Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Ллексеенков П.,
ўша асар, 47-бет
1 Ўабскистон МДА. 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546-иш, 145-варак.
247
www.ziyouz.com kutubxonasi


чизилган тахминий харита хам сакланмокда. Бу хужжатларнинг 
кўпчилигида Жунаидхоннинг Эронга ўтиб кетиши апрелнинг 
18 идан 19 ига ўтар кечаси Ортик ва Бободурмаз станциялари 
оралиғидаги Сундукли дараси орқали юз берганлиги кайд 
қилинади1. Бу хужжатларда Жунаиднинг шахси, маънавиятига 
тегишли баъзи маълумотлар ҳам келтирилган бўлиб, унда 
Сахродаги ахолининг Жунаидхонга нисбатан ижобий муноса- 
батда эканликлари, уни ахоли ўзларининг Хива хони ва мустам- 
лакачилик зулмидан халос қилувчи сардор деб билганлиги, 
Жунаидхон фукароларга нисбатан ўзининг саховатлилиги билан 
хам катта хурмат, эътибор козонганлиги кайд килинади*
2.
Аслида, 
Жунаидхонни 
тутиб 
келтириш 
учун 
унинг 
оркасидан Галкин томонидан юборилган ёвмут отлиқлари ҳам 
Жунаидхонга хайрихохдардан бўлган. Уларнинг 17 нафарини 
Ашхобод жандарми ротмистр Барон фон Фиркс Жунаидхонга 
хайрихоҳликда айблаб уларни сўрок килганида, сўроқ пайтида 
ҳаммаси «Жунаидхоннинг кетидан Чучук кудуғи бўйида 
етдик, ораларимизда отишма бўлди, лекин уларнинг оркасидан 
кувмадик, қаёкка кетганлигини билмаймиз», деган мужмал 
жавобни такрорлаганлар3.
Жунаидхонни 
тутиб 
келтириш 
учун 
унинг 
кетидан 
юборилган ёвмут отлиқлари мажбуран қўркитиб юборилганлиги 
Колосовскийнинг Туркистон генерал-губернатори ҳузуридаги 
ҳарбий дипломатик чиновнигига йўллаган ахборотида ҳам 
кайд килинади. Унга кўра, Колосовский ёвмут катхудоларига 
қарата «Агар Жунаидхон ва Хон Эшонлар Россия маъмурияти 
ихтиёрига келтирилиб топширилмас экан, у ҳолда бутун туркман 
халки уларни беркитган ва Россияга қарши кўзғолоннинг 
маслақдоши ҳисобланиб, оғир жазога маҳкум килинадилар»4, - 
деб кўркитган эди. Ш ундан кейин анча-мунча туркманлар кўрқув 
остида Саид Муҳаммадбек бошчилигидаги отрядга бирлашиб,
' Ўша архив, ўша жойла, 218, 221-вараклар.
5 9ш а архив, ўша жонда, 222-варак.
3 Ўша архнв, ўша жойда, 202-207-вараклар.
‘ Ўша архив, ўша жойда. 233-варак.
248
www.ziyouz.com kutubxonasi


Жунаидхонни таъқиб килиш учун розилик билдирган эдилар.
Саид Мухаммадбек ва иниси Бахши муҳрдор, агар улар 
хоҳласалар Жунаидхон ва Хон Эшонни тутиб келтириш имкони 
бўлган бўлса ҳам ундай килмадилар, аксинча, улар Жунаидхон 
гуруҳининг Закаспий вилоятидаги ҳамкорларига етиб олишлари 
учун кўмаклашдилар, юкларини ортиш учун от-улов, сув учун 
идишпар ва бехавотирлиги учун сокчилар берганлар1, - деб баён 
қилинади Колосовскийнинг юкорида кайд килинган Туркистон 
губернаторига йўллаган хабарида. Туркман уруғларининг 
Ж унаидхонганисбатан бу даражадасодиклиги ватуркманлардаги 
бирдамлик Туркистон генерал-губернатори Куропаткинни Хива 
камокхонасида сакланаётган ва ўзларининг ўлим жазосини 
кутаётган 17 нафар ёвмутларга нисбатан эҳтиёткорлик билан 
иш кўришга мажбур килди. У Колосовскийга телеграммасида 
уларнинг озодликка чикарилишини буюради1
2. Ёвмутларга 
нисбатан бундай жазонинг кўлланилиши Россия учун оғир бир 
вазиятда Хива ва Закаспий туркман уруғларининг биргаликда 
подшо Россияси ҳукмронлигига карши кўтарилиши эҳтимоли 
Куропаткинни хавотирга солади.
Жунаидхон 
мағлубиятга 
учраган 
бўлса 
ҳам 
уни 
мустамлакачилар йўк кила олмадилар. Россия империяси 
маъмурларининг Жунаидхонни йўк килишга шу даражада 
жиддий киришиши ва унга кўп куч сарф килишларининг 
сабаби шунда эдики, Жунаидхоннинг Хивадаги галабаси 
Закаспий туркманларининг мустамлакачиларга карши курашга 
отланишига, бу эса подшо Россиясига қарши бутун Туркистонда 
етишиб келаётган миллий-озодлик ҳаракатининг бошланиб 
кетишига олиб келган бўларди. Хива қўзғолонидан 4 ойдан 
кейин - 1916 йил июлида Хўжандда, Самаркандда, Жиззахда, 
Қўконда, Андижонда, Намашанда, Тошкентда туркисзонликлар 
Россиянингмустамлакачиликзулмигақаршикурашгаотландилар. 
Деярли бутун Туркистонни камраб олган 1916 йилги озодпик
1 Ўша архив, уша жойда, 233-варақ.
2 Ў.збекистон МДА. 907-И-фонд, !-рўйхат, 564-иш, 80-варак.
249
www.ziyouz.com kutubxonasi


харакати Хива кўзғолони билан бошланди, дейиш мумкин. Агар 
Хивадаги озодлик харакати билан Туркистонни камраб олган 
мустамлакачиликка карши кураш бир вактнинг ўзида кўтарилиб, 
улар бирлашганларида эди, унинг ғалабаси мукаррар бўларди.
Туркистонда вазиятнинг бундай бўлиши мумкинлигини 
подшо Россияси амалдорлари кисман сездилар. Шунинг учун 
ҳам улар Туркистонда ўзларининг хукмронлигини юргизишда 
Жунаидхонни хавфли кучлардан бири, деб хисоблаб, уни 
бутунлай йўк килишга харакат килиб, кўлга олиш учун кўп куч 
сафарбар килдилар.
Ҳақиқатан ҳам, Жунаидхон Россия мустамлакачиларининг 
подшо Россияси давридаги ва шўролар давридаги ҳукмронлиги 
учун ҳам бирдек хавфли шахс бўлган. Чунки, тарихдан маълумки, 
у подшо Россияси даврида ҳам, шўролар даврида ҳам Хоразмда 
озодлик ҳаракатига етакчилик килди. Россия 
империяси 
даврида у мустамлакачилик сиёсатига карши курашган бўлса, 
коммунистлар ҳукмронлиги даврида эса шўролар тузумига 
карши курашга отланди. Шўролар даврида Жунаиднинг бу 
ҳаракатларини коммунистлар «босмачилик» ҳаракати ва унинг 
ўзини жахон империализмининг агенти, деб жар солдилар.
«Ўзбекистоннинг янги тарихи» китобида тарихчи олим 
Қ.Ражабов ёзганидек, Жунаидхон олдин чор Россияси ва Хива 
хонлигига қарши, 1918 йил ўрталаридан эътиборан қизил 
аскарларга карши мустақиллик учун жангга кирган1, дейилади. 
Буларнинг ҳаммаси 1916 йил Хива қўзғолонига ва унда 
Жунаидхоннинг эгаллаган ўрнига нисбатан фикр билдиришга 
ёрдам беради.
Хива 
хонлиги 
фукароларининг 
1916 
йил 
харакати 
муваффакиятсиз тугалланган бўлса-да, у хон ҳукуматини ҳам, 
подшо Россиясининг Туркистондаги амалдорларини ҳам бирдек 
ларзага солди.
Шундай килиб, 1916 йил Хива кўзғолони бошидан охирига


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish