Ўзбекистон республикаси фанлар академияси навоий бўлими ташкил этилганининг 5 йиллигига бағишланган “фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг



Download 15,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/428
Sana17.07.2022
Hajmi15,45 Mb.
#811697
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   428
Bog'liq
Cборник НОАН - 5 лет Том I

Ўрта эоцен даври.
Фарғона ботиғи ва Тошкентолди ҳудудларида 
уринма тўлқинлар фациал камарининг илли фациал зонаси ҳукумронлик 
қилган. У сув ҳавзасининг қирғоқ қисмида, қирғоқларига параллел равишда 
ҳосил бўлади ва сув хавзасининг барча қисмларини қоплайди, унинг ичида 
ҳаракатланишнинг асосий усули сув тўлқинларининг ҳаракатидир. 
Тўлқинларнинг 
динамикаси 
сув 
хавзасининг 
ҳажмига 
боғлиқ. 
Тўлқинларнинг сув хавзаси тубига таъсир қилиш чуқурлиги одатда 175-200 
метрдан ошмайди, баъзан океанларнинг очиқ қирғоқларида 400 метргача 
чўзилади. Камарнинг кенглиги қирғоқнинг табиатига, ҳавзанинг 
катталигига ва чуқурлигига, шунингдек, шамол кучига боғлиқ. Уринма 
тўлқинлар камари сув массаларининг тебраниш ҳаракатлари билан 
тавсифланади. Унинг чўкиндилари материалнинг яхши сараланиши ва 
доналарнинг юмалоқлиги билан ажралиб туради. Уринма тўлқинларнинг 
таъсирида қумли қатламларда қия қат-қатликларни ҳосил қилади ва 
оҳактош қатламлари юзасида тўлқинларнинг симметрик ряб белгилари, 


МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ 
«ИНТЕГРАЦИЯ НАУКИ, ОБРАЗОВАНИЯ И ПРОИЗВОДСТВА – ЗАЛОГ ПРОГРЕССА И 
ПРОЦВЕТАНИЯ», ТОМ I, ГОРОД НАВОИ, РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН, 2022 
- 174 -
шунингдек, органик қолдиқларнинг тартибсиз жойлашиши ва бошқалар 
билан тасдиқланади. 
Бу камар одатда чўкишнинг трансгрессив босқичлари билан боғлиқ 
бўлиб, денгиз тубида ва лагуна сув хавзаларида ҳосил бўлган Сузоқ-Олой, 
Олой-Туркистон, Риштон-Хонобод ритмик комплексларнинг аксарият 
чўкиндиларини ўз ичига олади.
Қирғоқ оқимлари. Бу камар сув сатҳининг кўтарилиш ва қайтиш 
ҳаракатлари натижасида вужудга келади ва сув ости дельтаси ва саёз 
кўрфаз фацияларида учрайдиган, асосан гидроморф рангдаги карбонат, гил, 
қумли фацияларнинг тўпланиши билан тавсифланади. 
Биз ўрганган ҳудуд доирасида ўрта Сузоқ, Олой, Туркистон ва Риштон 
қатламларида тўлқинсимон қиррали ряб белгилари мавжудлиги билан 
ажралиб туради. 
Қирғоққа яқин бўлган худудларда масалан, Ура-Тюбада Олой 
қатламлари палеозой ётқизиқлари этагида ётқизилган тош қотган 
устрицалардан ташкил топган конгломератлари билан ифодаланган. Бу 
ерда, фаол тўлқин зонасида йирик истиридеялар бир-бирига ўсиб, бир ярим 
метрли кулранг палеозой оҳактошларининг блокларини ҳосил қилган. 
Классик материаллар ўлчами уларнинг силлиқланиш даражаси кесма 
бўйлаб камайиб боради.
Тошкентолди 
ҳудудида 
ўрта 
эоценнинг 
бошланиши 
(Олай 
қатламларининг чўкинди тўпланиш вақти) денгизнинг янада чуқурлашиши 
билан тавсифланади (1-расм). Буни бўр даврига тоғ жинслари (Паркент-
Нурекота синклинали) ва ҳатто палеозой ётқизиқлари устида (Aнгрен 
водийси) Олой қатламларининг трансгрессив тарзда ётганлигини, 
шунингдек уларнинг янада кенгроқ майдон бўйлаб тарқалганлигини 
тасдиқлайди. Тошкентолди ҳудудининг шимолий-шарқий қисми томон 
денгиз суви бостириб борган. Денгиз суви Келес, баъзан ҳатто Қозиқурт ва 
Каржантау тоғлари орасига, дарё ҳавзаларигача кириб борган. Денгиз 
Бадама ва Саирама орқали Чирчиқ водийси бўйлаб шарққа қараб бостириб 
борган. Тепар ва Aнгрен водийсида унинг кўрфазини ҳосил қилган. 
Ер-Тош ва ҳатто бироз шарқда денгиз ҳавзаси жанубий -шарқда 
хозирги Моголтов тоғларининг жанубий-ғарбий чеккасини сув босган ва 
жанубий-ғарбий худудларигача етиб борган. Шундай қилиб, жанубий-
шарқда Фарғона денгизи билан боғланган кенг кўрфазни ҳосил қилган. 
Мирзачулнинг шимолий-ғарбий ва ғарбий қисмида денгиз ягона денгиз 
ҳавзаси билан боғлаган. Қизилқум ва Орол денгизи ҳудудини сув босган ва 
Уралнинг шарқий ён бағригача давом этган. 
Тошкентолди ҳудудининг эрозион кесмасининг шарқий қисмидаги 
мезозой ва палеозой тоғ жинсларидан ташкил топган чўкмаларнинг ҳосил 
бўлган шароитлари бирмунча фарқ қилади (1-расмга қаранг). 



Download 15,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish