Ўзбекистон республикаси фанлар академияси “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “ШАҲидлар хотираси” жамоат фонди


ш а ҳ и д бўл ган од а м л а р н и н г а д а д л а р и ном аъ лум бўл ган и с а б а б -



Download 8,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/50
Sana27.03.2022
Hajmi8,39 Mb.
#513260
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   50
Bog'liq
Jadid ma\'rifatparvarlik harakatining g\'oyaviy asoslari

ш а ҳ и д бўл ган од а м л а р н и н г а д а д л а р и ном аъ лум бўл ган и с а б а б - 
л и , у л а р н и н г а д а д л а р и н и б и л м о ц н и м и л л и й ҳу к у м а т и м и з д а н  
т а л а б қ и л и н си н ва ул а р н и н г о и л а л а р и га п е н с и я б е р и л си н . 
Ш у л а р н и т а ҳ қ и қ қ и л м о қ , м ум к и н б ўл га н т а қ д и р д а ҳо м и й с и з  
қолган ф а р за н д л а р и б ўл са , б а л о ғ а т га е т г ун и ч а ҳ у к у м а т у л а р - 
н и ўз ҳо м и й л и г и г а о л с у н ”
дейилган.
Шундан сўнг қурултойга муваққат ҳукуматнинг бош 
вазири ўринбосари Шоаҳмедов ва Ички Ишлар вазири 
Убайдулла Хўжаевлар келиб, қурултой қатнашчиларини 
табриклайдилар. Халқ вакиллари эса уларни қизғин 
олқишлар остида кутиб олади. Шоаҳмедов табрик нутқини 
“Я ш а с и н м у хт о р и я т , Я ш а с и н м у ст а ҳ к а м и т т и ф о қ и м и з, 
Я ш а с и н
қ у р у л т о й !”
деган сўзлар билан якунлайди174. 
Шунингдек, газетанинг ушбу сонида берилган хабарда 
Тошкентдаги “Туркистон санойи нафиса” жамияти томо- 
нидан Фарғона вилояти шаҳарларида томошалар ташкил 
этилгани ва улардан тушган пулларининг Туркистон 
Мухторияти ҳукумати фойдасига йўллагани ёзилган. Унда 
труппа аъзоларининг Андижон шаҳрида уюштирган театр 
томошалари натижасида йиғилган 685 сўм пулни Қўқонга 
юборгани айтилади. Тўғри, бу пуллар ҳеч нарса бўлмади. 
Аммо, бу воқеъликлар тарихимиздаги ягона Туркистон ва 
унинг истиқлоли учун юртдошларимизни бирлаштирган, 
халқимизнинг азми шижоати жўш урган мўжизали онла- 
ри эди175.
Ўғизхон (Наманган)нинг “Наманганда большевик 
ҳаракати” мақоласи ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. 
Мақолада ҳикоя этилишича Намангандаги жомеъ мас- 
жиди ёнида катта йиғин ташкил этилган бўлиб, унда
174 Эл байроғи. № 18.1918 йил 26 январь.
175 Эл байроғи. №18. 26 яиварь 1918 йил.
108
www.ziyouz.com kutubxonasi


шаҳарни бошқариш масаласида туб ерлик аҳоли вакил- 
лари очиқ овоз бериш йўли билан кўпчилик овоз олиб 
большевикларни ютиб чиқади. Шундан сўнг мажлиснинг 
якуний Қарори асосида большевиклардан ҳукуматни рас- 
ман туб аҳоли вакилларига топширишни талаб қиладилар. 
Большевиклар ҳаққоний йўл билан юта олмагач, вақт 
сўрайдилар. Бу вақтда маҳаллий аҳоли 2-3 юз кишилик 
“миллий аскар”лар гуруҳини ҳам ташкил этишади. Бироқ, 
бу аскарларда на қурол ва на замонавий қуроллар билан 
муомала қилишни биладиган раҳбар бор эди. Шундай 
пайтда Наманган шаҳрига бир неча бочка вино билан 
бир гуруҳ қуролли аскарлар кириб келади. Улар ўзларини 
большевиклар деб таништиради ва ўзларига душман деб 
ҳисоблаган кишиларни отиб ўлдираверадилар. Бошқа ки- 
шиларни эса қўрқитиб, ўз томонларига оғдириб олишади. 
“Маст аласт кишилар билан тўлган Наманган шаҳрида эн- 
диликда большевиклар “қурол ва озуқа” йиғиш баҳонаси 
билан ўғрилик ва талончиликни авж олдирмоқдалар. Халқ 
қўрқув комига тушиб қолди, саросимага тушиб қолган 
қуролсиз “миллий аскар”лар қочиб кетди. Мана больше- 
виклар қандай йўл билан ҳокимиятни қўлга олмоқдалар”, 
деб хабар берилган эди мақолада176.
Бу пайтга келиб Фарғона водийсининг барча шаҳар- 
ларида ҳокимиятни куч билан қўлга олган большевиклар 
кейинги марра сифатида Қўқон шаҳрини белгилади- 
лар. “Эл байроғи” мана шундай таҳликали шароитда 
иш олиб бораётган Туркистон Мухторияти муваққат 
ҳукуматининг Туркистон халқига Мурожаатномасини 
эълон қилади. У “Мухториятли Туркистоннинг Миллат 
мажлиси ва Муваққат ҳукумати тарафидан Мухториятли 
Туркистоннинг ҳур аҳолилари!” деб бошланади. Мурожа- 
атномада 1918 йилнинг 13 январ куни бир гуруҳҳарбийлар 
ўзларини “Қизил гвардия” қўшини деб танитганлари ва 
Қўқон шаҳрига киргани халққа маълум қилинади. Улар 
ўз қуролларига таяниб, халқ банкини у ерда мавжуд 
аҳолининг омонатларини талаб яна шаҳардан чиқиб 
кетганлар. Мухторият ҳукумати албатта, халқ ҳаққига 
хиёнат қилувчи бу золимларни жазолашини ва халқни 
идора этишни ҳоҳловчи бу муттаҳамларга эмас, халқнинг
Эл байроғи. 1918 йил 23 январ. № 17.4 - бет.
109
176
www.ziyouz.com kutubxonasi


хизматига бел боғлаган Мухторият ҳукуматга ишонишни 
сўраб халққа мурожаат этади177.
“Эл байроғи”нинг кейинги сонида буюк Чўлпоннинг 
“Тешабой” имзоси остида босилган “Умид Сиздан! 
Мухторият эълон этилди!” номли мақоласи чоп этилди. 
Чўлпонга хос санъаткорона услубда ёзилган бу мақола 
Туркистон Мухториятининг сўнгги кунларидан ёдгор- 
ликдир. Мақола содда тили, қалбга яқин ва самимийлиги 
билан бутун Туркистон фарзандларини ларзага солди. Шу 
ўринда мақолани тўлиқ келтиришни ўринли деб топдик:
Умид сиздан! Мухторият эълон қилинди!

Download 8,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish