Т Ў Қ Қ И З И Н Ч И Б О Б
Т А Л Қ О Н Д О Р И Л А Р В А Қ А М О Й И Ҳ Л А Р 1
Талкон дориларга келсак, улар таркибига кирувчи содда
дориларнинг кувватига караб эмас, балки вазнига мувофик ҳолда
таркиб
килинган.
[Ташкил
этувчилардан]
баъзиларининг
бошқаларига таъсири натижасида бошқа мизожли дори ҳосил
бўлади, шу боис, уларни [тайёрланган] заҳоти, тез истеъмол
қилинади. Уларнинг тез бузилишининг сабаби юмшоклиги ва
бўшлигидандир.
Талкон
қилиб
ишлатиладиган
дориларнинг
кўпчилиги курук ва буриштирувчи дорилардан бўлиб, уларни
меъда ва ичакларни рутубатлардан тозалаш учун кап отилади. Ич
қотиши ва сийдик тутилишида ҳам фойда қилади. Булардан
бошқалари турли дори шакллари ёки кукун дори (қаи^а) сифатида
ишлатилиши мумкин.
Аммо ични богловчи, меъда ва ичакларни куритувчи талқон
дорилар ични боғловчи кулчалар кабидир, яъни улар кулча қилиб
эмас, талқон шаклида ишлатилган, дейиш мумкин. Буриштирувчи
талқонларга келсак, уларга арпа, бугдой, гуруч талқони, кунор
дарахтининг меваси, дўлана, жийда, жингак, беҳи, олма, татим,
зирк, мирта уруғи, шом жингаги, кўкнор пўстлоги, анор, нок, дуб
ёнғоғи, майиз, семизўт уруги, араб елими, хурмо ва шакаркамиш
қўшилади. Буларнинг ҳаммаси ок ундан тайёрланган нон
6)
www.ziyouz.com kutubxonasi
716
талқони билан аралаштирилади // ва майдаланган новвот
билан чучитилади. Меъданинг рутубатли ҳолати, бузилиши ва
ундан пайдо бўлувчи ич кетишда кукун холича ейилади.
Лой талқони
-[ичакларда]
сафровий қолдиқлардан пайдо
бўлган шилинишларда фойда қилади. [Таркиби]: испагул уругидан
йигирма дирҳам, баргизуб, семизўт ва райҳон уругларининг ҳар
биридан ўн дирҳамдан, араб елими ва арман лойидан ўтгиз
дирҳамдан. Уруглар қовурилади, лой майдаланади, араб елимини
эса қайнаб, тошиб кетмаслиги учун
қовурилаётган
вақтда
аралаштирилмайди. Уругларни лой ва араб елими билан ёпишиши
учун ҳўлланади [Семизўт уруги кукун қилинади, лекин райҳон ва
баргизуб уруғлари майдаланмайди, чунки уларнинг ёпишқоқлиги
етарли ва майдаланганда Йўқолади. Испағул уруғи майдаланганда
бузилмайди]3. Буларнинг барчаси аралаштирилиб, уч дирҳамдан
эрталаб ва кечқурун истеъмол килинади. Уни беҳининг сувн ёки
қиёми билан ичилади.
Мақлиёсо т алқони.
Ичак шилиниши, иситма ва ичак
оғриқпарида [фойдали]: испағул уруги, канавча уруғи, оқ кўкнор
уруғи, шовул уруғи, семизўг уруғи, мирта доначалари, араб елими
ва арман лойидан баробар миқдорда олиб, шовул уругидан бошқа
барча уруғлар ковурилади.
Чунки
шовул уруги шиллиқли
уруғлардан эмас. Уни шираси ёпишқоқ ҳолга келгунча қовурилади,
лекин
ундаги ҳўллик қуриб қолмаслиги керак. Испагулдан
ташқари бошқа дорилар майдаланади, чунки [ислагул] коринда
оғриқ пайдо қилиши мумкин. Шунингдек, канавча уруги ҳам
майдаланмайди, чунки ундан кутилган максад маълум. Ғализ
шиллиқлар [қуригач], кукун дори килиниб, агар беморда йўтал
бўлса, беҳи мураббоси ёки мирта мураббоси билан берилади.
Уруглардан тайёрланадиган талқон дори
- сийдикнинг
ачиштириб келишида [берилади].
Пўсти
ажратилган
тарвуз
уругидан ўттиз дирҳам, пўсти ажратилган бодринг уруги, ковоқ
уруғи, семизўт ва кўкнор уругларининг
72а
ҳар биридан ўн дирҳамдан, крахмал, // катиро, чучукмия
қиёмининг ҳар биридан уч дирҳамдан, мингдевона уругидан икки
дирҳам, ҳаммасининг вазнича шакар. Буларнинг барчаси кукун
қилиниб, эрталаб ва кечқурун уч дирҳамдан бинафша шароби ёки
гулоб билан истеъмол қилинади.
62
www.ziyouz.com kutubxonasi
Қовуқни мустаҳкамповчи талқон дори.
Бу дори сийдикни
тутолмасликда [қаттиқ ташналик бўлмаганда] фойда қилади. Дуб
ёнгоғидан эллик дирқам, кундурдан ўттиз дирҳам, қуритилган
кашнич, арман лойи ва араб елимининг қар биридан ўн дирҳамдан
олиб, уларни уч дирҳамдан эрталаб ва кечқурун ичилади. Худди шу
касаллик учун бошқа хили: зира, кундур, мирта доначалари ва дуб
ёнғогидан бир хил вазнда олиб, уч дирҳамдан ичилади.
Савринжон талқони:
савринжондан бир дирҳам, бинафшадан
икки дирҳам, бузидон, моҳизаҳра антоқийнинг ҳар биридан бир
ярим донакдан, анисундан бир донақ, қизил гулдан бир донақ олиб,
буларга ҳаммасининг огирлигига икки баробар миқдорда шакар
кўшилади [ва Аллоҳ таолонинг изни билан ичилади]4.
Do'stlaringiz bilan baham: |