210
компонентларидан бири сифатида эътироф этишга асос бўла олади. Умуман, ўзбеклар
таркибидаги ўғузларни асосан икки гуруҳга ажратиш мумкин:
алоҳида – алоҳида этник номга эга бўлиб, ўз уруғ номларини сақлаган гуруҳ;
узоқ асрлардан бери ўз номларини унутиб, асосан яшаш жойлари ва касби – корига
нисбатан номланувчи гуруҳ.
Биринчи гуруҳга Бухоро воҳасининг шимолий туманларида яшовчи аҳоли, иккинчи
гуруҳга эса Хоразм вилоятида, қисман Жанубий Қозоғистоннинг айрим қишлоқларида
истиқомат қилувчи аҳолини киритиш мумкин. Шунингдек, иккинчи гуруҳга Туркманистон ва
Хуросондаги мазкур аҳолини ҳам қўшиш мумкин. Бундан ташқари ўғуз лаҳжасини унутиб,
ўзбек тилининг бошқа шеваларида гаплашувчи ўғузларни алоҳида бир учунчи гуруҳ сифатида
олиш мумкин. Ушбу гуруҳга Нурота ўзбеклари вамамлакатимизнинг бир неча вилоятларида
яшовчи “урганжилар” мансуб.
Маълумки, Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларидаги минтақа ҳамда Хоразм воҳаси
ўзбек халқининг тарихий инкишофида, тили ва адабиётининг шаклланиши ва ривожланишида
муҳим ўрин тутган. Ўзбек халқи шаклланиш жараёни билан бевосита алоқадор бўлган анашу
йирик минтақада айнан ўғузларнинг тарихий излари бугунги кунда ҳам яққол кўзга
ташланиши уларнинг тарихий ва этник муносабатларда муҳим ўрин тутганлигини кўрсатади.
Ҳатто тилшунос олимларнинг Хоразм ҳудудида ХIII асрнинг бошларидаёқ ўғуз лаҳжасига
асосланган адабий тил шаклланганлиги ҳақидаги хулосаси ҳам кейинчалик ўзбек адабий
тилининг узил-кесил шаклланишида ўғузларнинг ҳам лингвистик таъсири юқори бўлганидан
далолат беради.
Ўғузларнинг ўзбек тили таркибида алоҳида тил лаҳжаси вакиллари сифатида намоён
бўлишини ҳам ҳисобга олсак, уларни ўзбек халқининг етакчи компонентларидан бири
эканлигига гувоҳ бўламиз. Шунингдек, минтақамизда ўғузлар ва уларга алоқадор номларнинг
этнотопонимлар шаклида сақланиши ҳам ўғузларнинг халқимиз этногенезидаги тарихий
изларидан далолат беради.
Минтақада, асосан, Хоразм ва Чоч воҳасида то бугунгача ўғуз қабилавий иттифоқидан
ўрин олган уруғ номларининг топонимлар ва этнотопонимлар шаклида сақланиб қолганлиги
ҳам номшунослар ва тилшунослар томонидан ўзбеклар билан ўғузларнинг ўзаро этник
умумийлиги мавжудлиги сифатида кўрсатилган.
Тадқиқот давомида қуйидаги асосий хулосаларга келинди:
биринчидан, ўғузлар ўзбек халқининг этник шаклланишида фаол иштирок этган етакчи
компонентлардан бири ҳисобланади;
иккинчидан, ўғузларнинг ўзбек халқининг шаклланишида қатнашуви милодий VI асрдан
бошланиб то ҳозирги кунгача давом этаётир;
учинчидан, асосан Зарафшон ва Хоразм воҳаси ҳудудида кечган этногенетик жараёнларда
ўғузларнинг фаол иштироки кузатилади;
тўртинчидан, хуросон туркийчаси ва ўзбек тилининг ўғуз лаҳжаси (айнан Хоразм шеваси)
ўртасидаги яқин ўхшашлик уларнинг этник илдизлари ҳам бир асосга бориб тақалишидан
далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: