МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022
- 175 -
Шимолий-шарқда Казикурт ва Каржантау тоғлари оралиғида қирғоқ
текислиги пайдо бўлган, унинг юзасида қизил рангли чўкиндилар
МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022
- 176 -
тўпланган. Баъзан улар саёз денгизни тўлдирган. Қизил гиллар орасида
оҳакли қумтошлар ва дағал бўлакли жинслар борлигидан далолат беради.
Қизилбулоқ
Ostrea
ex. gr.
turkestanensis Rom.
ўз ичига олган.
Турбат кесмасида Олай қатламлари асосан денгиз фаунаси бўлган
гилли оҳактошлар ва унча катта қалинликга эга бўлмаган қумлардан
ташкил топган. Ҳудди шундай ётқизиқлар Aзатбашда ва Чирчиқ водийси
бўйлаб кузатилади. Тепар қумлари орасидаги яхши силлиқланган кварц
доначаларига бой, бу хол денгиз қирғоғи чизиғининг яқинлигидан далолат
беради.
Ғазалкент ҳудудининг жанубда, Гиджал, Сурен-Aта, Турт-Кора,
Парли-Сай, Aнгрен водийсида, шунингдек Мўғолтов тоғлари ҳудудида
(Умбета, Aдрасман, Косонсой), ўрта эоценга хос бўлган иккитавақали
моллюскали
фаунаси кўп бўлган пелитоморф оҳактошлар ривожланган.
Улар тўғридан-тўғри палеозой жинслари устида (Ер-Тош) ётади.
Оҳактошларнинг пайдо бўлиши денгиз туби ва унинг атрофини қамраб
олган палеозой ҳосилалари унча яхши ривожланмаганлигидан далолат
беради.
Карбонатлар орасида кластик материаллар жуда оз миқдорда мавжуд.
Ҳавзанинг бу қисми, эҳтимол, саёз денгизнинг қирғоқ қисми бўлган.
Баъзида қирғоқ чегараси ўзгариб турган, бу хол икки қобиғли моллускали
фаунасининг яшаши учун қулай шароит мавжуд бўлганлиги ва қуруқликдан
калций карбонатга тўйинган сувлар олиб келинганлиги билан изоҳланади.
Тошкентолди ҳудудининг шимолида (Таскотан, Бескотан, Aлимтау ва
бошқалар) терриген материаллар денгизнинг қирғоқ қисмига катта
миқдорда кирган. Бу ерда оҳакли қумтошлар ва моллускали линзалар
ётқизилган кварц қумлари тўпланган. Д.В. Наливкин бу каби чўкиндиларни
сув ости дельталари қумларининг пастки зонаси киритади. Қумлар
ҳаракатсиз бўлганда, уларнинг юзасида фауна ва флоралар яшаган. Келиб
чиқиш шароитига кўра, қумлар денгизга шимолий - шарқдан дарё орқали
олиб келинган. Кейин денгизнинг қирғоққа яқин жойида тўпланган бу
қумлар сув ости оқимлари орқали келтирилган карбонатли чўкинди
жинслар билан бирга чўкмага тушган. Ўрта эоцен қумларининг таркибида
асосан майда донали, доналари яхши силиқланган кварцдан ташкил топган.
Қумларда учрайдиган ряблар ёки сирт тўлқинланиш белгилари доимий
ҳаракатланиши туфайли бентик организмларнинг ривожланиши учун
шароитни таъминланишига тўсқинлик қилган. Қумларнинг тарқалиш
майдони ҳудди саёз денгизнинг чуқурроқ қисмида бўлгани каби
Тошкентолди ботиқлигининг марказий қисмини ташкил қилади. Бу ерда
гилли қатламлар билан гилли қумлар ўзаро алмашиб тўпланган. Дарбазада
қумлар таркибида қатлам ҳосил қилувчи гилларнинг монтмориллонит ва
бейделлит
турлари
мавжуд.
Юқорида
таъкидлаб
ўтилганидек,
монтмориллонит ва бейделлит каби гил минераллари денгиз тубида вулқон
Do'stlaringiz bilan baham: |