Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet27/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АНАМНЕЗИС (юнон. anаmnеsis – эслаш, ёдга олиш) – Платон таълимотида ушбу тушунча орқали билиш жараёнининг асосий тартиби таърифланади. Платон фикрича, билиш жараёни инсон руҳининг тана билан қўшилмасдан олдин "нариги дунёда" мавжуд бўлган ғояларни "бу дунёда" эслашдир.


АНАРХИЯ (юнон. аnarchia – бош–бошдоқлик, ҳокимиятсизлик) – ижтимоий–сиёсий таълимот бўлиб, шахсни ҳар қандай нуфузлар ва турли–хил иқтисодий, сиёсат ва маънавий таъсирлардан озод қилишни мақсад қилиб қўяди. Давлат А. учун салбий манба бўлиб, уни зўравонлик, инқилобий йўллар билан йўқ қилиши керак.
А. ижтимоий–сиёсий оқим сифатида Ғарбий Европада XIX асрнинг 40–70 йилларида вужудга келди. Унинг назарий асосларини М.Штирнер, П.Ж.Прудон, М.А. Бакунинлар ишлаб чиқишди.
Бакуниннинг "коллектив" анархизми («Давлатчилик ва анархия», 1873) ҳар қандай давлат омманинг эзиш қуролидир ва у зўровонлик-революцион йўл билан йўқотилиши зарур деган, ғояни илгари суради. Уларнинг фикрига кўра, А. майда хусусий мулкчиликни, ундан фойдаланишни ёқлаб чиқади.
А. таълимотида ишлаб чиқариш ассоциацияларини ўз хоҳишига кўра бирлашуви – ижтимоий системанинг идеали саналади. Кейинги даврларда А. Европадаги «сўл оқим» ҳаракатининг бирон кўринишлари сифатида намоён бўлмоқда.


АНИМИЗМ (лот. anima – руҳ, жон) – жонга ва руҳларга ишониш. Анимистик тасаввурлар ибтидоий жамиятда пайдо бўлган. Ибтидоий кишиларнинг тасаввурида нарсалар, ўсимликларнинг жони бордек туюлган. Яъни жон одамлардан бошқа, айрим мавжудотларда бор ҳам. Руҳ эса эгалардан ажралган ҳолда ҳам мавжуд бўлиб, у ҳар қандай нарсаларга таъсир кўрсатади. А. тушунчаси биринчи бор, немис олими Шталь (1708) томонидан киритилган. Унинг таълимотига кўра А. – ҳаёт манбаи – руҳ барча ҳаётий жараёнларнинг заминида ётади, "таннинг ҳайкалтарошидир". Ушбу тушунчани Тайлор ўз концепциясида ўзгартирилган ҳолда қўллаб, уни динни пайдо бўлиш назариясига асос қилиб олган.


АНТИНОМИЯ (юнон. аntinomia – қонундаги зиддият) – тушунчаси илк бор ҳуқуқий ҳужжатларда қўлланилган. Икки ҳуқуқий ҳужжат ўртасидаги зиддият а. деб аталган. Мас., Юстиниан (534) кодексида қонун ўзи ўзи билан зиддият ҳолатига киришса, ушбу ҳолатни антиномия тушунчаси орқали ифодалаганлар. Схоластик логика вакиллари А.нинг таърифи ва таҳлилига кўп эътибор берганлар. Кант А. тушунчасидан ўз фалсафасининг асосий тезиси сифатида фойдаланган. Унинг мазкур тезисига кўра ақл ҳиссий тажриба доирасидан чиқишга ва "нарсалар ўзида»лигини билишга қодир эмасдир.
Кантнинг таълимотига кўра, бу хилдаги уринишлар ақлий зиддиятларга олиб келади, яъни кейин келувчи «соф ақл А.лари»дан ҳар бирининг инкор этилишини (антитезисини) ҳам асослаб берилишига имконият яратади:
1. Оламнинг ниҳояси бор – олам ниҳоясиздир. 2. Ҳар бир мураккаб субстанция оддий қисмлардан таркиб топган – ҳеч қандай оддий нарса йўқ. 3. Оламда эркинлик бор – оламда эркинлик йўқ, унда фақат сабабият ҳукм суради. 4. Оламнинг бош сабаби (Худо) мавжуддир – оламнинг бош сабаблари йўқдир.
Гегель Кант А.ларининг муҳим аҳамиятини қайд этиб, уларни Кант қарашларининг диалектик элементи, деб кўрсатган. Лекин, зиддиятларни фақат фикр, ақл соҳасига кўчирганлиги учун Кантни танқид қилган. Гегель А., яъни зиддиятлар «ҳар хил нарсаларнинг ҳаммасида, ҳамма тасаввурлар, тушунчалар ва ғояларда» мавжуддир деб кўрсатилган. Кантнинг А.си ҳозирги замон формал мантиқи шаклидаги А. эмасдир, чунки унда тезисни ҳам, антитезисни ҳам асослаш мантиқий жиҳатдан тўғри муҳокамалар юритиш шаклидаги тасаввурга сиғмайди. ХIХ–асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида логика ва математикада чин маънодаги бир қанча А.лар топилган. Бу эса, логика ва математикани асослаш юзасидан қилинадиган тадқиқотларнинг фаоллашув сабабларидан бири бўлди.
А.ни, одатда, асл маънодаги А.га ва семантик А.га (семантик антиномиялар, парадокслар ва тўпламлар назарияси, ҳаракат парадокслари, космологик парадокслар) бўладилар. Модда ва майдоннинг корпускуляр ва тўлқинсимон моҳияти тўғрисидаги таълимотнинг, нисбийлик назариясида ҳаракатнинг "траектория" моҳияти ва квант физикасида траектория тушунчасининг инкор этилишини ҳам таърифлаш мумкин. А.нинг пайдо бўлиши инсоннинг субъектив хатосининг натижаси эмас. У билиш жараёнининг табиати, жумладан, шакл ва мазмун ўртасидаги зиддият билан боғлиқдир.
А. муҳокама жараёнининг бир қадар (балки, очиқ қайд этилмайдиган ва лекин ҳамиша, амалий равишда, назарда тутиладиган) формаллаштириш доирасида пайдо бўлади. У бу формаллаштириш чекланганлигидан далолат беради ва уни қайта қуриш вазифасини илгари суради. А.нинг ҳал этилиши унда акс эттириладиган мазмунга яхшироқ мувофиқ келадиган, янги, тўлароқ формаллаштиришнинг жорий этилишини билдиради. Билишдан А.ни абадул–абад чиқариб ташлаш мумкин эмас. Шу билан бирга ҳар бир А. учун формаллаштиришнинг А. пайдо бўлган доирадаги, усулини, тегишлича, ўзгартиш воситаси билан уни истисно қилиш мумкин. А.ни истисно қилишнинг ҳ. вақтда ишлаб чиқилган турли усуллари билиш диалектикасини ва ундаги мантиқий формаллаштириш аҳамиятини чуқурроқ тавсифлашга имкон беради.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish