Ўзбекистон республикаси фанлар академияси “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “ШАҲидлар хотираси” жамоат фонди


www.ziyouz.com kutubxonasi ЖАДИД АДАБИЁТИ ВА



Download 8,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/50
Sana27.03.2022
Hajmi8,39 Mb.
#513260
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   50
Bog'liq
Jadid ma\'rifatparvarlik harakatining g\'oyaviy asoslari

123
www.ziyouz.com kutubxonasi


ЖАДИД АДАБИЁТИ ВА 
САНЪАТИ МАСАЛАЛАРИ
Наим КАРИМОВ,
“Қатағон қурбонлари хотираси”, 
музейи етакчи илмий ходими, 
филология фачлари доктори
Ж АДИД ТЕАТРИНИНГ МИЛЛИЙ 
МАНБАЛАРИГА ДОИР
1914 йил 27 февралда ўзбек халқининг маданий ҳаётида 
унутилмас воқеа рўй берди. Шу куни Тошкентдаги “Коли- 
зей” театрининг 2 минг кишилик зали томошабинлар би- 
лан лиқ тўлди. Театр пардаси очилиши олдидан Тошкент 
жадид маърифатпарварлари пешқадами Мунаввар қори 
Абдурашидхонов нутқ сўзлаб, жумладан, бундай сўзларни 
айтди: “Жамоат!.. Бизни Тошканд шаҳрида бир неча маро- 
таба миллий тиётрлар ўйналган бўлса ҳам, холис Туркис- 
тон тилида ҳануз бир тиётр ўйналмағонлиғи барчамизга 
маълумдир. Шу сабабли баъзи кишиларимиз тиётрға, 
эҳтимолки, ўйинбозлиқ ёхуд масхарабозлиқ кўзлари ила 
боқурлар. Ҳолбуки, тиётрнинг асл маъноси ибратхона ёки 
улуғлар мактаби деган сўздир. Тиётр саҳнаси ҳар тарафи 
ойнабанд қилинғон бир уйға ўхшайдурким, унга ҳар ким 
кирса, ўзининг ҳусн ва қабиҳини, айб ва нуқсонини кўриб, 
ибрат олур. Ва бу саҳнада кўзига ёмон кўринган паст одат- 
лардин ва бузуқ ахлоқлардин узр қилмоқға ҳаракат қилур. 
Биноан алайҳ, тиётрни бузуқ ахлоқ касалларининг энг 
ёқимли давосига ўхшатган киши ёлғончи бўлмаса керак, 
деб ўйлайман” 191.
191
А Б Д У Р А Ш И Д Х О Н О В М. Танланган асарлар. - Т., 2003. - Б. 153-154.
124
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шу куни “Колизей”да бундан уч йил муқаддам ёзил- 
ган, бир йил муқаддам рисола шаклида нашр этилган, 
қирқ кун муқаддам Самарқандда театр ҳаваскорлари 
томонидан ўйналган М.Беҳбудийнинг “Падаркуш ёхуд 
ўқумаган боланинг ҳоли” пьесаси саҳна юзини кўрди. Бу 
асар устидаги иш Самарқандда ҳам, Тошкентда ҳам бир 
вақтда - 1913 йил декабрида бошланган эди. Тошкентда 
малакали режиссёрнинг бўлмаганлиги сабабли спектакль 
устидаги иш қирқ кунга кечикди. Лекин 1914 йил 27 
февралда “Турон” театри труппаси томонидан қўйилган 
спектакль миллий ўзбек театрининг биринчи спектакли 
сифатида тарихда қолди. Яна шу спектаклнинг тарихий ва 
ижтимоий-маънавий аҳамияти шунда эдики, ундан туш- 
ган маблағ “Мусулмон жамияти имдодияси” фойдасига 
ўтказилган эди. “Жамияти имдодия” тўғрисида тасаввур 
ҳосил қилиш учун М.Муҳаммаджонов (Тошқин)нинг “Тур- 
муш уринишлари” хотира-романига мурожаат этайлик. У 
мазкур жамиятнинг ташкилотчилари сифатида Мунаввар 
қори, Баширулла Хўжаев, Абдулла Авлоний, Низом қори 
Ҳусайн ўғли ва Тошхўжа ҳожи Туёқбой ўғлиларининг ном- 
ларини тилга олгандан сўнг, жамиятни очишдан мақсад 
“нодон ўзбек халқини билим билан оқартириш, етим, ети- 
ма ёки ота-онаси йўқсил бўлған болаларни ўқитдириш” 
бўлганлигини айтган192. Самарқанд, Каттақўрғон, Бухоро 
вилоятларида қўйилган спектакллардан тушган маблағ 
ҳам хайрия ишларига сарфланди. Шу айёмдан бошлаб 
ўзбек театри “ибратхона” ёки “улуғлар мактаби” вазифа- 
сини шараф билан бажара бошлади.
Аммо Туркистон шароитида театр санъатининг 
майдонга келиши осон кечмади. Туркистон генерал-гу- 
бернатори томонидан қўйилган тўсиқлар (цензура, асар 
матнининг 
рус тилига таржима этилиши лозимлиги, 
тушган маблағнинг ҳокимият билан “арра қилиниши” ва 
б.)ни минг азоб билан енгиб ётган жадидлар мутаассиб 
омманинг қаршилигига дуч келдилар. Улар “Падаркуш” 
спектакли учун чиқарган афишадаги сўзларни ўчириб, 
устига: “Отангни ўлдириб е!” деган сўзларни ёзиб кет- 
дилар. Спектакль ташкилотчиларидан бири А.Авлоний
т М УҲА М М АД Ж ОН О В М. (Тошқин). Турмуш уринишлари. - Т.: МЦМ- 
Т02 5 0 2 ,2 0 1 5 .- Б . 210.
125
www.ziyouz.com kutubxonasi


масхарабоз бўлганликда айбланиб, мактабдан қувилди. 
“Падаркуш” спектакЛининг саҳналаштирилиши ҳатто 
жадид мактаблари ва хайрия жамиятларининг очилишига 
хайрихоҳ бўлган кишиларнинг ҳам қаршилигига учради. 
Андижонда М.Беҳбудий асарини қўйган жамоа аъзоларига 
“падаркушлар” деган шармандали ёрлиқ ёпиштирилди. 
Чор маъмурлари “жадид”лар билан “қадим”лар ўртасида 
бошланган курашнинг янги тўлқинини лоқайдлик билан 
кузатибгина қолмай, бу курашнинг миллий низога айла- 
нишига умид қилдилар.
Агар тарихий даврнинг шундай курашлардан иборат 
бўлганини, илк миллий театр спектаклларини кўриб, 
шу “ибратхона”да “ўзининг ҳусн ва қабиҳини, айб ва 
нуқсонини кўриб” ўзгариши, тарбияланиши, бошлан- 
ган янги замонга мослашиши керак бўлган омманинг 
каттагина қисми театрни ғазаб ва нафрат билан қарши 
олганини эсласак, жадидларнинг миллий театрни барпо 
этиш йўлидаги фаолиятини тарихий жасорат, деб баҳолаш 
ўринли бўлади.
Жадид театрининг манбалари ҳақида сўз борганда, 
одатда озарбайжон ва татар театрларининг, Тошкентга ва 
Туркистоннинг бошқа йирик шаҳарларига гастролга кел- 
ган рус театрлари таъсири тилга олинади. Тўғри, Туркис- 
тон Россия қўшинлари томонидан забт этилганидан сўнг, 
1877 йилдан бошлаб Туркистонга рус антрепенерларининг 
драма труппалари, Петербургдаги Мариинск театрининг 
артистлари гастролга келиб, ўз спектаклларини намойиш 
этишган. Бироқ “Сартам и собакам вход воспрешается” де- 
ган сўзлар нафақат Янги шаҳардаги боғ дарвозасига, балки 
шу ерда яшаган ғайримиллат вакилларининг юракларига 
ҳам ўйиб ёзилган эди. Қолаверса, 1914 йилда нафақат Тош- 
кент, Самарқанд, Андижон, Наманган сингари шаҳарларда 
миллий театр бешигига тош отган омманинг, балки аксар 
маҳаллий зиёлиларнинг ҳам Янги шаҳардаги рус театр- 
лари спектаклларини бориб кўришлари учун тарихий ва 
маданий шароит етилмаган эди. Фурқатнинг 1890 йил 
5 октябрда Н.Куликов асари асосида саҳналаштирилган 
“Суворов қишлоқда, Миланда ва яхши аёллар даврасида” 
спектаклини кўриб, “Суворов” манзумасини ёзгани рус 
театрини жадид театрининг манбаларидан бири сифа-
126
www.ziyouz.com kutubxonasi


тида қарашга асос бўла олмайди. “Фурқат билан қизиқиб 
қолган” (Ш.Юсупов ифодаси) Н.П.Остроумовнинг ўзбек 
шоирини рус саркардаси ҳақидаги спектаклни кўришга 
таклиф этганида ҳам бошқа мақсад бўлган.
Татар ва озарбайжон театрлари эса Туркистонга 1911 
йилдан бошлаб гастролга келишган. Татар ва озарбайжон 
халқларининг тиллари ҳам, миллий анъаналари ва урф- 
одатлари ҳам яқин бўлгани учун ўзбек халқининг илғор 
вакиллари, жумладан, жадидлар шу театрларнинг спек- 
таклларини завқ билан томоша қилганлар. Улар шу билан- 
гина кифояланиб қолмай, Туркистонда ҳам миллий театр 
санъатини барпо этиш лозим, деган қарорга келганлар.
“Ўзбек томошабинларининг татар театри намуна- 
лари билан танишишлари, - деб ёзади академик Ма- 
мажон Раҳмонов, - аввало Туркистонда яшовчи татар 
ҳаваскорлари спектакллари орқали бўлди” '93. Олим 1800 
йилдан Туркистонда яшаган, ўзбек ва форс тилларини 
ўрганиб, 700 га яқин китоб, рисола ва мақолалар ёзган
H. С.Ликошиннинг “Туркистонда кечган умр палласи” 
(“Полжизни в Туркестане”, С.-Пб., 1916) деган китобидан 
қуйидаги воқеани келтирган: “...1904 йилнинг 4 апрелида 
Тошкентда подполковник С.Г.Еникеевнинг уйида Номиқ 
Камол (озарбайжон драматурги -

Download 8,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish