Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet210/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

УЗЛУКСИЗЛИК – борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро чамбарчас алоқадорлиги­нинг ифодаси, янгиланиш жараёнидаги шаклланиш ва ўзгариш. У. борлиқда кечадиган тадрижий ўзгаришларни ифодалайди. Лейбниц "узлуксизлик қонуни" ҳақида фикр юритиб, табиатда ҳеч қандай танаффуслар, чекланишлар йўқ ва бўлиши мумкин эмас, ҳамма нарса ўтиш орқали ўзаро бир-бири билан боғланади, дейди.
Чарльз Давриннинг эволюциявий назарияси ўтишларнинг узлуксизлигини асослашга таянади. Де Фризнинг "мутация" назарияси эса, аксинча, сакрашсимон тараққиётни тан олади. Лейбницнинг "узлуксизлик қонуни"ни (табиатда сакрашлар бўлмайди) квант назарияси инкор этган. У. узлуклилик билан биргаликда мавжуд бўлади. Ҳеч қандай конкрет ҳодиса ёки хосса чексиз ўзгариб боролмайди ва ўз ҳолича ҳам қололмайди. Эволюцион узлуксиз ўзгаришлар муайян босқичда ҳодисани янги сифатга кўтаради. Янги сифатга сакраш ўз навбатида яна узлуксиз ўзгаришларга сабабчи бўлади.
У. яхлит оламга, унда кечадиган ўзгаришларга нисбатан қўлланилади. У. ва узлуклиликнинг диалектик бирлиги олам, унинг турли-туман кўринишларининг ривожланиш қонуниятларини билишга оламда юз бераётган ўзгаришларни тушунишга ёрдам беради.


УЛУҒБЕК ВА УНИНГ АКАДЕМИЯСИ – Амир Темурнинг набираси, Шоҳрухнинг ўғли – Муҳаммад Тарағай Улуғбек (1394–1449) дунёда, давлат арбоби ва олим сифатида маълум ва машҳур. Улуғбек 17 ёшидан бошлаб то вафот этгунича, 39 й. давомида Мовароуннаҳрга ҳокимлик қилади. Лекин, тарихда буюк табиатшунос олим, мунажжим ва математик сифатида донг таратган ўша даврларда тенги йўқ Самарқанд астрономия обсерваториясини яратган, ўз замонасининг йирик академиясини ташкил қилган, «Зийжи Кўрагоний» китобини ёзиб қолдирган. Шунингдек, бошқа соҳаларда ҳам ижод қилган. Мас., «Тўрт улус тарихи»ни ёзган. Бир қанча мадраса ва маърифат масканларини қурдирган. Илмли бўлиш, илм ҳақиқатини ечиш инсон учун олий фазилат эканлигини алоҳида таъкидлаган. Улуғбек фанда кузатиш методига ва илмий асбобларнинг аҳамиятига катта эътибор қаратди, илмий тадқиқотда математик воситалар ва мантиқий методлар ўрнини алоҳида қайд этди.
Улуғбекнинг жадваллари баён этилган «Зийж»ида жаҳондаги ҳар хил халқларнинг йил ҳисобларидаги эралар ва уларнинг ўзаро муносабатлари, вақтни аниқлаш, экватор, эклиптика, азимут, кенглама, узунлама, умуман самовий жисмларнинг координатлари ва ҳаракат хусусиятлари, Қуёш ва Ой тутилишлари, самовий жисмлар ҳаракатлари тенгламалари, ҳаракат жадваллари, юлдузлар ва сайёралар нурлари каби масалалар тарихда қандай бўлган, табиий жисмлар ҳаракатининг қонуниятлари қанақа, деган саволларга жавоб берган. Улуғбек астрономияси геоцентризмга асосланган бўлса-да, аммо унинг астрономияга тегишли математик мулоҳазалари эскирмайди ва ҳануз илмнинг ривожига хизмат қилмоқда.
Улуғбек илмий меросини ўрганишга биринчи бўлиб Европа олимлари алоҳида аҳамият беришди. Поляк, инг., француз астрономлари, кейинчалик, немис шарқшунослари ва Европанинг бошқа йирик олимлари унинг асарларини атрофлича ўргандилар ва нашр эттирдилар. Ўз замонининг энг етук олти астроном олимларидан бири деб тан олинган. Бизнинг а.имизда қатор олимлар Улуғбек илмий ижодини ўргандилар, илмий таҳлил қилиб бердилар.
Улуғбек академиясида бир қатор йирик олимлар хизмат қилганлар: Ғиёсиддин ал-Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи ва б.. Мазкур академияда истаган тригонометрик функцияларни бир даражанинг синуси ёрдамида аниқлаш – итарацион алгоритм кашф этилди, «Пи» сонининг энг аниқ қиммати топилди ва ҳ.к..
Улуғбек Оллоҳнинг қудратига ишонган. Улуғбек, Жордано Бруно каби ўзининг атеистик дунёқараши туфайли ўлдирилган деб келинган фикр ҳақиқат эмас. У асосан ижтимоий тўқнашувлар сабабли, жоҳил фитначилар томонидан, ўлдирилган, десак ҳақиқатга яқинроқ бўлади. Улуғбек ўз Ватанига 40 йилга яқин хизмат қилди, ўз юрти ҳамда жаҳон фанини ривожлантирди. Шунинг учун ҳам ЮНЕСКО Улуғбек таваллудининг 600 й.лигини жаҳон миқёсида ўтказди. Халқимизнинг Улуғбекка бўлган ихлоси ниҳоятда баланд. Тошкент давлат университети, Тошкент астрономия институти, Китобдаги халқаро кенглик станцияси, Самарқанд архитектура-қурилиш институти ва бир қанча мактаблар, шаҳарчалар, Тошкентда метро станцияси ҳамда кўчалар унинг номи билан аталган. Мустақил Ўзбекистонимиз тарихида у мустаҳкам ўринни эгаллаган.


Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish