КАТЕГОРИЯ (грек. kategoria – гувох, таъриф, белги) – предмет ва ҳодисаларнинг умумий ҳамда муҳим томонлари хусусиятлари ёки муносабатларини акс эттирувчи энг умумий тушунчаларФалсафа фани к.лари бошқа фан к.ларидан ўзининг ниҳоятда умумийлиги билан фарқланади.
Фалсафий к.лар объектив дунёнинг умумий ва муҳим поғоналари, таянч марказлари ҳисобланади. Уларни била бориш орқали инсоннинг назарий ва амалий фаолияти учун муҳим бўлган қонуниятларини ва инсонни билиш фаолияти натижасида дунёни ўзгартиришда эришган ютуқларини характерлайди.
Фалсафа к.ларида инсон тафаккурининг мазмундорлиги ва етуклиги, ҳамда ташқи оламни билишдаги катта муваффақиятлари ўз ифодасини топвоқеликнинг ўлик нусхаси эмас балки, нарсалар моҳиятига чуқур кириб боришнинг мураккаб диалектик жараёнидан иборат. Бу жараён ўзининг ички мантиғи билиш тафаккурининг ижодий фаоллиги характерини, ҳаракат қилиш ва ривожланиш жараёнини, объектив дунёга нисбатан мураккаб муносабатини чуқур тушунишга ёрдам беради. Фалсафий к.лар мазмун жиҳатидан ташқи оламнинг қонуниятларига мос келади, лекин ўзларининг мавжудлиги, шаклларига қараб фарқ қилади. К.лар ўз манбаи мазмуни жиҳатидан объективдир, лекин шакл жиҳатидан субъективдир. Агар нарсалар ва уларнинг тараққиёт қонунлари моддий бўлиб, инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда объектив равишда мавжуд экан, тафаккур к.лари маънавий бўлиб, фақат кишилар миясидагина мавжуддир.
К.лар диалектикаси шундайки, улар билиш жараёнида бир-бирига узвий боғланган ҳолда келиб чиқади, ўзаро муносабатда бўлади, чунки тушунчалар, к.лар универсал боғланиш ва ривожланишда бўлган моддий дунёнинг инсон миясидаги инъикосидир.
К.лар ривожланишнинг манбаи бўлган қарама-қаршиликларнинг бирлиги ва курашини ўзида ифодалайди. Уларнинг жуфтлиги, мас., моҳият ва ҳодиса, зарурият ва тасодиф, мазмун ва шакл, имконият ва воқелик кабилар билиш жараёнида ҳам қарама-қаршиликлар ётишини кўрсатади. Шунинг учун фалсафий к.лар ижтимоий амалиётнинг маҳсули ҳисобланади. Бу ерда инсон назарий ва амалий фаолиятининг бирлиги яққол намоён бўлади.
Диалектик к.лар илмий билишда муҳим методологик ролни бажаради. Объектив дунё ҳодисаларнинг энг муҳим қонунлари ҳаракатини ўрганиш билан фалсафий категорияларни кашф қилишга бир томондан, нарсаларнинг моҳиятини чуқурроқ ва тўлароқ билишга ёрдам берадилар, иккинчи томондан, объектив нарса ва ҳодисалар ҳақида янги билимлар олишга, уларни тўлдиришга сабабчи бўлади.
Фалсафада қуйидаги к.лар мавжуд: хусусийлик ва умумийлик, сабаб ва оқибат, зарурият ва тасодиф, мазмун ва шакл, элемент ва структура, бутун ва қисм, моҳият ва ҳидиса, имконият ва воқелик.
Айримлик, хусусийлик (махсуслик) ва умумийлик к.лари бошқа к.лар сингари билишнинг айрим муҳим томонларини инсон фикрининг алоҳида шакллари сифатида характерлайди, объектив оламдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг ўзаро боғланиши ва тараққиётини акс эттиради.
Айримлик якка сифат ва миқдор, хусусият, аниқликка эга бўлган алоҳида кўринишдаги нарса, ҳодиса ёки жараёндир. Умумийлик – воқеликдаги барча ёки бир қанча якка предмет ёки ҳодисалардаги мавжуд умумий томонлар, хоссалар ва белгиларнинг мажмуи ҳамда улар орасидаги алоқа ва муносабатларнинг ўхшашлигидир.
Хусусийлик – нарса ёки ҳодисаларнинг шундай доирасики, бунда улар маълум бир муносабатда умумий, бошқасида яккалик, алохидаликдир.
Умумийлик нарса ва ҳодисаларнинг энг умумий томонлари орасидаги алоқаларни ўзида акс эттириб, ўз кўринишини фақат яккаликлар орқали аниқлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |