Б Е Ш И Н Ч И БО Б.
Ҳ У Қ Н А Л А Р , Ш И Ё Ф Л А Р ВА Ф А Р О З И Ж Л А Р 1
Ични сурувчи
ҳукналарнинг таркибларига
келсак, улар
кайнатмаларнинг таркибларига яқиндир, чунки улар ҳам ични
сурувчи ва латифлаштирувчи дорилардан тайёрланади. Уларнинг
таркибига кайнатмаларда бўлгани каби сардоруж қўшилади. Лекин
сурги дориларнинг ҳукналар таркибига кирмайдиганлари хам бор,
апой ва халилалар шулар жумласидандир. Баъзи ҳукна дорилари
латифлаштирувчи ва сиргалтирувчи қайнатмаларнинг таркибига
қўшилмайди,
улар
енгил
юмшатувчи
бўлиб,
иситмаларда,
ичаклардаги шишларда ва ахлат курукдигида ишлатилади. Уларни
юмшатиш ва майинлик билан сурувчи нарсалардан хам олиш
мумкин.
61а
II
Улар бинафша, тугмачагул, нилуфар, темиртикан, зиғир
уруғи, гулхайри, арпа, кепак, жийда, сабистон, лавлаги, сачратки
барги, чучукмия илдизи, майиз ва шу кабилардир. Шунингдек, яна
ҳўл-совуқ мизожли ёглар билан ҳам ҳуқна қилинади. Буларга
бинафша ёги, нилуфар ёги, бодом ёги,
бухтаж2,
янтоқшакар,
хиёршанбар ва шакар кўшилади. Иссикдан'1 бўлган куланжда карам.
кашқарбеда, мойчечак ва бурақ кўшилади. Совуқдан бўлган
қуланжда ва совукдан бўлган бошка касалликларда суюлтириб
эритиш билан ични сурадиган ва кучли бўшаштирувчи нарсалардан
пшлатилади. Улар луфо, газагўт, бўймодарон, ялпиз, турбит, Абу
жахл тарвузи. бнстпоя, кашқарбеда, анжир ва унинг барги, майиз,
каклигўт, темиртикан, наша уруги, исирик, арпабодён уруги,
петрушка, зира, рум арпабодёни, тог райҳони, майдаланган
канакунжут ва шу кабилардир. Шунингдек, яна иссиқ мизожли
ёглардан хам ҳукналар тайёрланади, улар: зайтун ёги, ясмин ёғи,
шаббўй, аччкқ бодом, зигир уруғи ёги, асал суви, қанд ва
муррий4
кабилардир. Уларга яна турбит, Абу жахл тарвузи эти, ҳинд тузи,
говшир,
сакбинаж
3 (эрон қавраги), муқл, қаврақ елими, кундуз
қири қўшиб, эҳтиёж бўлганда, касалликнинг енгиллиги
ва
огирлигига караб истеъмол қилинади. [Бунда] уларнн таркиб килиш
қонунлари ва улар орасидаги нисбатларга риоя килинади.
Агар [дори] сурункали
бўгин
касалликлари
учун бўлса,
латифлаштирувчи дорилардан назлаўти, занжабил, тоғжамбил,
дафна меваси,
47
www.ziyouz.com kutubxonasi
616
канавча // арча бужури, ковул илдиэи кабилардан қўшилади.
Бўгин касалликларида махсус ишлатилувчи сурги дориларга
савринжон, бузайдон, моҳизаҳралар киради. Агар савдони ҳам
суриш керак бўлса, уларга яна девпечак ҳам кўшилади. Агар
гижжаларни [тушириш] учун ҳукна килинмоқчи бўлинса, уларга
махсус дорилардан кўшилади. Булар Абу жахд тарвузи эти, турбит,
ҳинд тузи, сода, шафтоли барги суви, тут илдизи суви, анор
пўстлоғи, китрон, зайтун ёғидир.
Бачадоннинг
совукпиги
ва
каттиқлигида
эса,
ҳушбўй
дорилардан ушна, тогжанбил, сунбулларни латифлаштириш ва
юмшатиш учун қўшилади. Ёглардан ёнгоқ ёғи, сақич дарахти
меааси ёғи, канакунжут ёғи, зайтун, аччиқ бодом, наргис, сариёғ
ишлатилади. Буларни стиракс ва муқл билан бирга бошида ва
охирида ҳукна килинади. Шунингдек, яна мазкур ёгларни иссиқ
мизожли дамламалар билан буйрак на қовук совуқлигида ва
улардаги қаттиқ шишларда ҳуқна килинади. Елдан пайдо бўлган
қуланжда эса, елларни тарқатувчи ёғлар билан ҳукна қилинади ва
уларга газагўт ёги, ясмин, наргис, гулсафсар,
кундуз қири
аралаштирилади. Ичаклар мизожининг бузилишида ва совуқдан
заифлашишида гул ёги ва бобуна ёғидан ўн дирҳамдан йигирма
дирҳамгача олиб, уларнинг ҳар бирини ичакларни кувватлантириш
учун эса иккисини ҳукна қилинади. Лавлагининг суви ва муррий
билан эса чиқиндиларни чиқариш учун ҳукна қилинади. Шунингдек,
тузланган балиқнинг сувидан ҳам ҳукна қилинади.
62а
// Яна намакобнинг ўзи билан ҳам ҳукна килса бўлади. Ҳукна
қилишни инсонлар денгиз [бўйида яшовчи] тумшуги кайрилган,
кўп таом еювчи қушдан ўрганганлар. У куш корни тўйиб кетган
вактида денгиз суви билан ўзининг орқасига қийшиқ тумшуғи
билан қорнидаги нарсадардан фориг бўлгучича ҳукна қилади. ,
Ҳукна килинадиган асбобнинг тузилишига келсак, найнинг
узунлиги бир қаричдан узунроқ бўлиши, эни эса жимжилоқ
қалинлигида бўлиши керак. Ички тарафи иккига бўлинади: кичик
ва катта, уларнинг ўлчамлари нисбати учдан бир ва учдан икки
кисм бўлади. Кичик най елларни чиқариш учун, каттаси эса суюқ
ҳуқна қуйиш учундир. Кичиги катта қисмнинг охиригача бормайди,
балкн озгина ундан калтарок бўлади, чунки жилд (суюклик
тўлатилган ҳажм) билан кичик най тешиги бир-бирига тегмаслиги
керак, аммо иккинчи томондан иккови биргаликда охиригача (яъни
48
www.ziyouz.com kutubxonasi
тана ичига) боради: кичик кисмда, найнинг оғзига яқин жойда яна
бир тешик бўлиб, ундан ҳаво най ичига кира олади. Тешик иккита
бўлиши мумкин, улардан бири ёпилиб қолса, бошқаси унинг
ўрнига ўтади. АҒар катта найда шундай тешик бўлса, хукна
жараёни учун ундан ҳам яхшироқ ва хавфсизроқ бўлади. Зеро,
бунда ҳуқна дориси асбоб ичида тўхтаб қолмаслигидан ҳамда
бирор сабабга кўра тешик ёпилиб қолиб, чиқиш мумкин
бўлмаслигидан ёҳуд ичакларда бирор нарса қолиб кетишидан
сақланиш мумкин. Хуқнанинг миқдори бир ярим ратлдан учдан
икки ратлгача бўлади.
626
// [Ҳуқна] илиқроқ ва [қўл куймас даражада] иссиқ қилиб
тайёрланади. Қоринга юборилаётган суюқпик тўғри йўналишда
бориши керак. Қоринга ётганда огриётган тарафга [ётиш] керак.
Буйракни озиқпантириш ва оздириш учун ёглардан ва ёнишқоқ
шўрвадан ҳуқна қилинади. Ўша шўрвада бугдой, арпа, қўйнинг
болдири, хўроз мояги ва нўхатни - жинсий кувват дориларини
пишириш мумкин. Уларга яна иссиқ ёғлардан ҳам қўшилади ва
жинсий қувватнинг совуқдан заифлашишида улар билан хуқна
қилинади. Яна ҳуқналар ични қотирувчи уруғлар қайнатмаларидан
ҳам
тайёрланади,
улар
тариқ,
гуруч,
майдапанган
ясмиқ,
майдаланган ва қовурилган арпа [бўлиб], улар билан баъзи ични
боғловчи дорилар ҳам қайнатилади, масалан,
баллут
ва анор гули.
[Қайнатмадан] қирқ дирҳамгача олиб, сиркада қайнатилган ва гул
ёгига аралаштирилган тухумнинг сариги билан қуюлтирилади ва
тозалаш учун уч дирҳамдан олинган елим, майдаланган крахмал,
арман лойи, араб акацияси елими, қўрғошин упасини юборгандан
сўнг, ҳуқна қилинади. Агар ярадан қон кетса, тухум сариғини гул
ёғида қуригунича қовурилади ва унга қуритувчи дорилардан
қаҳрабо, куйдирилган маржон, папирус қоғози кули, кундур
талқони, бакам дарахти елимидан қўшилади. Агар огриқ кучли
бўлса, унга озгина афюн ва заъфарондан7 қўшиш мумкин. //
Do'stlaringiz bilan baham: |