Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги ш арқшунослик институти



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/45
Sana06.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#751767
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   45
Bog'liq
Najibuddin Samarqandiy. Usul at-tarokib al-adaviya

ЎН И К К И Н Ч И БО Б
К Ў З Д О Р И Л А Р И
Кўз дориларига келсак, улар кўзга қўйиладиган кукун 
суртмалар ва шиёфлардан иборат. Уларнинг ичида совутадиган, 
сепиладиган ҳамда томизиладиган дорилар, боглама ва суртмалар 
ҳам бор.Улардан боғланадиган ва суртма қилинадиган дорилар кўз 
шиша 
бошлаганида 
ва 
унга 
гализ 
моддалар 
куйилганда 
ишлатилади. Булар сутчўп, ковоқ гули, кўкнор, бинафша, қизил гул 
ёки ликий шираси, сандал, араб елими, момисо, арека пальмаси 
данаги, арман лойи, афюн ва шу кабилар бўлиб, огриқ кучайган 
вақтда 
ишлатилади. 
У 
ерни 
тозалаб, 
моддани 
[кўздан] 
узоклаштириш ва оғриқни камайтириш учун ўша дорининг 
таркибига заъфарон ва алойдан ҳам қўшилади. Шунингдек, 
моддаларни енгил хайдаш учун куритилган кашнич, кашқарбеда, 
зиғир уруги, қотган нонлардан кўшилади. Ғализ моддаларни 
77д 
кучли таркатиш зарур бўлганда кайтарувчи дорилар
оғрикни босмайди, // бу ҳолда дориларни шароб билан қўшиб, буг 
устидан кўйилади. Буг эса қайнатилган тоғ райҳони, қора анжир 
кабиларники бўлиб, айниқса, ҳаво совуқпашган ва инсон териси 
зичлашган вақтда ишлатилади. Шунингдек, булут, иссиқ сув, 
тухумнинг оқи, қизил гул суви кабилар билан касаллик бошланган 
вақтда компресс қилинади. Зарба тегишида эса тухум сариги, 
кашнич суви, қизил гул ёги кабилар богланади.
Кўздаги томирларнинг шишида ва бақакўэликда хандон писта 
пўсти, анор эти, ясмиқ, ликий шираси ва сачратқи [ишлатилади].
Томизиладиган дориларга келсак, улар кўз дорилари ичида энг 
мулойимларидан бўлиб, уларни кўз шишлари энди бошланган 
вақтда ва кўз яллиғланишида ишлатиш мақсадга мувофиқдир. 
[Уларни ишлатиш] оғир мил асбобларини ишлатишга ўхшамайди. 
Томчиларнинг енгиллиги туфайли улар кўз касалликларининг 
бошланишида кўлланади. Кўз яллиғланишининг бошланишида 
ишлатилувчи энг мулойим ва фойдали томизилувчи дори юмшоқ 
тухумнинг оки бўлиб, у кўз мизожини мўътадиллаштириш, кўзни 
ювиш ва ундаги оғриқларни қолдириш учун ишлатилади. Ундан 
кейин эиғир уруғининг шираси, аёл сути билан аралаштирилган 
беҳи уруғининг шираси, сўнг таркатишда улардан ҳам кучлироқ 
бўлган нарса - пўстидан тозаланган арпа ва пўсти артилмаган
70
www.ziyouz.com kutubxonasi


ширин беҳи, майдаланган 
жаиинизаж1
ва озгина анзарут солиб 
қайнатилган сувдир. Ундан кейин таркибида мулойим кўз дорилари 
эритилган томчи дорилар туради.
Кўздаги 
тошмаларни 
етилтиришда 
ишлатилувчи 
томизиладиган дориларга келсак. улар: канавча уруғининг шираси, 
зигир уруги ва сутда ивитилган сариқ йўнгичқадир. Булар 
ишлатилиши енгил бўлган бошқа томизиладиган дорилардан кейин 
туради ва кўзда огриқ бўлмаганда ишлатилади.
776 
Сепиладиган дориларга келсак, улар // қуритувчи бўлгани 
учун 
бурчакларининг 
яллигланишида 
ишлатилади. 
Оқ 
анзиратгўштхўрни аёл сути билан сояда аралаштириб, ундан озгина 
олинади ва озгина крахмал, анзиратгўштхўр, “денгиз кўпиги” ва 
шакар кўшнлади ёки анзиратгўштхўр, момиса шиёфи, ликий 
шираси, заъфарон, алой. мурр, “денгиз кўпиги” аралаштирилиб, 
тозалашга эҳтиёж бўлса, озми-кўпми иситилади. Лекин [дори] 
кандай тайёрланмасин, унинг асоси анзиратгўштхўр бўлади. У 
кўшиладиган дориларнинг ҳар бирннинг нисбати уларнинг куввати 
ва фойдасига қараб, ўндан бир ёки бешдан бир, ёки учдан бир 
миҳдорда қўшилади. Яна унинг таркибига ҳарорат кучайган 
вақтида афюн ва кофурдан кўшиш мумкин. Мурр, алой ва 
заъфаронларнинг эса микдори камайтирилади.
Кўз кичимаси, ковоқларнннг оғирлашиши ва қалинлашишида 
эса сўнгги дориларни кучайтирилади. Кўзни тозалаш учун эшак 
сути 
билан мураббо 
қилииган 
анзиратгўштхўрдан 
олинади. 
Кончўпни эса кўзни тозалаш билан бирга, ундаги қичималарни 
йўкотувчи махсус дорилардан бўлганлиги учун кўшилади, муррни 
эса тозаловчи қувватининг кўплиги учун ва гализ хилтларни 
таркатиш 
максадида 
қўшилади, 
у ўзидаги 
бириктириш 
ва 
ёпиштириш хусусияти туфайли кўз яра ва жароҳатларида ҳам 
фойдали. Заъфарондан эса юмшоқлиги ва эритиш хусусияти 
борлиги учун кўшилади, момисо шиёфи эса кўзни кувватлантириш 
ва сақлаш (қайтариш) хусусияти учун ишлатилади. Куёшда 
қуритилган тухумнинг сариғидан эса латифлик билан эритиш ва 
бириктириш хусусиятига эга бўлгани учун, кўз кичимасида суртма 
килинади. 
Унинг 
таъсири 

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish