43
Литература:
1.
Nuritdinov S.N. Rotationally symmetric oscillations of a gravitating
ellipsoid of revolution
having a carona. Astronomical Institute, Academy of the Uzbek SSR, Tashkent. Astron. Zh. 55,
37-40, 1978.
2.
Mouhcine, R.M. Rich, H.C. Ferguson, T.M. Brown, T.E. Smith “
Halos of spiral galaxies. III.
Metallicity distributions” // 2005 ApJ.633.828
УДК 556.075.8
БУГУНГИ КУНДА СУВСИЗЛИК МУАММОСИНИ ҲАЛ ҚИЛИШДА ҚАДИМГИ СУВ
ИНШООТЛАРИ БЎЛГАН КОРИЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ш.Д.Муҳаммадиев
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
талабаси. mukhammadiyev98@list.ru
Кириш.
Бугунги кунга келиб дунёнинг бир неча давлатларида
чучук сув муаммоси
бўлиб турган бирпайтда, бизнинг юртимиз Ўзбекистонда айрим ерларда бу муаммоларга
фақатгина бир томонлама қараб келинмоқда. Худди мана
шундай муаммолардан бирини
Олтинсой тумани тоғли ҳудудларида кўришимиз мумкин. Бу ҳудуд одатда ичимлик сувини
булоқлардан олишади. Биргина мисол Чинор қишлоғини оладиган бўлсак, булоқлар аҳолини
сув билан таминлай олмайди. Чунки аҳоли сони булоқ сувига нисбатан 600 хўжаликни ташкил
қилади. Бундан кўриниб турибдики бу сув қишлоқ аҳолиси эҳтиёжини қониқтирмайди. Чунки
деҳқончилик майдонлари кўплиги сабаб бўлиб келмоқда. Экин майдонларда сув танқислиги
вужудга келмоқда. Яна шуни айтиб ўтиб ўтиш керакки табиий булоқ суви қаттиқ сув
ҳисобланади. Қолаверса, бу сув ер тагидан чиқар экан, ер таркибидаги ҳар хил минерал тузлар
ва бошқа органик моддалар борлигини кузатиш мумкин. Шу сабабли ҳам туб аҳоли сони булоқ
сувидан истемол қилганлиги сабабли бўғинлар билан боғлиқ турли хил касалликларга
чалинмоқда. Шу билан биргаликда ёғингарчилик кам бўлган йиллари эса сув билан бўлган
муаммо янада оғирлашади. Бундан кўриниб турибдики аҳоли
бундай вазиятдан анчагина
қийналиб келмоқда. Нафақат муаммо балки иқисодий жиҳатдан ҳам қийин аҳволда турибди.
Чунки сув билан бўлган аҳвол деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантиришни
қийинлаштирмоқда. Деҳқончиликдаги муаммолар: боғларнинг ўз вақтида суғорилмаганлиги,
полиз ва дуккакли ўсимликларда ҳар хил бактерия ва ҳашаротларнинг кўпайиши натижасида
ўсимликларнинг нобут бўлишига замин яратмоқда. Қолаверса бу ҳолат ҳосилларнинг
кескин
даражада камайиб кетилиши кузатилмоқда бу иқтисодий тангликда балки атроф-муҳитдаги
экологик омилларнинг ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Шуни таъкидлашим жоизки
деҳқончиликнинг асосини боғдорчилик яъни узумчилик соҳаси ривожланган. Узум навлари эса
тоифа ҳусайни, кишмиш, баянширин, мерс, жавз, абак ва бошқа турлари мавжуд бўлиб тоифа
мерс экспорт боб маҳсулот ҳисобланади [1].
Чорвачиликдаги муаммолар: сув танқислиги туфайли чорвамоллари учун омухта ем-
хашакларнинг
етишмаслиги мисол
тариқасида маккажухори, беда ва
шунга ўхшаш озуқа
моддалари
камчилиги сабаб бўлмоқда. Бунинг
оқибатида чорва моллари нобут
бўлишига олиб келмоқда. Бу ҳам
бўлса сувнинг етишмаслиги оқибати
дейишимиз мумкин. Бу ҳудуд тоғли
зонада
жойлашганлиги
сабабли
ерости сизот сувлари бўлишини
ҳисобга олган ҳолда, ер
ости сувини
чиқарадиган сув иншоотларини барпо
этиб сув чиқарадиган бўлсак, аҳолини
ичимлик суви билан таъминланиши
деҳқончилик ва экологияга бўлган
муносабат анча ўзгаради. Бу вазиятни
яхшилашда
қадимий
сув
иншоотларидан
фойдаланиш
мақсадга муофиқ деб ўйлайман.