2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси
31
2.4.
Институционал-ҳуқуқий асослар
Статистика тизимининг ташкилий тузилмаси
Ўзбекистонда статистика тизими марказлаштирилган ҳисобланади,
аммо амалда бошқа вазирликлар (Молия вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банки)
ҳам
мавжуд
бўлиб,
улар
ўз ваколатларига тегишли соҳаларда маълумотларни йиғадилар
ва тарқатадилар. Шу муносабат билан Давлат статистика қўмитаси,
Молия вазирлиги ва Марказий банк расмий статистиканинг асосий ишлаб
чиқарувчилари ҳисобланади. Бошқа тармоқ вазирликлари ва давлат
идоралари ўзларининг ваколат доираларига
кирадиган турли мавзулар
бўйича маълумотларни тақдим этадилар (2-жадвал).
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мустақил
давлат органи бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилда қабул
қилинган "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунига (кейинги
ўзгартишлар билан) мувофиқ иш юритади. Шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг соҳага доир
қатор Фармон ва қарорлари қабул қилинган.
Давлат статистика қўмитаси нафақат Ўзбекистон Республикаси
давлат статистикасининг ваколатли органи, балки миллий статистика
тизимини мувофиқлаштирувчи органи ҳамдир ("Давлат
статистикаси
тўғрисида" ги қонуннинг 5-моддаси). Давлат статистика қўмитаси бир
қатор статистик маълумотларни тайёрлаш ва бутун тизимни стратегик
ташкил этиш, бошқариш ва умуман узоқ муддатли режалаштириш;
амалий стандартлар ва услубий мезонларни белгилаш, халқаро
муносабатларни амалга ошириш, шу
жумладан БМТ тузилмалари
ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳисобот мажбуриятлари учун
жавобгардир.
2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси
32
Статистик фаолият ҳар йили тасдиқланадиган давлат статистика
ишлари Дастурига мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу дастур Давлат
статистика қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан
келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқлаш учун Вазирлар
Маҳкамасига киритилади. Тасдиқланган дастур Давлат статистика
қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Дастур шакллантирилиши зарур бўлган статистик кўрсаткичларни
аниқлайди, Давлат статистика қўмитаси уларни шакллантириш
механизми учун жавоб беради ва фойдаланилган усуллар, стандартлар
ва кузатувларни мувофиқлаштиради.
Усулларнинг шаффофлигини
ошириш ва асосий фойдаланувчилар, шу жумладан оммавий ахборот
воситалари ва илмий ходимларнинг иштирокини кўпайтириш орқали
расмий статистикага ишончни ошириш бўйича сезиларли ҳаракатлар
амалга оширилмоқда.
Миллий статистика тизимидаги мувофиқлаштирувчи роли -
устуворликларни мувофиқлаштириш ва ҳаракат дастурларини ишлаб
чиқиш
учун
асосий
маълумотларни
ишлаб
чиқарувчилар
ва маълумотлардан фойдаланувчиларни ўз
ичига олган Давлат
статистика қўмитасининг Статистика кенгаши томонидан қўллаб-
қувватланади.
Давлат статистика органлари бошқа давлат органлари ва юридик
шахслар билан биргаликда Давлат статистика ишлари дастурини амалга
оширишда бир-бирларига ёрдам кўрсатишлари шарт бўлган статистик
ишларни амалга оширадилар («Давлат статистикаси тўғрисида»ги
қонуннинг 9-моддаси).
Қоидага
кўра,
маълумотлар
туман
(шаҳар)
ва
вилоят
бўлинмаларида тўпланади, қисман қайта ишланади, сўнгра якуний
ишлов бериш, таҳлил қилиш ва тарқатиш
учун марказий аппаратга
юборилади. Ҳудудий статистика органлари ҳам ҳудуд бўйича статистик
материалларни тайёрлашлари мумкин.
2020-
2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси
статистикани ривожлантириш миллий стратегияси
33
Сўнгги йилларда статистик маълумотларни тўплаш жараёнларини
модернизация қилиш ва халқаро стандартларни жорий этиш бўйича
салмоқли ишлар қилинди.
Халқаро стандартларнинг сўнгги версиялари ва айрим соҳалардаги
илғор тажрибаларга тўлиқ мос келишини таъминлаш учун тегишли
тадбирлар амалга оширилмоқда, кўп ҳолларда бу ишлар аллақачон
бошланган ва яқин йилларда якунлаш режалаштирилган.
Давлат статистика қўмитаси фаолияти очиқликни
таъминлаш
ва халқаро статистика ҳамжамияти билан ўзаро муносабатларни
кенгайтириш юзасидан амалий чоралар кўриб борилмоқда.
Шу билан бирга, амалдаги қонун ҳужжатларида "расмий статистика
таъминотчилари" ва "расмий статистика ишлаб чиқарувчилари"
тушунчалари аниқланмаган. Давлат статистика қўмитасидан ташқари
бошқа статистик маълумотларни ишлаб чиқарувчилар таркибида
статистикага ихтисослашган бўлинмаларнинг зарурлиги қонунчилик
билан мустаҳамланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: