Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги ш арқшунослик институти



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/45
Sana06.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#751767
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   45
Bog'liq
Najibuddin Samarqandiy. Usul at-tarokib al-adaviya

қурутийнинг
‘ 
таъсири 
кабидир. 
Шунингдек, [кўз] ҳичималарида ишлатиладиган суртмаларни 
табиати ва таъсири ўзаро зид бўлган дорилардан ҳам [даволаш 
максадидан 
келиб 
чикиб] 
таркиб 
килинали, 
худди 
кўз
71
www.ziyouz.com kutubxonasi


Кичимасидаги каби. Фойдаси кўп ва кучли тозаловчи бўлгани учун 
анзиратгўштхўрдан кўпрок кўшилади. Бу дорининг таъсирини 
кучайтириш учун мурр 
ва момиронларнинг хар биридан 
[анзиратгўштхўр вазнининг] саккиздан бирича кўшилади, чунки 
уларнинг таъсири
78а
анзиратгўштхўрникидан // кучли бўлгани ва уларнинг
мураккаб дори таркибида мавжудлиги боис. Яна кончўп ва 
заъфаронлардан 
анзиратгўштхўрнинг 
ўндан 
бирича3 олинади. 
Чунки заъфароннинг фойдаси кам, кончўпдан эса умумий максад 
йўк. Улар аъзоларни ислох қилувчига ўхшайди, холос. Тухум 
саригининг мўътадил микдорда олиниши эса ундаги фойданинг 
камлиги ва қувватининг заифлиги сабаблидир. Шу боис ундан 
анзиратгўштхўр ваэнининг ярмича олинади.
Ўткир талкон дориларни кўздаги окликни кетказиш ва уни 
равшанлаштириш учун ишлатилади. Улар: сусмор тезаги, бурақ, 
“денгиз кўпиги”, садаф кули, марварид, дармана, олтин ва кумуш 
тўполлари, шодана, бургут қанотининг кули. Буларнинг барчасини 
игир суви, кончўп, қушларнинг қуритилган ўтқоплари билан 
аралаштирилади. Сўнг куритиб, кукун килинади. Кўз дориларининг 
барчаси кучлилиги ва заррачаларининг майдалиги билан хосдир. 
Бунга эса уларни чанг каби майдалаш билан эришилади. Бу эса 
кўзнинг ўта сезувчанлиги сабабли қилинади. Кукуннинг майинлиги 
сурманикига яқин бўлади. Яна уни шиёфлар каби қатгиклиги учун 
иккинчи маротаба майдаланмайди.
Кўзга қўйиладиган мархамларга келсак, улар сурмалар каби 
ишлатилади, фақат анор мархами бундан мустасно. У томчи дори 
шаклида, асосан, кўздаги огриқни босиш учун ишлатилади. 
Шунингдек, яна ўткир дорилардан қайтариш учун хам ишлатилади. 
Улар, масалан, бинафша гули, куйдирилган кашнич, крахмал, араб 
ва катиро елимлари бўлиб, барчасини сирка билан қориб, яна олтин 
тўполи, анзиратгўштхўрнинг куюлтирилган шираси, куйдирилган 
қалай, “денгиз кўпиги” ва афюн қўшилади. У анор марҳами, 
эаъфарон марҳами каби [таъсир қилади]. Агар қовоқларнинг 
яллиғланиши, катаракта ва шу каби касалликларда ишлатиладиган 
кўзни согайтирувчи, уни равшанлаштирувчи ўткир дорилар бўлса, 
78 6
// уларга кофур билан афюн қўшилмайди, чунки улар иссик 
миэожли сурмапардан фаркли, совуқ мизожли дорилардир.
72
www.ziyouz.com kutubxonasi


Сурмалар.
Уларнинг 
кўпчилиги 
кўзни кувватлантириш, 
равшанлаштириш ва жилолантириш учун ишлатилади. Кўзнинг ўзи 
аслида хўл мизожли аъзолардан бўлиб, унинг заифлашиши 
кўпчинча ўша хўлликдан келиб чиқади. Шунинг учун кўзни 
равшанлаштнрувчи ва сиххатини сақловчи дорилар қурук мизожли 
сурмалар бўлиши керак.
Шиёфларга
келсак, 
улар 
кўз 
касалликларида 
кўзни 
равшанлаштириш ва уни кувватлантириш учун ишлатилади. Улар 
турлича таркиб қилиниб, ҳар хил мақсадлар учун ишлатилади. 
Уларни суртмалар ва богламалар каби ишлатилади. Гарчи кўз ўта 
сезувчан аъэо бўлиб, ўткир дориларни кўтара олмаса-да, лекин 
асабдан бўлган шабкўрликда, гализ моддаларни латифлаштириш, 
хусусан, мустаҳкам ўрнашиб олган чиқиндиларни бўшатишда 
кучсиз дорилар таъсир қилмайди. Дориларни кўзга бошка аъзоларга 
кўйгандек ишлатиб бўлмайди. Боглама ва суртмалар нисбатан 
мувофиқ келганиучун кўлланилади. Шунингдек, уларнинг таъсири 
давомли бўлгани ҳам рол ўйнайди. Сурмалар ва шисфларни кучли 
қилиб тайёрлаш ва узоқ вақт ишлатиш мумкин. Шунда икки 
максадга эришилади, яъни кўз пардаси қаттиқлашувига ва кўзнинг 
маъданий 
дориларга 
сезувчанлигига. 
[Кўзга] 
ишлатилувчи 
дориларнинг кўпчилигини шулардан тайёрлаш керак, чунки [бу 
дориларни] сақпаш масаласи бор. Сурмалар ичида кўзни 

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish