Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар:
1.
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик 
шартлари ва тараққиёт кафолатлари. –Тошкент: Ўзбекистон, 1997. 192-б. 
2.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Тошкент: Ўзбекистон, 2001. 
ОИЛА ТАРБИЯСИНИНГ АХЛОҚИЙ НЕГИЗЛАРИ 
Н.Т.Бобоназарова
НДКИ академик лицейи катта ўқитувчиси. 
 
Оила – кишиларнинг табиий биологик жинсий муносабатлар, уй-рўзғорни бошқариш, 
ҳуқуқий никоҳни фуқаролик ҳолатларида қайд этиш, маънавий эр-хотин, ота-она ва болалар 
ўртасидаги севги, меҳр-муҳаббат туйғуси ва шу кабилар муносабатларига асосланган бирлик, 
кишилар ҳаётининг энг муҳим қисми, жамиятнинг кичик ҳужайраси, ижтимоий-маданий 
организми. Оила кишилар ҳаётининг энг муҳим қисми, жамиятнинг кичик ҳужайраси, 
ижтимоий-маданий организми. Оила – никоҳнинг ривожланган босқичидир, у никоҳнинг ички 
тараққиёти, мустаҳкамланиши натижасида вужудга келади. 
Бой илмий-маданий меросимиз, қадимий урф-одат ҳамда анъаналаримиздан аёнки, ҳар 
қандай замон ва маконда ҳам оила биз учун муқаддас қадрият саналган. Бинобарин, тарбиявий, 
маънавий-маърифий, руҳий-ахлоқий, иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларга асосланган ижтимоий 
бирлик ҳисобланмиш оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик барқарор 
тараққий этишини аждодларимиз жуда яхши англашган. Истиқлолнинг илк кунлариданоқ 
оилага катта эътибор қаратилиб, қатор ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Оила шундай 
маконки, унда ҳаётнинг давомийлигини таъминловчи шахс шаклланади, этник маданият, урф-
одатлар, ахлоқий-миллий қадриятлар сақланади ва ривожлантирилади, жамият тараққиётини 


189 
белгиловчи иқтисодий ва маънавий ҳаёт пойдевори қўйилади ва мустаҳкамланади. Оила 
тотувлик бўлса, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади, давлатда осойишталик ва 
барқарорлик ҳукм суради, тарбиянинг негизларига асос солинади, инсоний муносабат ва 
фазилатларни тарбияловчи ҳаёт мактаби ҳисобланади. Оилада олинган илк тарбия, билим 
шахснинг кейинги маънавий ривожи, камолоти учун хизмат қилади. 
Оиланинг мақсади - икки жинснинг ўзаро келишуви асосида фарзандни дунёга 
келтириш ҳамда табиат ва жамиятнинг давомийлигини таъминлаш.
оиланинг вазифаси - эр-хотиннинг биргаликда хўжалик юритиш асосида оилани ҳам 
маънавий, ҳам иқтисодий жиҳатдан таъминлаш ҳамда жамиятга соғлом, ақлли, ҳар томонлама 
баркамол фарзанд тарбиялаш.
Оилавий муҳит - бу ўзининг барча қирралари ва кўринишларида бутун бир жамият деб 
номланадиган мажмуадир. У инсоннинг ўзига хос тараққиёт қонуниятларига эга бўлган бутун 
моддий ва маънавий, маданий, фалсафий, ижтимоий, ҳуқуқий, эстетик ғоялари, қонуниятлари, 
диди ва қадриятлар йиғиндисидан иборат ижтимоий бирликдир. Оилада, ота-она, ака-ука, опа-
сингил, қариндош-уруғлар орасида бола илк тасаввурларни олади ва уни ўраб турган инсонлар 
билан ижтимоий муносабатда бўлади. Оиладаги тарбия муҳити, авваламбор, оилавий 
муносабатлар маданиятига боғлиқ бўлади. Яъни, оила бошлиқлари билан болаларнинг ўзаро 
яхши муносабатлари, ўзаро тотувлик, меҳр-оқибат, ғамхўрлик, қарияларига ҳурмат, эътибор, 
оиладаги болаларнинг ўзаро муносабатлари тўғри тарбиялангани, ота-онанинг болалар 
тарбиясига баробар жонкуярлиги, оилада ўрнатилган тўғри тартиб ва яхши одатлар, ота-
онанинг меҳнатга, ижтимоий ҳаёт ҳодисаларига тўғри муносабатда бўлиши кабилар оила 
маданиятининг нозик қирраларидир. Буларнинг қай бирида мутаносиблик бузилса, ўша 
оиладаги соғлом муҳитга путур етади. Демак, оилада соғлом муҳит ва соғлом муносабат қарор 
топса оилада ҳам, миллат ва жамиятда ҳам соғлом муҳит мажуд бўлади.
Оиланинг тиббий-экологик муҳити – оила аъзоларининг соғлом турмуш тарзини 
шакллантириш орқали уларнинг саломатлигини сақлаш ва мустакамлашдир.
Оилада болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси - рағбатлантириш, мақтов, намуна 
кўрсатиш, тақиқлаш, мажбур этиш каби аҳлоқий қоидалари ва усулларга асосланган ҳолда, 
қилган иши, меҳнати, ҳатти ҳаракатининг тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида болаларда ишонч 
ҳосил қилишга ҳаракат қилинган, уларнинг яхшилик ва ёмонлик, ахлоқлилик ва ахлоқсизлик 
маъносини билиб олиш учун билдирилган муносабат.
Оилада боланинг хатти-ҳаракатига нисбатан рағбатлантириш ёки қаттиққўллик билан 
муносабатда бўлиш, танбеҳ бериш, жазолаш тарбияда синалган усулдир. Она болани қилган 
хатти-ҳаракати учун жазолаётганда, насиҳат қилаётганда ота унинг тарафини олмаслиги, ота 
тарбиявий иш олиб борилаётганда эса, она аралашмаслиги керак. Бу болани икки юзламачи, 
ҳеч қандай танбеҳ, жазодан қўрқмайдиган, ёлғон сўзловчи, ота-онанинг ҳар иккаласини ҳам 
ҳурмат қилмайдиган, обрўсиз қилиб қўяди.
Бола тарбиясида оиланинг ҳар бир аъзоси, яъни, бобо, буви, ота-она, опа, ака, амма, 
хола, тоға, қўйингки қўни-қўшни, маҳалла, мактаб, жамоатчилик бирдек масъулдир. Шунинг 
учун бола тарбиясида барчанинг талаби, муносабати умум ахлоқ меъёрларига мос бўлмоғи 
зарур. А.Авлонийнинг «Туркий гулистон ё худ ахлоқ» асарида оила болани ахлоқ, хулқ, 
тарбия, фатонат (ақл эгаси бўлиш), диёнат, исломият, назофат (пок бўлиш), саъй ва ғайрат, 
риёзат, шижоат, қаноат, илм, сабр, интизом, виждон, ватанни суймак, ҳаққоният, иффат, ҳаё, 
иқтисод, итоат, садоқат, адолат, муҳаббат, афу, ғазаб, жаҳолат, адоват, ғийбат, ҳақорат, ҳасад, 
нифоқ, таъма, зулм каби ғоялар руҳида тарбиялаши асослаб берилган. 
Умуман олганда, ёшлар ватан ва мамлакат келажагидир. Оиланинг соғломлигини, ота-
онанииг тотувлиги, бир-бирини тушуниши, қўллаб-қувватлаши ўзаро иззат-ҳурмати 
белгилайди. Ҳар бир оилада ўз халкининг миллий ғурур курашлари, орзу-истаклари,этикод, 
дунё карашли миллий асосларидагина шакллантириб бормас экан, кўзланган максадга эриша 
олмайди. Шахс ижтимоий ҳаётнинг маҳсули экан, у албатта болани ўраб олган муҳит 
таъсирида ривожланади. Шахснинг ҳаёти давомида муҳит унга ё ижобий, ё салбий таъсир 
кўрсатиши, ривожланиш имкониятларини рўёбга чиқариши ёки ёъқ қилиши мумкин. Шундай 
экан, оила тарбиясининг ахлоқий негизлари буюк боболар меросида жо бўлган амаллари билан 
чамбарчас боғлиқ бўлиб, комил инсон тарбиясида дастури амал бўлиб хизмат қилади. Зеро, 
ўзбек оиласи зиммасига юклатилаётган энг мураккаб ва масъулиятли вазифани бутун моҳияти 
билан чуқур англаши, ҳис қилиш, унга ўзларини ҳозирданоқ тайёрлаб бориши лозим. Ҳар бир 
ёшга яхши ўрнак бўлиш, уларни келажакка ишонч билан тарбиялаш лозим.


190 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish