Фа важада абдан мин ибадина
атайнаҳу раҳматан мин индина ва алламнаҳу мин ладунна илман.
Бас,
бандаларимиздан бири бандани (Хизрни) топдиларки, Биз унга Ўз
даргоҳимиздан раҳмат ато этган ва Ўз ҳузуримиздан илм берган эдик. Ато
этилган раҳматдан мурод пайғамбарлик, илм ёки узоқ умрми, эканлиги
ҳақида турли фикрлар бор. Яъни, Хизр (а.с.) пайғамбар бўлганмилар ёки
валий?
Кўпроқ
уламалар
серкаромат
валий
бўлганликларини
таъкидлайдилар. (Шайх Абдулазиз Мансур таржима ва изоҳидан)
Яшиллик, абадий ҳаёт тимсоли бўлмиш Хизр а.с. қаерга ўтирса, ўша
жой яшил бўлиб, яшнаб кетар экан. У доимо сув, оби ҳаёт билан инсонларга
илму маърифат, кўркамлик, ерларга унумдорлик етказувчи анбиёдир. Халқ
орасида уни Хизр ёки Хожаи Хизр номи билан юритишади.
Хизр алайҳиссалом ҳақидаги асарларда шундай келтирилади. “Хизр”
“яшил” демакдир. “Тириклик суви” (оби ҳаёт)ни излаб топган ва уни ичган,
кўпроқ ҳаким зот сифатида ардоқланган. Хизр а.с. одамларга йўлдошлиги
билан машҳурдир. Хизр а.с.нинг исми ҳақида турли фикрлар билдирилган.
Баъзи манбаларда унинг исми Биқё бин Милкондир. Кўп ибодат қилар
эдилар. Бир куни Малак ул мавт, яъни ўлим фариштаси Ахроил а.с. келиб,
жонларини олмоқчи бўлдилар. Хизр а.с. қаттиқ оҳ тортиб йиғладилар. Ҳазрат
Азроил: “Жонингизни олаётганим учун йиғлаяпсизми?” деб сўрадилар. “Йўқ,
Аллоҳ таолога ибодат қилишдан қоляпман, шунинг учун йиғлаяпман”
дедилар. Шу пайт хитоб бўлдики: “Ниятинг шу бўлса, қиёматгача умр
бердим”. Шу боис қиёматга қадар ул зот тирикдир. Алишер Навоийнинг
“Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарида келтирилишича, Хизр а.с. Арфахшад
бинни Сомнинг фарзандидан бўлиб, Зулқарнайннинг мулозимларидан
172
биридир. Зулқарнайн тириклик сувини қўлга киритиш мақсадида зулматга
кирганида Хизр а.с. уни бошлаб борган. Ўша пайтда Илёс а.с. ҳам улар билан
бирга эди. Ушбу тириклик сувини Аллоҳ таоло Хизр ва Илёс а.с.ларга насиб
қилди. Айрим манбаларда айтилишича, тириклик сувидан мурод илми
ладунийдир. Асли ислом эътиқодига кўра, Хизр ва Илёс а.а. абадий ҳаётга
эришганлар.
Исажон Султоннинг “Ҳазрати Хизр изидан” қиссасида халқимиз
орасида Хизр а.с.ни учратган кишиларнинг ҳикоялари жамланган. Ўзбек
адабиётида бу образ жуда кўп тадқиқ қилинган. Жумладан, адабиётшунос
Н.Маллаев “Алишер Навоий ва халқ ижодиёти”
1
, К.Имомов “Ўзбек халқ
насри поэтикаси”
2
, Ш.Турдимовнинг “Гўрўғли туркумида Хизр образи”
3
,
С.Эшонқулова “Нодира шеъриятида Хизр образининг бадиий талқинлари”
4
,
Т.Хўжаев “Алишер Навоий асарларида Хизр талқини”
5
, Д.Холиқова
“Ҳозирги ўзбек шеъриятида фольклор анъаналари ва бадиий маҳорат”
6
каби
тадқиқот ва мақолаларида Хизр образига мифологик образ сифатида
ўрганилган. Хизр образи билан боғлиқ мотивларнинг Исажон Султон
қиссалари сюжет тизимига сингдирилиши борасига тўхталиб ўтамиз.
Юртимизнинг айрим ҳудудларида “Ҳазрати Хизр” қабристонлари
мавжуд. Ривоятларга қараганда, Хизр барҳаёт яшовчидир. Қуръони
Каримнинг “Каҳф” сурасида Мусо ва Хизр пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар
келтирилади
7
. Хизр (а.с) фарқли ғойибдан огоҳлик неъматига муяссар бўлган
эди. Аммо халқ оғзаки ижодида яратилган афсоналарда Хизр тириклик
сувини излаб топган ва уни ичиб, умрбоқийликка эришган пайғамбар
ҳисобланади. Халқ қарашларига кўра одам умри давомида уч маротаба
1
Маллаев Н. Алишер Навоий ва xалқ ижодиёти. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2015. – Б.118.
2
Имомов К. Ўзбек халқ насри поэтикаси. – Тошкент: Фан, 2008.
3
Турдимов Ш. “Гўрўғли” туркумида Хизр образи. // Ўзбек фольклоршунослиги масалалари. 1 китоб. -
Тошкент, 2006. – Б.54-57.
4
Эшонқулова С. Нодира шеъриятида Хизр образининг бадиий талқини. // Ўзбек тили ва адабиёти. 2009. №
6. – 74-76.
5
Хўжаев Т. XVаср биринчи ярми ўзбек адабиёти ва фольклор: Фил.фан.номз.дис.автореф. – Тошкент, 1994.
– Б.8-29.
6
Холиқова Д. Ҳозирги ўзбек шеъриятида фольклор анъаналари ва бадиий маҳорат: Фил. фан. номз. дис.
автореф. – Тошкент, 2011. – Б.49-50.
7
Қуръони карим. Алоуддин Мансур таржимаси. – Тошкент, 2004. – Б. 326.
173
Хизрга дуч келиши мумкин, лекин аксарият ҳолларда одамлар Хизр билан
учрашганларини билишмайди. Хизр чўлу биёбонларда кезиб юриб, оқкўнгил
инсонлар кўзига кўринади. Хизрни бошқалардан фарқловчи белги, унинг
бош бормоғининг суяксиз эканлигидир. Ундан бирон тилак сўраса, бажо
келтирар экан. Хизрдан умр, фарзанд, давлат, мартаба сўраш мотиви кўп
учрайди. Афсонада айтилишича, Мусо алайҳиссалом Оллоҳ таолога
мурожаат қилиб: “Бандаларинг орасида мендан илми зиёдроқ бўлган киши
борми?” деб сўраганида Оллоҳ таоло: ”Ҳа, Хизр сендан олимроқ”, – деб
жавоб қилган экан”
1
.
Фольклоршунос К.Имомов “Сирли қудуқ” афсонасида: “Жаҳонни фатҳ
этган Искандар, Хизр, Илёс билан сирли сув излаб қудуққа борадилар, сув
топилади, ундан Искандар ичиб улгурмайди, Хизр ва Илёс улгуради: Хизр,
Илёс ичиб ўлим билмас, умри боқийликни касб этадилар. Шундан буён, улар
дунё кезиб юришади. Хизр қуруқликда, Илёс сувликда йўловчиларга ёрдам
беради”,
2
деб тавсифлаган. Мусо ва Хизр орасидаги суҳбат ва саёҳат
Насируддин Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий” асарида ҳам келтирилган
3
.
Фольклоршунос олим Шомирза Турдимовнинг “Гўрўғли” туркумида
Хизр образи” мақоласида Хизр образига кенг тўхталиб ўтади
4
. Хизр одамлар
кўзига ўз шакл-шамойилни ўзгартирган ҳолда – илон, қуш, ҳайвон, гадой,
мўйсафид чол ва бошқа кўринишларда кўринар экан. Хизр яшил тўн кийиб
юрадиган нуроний чол сифатида тасвирланади.
Исажон Султон бу қиссасида ҳам Хизр узун яшил тўн кийган ҳолатда
тасвирлайди. Халқ орасида жуда бойиб кетган кишига нисбатан “у Хизрга
дуч келган” дейилса, камбағал ночор кишиларга нисбатан “Хизрнинг
лаънатини олган, шунча ҳаракат қилса ҳам, бири икки бўлмайди”, деган
қарашлар мавжуд.
1
Қуръони карим. Алоуддин Мансур таржимаси. – Тошкент, 2004. – Б.334-335.
2
Имомов К. Афсона. // Ўзбек фольклор очерклари. 2 том. – Тошкент: Фан, 1989. – Б. 35.
3
Рабғузий Н. Қиссаси Рабғузий. 2 китоб. – Тошкент: Ёзувчи, 1990. – Б. 20.
4
Турдимов Ш. “Гўрўғли” туркумида Хизр образи. Ўзбек фольклоршунослиги масалалари. Тўплам. – Б.53-
58.
174
Ёзувчи асарида халқ оғзаки ижодида мавжуд Хизр образини қайта
жонлантиради. Хизр саҳрода юради, у ҳамма жонзотларга ёрдам беради.
Асар худди шундай саҳро тасвири билан бошланади. Унда бир жайрон
боласи сувсизликдан йиқилиб қолганда саҳро жонзодлари уни энди еймиз
деб туришганда Хизр пайдо бўлади ва жайрон боласини қутқариб қолади.
Хизр жайрон боласига ёрдам беради, ўша ердан пайдо бўлган булоқ эса
Жайронбулоқ номи билан аталади, кейинчалик ўша жой Жарабулоқ номи
билан аталадиган бўлган.
Қиссада Хизрни нурдан иборат бўлиб, унинг сояси мавжуд эмаслиги
ифодаланган. “Бироқ, кўрганлар уни одам сифатида талқин қиладилар.
Айтадиларки, тахминан 60-70 ёшлар орасидаги тик қадли бир чол экан. Чол
бўлса бу ғалати саҳрода кезиб юришга қайдан куч-қувват топа қолди? Яна
айтадиларки, гоҳ кўзга кўриниб, гоҳ кўринмасмиш. Инсонлар кўзига кўриниб
кўринмай юришидан кўзланган мақсад не экани ҳам сирлигича қолаверади. У
одам кафтини қумга тутганда, салдан кейин тўсатдан ўша жойдан митти
булоқ қайнаб чиқди”
1
.
Адиб бу қиссасини халқимизнинг Хизр ҳақидаги
афсоналар сюжетига асосланиб яратган.
Қиссада саҳрода ғайритабиий
равишда чолнинг пайдо бўлиши ва қопқонга тушган тулкини озод қилиб
кўздан ғойиб бўлиши мотиви халқимизнинг Хизр билан алоқадор мифологик
мотивларидан бўлиб, мазкур мотив аждодлар культи билан боғлиқ ҳолда
майдонга келган. Ёзувчи бу мифологик мотивни воқеаларнинг ривожланиши
ва бадиий ғоя ифодасини таъминлашга хизмат қилдирган.
“Умр кузи ҳам
яқинлашиб қолган, тақдир шамоли ажал булутларини қисмат осмонига шу
тарз ҳайдаб келаётганини сезарди. Чолнинг қалби бир амаллаб ўша жойда
лойдан мақбара ясади. Қадимгилардан қолган усулни қўллаб, узун бир таёққа
ҳўкиз думини осиб қўйди. Шоймардон чолдан шу гап-сўзлари-ю ўша
мақбара қолди. Хизр кўринган ерни халқ “Ҳазрати Хизр мозори” деб атай
бошлади”
2
. “Ҳазрати Хизр мозори” юртимизнинг айрим ҳудудларида
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 154.
2
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ. 2017. – Б. 158.
175
учрайди. Шундай ном билан аталувчи мозорларга узун ёғочда туғ қадаб
қўйишар, қўй, товуқ сўйиб қурбонликлар қилар экан. Бефарзандлар фарзанд
сўрайди. Қиссада Хизр дашту далада юриб ҳайвонларга ёрдам бериб юради.
Инсониятни табиат қонунларига зид бормасликка чақиради. Қиссанинг
“Буғдойзор воқеаси” қисмида буғдойзор қоровули Хизрни кўрганлигини
айтади.
Халқ орасида буғдойнинг бошоғи гапиргани ҳақида уйдирма юради:
“Мени ердан кўкартириб, ўзимдан кўпайтирдинг, битта эдим, юзта қилдинг.
Бандаларингнинг ризқини ҳам шунақа кўпайтиргин, дер экан!”
1
.
Шомонийлик билан боғлиқ эътиқодда Хизр шомонларнинг мифологик
ҳомийси сифатида қаралади. Шомонлар Хизр номига садақа бериш ва
қурбонлик қилиш орқали одамларнинг мушкулларини осонлаштиришига
эришамиз деб ишонтирадилар. “Ўшанда моманг айтдики, ҳар жума нон ёпиб,
етти қўшнига чиқараверасан. То бўйингда бўлмагунга қадар ҳар чиқарганинг
савобини Хизр бувага атайверасан. Баъзан пешанангга ёзилмаган нарсалар
улуғлар дуоси билан насиб қилади”
2
. Қиссадаги Хизр бувага атаб нон ёпиб
ҳар жума куни етти қўшнига тарқатиш анъанаси талқинида етти қўшни ва
жума кунлари урфнинг сакрал моҳиятини ифодалайди. Негаки халқимизда
етти рақами мифологик моҳият касб этади деб қаралади. Жума куни ислом
мифологиясида барча эзгуликлар ва ниятларнинг Оллоҳга етиб боришига
имконият куни сифатида қадрланади.
Исажон Султон ўз асарларида тушга катта урғу беради. Унинг
асарларида келтирилган тушларнинг баъзиларида маълум бир маъно
англашилади. Туш кишиларни ҳаёти давомида нимадандир огоҳ этадиган бир
рўёдир. Туш мотиви ҳикоя қаҳрамоннинг тақдиридаги ўзгаришни
ифодалашга хизмат қилади.
Ҳикояда энанинг кўрган тушини келтириб, бу
тушнинг таъбири сифатида энанинг яқинда фарзандли бўлишидан хабар
беради. “Отам барвақт ўтиб кетган эди, шу кеча тушимга кирибди. Оппоқ
яктакларни кийиб, янги белбоғларни бойлаб олган эмиш. “Қизим,
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ. 2017. – Б. 161.
2
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ. 2017. – Б. 175.
176
рўзғорингда пичоқ йўқ экан, янгисини олиб келдим” деб тиғи ярақлаб турган
пичоқни олиб сўрига қўярмишда, “Бу жуда ўткир, эт-суякни бирдай кесади,
эҳтиёт бўлиб ишлатгин”, дермиш”
1
. Таъбирчиларнинг фикрига кўра тушида
пичоқ кўриш ўғил фарзанддан, мунчоқ, узук, зирак эса қиз фарзанддан дарак
экан. Эна вақт ўтиб ўғил фарзанд кўради. Шундан сўнг ҳам ҳар жума куни
патир ёпиб савоби Хизрга деб қўшниларига тарқатаверди. Бир куни эна яна
туш кўради. Тушида ўша кўрган, сув берган чол. “Бўлди, энди етар, ота-
онанг савобга муҳтож ётибди, уларга қил энди”, дейди. Шундан кейин қилган
яхши ишларининг савобини ота-онасига бағишлаши лозим эканлигини
тушунади. Адиб бу ҳикоя орқали инсон ҳар доим дунёдан ўтган ота-онасини
хотирлаб, уларнинг ҳақларига дуолар қилиб туриш лозимлиги, ўтганларни
хотирлаб туриш муқаддас тушунча эканлигини китобхонга уқтирмоқчи
бўлади.
“Ҳазрати Хизр изидан” қиссасида адиб халқ орасида юриб, улардан
Хизр ҳақидаги афсона ва ривоятларни тинглаб, бадиийлаштирган. Қиссадаги
мифологик мотивлар – мифологемалар асар сюжети учун муҳим манба
вазифасини ўтаган.
Зеро “мифологема (қадимги юнончадан олинган бўлиб,
“мифос”, ривоят, достон, қисса ва “логос” – ўй, фикр, тафаккур, сабаб деган
маънони англатади) – дунё халқлари маданиятидаги мифологик манзара,
саҳна ва тасвирларни характерли хусусиятлари, глобаллиги ва умумийлигини
тасвирлашда ишлатиладиган терминдир”
2
.
Асрлар давомида халқимиз томонидан яратилиб авлоддан-авлодга ўтиб
келаётган фольклор асарлари сюжет тизимида фаол иштирок этувчи пари,
ажина, алвасти, дев, ялмоғиз кампир сингари демонологик характердаги
ҳамда аждодлар томонидан эзгулик тимсоли, эпик ҳомий сифатида тасаввур
қилинган мифологик образларнинг бадиий ижодиётимиз ибтидоси ва халқ
бадиий тафаккури тадрижий такомилини аниқлашда муҳим ўрин тутади.
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ. 2017. – Б. 177.
2
Юнг К.Г. Архетип и символ. – М.: Канон, 1991. – С 330.
177
Фольклоршунос О.Қаюмов мифологик образларни асар сюжетида
бажарадиган вазифасига кўра мифологик ва демонологик образларга
ажратади: “Мифологик образ қаҳрамонга яхшилик қилувчи вазифасида
тасвирланса, демонологик образ эса, ёвузлик вазифасини ташувчи
персонажлардир”
1
. Бу қараш муайян асосга эга бўлиб,
халқлар
мифологиясидаги персонажларидан бир гуруҳи эпик қаҳрамоннинг ҳомийси,
ғайритабиий ёрдамчиси вазифасида келиши билан бошқа типдаги мифик
образлардан фарқланиб туради. Хусусан, Хизр образи билан боғлиқ халқ
тасаввурлари хилма-хил бўлиб, ҳозирга қадар фолклоршуносларимиз
томонидан турли мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Бироқ Хизр билан
боғлиқ халқ қарашлари, мазкур мифик образнинг эпик мотив ва сюжетлар
тизимидаги иштироки Хизр, пари образларининг турли хил талқинларини
ўзида ифодалаган ёзма манбалар ўзбек фольклорида ушбу асотирий
персонажга алоқадор яхлит тизим ҳолида шаклланган мифологик қарашлар
силсиласи мавжудлигини кўрсатади.
К.Юнг, Э.Фромм тадқиқотларида миф – инсон руҳиятининг ифодаси,
деган қараш мавжуд. Э.Фромм ташқи дунёни рамзлар орқали тушуниб етиш
мумкин, деган фикрни илгари суради. Мифни ўрганувчи тилни рамзлар тили
деб атайди ва бу жаҳон фольклоршунослигида кўп такрорланадиган атамага
айланди. “Рамзлар тили” мифларни шарҳлашда энг зарур ва ягона восита.
Аждодларимиз ҳаётлари ва табиатдаги ҳар бир нарсани тасаввур қилган
тушунчаларнинг рамзи сифатида қабул қилган. У пайтлар осмон, сув, кўкат,
қуёш, ой, ёруғлик ва зулмат – тангрилар эди; қуёш ўрнини тун эгалларкан,
эзгулик ва ёвузлик кураши кетаяпти, деб ўйлашган. Ҳайвонлар ҳам муқаддас
саналиб, уларнинг ичида ҳам ёвуз ва эзгу ниятлилари бор, деб тушунишган.
Эзгулик маъбудлари осмонда, ер юзида ёруғлик билан бирга, ёвузлик
тангрилари ер остида, зулмат билан бирга яшашади, деб ўйлаганлар.
1
Каюмов О.С. Узбекская мифология и шаманство. // Материалы Международная научная конференция XX
Ивановские чтения. - Санкт-Петербург, 2018. - С. 83.
178
Олтой мифларидан бирида ҳатто дарахт тангри – ҳаёт дарахти ҳақида
ҳам афсона мавжуд. Атроф ва табиатда кўп нарса ҳали исмсиз эди;
аждодларимиз ҳар бир нарсага исм бераркан, бу исм ўз тасаввур ва
тушунчаларининг рамзи эди. “Аждарҳо”
1
деган сўз товуш ва лингвистик
жиҳатдан улкан илонга ҳеч алоқаси йўқ эди, бироқ “аждарҳо” сўзи
аждодларимизнинг назарида олов пурковчи, учиб юрувчи улкан илонга
ўхшаш махлуқни рамзлаштиради: бу тушунча энг қадим тушунча бўлиб,
ўзида динозаврлардан тортиб, улкан қушлар ва ёвуз одамларнинг феъл-
атворигача бўлган тушунчани рамзлаштиради: “аждарҳо гапирар, учиб юрар,
бутун бир қишлоқни ҳаплаб ютади”. Аслида, буларнинг бари маълум
тушунчаларнинг рамзи эди; бу рамзлар аждодларимизнинг ҳиссиёти,
тасаввури, онг босқичи, ички кечинмалари ва кайфияти билан боғлиқ эди.
Ёвузлик белгиси бўлган аждарҳо ёвузликка хос барча нарсани ўзида
мужассам этарди: исмсиз ва номсиз, улкан ва офатгўй стихияларга бой
табиат олдидаги оммавий қўрқув ўша давр мифларига бутунлай сингиб
кетган. Одам табиат олдида ожиз эди, бироқ борлиқ, жисмлар, коинот,
наботот ҳақида шундай тасаввурлар қилардики, бу тасаввурлар тўлиқ
рамзлар билан баён этилади. Эртакларда Япроқ дев, Қўнғир дев, Оқ дев,
Сариқ дев каби рангларга боғлиқ девларни учратганимизда уларга нисбат
берилган рангларга таърифига эътибор қаратсак, Япроқ дев – ўсимлик
культининг, Сариқ дев – олов культининг, Қўнғир дев – тоғ ва ғорлар,
тошлар культининг, Оқ дев – осмон ва ёмғир культининг рамзлари сифатида
эртакларда кезиб юради. Бундан ташқари, девлар ўзларида яна хилма-хил
рамзлар ташийдики, бу рамзларни шарҳлаш бизга аждодларимизнинг поэтик
мушоҳадаси ғоят кенг ва чуқур бўлганидан дарак беради. Мифлардаги
1
Аждарҳо – Туркий халқлар фольклорида ёвуз куч. Кўп (уч)бошли, қанотли катта илон тарзида
тасвирланади. Мифда айтилишича, узоқ яшаган илонлар Аждарҳога айланадилар. Аждарҳо зулмидан
қутилиш учун доим унга ёш қизни ейиш учун юбориб турилган. Фольклор қаҳрамонлари одатда
қурбонликка юборилган қизни қутқаришга киришадилар, Аждарҳони енггач, ўша қизга уйланадилар.
Озарбойжон мифларида Аждарҳо ҳомиладор аёллар танасига кириб, унинг фарзандини ўлдиради. Аждарҳо
курашда оғзидан ўт сочувчи, ер остида яшовчи. Турклар эпоси орқали бу тимсол Болқон халқлари, арман ва
грузин фольклорига ўтган. Снесарев Г.П. Реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков
Хорезма. М., 1969; Пугаченкова Г.А. Драконы мечети Анау // Советская этнография. 1956. №2; Мифы
народов мира. М.: СЭ, 1980. С.50. (Қаранг: Адабиётшунослик энциклопедияси / Тузувчи: Болтабоев Ҳ. – Тошкент:
Мумтоз сўз, 2015. – Б.262).
179
рамзларга мурожаат қилиш бизга ғоят кенг бадиий олам эшигини очади.
Шуниси алоҳида диққатга сазоворки, мифлардаги ҳар қандай рамз
аждодларимизнинг маълум бир кайфиятини, ички дунёсини акс эттиради.
Миф, эртак, достонлардаги рамзларни психоаналитик метод ёрдамида
шарҳлаш бизни аждодларимизнинг тафаккур босқичлари ва руҳий
кечинмалари билан таништиради.
Инсоният онгли ҳаётининг илк босқичида тангрилар ҳайвон қиёфасида
тасаввур қилинган. Қадим халқлар мифологиясида қуш, ҳайвон қиёфали
тангрилар – Тиамат, Опсу, Улген, Эрликхон. Шунингдек, ёвузлик кучлар
тангриларидан бири Аждарҳо бўлиб, онг маданийлашгани сайин аждарҳо
қиёфаси ҳам маданийлашиб борган. Инсон табиат сир-синоатлари тушуниб
етган сайин одамсимон қиёфаларни олган, у энди одам каби юрадиган,
баҳайбат девга айланган. Бироқ у одам қиёфасини олгандан сўнг ҳам аждарга
хос олов пуркаш, учиб юриш, ямлаб ютиш, ғорларни макон қилиш каби
белгиларни сақлаб қолган, яъни ёвузлик кучлари қиёфаси ўзгарди-ю, бироқ
вазифалари ўша-ўша ёвузлик бўлиб қолган.
Халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиётдаги от образи аждодларимизнинг
от билан боғлиқ мифологик тасаввурлари ҳосиласи сифатида майдонга
келган. От юқорида келтирилган девлар зотидан эканлиги айтилади.
Халқимизда от ҳақида жуда кўпгина афсоналар мавжуд. “Отдан йиқилган
одам ўлмай туриб унинг девидан қутулмайди”, деган қараш мавжуд бўлиб,
отдан йиқилиш яхшилик аломати эмас, деб билишган. Достонлардаги от
образининг мифологик хусусиятларини ўрганган фольклоршунос А.Тилавов,
“... Самарқанддаги Афросиёб қўрғони деворларида қанотли от суратлари
аниқланган. ... Радлов Олтой юртига яқин бўлган эски турк қавмларининг илк
юрти деб билинган Кама дарёси бўйларида олиб борилган қазилма ишлари
давомида Тош суякдан ишланган бир неча ҳайвон фигуралари топилган.
Бронза даврига оид деб кўрсатилаётган бу топилмалар орасида йиртқич қуш
180
бошли отлар ҳам бор”
1
лиги ҳақида маълумот келтиради. Демак, бронза даври
археологик материалларида акс этган мифологик от тасвирларига таянган
ҳолда,
ўзбек
адабиётидаги
мифологик
от
образининг
қадимги
аждодларимизнинг тотемистик қарашлари замирида вужудга келган,
дейишимиз мумкин.
Исажон Султоннинг “Ҳазрати Хизр изидан” қиссасидаги асосий мотив
Қуръондаги “Каҳф” сурасидаги илоҳий ваҳий замирида ривожлантирилган.
Унда 65-оятдан 82-оятга қадар Мусо (а.с)нинг Хизр билан ибратли сайри
келтирилади. Қуръондаги жаҳонгашта барҳаёт валий образи замонавий
қиссада имон ҳаловати, рўёдан зиёни ажратиш мақсадида киритилади. Ислом
дини моҳиятини хато талқин этаётган “зиёли” фожиаси ибтидосида
юзакилик, лоқайдлик иллати кўринади. Ҳақиқат манзилини англатиш
мақсадида пайғамбарлар саёҳатига нигоҳ қаратилади. Асарда мозий бугун
манзараси илоҳий синов ҳолатини хотирлаш, асосий муддаога тайёрлаш
усулида ташкилланади. Инсон олим бўлиб, тириклик муддосини англамагани
боис куфрдан халос бўлолмайди, яъни илмига ўзи амал қилмайди. Инсондаги
ожизлик, қўрқув уни ҳалокатга етаклайди. Шу маънода муаллиф Хизр
ҳикмати замирида ҳақиқатга ишора қилади. Уч холатдан таажжубланган
Мусо пайғамбарга унинг сирлари очиқланади. Қишлоқдаги кемани
тешишдан мақсад аҳолини золим подшо зўравонлигидан сақлаб,
қашшоқларнинг ўзида мулкини қолдириш эканини; ёш болани ўлдиришдан
мурод унинг куфри боис мўмин ота-онага зиён етмаслиги; эски деворни
тиклаш орқали маълум муддатгача етим ҳақи бўлган хазинани яширишга
эришилгани аёнлашади. Хизр образи вақту маконлар силсиласида кишилар
учун илоҳий ҳикмат, сабр-қаноат тимсоли бўлиб қолади.
Қиссада адиб ретроспектив сюжет асосида ўтмиш-ҳозир-келажак
ҳодисотини бир ҳалқада бирлаштиради. Инсон асрлар давомида турли синов
имтиҳонга рўбарў келиб, саодат ё ҳалокатга эришган. Асарда микрооламдан
1
Тилавов А. Халқ достонларида қанотли отлар // ХХ аср ўзбек фольклоршунослиги антологияси. ‒
Тошкент, 2017. – Б. 582.
181
макродунёгача содир бўлган тилсимлар қамраб олинади. Кўкдаги кушлар,
денгиздаги балиқлар, ўрмондаги тулки, айиқлар ҳаётидаги тартиботда борлиқ
оламдаги сир-асрорга ишора этилади.
Бадиий жавҳарига сингдирилган ғоялар китобхон тахаййюл қудратини
мустаҳкамлаган. Поклик рамзи сув фольклор мотивида кўп учрайди. халқлар
мақолу маталида сувнинг тиниқ, шоффофлиги кўнгилни поклаш, ҳузур,
ҳаловат насиб этиши уқтирилади. Сувни эъзозлаш, уни исроф этмаслик
борасида ҳикматлар мавжуд. Замонавий қиссаларда ҳам тириклик
неъматлари ишоравий мазмунини кучайтириб боради.
Тадқиқотимизнинг учинчи бобида кўриб ўтилган масалалар юзасидан
қуйидаги хулосаларни чиқардик:
1. Маълумки, неомифологизм қадимги мифологик архетиплар,
асотирий сюжет ва образларга алоқадорликнинг ХХ аср бадиий
тафаккурининг ўзига хос поэтик ифода шаклларидан бири, деб
ҳисоблайдиган концепциядир. Бу илмий концепцияга кўра, ҳозирги замон
бадиий адабиёти мифология билан чамбарчас боғланган ғоят мураккаб
ижодий жараён маҳсули бўлиб, бунда миф сюжетни шакллантирувчи,
воқелик ифодаси ва персонажлар талқинининг семантик асосини
шакллантирувчи етакчи восита вазифасини бажаради, деб қаралади.
2. Ижодкорлар томонидан анъанавий мифларнинг янгича асосда қайта
трансформация
қилиниши,
мифологик
сюжет
ва
мифик
образ(мифологема)ларга янгича нигоҳ ташлаш асосида уларни янгича бадиий
идрок этиш асосида қўлланилган миф элементларининг асар контекстидаги
талқинлари неомифологизмлар дейилади. Мифларга янгича руҳ, янгича
маъно юклаши натижасида юзага келган неомифологизм насрда ижодкор
бадиий нияти мифопоэтик образлар ва архетипларни ассоциатив-аллегорик
образлилик
орқали
идрок
этиш
воситасида
амалга
оширилади.
Неомифологизмнинг энг ёрқин намуналари жаҳон адабиётида Ф.Кафканинг
“Жараён”, “Қалъа”, Т.Маннинг “Сеҳрли тоғ”, Ж.Жойснинг “Улисс”,
М.Булгаковнинг “Уста ва Маргарита”, А.Платоновнинг “Чевенгур”,
182
“Котлован”, Г.Г.Маркеснинг “Юз йил ёлғизликда”, А.Камюнинг “Вабо”,
У.Фолкнернинг “Ҳикоя”, Ч.Айтматовнинг “Кунда” каби асарларида ўз
ифодасини топган.
3) Ўзбек адабиётида неомифологик талқиннинг ўзига хос намунаси
Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Исён ва
итоат”, Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар”, “Озод” романларида,
шунингдек, “Муножот” қиссасида кузатилди. Хусусан, “Дунёнинг ишлари”
асарининг композицион қурилишида сюжетни шакллантирувчи структурал
компонент сифатида сингдириб юборилган “Ҳаққуш” мифидаги эврилиш
мотиви меҳр-оқибатнинг йўқолиши моддий мавжудликнинг инқирозига
сабаб бўлиши мумкин деган ахлоқий-дидактик ғояни ифодалаш вазифасини
бажарган. Биз бу ўринда жаҳон адабиётига хос бўлган яна бир муҳим
хусусият ‒ демифологизация жараёнини кўрамиз. Демифологизация қадимги
эътиқодий қарашларни ўзида мужассамлаштирган мифларнинг асл
моҳиятини ислоҳ қилиш орқали уларни янгича талқинда қайта
жонлантиришдир. Ҳозирги ўзбек насридаги неомифологизмларнинг
аксарияти демифологизацияга асосланганлиги билан характерланади.
4) Ҳозирги ўзбек насрида борлиқ оламдаги моддий мавжудликнинг
сабабини тушуниш ва изоҳлашнинг дастлабки шакли ҳисобланган
мифологик реинкарнацияси, яъни қайта жонланишининг ўзига хос
шаклларидан яна бири оламни англаш, идрок этиш ва тушунишнинг мифга
хос модели асосида неомифологик контекст яратиш усули ҳисобланади.
Неомифологизмнинг бу кўринишлари ҳозирги ўзбек қиссаларида, айниқса,
Исажон Султоннинг “Онаизорим”, “Муножот”, “Ҳазрати Хизр изидан” каби
қиссаларида учрайди. Бу каби қиссаларда ижодкор ўзининг бадиий оламини
доимий янгилаш эҳтиёжи туфайли мифга мурожаат қилар, бадиий-эстетик
тафаккурнинг архаик қатларига мансуб мифологик тасаввурларга, халқ
қарашлари тизимида мудроқ ҳолда сақланиб келаётган асотирий образ ва
инонч-эътиқодларга ўзгача талқинда янги ҳаёт бахш этиш воситасида
ўзининг бадиий таҳлил кўламини кенгайтиришга эришган.
183
Do'stlaringiz bilan baham: |