Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ХОРАЗМ ҲУДУДЛАРИДАГИ ХРИСТИАНЛИК ТАРИХИГА НАЗАР



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

ХОРАЗМ ҲУДУДЛАРИДАГИ ХРИСТИАНЛИК ТАРИХИГА НАЗАР 
 
Эшкуватов Б.В., Низомий номидаги
ТДПУ таянч докторанти, bobir.eshkuvatov@mail.ru  
Марказий Осиѐ ҳудудида дастлаб вужудга келган черков ва монастирларнинг 
асосийлари Еттисув,Талас, Марв, Самарқанд шаҳарлари ва Хоразм воҳасига тўғри келади. 
Айрим тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра, Хоразм ҳудудига христианликнинг кириб 
келиши энг дастлабки хаворийлар фаолияти билан боғлиқдир. Ана шу ҳаворийлардан 
бири патриарх Иова бўлиб, уни Хоразмнинг маҳаллий аҳолиси қадим-қадимдан Айюб 
пайғамбар сифатида эъзозлаб, сиғиниб келишган. Ривоятларга кўра, патриарх Иова 
Хоразмга келган пайтда аҳоли сувсизликдан қийналиб, апостолга мурожаат қилишади. 
Айюб пайғамбар эса худодан илтижо қилиб, қўлидаги асо(ҳасса)сини ерга урганда, ўша 
қақраб ѐтган ердан шифобахш сув отилиб чиқишни бошлаган экан[Иаким:29-30].Ушбу 
маълумотни 1335 йилда Хоразмга келган лотин миссионерларидан бири Паскал ҳам 
тасдиқлаб, дастлаб христианлар сиғинган зиѐратгоҳ, эндиликда мусулмонларнинг ҳам 
муқаддас қадамжосига айланганлигини ўз эсдаликларида қайд этиб ўтади [Религии 
Центральной Азии и Азербайджана. ТОМ IV. Христианство:116].
Хоразм ҳудудида кенг кўламдаги археологик-этнографик тадқиқот ишларини олиб 
борган С.П.Толстов VIII асрга оид бўлган ―Nototia episcopatum‖ деб номланувчи 
Доросской метрополиясининг епископлар рўйхатида хвал кафедраси сифатида қайд 
қилинган ҳудуд бевосита Хоразмга тўғри келишини таъкидлаган эди [Ягодин В.Н., 
Ходжайов Т.К:152]. 


289 
Ўз навбатида Берунийнинг ―Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар‖ асарида ҳам 
Хоразм ҳудудларида яшовчи христиан жамоалари, уларнинг турмуш-тарзи ҳақида 
қимматли маълумотлар келтириб, насронийлар бу ерда ўзларининг байрамларини ҳам 
эмин-эркин ўтказа олганликларини қайд этиб ўтган эди [Толстов:2]. 
Юқоридаги маълумотлардан англашиладики, Хоразм воҳасида христианлик ва у 
билан боғлиқ бўлган диний эътиқод ва урф-одатлар анча олдин илдиз отган ва маҳаллий 
халқ ҳаѐтида сезиларли из қолдирган. Эндиликда бевосита воҳадаги христианлик билан 
боғлиқ бўлган археологик ѐдгорликларга тўхталамиз. 
Ўрта аср араб муаррихларининг асарларида Х- XI асрларда Хоразмда 33 та йирик 
савдо ва ҳунармандчилик маркази бўлган шахарлари бўлганлиги қайт этилади. Ана 
шундай ўрта аср шахарларидан бири Миздахкон бўлиб, у ҳозирги Қорақалпоғистон 
Республикаси Хўжайли тумани ҳудудида Хўжайли тоғининг ѐнбағрида жойлашган. 
Миздахкон ѐдгорлиги 200 га дан ошиқроқ майдонни эгаллаб, Гавурқалъа қўрғони, шахар 
ва шахар атрофидаги суғориш тизимлари, маҳаллий аҳоли фойдаланадиган қабристондан 
иборат [Турабеков:93]. 
Археологик ѐдгорликда дастлабки қазиш ишлари 1928-1929 йилларда 
А.Ю.Якубовский томонидан бошланган. 1962,1964-1965 йилларда эса С.П.Толстов 
раҳбарлигидаги Хоразм археология-этнография экспедицияси ходимлари томонидан 
ўрганилган[Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси:483]. 1962 йилдан буѐн объектда ЎзФА 
Қорақалпоқ бўлими олимлари изланишлар олиь бормоқда. Қазишмалар давомида 
ѐдгорликдан минтақа тарихига оид бўлган қимматли маълумотлар олиб келинмоқда[ 
Кдырниязов:42]. Миздахкон ѐдгорлиги бир-биридан узоқда жойлашган учта тепаликдан 
иборат бўлиб, улардан бирида баландлиги 30 м, майдони 60 га дан ошиқроқ қабристон 
жойлашган [ Ягодин В.Н., Ходжайов Т.К:7-8]. 
Объект тадқиқотчиси В.Н. Ягодин қабристонни синчиклаб ўрганиши натижасида 
VII-VIII асрларда Миздахкон аҳолиси орасида христианлик дини юзага келиб, тарқала 
бошлаган деган фикрни илгари сурди. Чунки, қабристондан очиб ўрганилган саккизта 
оссуарийда христианлик белгилари ҳисобланувчи хоч ва юлдузлар тасвири топилган. 
Қабрлардаги нақшларнинг кўп шаклли композицияларининг марказларида кенгайиб 
борувчи учларга эга бўлган тўғри тўртбурчак шаклдаги хоч тасвирланган[ Ягодин В.Н., 
Ходжайов Т.К:146].Шунингдек, айрим оссуарийлардан Византия типида хоч белгилари 
хам аниқланган бўлиб[Ульянов:224], бу жиҳат минтақалар ўртасидаги маданий-маърифий 
алоқалар мавжудлигини яна бир марта исботлайди,назаримизда. Ўрта Осиѐдаги энг 
қадимги хоч белгиларидан то энг янгиларигача ички қисмларда ишлатилган 
[Иваницкий:65; Мусакаева:46 ], лекин Миздахкон некрополидаги хоч белгилари(яъни 
буюмларнинг ташқи қисмларида) жорий объектдан бошқа жойда учрамайди[Ягодин В.Н., 
Ходжайов Т.К:113; Богомолов:73]. 
Миздахконда очиб ўрганилган насронийлик қабрларининг жуда катта миқдори, бу 
шахарда христианлар анча зич яшаган деган хулосага келишимизга асос бўла олади. 
Қадимий Хоразм ҳудудидаги яна бир христианлик билан боғлиқ бўлган марказ 
ўрта асрлар Кардор қалъасининг маркази бўлган Куюкқалъа шахарчасидир 
[Мамбетуллаев:92]. Куюкқалъадан узунлиги 1,5 см, қалинлиги 1 см бўлган тошдан 
қилинган маржон топилган бўлиб, унинг ўртасидан ип ўтказиш мақсадида тешик очилган, 
юпқа юзасига эса хоч тасвири туширилган[Ходжайов Т.К., Мамбетуллаев М.М:142]. 


290 
Топилмада аниқланган хоч тасвири Миздахкондаги оссуарийлар юзасидаги тасвирларни 
деярли такрорлайди. Бу эса христианларнинг воҳа бўйлаб кенг тарқалганлиги, 
насронийлик эътиқодининг аҳоли орасида кенг ѐйилганлигидан далолат беради. 
Маълумки, Ўрта Осиѐ ҳудудидан топиб ўрганилган хочсимон кўринишдаги асосан 
насронийликка оид бўлган христианлик белгилари V-VII асрдан тарқала бошлаган бўлиб 
[Мусакаева:46], хоч белгилари билан бир қаторда христианлик динида муқаддас саналган 
жонзотлар тасвирини турли хил буюмлар ва тангаларда акс эттириш христианликнинг 
бошқа эътиқод шаклларидан фарқли хусусиятларидан бири эди. Жумладан, балиқ, 
кабутар, шер, фил, буғу, қўзичоқ ѐки эчки тасвирлари христианликдаги алоҳида мазмун 
англатувчи ифода шакли саналади. Масалан, балиқ кўриниши христианликдаги муқаддас 
сув билан боғлиқ бўлган чўқиниш маросимини англатса, кабутар Исо пайғамбарни 
англатувчи белги, қўзичоқ қурбонлик маросими билан мувофиқдир [ Религии 
Центральной Азии и Азербайджана. ТОМ IV. Христианство:116]. 
Жонзотлар кўринишидаги юқоридаги тасвирий белгилар Ўрта Осиѐнинг 
христианлик билан алоқадор бўлган манзилгоҳларидан жуда кўплаб миқдорда топиб 
ўрганилган. Хусусан, Кардер истеҳкомидан IX-X асрларга оид бўлган сопол коса 
топилган. Эътиборли жиҳати косанинг ташқи қисмида марказда қандайдир қуш (бизнинг 
фикримизча кабутар, объект тадқиқотчисининг қарашларига кўра бургут),иккита балиқ ва 
илондан иборат бўлган композиция тушурилган [Мамбетуллаев:288]. Косадаги манзара 
ушбу ѐдгорликда ҳам христианларнинг муайян жамоалари истиқомат қилганлигини ѐки 
насронийлик дини вакиллари бу ерга ташриф буюрганликларини исботлайди. Чунки 
тасвирдаги бундай аниқлик асосан диний қарашлар билан боғлиқ бўлиб, бундай 
кўринишдаги буюмлар жойларда ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди [Церен:30]. 
Хоразмдаги навбатдаги христианлик ѐдгорлиги Кўхна Урганчдан 60 км шимоли-
ғарбда жойлашган Девкесганқалъа турар жой мажмуасидир. Ёдгорликдаги дастлабки 
қазиш ишлари С.П.Толстов томонидан олиб борилган [Толстов:152], лекин христианликка 
оид бўлган хоч белгилари ва пишиқ ғиштдан қилинган христианлар қабрлари 1997 йилда 
қазиб,очилган [Хожаниязов Г.,Хакимниязов Ж:104]. Ушбу топилмалар тадқиқотчилар 
томонидан XV асрга оид деб баҳоланмоқда. 
Бутун Ўрта Осиѐда бўлганидек, Хоразмда ҳам мўғуллар босқини даврида ерлик 
халқларнинг диний эътиқодлари оѐқости қилиниб, диний иншоатлар вайрон қилиб 
ташланди. Натижада Ўрта асрлар даврига оид бўлган христианлик ѐдгорликлари ѐқликка 
маҳкум бўлиб, ҳозирга қадар тадқиқотчилар олдидаги ечимини кутаѐтган масалалардан 
биридир. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish