Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги ш арқшунослик институти



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/45
Sana06.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#751767
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45
Bog'liq
Najibuddin Samarqandiy. Usul at-tarokib al-adaviya

О Л Т И Н Ч И Б О Б
Қ У С Т И Р У В Ч И Д О Р И Л А Р
Қустирувчи дорилар бир неча турда бўлади. Бир тури сафрони 
кустиради, яна бир тури балғамни қустиради, яна бир тури савдони 
қустиради. 
Сафрони 
қустирувчи 
дориларга 
келсак, 
улар 
озукалардан
656
бўладилар: арпа, эти яхши пишган бодринг // билан тарвуз, 
сармақ1, исмалоқ, гулхайри, олабута, лавлаги барги, латиф гиёҳдар 
қайнатмаси, товуқ ва қўзичоқ оёқпари кайнатмаси, янги балиқ, 
дуҳн
ал-ҳшп
ва янтоқшакар қўшилган шўрва шулар жумласидандир. 
Дориларга эса, булар қизил лавлаги, қайнатилган арпа суви, 
тарвузнинг кесилган ва майдаланган пўстлоғи ва илдизи, яна 
шунингдек, куритилган тарвуз эти, арпа уни, бўзаси, рум исмалоғи 
уруғи ҳамдатарвуз уруғлари киради.
Балгамни кустирувчи дориларга келсак, озукалардан уларга 
к и ш к л а р
хусусан, бугдой ва укропдан [тайёрланган] кишк, 
шолгом, сабзи, турп кайнатмалари, қайнатилган шамбала, маҳсар 
ёғи, 
тариҳ
балиги, муррий каби 
кавомих4,
нордон ковул туэламаси, 
хардал ёги, зайтун ёги ва асал киради.
Дориларга эса, асал ва денгиз пиёзидан тайёрланган, турп ва 
укроп сувлари кўшилган сиканжубин, [бурак, маҳсар ва турп 
уруглари] 
, ҳинд тузи, горчица, ок харбак қуввати киради. 
Сўнггисини [олиш учун] уни турп ичига солиб, бир кеча 
қолдирилади, кейин ажратиб, турп суви ишлатилади.
Савдони қустирувчи воситаларга озуқалардан 
исфидбожлар6
ва 
эирбожлар
ҳамда барча майдаланган ва майин таомлар мансуб. 
Дорилар эса асалли сиканжубин, асал суви, ковул сиркаси, ширин 
шароб, канкар елими,
бба
нефть тузи, сарик турбит ва // бурақдир. Буларнинг жинсидан 
бўлган ҳар бир нарса юқоридаги хилтларнинг бири чегарасидан 
ўтганда ва тозалашга ҳожат тушганда истеъмол килинади. Агар 
хилтлар таркибланган бўлса, ўша жинсдаги [воситалар] ҳам таркиб 
қилинади. Аввал озукалар берилади, сўнгра дорилар буюрилади. 
Уларни эса ҳожатга қараб таркиб қилинади ва озуқалардан сўнг 
берилади. Агар хилтлар меъда бўйлаб ёйилган бўлса ёки ҳаддан 
зиёд ғализ ёки ёпишқоқ бўлса, озуқалардан аввал дорилар 
берилади, қустирувчи кучли дориларга харбақ, етмак, 
Яман
53
www.ziyouz.com kutubxonasi


риқоъси
*, кустируачи ёнгок киради. Буларнинг истеъмоли бизнинг 
замонимизда тарк қилинган. Кимки уларни истеъмол килишни 
хохласа, аввало танани ва хилтларни, кўкрак ва ичакларни хўллаш 
билан тайёрлаш керак. Буни эса юмшок шўрвалар ва ширин ёглар 
билан 
шундай 
килинадики, дориларнинг харакати 
чўзилиб, 
хилтларни латифлаштириб, тез чикиб кетишини осонлаштиради. Бу 
дориларни ҳожатга караб, кусишга ўрганган ва табиати шуни 
кўтарадиган кишилар истеъмол килади. Бу амал учун энг яхши вакт 
ёз фаслидир.
Балгамни қустирувни дори:
укропдан бир дирҳам, канкар 
елимидан худди шунча, сарнқ турбитдан ярим дирҳам. 
Бошқа хили:
ҳинд тузидан бир
666
дирҳам, // турп уруғидан икки дирҳам олинади.
Сафрони қустирувчи дори:
арпа сувидан бир ратл, рум 
исмалогн еувидан икки укия, тарвуз илдизининг суви ва бодринг 
илдизи сувидан бир уқиядан, хамиртуруш тузидан бир дирҳамдан 
олиб, сиканжубин ва бухтаж ёги билан ичилади.
Бошқа хш и:
Канкар елимидан бир дирҳам, янтоқшакардан уч 
дирҳам олиб, аралаштириб, ҳаб килинади.
Савдони қустирувчи дори:
ҳинд тузи, сариқ турбит ва 
бурақлардан бир дирҳамдан, таратнзакдан ярим дирхам олинади.

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish