Œзбекистон республикаси фанлар академияси


Икки мотивловчи восита билан сўз ясаш жараёнида қатнашувчи арабча луғавий бирликлар



Download 239,5 Kb.
bet16/23
Sana29.04.2022
Hajmi239,5 Kb.
#589745
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
2 5292150125357964953

Икки мотивловчи восита билан сўз ясаш жараёнида қатнашувчи арабча луғавий бирликлар. Бу гуруҳга одил, мулойим, мойил, жасур, ҳалол, қатъий, фақир, маккор, моҳир, заиф, жоҳил, золим лексемалари киради.
Маккор, моҳир, заиф, жоҳил, фақир, золим, одил лексемалари сўз ясашнинг бир типига мансуб, уларнинг сўз ясаш кўлами ҳам бир хил, -лик ва -она аффикслари билан қўшилиб, муштарак сўз ясалиш жараёнини ҳосил қилади. -лик аффикси ёрдамида бу лексемаларнинг от ясалмалари ясалади: маккорлик, моҳирлик, заифлик, жоҳиллик, фақирлик, золимлик, одиллик. Ишда уларнинг мотивловчи асослик роли ўрганилган.
Нофаол мотивловчи асос вазифасида воқеланувчи арабча луғавий ўзлашмалар. Бу гуруҳга кирувчи арабча луғавий ўзлашмаларнинг ўзига хослиги шундан иборатки, уларнинг сўз ясалиш жараёни атиги битта мотивловчи восита орқали амалга ошади. Шунингдек, нофаол мотивловчи асос вазифасида кўзга ташланувчи бундай арабча луғавий ўзлашмалар бошқа кўплаб арабча луғавий ўзлашмалар билан сўз ясалишининг бир типида иштирок этади.
Нофаол мотивловчи асос мақоми билан тавсифланувчи арабча луғавий ўзлашмалар улар ҳосил қилган ясалмаларнинг луғавий-грамматик категорияси (сўз туркумлари) га кўра гуруҳланади.
2-бобнинг “От туркумига мансуб ясалмалар ҳосил қилувчи арабча луғавий ўзлашмалар” бўлимида от, феъл, сифат туркумларига мансуб лексемаларни ҳосил қилувчи арабча луғавий асослар таҳлил қилинган.
Диссертациянинг учинчи боби “Арабча луғавий ўзлашмаларнинг ноаффиксал ва оралиқ усулларда ҳосил бўлган ясалмалар таркибидаги мақоми” деб номланган бўлиб, сўз ясашнинг ноаффиксал ва оралиқ усуллари тадқиқ қилинади.
Ишда арабча луғавий бирликлар иштирокида ҳосил бўлувчи сўз ясаш жараёни ясовчи (мотивловчи) восита (формант)нинг характерига кўра қуйидагича гуруҳланган: 1) аффиксал сўз ясалиши, 2) ноаффиксал сўз ясалиши, 3) оралиқ сўз ясалиши.
Ноаффиксал сўз ясалиши анъанавий номланишдаги композиция усулига мувофиқ келади. Бу усул ёрдамида ясалган ясалмалар характерига кўра уч хил бўлади: 1) қўшма сўзлар; 2) жуфт сўзлар; 3) такрорий сўзлар.

Download 239,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish