Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

г) Жунаидхоннинг чекиниши.
Генерал Галкин жазо отрядининг разолатлари
Генерал Галкин армияси Колосовскийга қўшилганидан 
кейин Россия кўшини Жунаидхонни қўлгаолиш ватуркманларни 
жазолаш мақсадида жиддий ҳаракат қилса-да, бироқ уни қўлга 
кирита олмадилар. 1916 йил 18 февралда Галкин айғокчилари 
берган хабарга кўра, Жунаидхон анча пул ва анжомлар билан 150 
нафар сараланган отлиқлари ҳимоясида Эрон томон йўл олган*
1.
Бу хабардан кейин Туркистон генерал-губернатори буйруғи 
билан Эрон чегарасиданазоратни кучайтириш тадбирлари кўрила 
бошланди. Жунаидхоннинг Эронга чегарадан ўтиши тахмин 
қилинган йўлни кузатишга полковник Кадрзай бошчилигидаги 
икки казак юзлиги соқчилари ва захирадаги туркман эскадрони 
сафарбар қилинади2. Шундай килиб, чегаранингЖ унаидхоннинг 
Эронга ўтиши мумкин бўлган кисмида назорат кучайтирилди.
Шундай пайтда Хивада генерал Галкин бошчилигидаги 
жазо отряди туркман кўзголончилари ва хонга ўз дардини айтиш 
учун Хивага келиб рус отряди томонндан ҳақоратланган ўзбек 
исёнчилари устига юриш килиб, уларнинг таъзирини беришга 
тайёргарлик кўра бошлади. Шу мақсадда Хивада катта куч 
тўпланди. 14,5 рота, 16 тўп ва 5 та казак юзлигидан таркиб топган 
Галкин бошчилигидаги бу жазо отряди 15 март эрталаб Хивадан 
Ғозиобод томон йўл олди. Ғозиободда улар туркманларнинг 
қаттиқ қаршилигига учрадилар3. Ғозиобод атрофи бир неча минг 
куролланган туркманлар билан куршаб олинган эди. 16 март куни 
рус кўшини уни ж анг билан ишғол қилади. Жазо отрядига карши 
жангда кўпгина туркман кўзғолончилари шаҳид бўлдилар.
Г алкин бошчилигидаги жазо отряди ўз ҳаракатининг биринчи 
куниданок маҳаллий халкка нисбатан шафкатсиз жазо чоралари 
кўллади, дала судлари ишлай бошлади. Ғозиобод шаҳрига ўт 
қўйилди4. Бу отряд 19 март куни эрталаб чекинаётган туркманлар
' Ўзбекистон МДА 2-И-фона, '2-ру’йхат, 546-иш, 117-варак 
: Ўзбекистон МДА. 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546-нш, 121-варак-
1 Ўэбекистон МДА. 1-И-фонд, 31-рўйхат, 1104-иш, 158-яарэк.
4
Ўэбекисток МДА, 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546-иш, 132-варак.
238
www.ziyouz.com kutubxonasi


кетидан Тахта калъаси томон юриш қилиб, ўша куни кечқурун 
Жунаидхоннинг, Хон Эшоннинг ва уларнинг сафдошлари 
ховлиларига бостириб кириб, уларни вайрон қилиб ташлайди. 
20 мартда Галкин жазо отряди билан Тахтага бостириб кириб, 
унда бир неча кун туриб, кейинги ҳаракати йўналишларини, 
жазо отрядининг фуқароларга нисбатан жазо чораларини 
белгилаб олади. Галкин Тахта қалъасида турган пайтида 
хонликдаги барча туркманларга қарата ёзилган мурожаатини 
туркман уруғлари катхудоларига тарқатади. Бу мурожаатида у 
галаёнчиларнинг бошлиқларини тутиб келтиришларини, галаён 
пайтида талон-торож қилиниб олинган молу мулк ва пулларни, 
туркманлар қўлидаги бутун 
қурол-аслаҳа, ўқ-дориларни 
келтириб топширишларини, бундан ташқари мурожаатда 
жазо отрядининг Хивага келйши, унинг ҳаракати пайтида 
Россия хазинасидан сарф қилинган барча чиқим-харажатларни 
тўлашлари ҳам талаб қилинади1.
Жазо отряди 14 апрелга қадар Тахта қалъасида туради, 
бу ерга ҳар куни туркманлар Галкин талабида кўрсатилган 
нарсаларни келтириб топширар эдилар. Уларни қабул қилиш 
билан полковник Павлов бошчилигидаги алоҳида комиссия 
шуғулланиб, унингтаркибида хон амалдорларидан подполковник 
Ҳусайнбек (Муҳаммадмурод девонбегининг ўгли), меҳтар ва 
Хонқа хокими Ҳожибойлар иштирок қиладилар. Келтириб 
топширилган пул, мол-мулк ва қуроллар юзасидан рўйхат 
юритилиб, барчаси Хивадаги рус отряди гарнизонига жўнатилар 
ва у ердан Тошкентга юборишга тайёрланар эди1
2.
Март ойининг 30 ига қадар бу ерга туркманлардан 1500 та 
милтиқ, 18 мингта ўқ, 50 та от, 250 та туя, 300 та шохли мол, 40 
та арава ва 10 минг рубл пул мусодара қилиниб топширилди3. 
14 апрелга қадар эса Тахтали туркманлардан мусодара қилинган 
милтиқдар 2162 тага, ўқлар 25 мингтага етди4.
1 Ўша архив, ўша жойда. 13Я карак
2 Ўзбекистон МДА. 1-И-фонд, 31-руйхаг, 1104-иш, 159-варак
’ Ўзбекистон МДА. 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546-иш, 141-варак.
4
Ўша архив, ўша жойда. 151-аарак
239
www.ziyouz.com kutubxonasi


Галкин жазо отряди 24 апрелда Кўҳна Урганчга боради. У 
ерда Кўлли ёвмутлардан йиғилган қуролларни олиб Хўжаэлига 
ўтади ва исёнда иштирок этганлардан 8 нафарини қатл қилдиради 
ҳамда барча фуқаролардан 100 минг рубл йигдириб олади. Ундан 
кейин Галкин отряди 27 апрелда Пўрси, Илонли шаҳарларига 
бориб, у ердаги фукаролардан ҳам қурол, кўплаб пул ва пул топиб 
бермаганларининг мол-мулкларини тортиб олади. Қўзғолонда 
иштироки бўлганликда гумон қилинган кўплаб фуқаролар 
тутқин қилиниб, Хивага - қамоққа жўнатиладилар*
1.
Генерал 
Галкиннинг 
жазо 
отряди 
Илонлига, 
ундан 
Тошҳовузга боради, Тошҳовузда уни Асфандиёрхон кутиб 
турмоқда эди. Улар биргаликда Гурлан, Янги Урганч усти билан 
4 майда Хивага қайтиб келдилар. Эртаси куни жазо отрядининг 
барча кучлари Хивада тўпланди2.
Шундай қил иб, Г алкиннинг жазо отряди 49 кунда хонликнинг 
Қўнғиротдан ташқари (мамлакат гарбидаги) ҳамма шаҳарларида 
бўлади. Жазо отряди бормаган, катта йўлдан четроқдаги аҳоли 
яшайдиган жойларга қўзғолонда иштирок қилганларни ахтариб 
топиш, уларни жазолаш, мол-мулкини мусодара қилиш учун 
бош отряддан ажратиб алоҳида отрядлар юборилади. 4 майга 
қадар жазо отряди томонидан туркманлардан 6 мингта ўт очар 
қуроллар, шундан 3,5 мингтаси берданка, бошқалари ҳар хил 
системадаги милтиқлар, кўплаб ўк-дорилар, совуккуроллар, мол- 
мулк, бир миллион рублдан ортиқроқ пул ва ҳар хил қимматбаҳо 
буюмлар мусодара қилиниб олинади3.
Генерал Галкин бошчилигидаги жазо отряди ҳаракати 
пайтида қўзғолонда иштирок килганларни қидириб топиш, 
жазолаш билан бирга уларнинг мол-мулкини мусодара қилиб, 
йиғилган мол-мулк билан шуғулланувчи махсус комиссиялар ҳам 
тузилиб, иш олиб бордилар. Шундай комиссиялардан мусодара 
қилинган мол-мулкларни рўйхатга олиш, уларни Хивага юбориб,
1 Уша архин, ўша жойда, 148-149-караклар
3Ўзбекистон МДА. 1-И-фонд. 31-рўйхат, 1104-иш, 159-160-караклар
1 Ўша архив, ўша жойдв, 160-варак.
240
www.ziyouz.com kutubxonasi


Россия отряди гарнизонига топшириш, мусодара килинган мол- 
мулкларнинг қимматини аниқлаш, уларни ким ошди савдосига 
чиқариб сотиш, мусодара килинган мол-мулкларни Тошкентга 
жўнатиш ва шу каби бошка ишларни амалга оширувчи комис- 
сиялар кабиларни келтириш мумкин.
Фуқаролардан мусодара килинган тилла ва тилла ёмби 
(слитка)нинг аник микдорини, уларнинг номинал кийматини 
аниклаш билан подполковник Павлов бошчилик прапоршиклар 
- Масловский ва Корниенколардан иборат комиссия шуғулланди. 
Мусодара 
килинган 
пулларни 
Хива отряди 
гарнизонига 
топширишбиланпрапоршчикАндреевскийбошчилигидакапитан . 
Аничков, Урал казак юзликларидан Актушин, рус савдогарлари 
вакили Иосиф Радомичеалар ва хон амалдорларидан Ҳусайнбек 
Муҳаммадмуродов, Янги Урганч ҳокими Абдураҳмонбой, 
Соҳибназар меҳтар, Хонка ҳокими Ҳожибой Аминбоев ва 
савдогарлардан Ёкуббой Эрназаровлардан иборат комиссия 
шуғулланди. Бу комиссия зиммасига қўзғолон пайтида Россия 
ва Хива фукаролари кўрган зарарларни аниклаш ҳам юклатилди. 
Булар тўгрисида Узбекистон Республикаси Марказий Давлат 
архиви фондларида кўплаб ҳужжатлар тўпланган.
Фукароларнинг 
мол-мулкларини 
мусодара 
килиш 
ва 
олиб кетиш юзасидан комиссияларнинг бу даражада кўп 
тузилиб, уларга рус офицерлари, савдогарлари ва хоннинг 
юкори лавозимдаги амалдорлари киритилиши, бунинг устига 
комиссияларга фақат рус ҳарбийларининг бошчилик қилиши 
улар мамлакат фукароларини раҳм-шафкатсиз талон-торож 
килиш максадида ташкил қилинганлигидан далолат беради.
Архив манбаларидан маълум бўлишича, жазо отряди 
фуқароларнинг мол-мулкини мусодара килишда ниҳоятда 
очкўзликбилан иш кўради. Уларбиринчи навбатдафуқароларнинг 
пулларини, тилла-кумуш тангаларини, тилла ёмбисини, тилла- 
кумуш буюмларини кўлга киритганлар. Мусодара қилинган 
пуллардан прапоршчик Масловский Хива отряди гарнизон 
штабига 20 майда 123.600 рубл, 21 майда 223.469 рубл, 22 майда
241
www.ziyouz.com kutubxonasi


434.904 рубл, 23 майда 257.938 рубл пул топширади'. Тўрт кунда 
жами 1 миллион 252 минг 304 сўм микдорида пул топширилади. 
Туркманлардан мусодара килинган пуллар таркибида 18 минг 
дона тилла танга (монета) ва 25 фунт тилла ёмбиси ҳам бўлган1
2. 
Бу тиллалар почта оркали иккита посилкада Давлат банкининг 
Тошкент бўлимига юборилган3.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви фонд- 
ларида туркманлардан мусодара килинган жуда кўплаб мол- 
мулкларнинг руйхатлари, ведомостлари келтирилган ҳужжатлар 
сакланмокда. Бундай ведомостлардан «Веши, предназначеннь
1
е 
к отправлению в город Хиву 25 марта 1916 г.» деб аталган 
ведомостга кўра мусодара килинган гиламлардан факат 25 
мартнинг ўзида Хивага 800 та туркман гилами юборилганлиги 
маълум4. Шуни хам эътиборга олиш керакки, 25 мартга кадар 
хам, ундан кейин хам туркманларнинг қанчадан-канча гиламлари 
мусодара килиниб, Хивага - рус отряди гарнизон штабига 
жўнатиб турилди.
Бу руйхатлардан маълумки, жазо отряди туркманларнинг 
гилам, палос, кигиз, ипак матолар, парча, хотин-кизларнинг 
тилла-кумуш тақинчоқлари ва болаларнинг тилла ва кумуш 
безаклари билан безатилган кийимлари, тикув машинаси, 
самовар, тилла ёки кумушдан безак берилган килич ва 
ханжарлар каби кимматбахо буюм ва уй-рузғор ашёларини 
мусодара килиш билан бирга чопон, телпак, этик, ковуш, 
хотин-кизлар ва болаларнинг кийим-кечаклари, кўрпа-тўшак, 
ёстик каби мусодара килишга арзимайдиган кўплаб нарсалари 
хам фукаролардан очкўзлик билан тортиб олинган. Яна 
фукаролардан мусодара килиб олинган буюмлар рўйхатида 
келтирилишича, от, туя каби моллар қаторида эшаклар, кўй- 
эчкиларнинг хам мусодара қилиниб, Хивага - Россия отряди 
гарнизони штабига юборилганлиги кайд килинади5. 
Бу
1 Узбекисгон МДА. 729-И-фонд, 1-рўйхат, 3-иш, 7-11-вараклар.
2
Уша архнв, ўша жойда, 4-иш, 115-варак:
3 Ўша архив, 729-И-фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 139-варак.
'Ў ш аар х и в, 729-И-фонд, 1-рўйхат, 9-иш, 71-варак
5 Ўша архив, 729-И-фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 7- 195-варақлар.
242
www.ziyouz.com kutubxonasi


қилмишлар «улуғ халқ» аталмиш бир халкка ёки «империя» 
деб аталмиш мамлакатга ярашмайдиган ниҳоятда очкўзлик ва 
пасткашлик эди. Бу фукароларни шафкатсиз талаш эди.
Жазо отрядининг бундай талон-торожидан максад озодлик 
байроғини кўтарган фукароларни подшо Россиясининг мустам- 
лакачилик сиёсатига сўзсиз итоат этгириш, уларнинг таъзирини 
бериш эди. Шу билан Россия ҳукумати мустамлакачи ҳукмдор- 
лар буйруғини бажармаган хонликдаги бошка фукароларнинг 
аҳволи ҳам худди шунингдек бўлишини уларнинг кўзи олдида 
намойиш килиш эди.
Туркманлардан талон-торож килиб олинган кимматбаҳо 
мол-мулкларнинг бир кисмини жазо отряди командир ва 
солдатлари, Россия ҳукуматининг хонликдаги ҳукмдорлари 
ўзларига олганлар ва бир-бирларига совга килганлар, бир кисми 
эса ким ошди савдосида арзимаган нархда сотилган, уларнинг 
харидорлари ҳам россияликларнинг ўзлари бўлган. Масалан, 
архив фондида сакланаётган «Аукционньш листь №49. Продажа 
с аукциона ковров и паласов, конфискованнь
1
х у мятежников 
туркмен мая 20 дня 1916 г.», номли ҳужжатда кайд килинишига 
кўра, ким ошди савдосида катта хажмдаги 9 та ёвмут гилами 
ва б и п а чавдур палосининг ҳаммаси арзимаган 275 рубл 60 
тийинга сотилган. Аукцион варагининг «ким томонидан харид 
қилинган», дейилган графасида рус офицери, деб ёзилган. 
Бошка ўнта гилам ҳам харидорлари рус офицерлари бўлган1. 
«Аукционда сотилган буюм ва яхши нарсаларнинг асосан 
Россия офицерлари томонидан харид қилинганлиги уларнинг 
Хива юришидан қайтаётганларида багажлари бесўнакай, к а п а
бўлганликларидан ҳам кўринибтурарди»,-дейиладиВолковнинг 
Туркистон генерал-губернаторига берган ахборотида*
2. Бошка бир 
ҳужжатда 1916 йилнинг 21 мартида Тахтада мусодара килинган 
мол-мулклардан хоннинг таржимони Г.Корниловга битта яшил 
рангли гилам совға килинганлиги кайд этилади3. Мусодара
Ўша архив, 729-И-фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 202-варак.
2
Ўзбекистон МДА. 461-И-фонд, 1-рўйхат, 1899' -иш, 83-варак.
’ Ўэбекистон МДА. 729-И-фонд, 1-рўйхат, 9 -иш, 35-варак.
243
www.ziyouz.com kutubxonasi


килинган отлардан 50 тасини жазо отряди ўзига олган, 30 таси 
эса офицерларга ва отряддаги тиббиёт ходимларига ва бошка 
амалдорларга берилган'.
Ш ундай қилиб, туркманлардан талон-торож килиб олинган 
қимматбаҳо буюмлар, мол-мулк ўзаро улашилиб, туркманлар 
тулаши зарур бўлган товон ҳисобига киритилмади.
Қўзголон кўтарган туркманларга генерал Галкин томо- 
нидан 3,5 млн рубл микдорида товон белгиланган эди. 
Шундан туркманлар 10 майга қадар 1,3 млн рублни пул билан 
тўлаганлар ва улардан мусодара килиб олинган мол-мулклар 
300 минг рубл ҳисоб килиниб, ҳаммаси бўлиб туркманлар 1,6 
млн рубл миқдорида товон тўлаганлар. Туркманлардан 2-3 ой 
мобайнида яна 2 миллион рубл миқдорида товон тўлашлари 
талаб қилинади1
2 3
.
Бундан кўриниб турибдики, хонликдаги туркман уруғлари 
чор Россиясининг жазо отряди томонидан ҳар қанча жазоланган, 
мол-мулки тапон-торож килинган ва улардан ўнлаб, юзлаб 
одамлар дала суди ҳукми билан камоққа олиниб хўрланган 
бўлсалар-да, улар Россия мустамлакачиларига қарздор бўлиб 
колавердилар. Галкин бошчилигидаги жазо отрядининг солдат 
ва офицерлари туркман, ўзбек фукароларидан товон йиғиш 
пайтларида уларга нисбатан ортиқча шафқатсизлик килиб, 
аҳолини талаш билан шуғулланганлар. Улар борган жойларида 
хотин-халажга зўравонлик килганлар, болалар ва карияларга 
азоб берганлар, овулларни ёндирганлар1. Жазо отряди Тахтада 
бўлган пайтида Галкиннинг туркманлардан ўзи учун 20 минг 
рубл, таржимони учун 3 минг рубл микдорида пул йиғдириб 
олганлиги4 маълум.
Жазо 
отряди 
фуқароларнинг 
мол-мулкини 
мусодара 
килиш пайтида жазо отряди таркибидаги хон амалдорлари ҳам 
Россия очкўзлари билан бирга бўлдилар ва уларга қўшилиб ўз
1 Ўэбекнстон МДА. 461-И-фонд, I -руйхат, 1899* -иш, ЯЗ-иирак-
1 Ўэбекистон МДА. 1-И-фонд, 31-рўйхат, 1104-иш, 69-70-варақлар.
3 Ўэбекистон МДА. 461-И-фонд, 1-рўйхат, 1899* -иш, 69, 114, 174-варақлар.
4
Ў т а архив, ўша жойда, 69-варак
244
www.ziyouz.com kutubxonasi


фукароларини таладилар. Хонка хокими Ҳожибой Аминбоевнинг 
(Муҳаммад ҳожи Аминаддин ўғли) Туркистон охранкасига 
берган жавобида: «Илонли фуқароларидан товон йиқканимизда 
улардан жами 18 минг рубл йигиш талаб килинган бўлса. биз 
20 минг рублдан ортикрок пул йикканимиз маълум бўлди, бу 
тўғрида Ҳусайнбек девонбегини хабардор килганимда, у менга 
«кўявер, у ўзимизга», - деб жавоб кайтарганлигини айтади»1. 
Архив манбаларида Ҳусайнбекнинг Галкин билан яхши 
муносабатда бўлганлиги, жазо отрядида у билан бўлиб кўп 
бойликлар орттирганлиги, Тошкент шахрида хам уй сотиб олиб 
кўйганлиги тўғрисидаги маълумотлар учрайди.
Ю корида жазо отряди дала суди ҳукми билан Хива 
кўзғолонида 
иштирок 
этганликда 
шубҳа 
килинган 
фуқароларнинг жазоланганликлари, баъзи шаҳарларда уларнинг 
қатл этилганликлари т5трисида кайд килган эдик. Жазо отряди 
командирларидан Маевский ва 
Янги
Урганчдаги рус отряди 
командири Л.М.Ворхотовларнинг охранкага жавобларида «Хива 
қўзғолонида айбланган туркманлар камокка олиниб, шафкатсиз 
жазоландилар. Масалан, Тахтада дала суди хукми билан 2 нафар 
туркман отиб ташланди, Хўжаэлида, Кўҳна Урганчда ва Г урланда 
бир неча ўнлаб кишилар осибўлдирилдилар... Полковник эса бир 
марта судсиз 14 нафар кишини отиб ташлашга буйрук берган. Бу 
кўзғолончиларга нисбатан адолатсизлик бўлиб, туркманларнинг 
русларга қарши қаҳр-ғазабини оширди»1
2, - дейишади.
Шундай килиб, Россия ҳарбийлари ва хон ҳукумати 
амалдорлари 
томонидан 
кўзголон 
баҳонасида 
мамлакат 
фукароларига нисбатан ҳаддан ташкари шафқатсизлик килинди. 
Шу билан Галкин Туркистон генерал-губернаторининг унга 
берган буйруғини ортиғи билан бажариб, губернатор олдида 
юзи ёруғ бўлди. Чунки генерал-губернатор Галкинни Хивага 
туркманларнинг қўзғолонини бостириш учун жазо отрядига 
бошлик килиб юбориш тўғрисида берган буйруғида (1916
1 Ўэбекистон МДА, 461-И-фонд, 1-рўйхат, 1899' -иш, 256-варак.
2 Ўша архив, ўша жойда, 135, 140-вараклар.
245
www.ziyouz.com kutubxonasi


йил 12 февраль) Галкинга: «Туркманларнинг бу галги чикиши 
уларга илгари кўнгилчанлик килганимизнинг оқибати бўлса 
керак, эндиликда уларга шафкатсиз жазо бериш даркор»’, - деб 
буюрган эди.
Генерал-губернаторнинг Галкинга буйруғида қўзғолончи- 
ларни жазолаш билан бирга Жунаидхонни кўлга олиш ҳам 
буюрилган эди. Галкин губернаторнинг бу буйруғини уддалай 
олмади.
Подшо Россиясининг Туркистондаги хукмдорлари Жунаид- 
хонни кўлга туширишга жуда катта эътибор бердилар ва бунинг 
учун кўп куч сафарбар килинди. Жумладан, Галкин Жунаидхон 
ва Хон Эшонни таъкиб килишга Ушак катхудоларидан Сейд- 
Мамедбек бошлик 300 отликни юборади ва Жунаидхонни тутиб 
келтирган тақдирда уларга кўзғолонда иштирок килганлиги учун 
гуноҳини енгиллаштириш ва мукофот ваъда қилинади1
2. Лекин, 
Сейд-Мамедбек отликларига бирлашган туркманларни хеч 
кандай мукофот кизиктирмаган. Улар факат Галкин жазо отряди 
кўлига тушиб колмаслик ва унинг назаридан четда бўлиш учун 
унга қўшилганлар.
Сейд-Мамедбекда ҳам Жунаидхонни кўлга тушириш истаги 
бўлмаган. Шунинг учун хам Жунаидхонни таъкиб килишга 
кетаётган туркман отликларининг кўпчилиги йўлда колиб 
кетганлар. Улар Жунаидхоннинг Закаспий вилояти томон кетаёт- 
ганлигидан хабардор бўлсалар-да, Кўҳна Урганч усти билан 
йўлга чикиб, вактни ўтказдилар.
Россия 
империясининг 
Туркистондаги 
маъмурлари 
Жунаидхоннинг Эрон томон кетаётганлигидан хабар топгач, 
унинг йўлини тўсишга ҳаракат килиб, чегарага отрядлар 
қўйдилар. Бу иш билан Закаспий вилояти бошлиғи генерал 
Калмиков ва генерал Нарбут шугулландилар. Темир йўл линияси 
бўйлаб Ягман станциясидан Гўктепага (Кўктепага) кадар (375 
вёрст) кузатувчи отрядлар юбориш тўғрисида буйрук берилди.
1 УзбекиСтон МДА. 1 -И-фонд, 3 1-рўйхат, 1104 -иш, 152-варак
2 Узбекистон МДА. 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546 -иш, 145-варак.
246
www.ziyouz.com kutubxonasi


Жунаидни кўлга олгани учун 1000 рубл, турган жойи туғрисида 
аник хабар бергани учун 500 рубл микдорида мукофот зълон 
килинди*
1. Бу мукофотлар бирорта туркманни кизиқтирмади, 
улар Жунаиднинг кетаётган йўлидан хабардор бўлсалар-да, уни 
мустамлакачиларга тутиб беришни истамадилар.
Шундай бир пайтда, 1916 йил апрель ойининг ўрталарида 
Жунаидхон чегарадан Эронга эсон-омон 
ў т и б
кетди. Жунаиднинг 
Эронга ўтиб кетишида унга Кахка овулидан туркманларнинг 
така уруғига мансуб Жапар-Берди Юсуп ўғли ёрдам беради. 
Жапар-Бердининг 1916 йил 2 майда Ашхобод жандармаси 
сўроғи пайтида берган жавобида Жунаидхоннинг чегарадан 
ўтиши кандай юз берганлиги тўғрисида у: «Бундан 20 кунча 
илгари уйимга Жунаидхон 15 тача қуролланган отлиқлари билан 
келиб, мендан уни Эроннинг Саних уйлигига (убасига) элтиб 
кўйишимни талаб килди. Қўркканимдан уларни кузатиб бориб, 
йўл кўрсатдим.
Овулимиздан чегарага кадар бир кун йўл юрдик. Темир йўл 
кўтармасидан (полотноси) биз Бободурмаз ва Ортик станциялари 
оралиғидан кечкурун Санихга борадиган йўлга ўтдик. Санихга 
етиб келганимизда Жунаидхон Эронликларга мени икки соат 
тутиб туришларини буюриб, ўзи Мамат Абад томон кетди... 
Кетаётганида тез кайтажагани айтиб, кайтганидахизматларимни 
такдирлашини билдирди... Жунаидхоннинг буйруғи билан мени 
Санихдан овулимга кадар така туркманларига хос кийинган, 30- 
33 ёшлардаги Эронлик Мамад-Кули исмли йигит кузатиб қўйди. 
Овулда эса мени икки кун ҳеч каёкка чикармадилар. Жунаидхон 
тўғрисида ҳукуматга хабар килмадим, унинг кайтишини 
кутдим...»2, - деб баён килади.
Юкорида келтирилган хужжатдан ташкарн Ўзбекистон 
Республикаси Марказий ДавлатархивидаЖ унаидхоннингтаъкиб 
килинишига ва унинг чегарадан Эронга ўтиб кетишига тегишли 
кўпгина хужжатлар ва Қоракум бўйлаб унинг босиб ўтган йўли


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish