КАРНАП Рудольф (1891–1970) – файласуф ва логик (мантиқшунос), неопозитивизм раҳномаларидан бири, Вена тўгарагининг фаол иштирокчиси эди. Вена ва Прага унверситетларида фалсафадан дарс берган. 1936 й.дан АҚШда, Калифорния университетида фалсафа проф.и бўлиб ишлаган. К. учун характерли нарса шуки, у фалсафанинг дунёқараш хусусиятини инкор этади ва уни, математик мантиқ аппаратига асосланган, "фан тилининг мантиқий таҳлил"дан иборат қилиб қўяди, К.нинг тушунишича, бу таҳлилнинг назарий–билиш асоси – эмпиризмни конвенционализм билан бирлаштиришдан иборат. К.нинг асарларида неопозитивизмнинг фалсафий концепцияси мантиқ назарияси ва фаннинг мантиқий–методологик таҳлил соҳасидаги тадқиқотлар билан чирмашиб кетади.
К.нинг табиатга қарашлари эволюциясидаги мантиқийликни икки босқичга ажратиш мумкин: 1) синтаксистик босқич. Бунда, К., мантиқ фанини, тилшунослик фанининг мантиқий синтаксиси сифатида, олиб қарайди; 2) семантик босқич. Бунда, К., фан тилининг фақат формал жиҳатини эмас, балки, мазмун томонини ҳам тадқиқот предмети қилиб қўяди. Бу босқичда, К. мантиқий семантиканинг бошланғич тушунчалари асосида формал мантиқнинг ягона бир системаини тузишга уринади.
К. ўзининг сўнгги асарларида назарий прагматикани (семиотика) ишлаб чиқиш мумкинлигини қараб чиқади. К.нинг асосий асарлари: "Тилнинг мантиқий синтаксиси" (1934), "Семантикага оид тадқиқотлар" (1942–47), "Маъно ва зарурият" (1947), "Символик мантиқий муқаддима"(1954), "Физиканинг фалсафий асослари" (1971).
КИБР – кибру ҳаво, димоғдорлик – ўз қобилиятига, ўз шахсиятига ортиқча баҳо бериш, ўзини бошқалардан юқори ҳис этиш, калондимоғлик оқибатида намоён бўладиган, салбий шахсий сифат. Кибру ҳаво –– салбий шахсий иллат бўлиб, у кишиларни менсимаслик, уларга паст назар билан қараш, ўринсиз, сохта ғурурга берилиб, ўзининг арзимас ютуқларини кўкларга кўтариб, бошқаларнинг жузъий нуқсонларидан кулиш, инсон қадр–қимматини камситиб, унинг нафсониятига путур етказиш каби кўринишларда ўзини намоён қилади. Муқаддас ҳадисларда ҳам шундай дей.ган: «Кимки бировнинг бирор айбини топиб устидан кулган бўлса, ўзи ҳам шу айбга мубтало бўлмагунча дунёдан ўтмайди. Кибру ҳаволи кишилар озгина амал, ютуқ, мол–мулкка эга бўлдими, юриш–туриши ҳам, гап–сўзи ҳам, хатто ўзини тутиши ҳам ўзгариб, оқибат натижада кибру ҳавога берилиб қолади.
Кибру ҳаво – манманлик нуқсонгина эмас, одобсизлик, менсимаслик аломатидир. Ҳамма инсон тенг, эркин. Инсон борки, бирор камчилик, нуқсонга эга. Камчиликсиз фақат Парвардигор. Халқимизда «Ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил» – деган нақл бор.
Абдулқосим Фирдавсий қибру ҳаволик кишиларга қарата, «Ҳунарингга бўлма кўп мағрур, Оёғингга мустаҳкамроқ тур» деган бўлса, Саъдий Шерозий, «Хаддан ортиқ ловуллаган шам, куйдирмоғи мумкин хонумонинг ҳам», деб огоҳлантирган. Муқаддас Ҳадисда: «Кимки ўзини катта тутиб, юриш–туришида кибру ҳаволи бўлса, охиратда Тангрининг ғазабига дучор бўлар», – дей.ган.
Инсон борлиқнинг кўрки, шарифидир. У ақлу заковат эгаси сифатида одамларга оддий, соф дил, хушфеъл, камсуқум, пок ва садоқатли муносабатда бўлиши лозим. Инсон кибру ҳавога берилмаслиги, такаббурлик қилмаслиги, ор–номусли, виждонли, камтарин бўлиши шарқона одоб–ахлоқимизга мосдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |