103
Ҳозирги вақтгача 260 дан ортиқ бута ва ярим бута ўсимликлари ўрганилган бўлиб,
шулардан 30 дан ортиғи ўзини ҳосилдорлиги, ноқулай табиий шароитга чидамлилик
хусусиятлари ажратиб яйловларда агрофитоценозлар яратиш
учун фойдаланишга тавсия
этилган.
Бу соҳада Шамсиддинов (1964, 1975), Махмудов (1968), Леонтева (1974), Сидов (1979)
Голоувченков, Темирбаев, Момунтов, Мамасолиев(1964), Иброгимовларнинг (1980), олиб
борган кўп йиллик илмий тадқиқот ишлари ўз самарасини кўрсатган. Олиб борилган
фитомелиоратив ишларни яйлов ҳосилдорлигига ва яшовчанлигига таъсирини ўрганиш илмий
ишимизнинг бош вазифасидир.
Яйлов ҳосилдорлигини ошириш учун арид иқлимли
табиий шароитга мослаша
оладиган, юқори ҳосилдор, қимматли хўжалик хусусиятларига эга бўлган истиқболли ўсимлик
турларини экологик-биологик ва бошқа хусусиятларини ўрганган ҳолда фитомелиоратив
тадбирларда фойдаланиш муҳим масалалардандир. Биз илмий тадқиқот ишимизни Нурота тоғ
олди чала чўл шароитига мос келадиган экологик-биологик ва қимматли хўжалик
хусусиятларига эга бўлган истиқболли турларини ажратиб олиш, улар иштирокида яйловлар
барпо этишга бағишладик.
Илмий тадқиқот ишимиз Ўзбекистон қоракўлчилик ва чўллар
экологияси илмий
тақиқот институтининг Нурота тажриба даласида олиб борилди. Тажриба даласи Нурота
тоғининг жануби- ғарбий этагида денгиз сатҳидан 660-670 метр баландлигида жойлашган
иқлими кескин континентал характели бўлиб, суткалик ва йиллик ҳароратлар амплитудаси
юқори кўрсткичга эга. Йиллик ёғин 206 мм, ўртача ҳарорат 13,4
о
C, абсолют максимум +43
о
C,
абсолют минимум -29
о
C, нисбий намлик 55%. Тупроғи оч тусли бўз тупроқ бўлиб,
гумус
миқдори 1-1,5%, карбонатлар 20% гача. Тупроқни 90-100 см чуқурликда гипс қатлами мавжуд.
Ўсимлик қоплами эфемер ва эфемероидлардан яъни қўнғирбош, шувоқ, янтоқ, қўзиқулоқ ва
бошқалардан иборат. Ишимизнинг илмий ва амалий аҳамияти шундаки тоғ олди чала чўл
шароитида ҳар хил турга мансуб озуқабоп ўсимликларни экологик-биологик, қимматли
кимёвий хўжалик хусусиятларини комплекс ўрганиб ва қиёсий баҳолаб уларнинг юқори
ҳосилдорлигини ажратиш орқали сунъий агрофитосенозлар яратишда фойдаланишдир.
Ишимизда озуқабоп ўсимликлардан чўғон, камфорасма, шувоқ, изен, салянка, терескен
ва кейруклардан фойдаланилди. Уларни тоғ олди чала чўл шароитида ривожланиши,
ҳосилдорлиги, сув режими ва кимёвий таркиблари қиёсий баҳолаш орқали ўрганилди.
Кўп йиллик илмий тадқиқот ишлари ва тажрибалари якунига кўра қуйидагича
хулосаларга келдик:
Қимматбаҳо хўжалик хусусиятларини комплекс ўрганиш ва юқори ҳосилли, яйлов
агрофитоценозларини яратиш ва улардан куз-қиш мавсумларида фойдаланиш мақсадида тоғ
олди чалачўл шароитига мослашган ўсимликларни тавсия этиш
мумкин ва яратилган яйлов
ҳосилдорлиги 3-5 баробарга ошиб унинг экологик ҳолати яхшиланади.
Илдиз системасини яхши тараққий этиши ва ерга чуқур кириб бориши тупроқ нам
захирасидан унумли фойдаланиш хусусияти билан чўғон, изен, шувоқ, терескен (210-450 см)
лар юқори кўрсаткичга эга бўлишди. Ўсимликларни ҳосилдорлиги бўйича изен 11,2-23,5 ц/га,
қуйруқ 18,9-20,3 ц/га чўғон 16,4 ц/га ни ташкил этиб юқори кўрсаткичга эга бўлди.
Умуман олганда Ўзбекистоннинг тоғ олди чала чўлларида куз-қиш мавсуми даврида
яйлов сифатида фойдаланиш учун юқори ҳосилли, қийин экстра иқлимга чидамли қимматли
хўжалик хусусиятларига эга ўсимликлар асосида агрофитоценозлар барпо этиш учун чўғон,
терескен, изен, кейрук ва шувоқлар ажратиб олинди.
Юқорида келтириб ўтилган ўсимликлардан фойдаланиб сунъий яйловлар барпо этиш
ҳосилдорликни 3-5 баробарга ошириш билан бирга, яйлов яшовчанлигини 10-15 йилга ва ундан
кўп фойдаланиш имкониятини беради.
Яйловларни
экологик
ҳолатини
яхшилаш,
биохилма-хилликни
таъминлаш,
биосистемада барқарорликка эришиш омилларидан ҳисобланиб,
яйлов чорвачилигини янада
ривожлантириш имконини яратади ва республикамизни чорвачилик маҳсулотларига бўлган
эҳтиёжини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки яратилган сунъий агрофитоценозлар ўзининг
яшовчанлиги ва ҳосилдорлиги билан бирга геосистемада экологик барқарорликни таъминлаш
гаровидир.