинчиси… – ниманидир ўзича ҳисоб-китоб қилди, Ҳазрат. Сўнг болага
қараб турди-да: – “Ўғлим, гапимга диққат билан қулоқ сол” – деди. – Ойнинг
ўн учинчи кунида, жума куни учиб келадиган қора чумчуқлар аслида мудҳиш
ва қаттол бир қарғишнинг юкини олиб келадилар”
3
. Ёзувчи славян
мифологиясидаги ўн уч рақамининг хосиятсизлигини ифодаловчи мифологик
қарашлардан фойдаланган.
Маълумотларга кўра, ўн учни ёқтирмаслик, ўн учдан қўрқиш
бирданига пайдо бўлмаган, ҳатто ўрта асрларда инглизлар уни “нонвой
дюжинаси” деб ҳам атаганлар. Сабаби – у пайтларда харидорларнинг
1
Қаюмов О. Ўзбек фольклорида пари образи: Фил. фан.номз.дисс. автореферат. – Тошкент, 1999. – Б. 13.
2
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 8.
3
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 7.
199
ҳақидан уриб қолган савдогарлар қаттиқ жазога тортилган, ҳатто қўли
чопилган. Шундан қўрққан ва харидорларни каттароқ миқдорда савдо
қилишга рағбатлантириш мақсадида, нонвойлар бир дюжина маҳсулот олган
мижозларига бир дона қўшиб, ўн учга етказиб беришган.
ХIХ асргача 13 сони билан алоқадор қўрқув фақат битта соҳада бўлган:
европаликлар дастурхон атрофида ўн уч киши ўтиришидан сақланганлар.
Агар шундай бўлиб қолса, улардан бири кейинги бир йил давомида вафот
этади, деб ҳисоблашган. Бу иримнинг юзага келишига эса Исо Масиҳ ўз
умрининг охирги оқшомида ўн икки нафар ҳаворийси билан бир дастурхон
атрофида овқатланишгани, эртасига Исонинг хочга михланиши сабаб бўлган.
Бу иримларнинг ёйилишига маълум даражада бадиий адабиёт ҳам ўз
ҳиссасини қўшган: 1907 йилда Томас Лоусоннинг “Жума, ўн учинчи сана”
романи чоп этилган. У ўта катта муваффақият қозонган ва тез орада
экранлаштирилган. Айнан Томас Лоусон туфайли “жума, 13”дан кўрқиш
ирими кенг ёйилган. Умуман, турли бадиий асарлар, кейинчалик бадиий
фильмларда ўн уч сони, айниқса, жумага тўғри келган ўн учинчи сана
бехосият қилиб тасвирланган ва бу ҳол иримчиларнинг сафини
кенгайтирган
1
.
Шарқда хусусан, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Корея, араб
мамлакатларида, шунингдек, Италияда 13 сонини хайрли деб ҳисоблашади.
Ҳинд мифологиясида 13 нафар Будда бор, деб ишонишади. Шарқ
халқларида, мусулмон маданиятида жума муқаддас кун ҳисобланса, Ғарбда
бунинг акси.
Романда келтирилган ривоятлар сюжетнинг мукаммал ҳолда
шаклланиши асарнинг композицион тузилишини ташкил этувчи воқеа
элементларини бир-бирига уйғунлаштириш, воқелик тасвирининг кенг
кўламлиги ва ранг-баранглигини таъминлаш, адибнинг ижтимоий-фалсафий
қарашларини
далиллаш,
романнинг
ғоявий-эстетик
моҳиятини
чуқурлаштириш вазифаларини бажарган. Ривоятлар мазмунига сингдирилган
1
http://hamidoga.blogspot.com/2014/08/13.html
200
эстетик куч роман сюжетининг ривожи давомида воқеалар талқинидаги
мутаносибликни сақлаш ва тасвирланаётган воқеликнинг миллий қиёфасини
кўрсатиш имкониятини беради.
Адибнинг асарда қўллаган ҳар бир ривояти роман композициясининг
қайсидир жиҳатини тўлдириш вазифаларини бажарган. Ёзувчининг “Бобо
Тошбақа” мақбараси талқини ҳам асар композицияси учун худди шундай
вазифани ўтаган. “Тошбақа” образи мифологияда архетип-мотив ҳисобланиб,
у кўплаб афсона ва ривоятларда такрорланиб келади ҳамда турли маданий
қатламларда алоҳида маънога эгадир. Мисол учун, Хитойда тошбақа тўрт
муқаддас яратиқлардан бири ҳисобланган ва тўрт унсурдан бири бўлган
сувни ифодалаб келган. Қадимги Ҳиндистонликлар эса аксинча, тошбақа
қурғоқчилик рамзи ва қуёш худосининг душмани, деб ҳисоблашган. Илк
Христиан символизмида тошбақани оиладаги камтарлик рамзи сифатида
кўришган.
Аммо
тошбақа
образининг
кенг
тарқалган
рамзий
тасаввурларидан бири унинг узоқ яшаши билан боғлиқдир. Асарда ҳам
боқийлик ва фонийлик масалалари алоҳида эътиборга олингани учун,
тошбақа бу ерда боқийлик рамзи, деб тушуниш мумкин. Боқийлик нафақат
дарбадарга, балки бутун бошли оломонга теккан қарғиш эди. Омма бу
қарғишни тошбақа каби минг йиллар давомида бўйнига илганча, олдинга
қараб секинлик билан ҳаракат қилаётган эди. Асардаги асосий урғу ҳам
ҳаётдаги ўз мақсадини англашдан чекиниб, беҳуда умрга рози бўлганлар
оммасига қаратилган эди.
Романда тошбақа дастлаб ўзининг қисматини ортмоқлаб юрган кишига
қиёс қилинади. Киши тақдирига битилганидан қутула олмайди. У қаерда
яшашидан қатъи назар қисмати унинг орқасидан эргашиб юраверади.
Тошбақа ҳам бир қараганда шундай кишиларга ўхшатилади. Иккинчи
томондан у гуноҳкор одам рамзи бўлиб, у қиёматгача гуноҳларини шундай
ортмоқлаб юради. Тошбақа ривоятларга кўра донишманд жонзот
ҳисобланган. Шу сабабли тошбақани орқасига илмларини ортмоқлаб олган
донишмандга қиёс қилинади.
201
Асарда тошбақа тимсоли – катта билим салоҳиятига эга бўлган
профессор Зиё рамзидир. Профессор Зиё жуда кучли олим, билимли шахс,
аммо унинг илмидан ҳеч ким баҳра ололмайди, ҳеч кимга фойдаси тегмайди.
Тошбақа профессор Зиё яратган янги инсон рамзи ҳам бўла олади, чунки
профессор яратган, ўзининг кимлигини билмайдиган одам – мақсадсиз
инсон. Тошбақа ҳам шундай, яъни бировга фойдаси ҳам, зиёни ҳам
тегмайдиган, манзили аниқ бўлмаган жонзот ҳисобланади.
Аслида эса тошбақа тимсоли билан адиб инсон қисматидан қочиб
қутила олмаслиги ҳақида фикр юритган. Тошбақа тақдир мифологемасининг
бадиий синтези сифатида майдонга чиқади.
Қадимги турк мифологиясида, хусусан шомончилигида бўрон, қуюнни
бошқариб турадиган девлар мавжуд қарашлар бор экан. Ривоятнинг ўзидаёқ
табиат қонунларига зид курашни кўришимиз мумкин. Сомон амири уни
ўзининг масканидан олиб келиб, қафасга ташлади, натижада башар
қонунларига зид воқеа инсон қўлида тошбақанинг ўлими содир бўлди. Унинг
ўлимига инсон сабабчи бўлди. Романдаги бу ривоят асар мазмунини ёрқин
ифода этиш вазифасини бажарган.
Адиб бўронга рамзий маъно юклайди. Бу борада “Исажон Султон
асарларида шамол – ёзувчи имкониятидаги туганмас поэтик имконият.
Яратилажак тимсоллар ғояси. Ёзувчи, нафақат, шамол, бўрон, тўфонни,
ўрни-ўрни билан ҳашароту ҳайвонотни, паррандаю парқу булутни,
капалаклар, ниначиларни тасвирлайди. Уларнинг ҳар бири маъно қати, рамз
сифатида акс эта бошлайди. Хуллас, постмодернистик асарда ҳамма нарса ўз
ўрнида бетакрор тимсол вазифасини ўтайди”,
1
деб ёзади адабиётшунос
Абдуғафур Расулов.
Асар турли хил образлар ва мажозий маънога эга деталлар билан тўла.
Масалан, этикдўз, профессор Зиё ва унинг ўғли, бадавийлар, ғорда яшовчи
Художўй инсон... Уларни нима бирлаштиради? Улар яшаётган макон бир-
1
Абдуғафур Расулов. Акслар фалсафаси ( И.Султон насри бадиияти). – Тошкент: Турон замин зиё, 2017. –
Б.29-53.
202
биридан йироқ, мақсадлари бўлак. Уларни туташтирган чизиқ ҳаёт йўлидир,
кўм-кўк осмон остидаги заминдир. Асардаги ҳеч бир деталь бежиз
келтирилмаган. Масалан, асар якунидаги қумли бўронда учоқнинг ҳалокатга
учраш жараёни тасвири, учоқ иккала қанотидан айрилган эди, лекин учишдан
тўхтамаганди. Бу орқали инсонлар, инсонлар иродаси акс этаяпти. Ёки бўрон
ғор олдидаги анжирни қўпориб кетди. Бутун ҳаётини ғорда ўтказган
Художўй қария образи. Бутун умрини кўчманчиликда ўтказган лўлилар
сардорининг имон келтириб намоз ўқиши ҳолати – барча-барчаси инсон
зотини фикр юритишга ундайдиган ва ҳамма ўзича таҳлил қиладиган
воқеалардир.
Асар китобхонда турфа, оғир, мураккаб саволларни уйғотади. Аслида,
мақсад ҳам шу. “Яшашдан мақсад нима?”, “Мен кимман?” каби саволлар
инсон онгини чархлашга, кўрганларидан нимадир англашга сабаб бўлади.
Манзилни йўқотган, мақсадидан адашган ёкида манзилни билса-да, унга
бориш йўлларини билмаган инсон гўёки дарбадардир. Мақсад нимаю, манзил
қаер? Асар орқали бу саволларга шундай жавоб олишимиз мумкин;
Аллоҳнинг васлию, розилиги. Муаллиф худди таназзулга юз тутмасликнинг
чораси – Аллоҳга имон келтириш, дея уқтирмоқчи. Аллоҳ иродасига
бўйсунмай жаҳолат сари кетаётган башариятнинг сўнги манзилини
эслатмоқчидек гўё. Асарнинг мазмуни ҳам шу деб ўйлайман. Бундан
ташқари, имоннинг кучи, моҳияти ҳам очиб берилган. “Авлод” бобида айнан
шу мазмунга аҳамият қаратилган. Муаллиф ёритаётган фалсафалардан яна
бири, боқийлик ҳам ва баъзи кучли билимлар ҳам инсон учун азоб бериши
ҳақидаги тасвирлардир.
“Парвардигорнинг даргоҳи кенг, у кўп нарсаларни сирлар пардасига
яширган. Одамлар уларнинг баъзиларини биладилар, баъзиларини
билмайдилар. Одам боласидан бошқа ҳамма жонзотлар бир тилда гаплашади,
ўғлим... аслида, бундай сирларни қанча кўп англасанг, шунча кўп сукутга
толасан. Чунки баъзи билимлар хатто ҳалокатли бўлади”
1
.
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 14.
203
“– Одам боласи борки, барҳаётликни орзу қилади. Мен эса абадият
билан жазоландим. Мен учун на ватан, на миллат, на элат, на тил қолди.
Дунёни кезаркан, бутун бошли миллатларнинг йўқ бўлиб кетганини, ўрнига
бошқаларнинг келганини кўрдим... Аслида, сиз мендан кўра хушбахтроқсиз.
Чунки, қисматингизга дарбадарлик битилган бўлса ҳам, бир неча йилдан
кейин, Унинг раҳмати томонга равона бўла оласиз. Менга эса у йўллар
беркилган, қопқалар ёпилган, тавбамдан ва пушаймонимдан наф йўқ”.
1
Ёзма ва оғзаки адабиёт орасидаги энг долзарб муаммолардан бири –
жанрлараро алоқалар масаласининг роман ва ривоят жанрлари мисолида
ўрганилган халқ насри сюжетлари ҳамда унсурларининг поэтик
яқинлашувида адибнинг бадиий нияти ва поэтик маҳоратида яққол кўзга
ташланади.
“Боқий дарбадар” ривоят асосига қурилган роман. Адабиётшунос
А.Расулов фикрларига кўра асарда келтирилган ривоятнинг турли версиялари
жаҳон адабиётида мавжуд экан.
2
Бу асар ҳақида профессор Қ.Йўлдошев: “...“Боқий дарбадар” асари
ўзбек романчилигида алоҳида воқеа бўлди. У инсон интеллекти, одамийлиги
ва ёвузлиги имкониятлари ҳақидаги фалсафий-рамзий романдир. Романда
одамзод пайдо бўлгандан буён унинг маънавиятни кемириб, тириклигида
азобларга гирифтор қилиб, ўлгач, дўзах оловида куйишга сабаб бўлаётган
манфаатпарастлик, қаноатсизлик ва нафс аталмиш иллатлар етовидаги
кимсаларнинг қисмати акс эттирилган”
3
лигини тўғри таъкидлайди.
Исажон Султон романларининг услуби ўзгача бўлиб, воқеалар алоҳида-
алоҳида ҳикоя қилиб берилади. Асардаги бу ҳикоялар бир қарашда бир-
бирига боғланмагандек туюлади, аммо асар мазмунини англаб борар эканмиз
уларнинг бир-бирига боғланганлигини ҳамда асар воқелигини акс эттиришда
шу тўлдирувчи ҳикоялар муҳим омил бўлганлигини кўрамиз.
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 16.
2
Расулов А. Мангулик суви (И. Султон насри бадиияти). – Тошкент: Турон замин зиё, 2017. – Б. 59.
3
Йўлдошев Қ. Роман ва бугунги ўзбек романчилиги (2010 йил романлари мисолида). // Шарқ юлдузи. –
Тошкент, 2011. № 4. – Б. 133.
204
Хуллас, бугунги ўзбек романчилигимиздаги янги йўналиш ва
оқимларнинг, метод ва усулларнинг юз кўрсатаётганлиги Шарқ ва Ғарб
адабиёти анъаналарининг ситезлашган ифодаси бўлиб, бадиий контекстда
мифологизмлар ўзига хос ўринни эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |