Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


Тинтув ва олиб қўйиш натижаларини қайд этиш



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

5. Тинтув ва олиб қўйиш натижаларини қайд этиш. 
Тинтув ва олиб қўйиш натижаларини расмийлаштириш Ўз.Р. ЖПК 
нинг 163-моддасига биноан амалга оширилади. Суриштирувчи, терговчининг 
амалга оширган тергов харакати қандай натижалар берганлиги унинг 
баѐнномасида акс эттирилади. Баѐнномада нарса ва ҳужжатларнинг ва бошқа 
изланувчи ашѐларни айнан қаерда ва қандай шароитда топилганлиги, 


ихтиѐрий равишда берилганлиги ѐки мажбурий равишда олинганлиги 
кўрсатилиши лозим. Барча олинган нарса ва ҳужжатлар баѐнномада бирма-
бир қайд қилиниб, уларнинг миқдори, ўлчови, оғирлиги, ҳар қайсисининг, 
зарурат бўллган тақдирда ўралиши ва мухрланиши лозим. 
Олиб қўйиши ѐки тинтув вақтида изланаѐтган нарса ва ҳужжатларни 
йўқ қилишга ѐки яширишга уриниш ҳоллари содир бўлган тақдирда, бу ҳол 
суриштирувчи ѐки терговчи томонидан кўрилган чоралар ҳам кўрсатилиб 
баѐнномада акс эттирилиши лозим. Изланувчи нарсалар манфаатдор шахслар 
томонидан ихтиѐрий равишда берилганлиги ва махсус ясалган пистирма-
тўсиқлардан топилганлиги манфаатдорларнинг шахси ва жиноятга алоқаси 
ҳақида маълумот беради, шунинг учун бу ҳоллар баѐнномада тўғри холисона 
акс эттирилиши лозим. 
Тинтув ѐки олиб қўйиш натижасида олинган нарсалар сони кўп бўлган 
ҳолларда баѐнномага илова тариқасида олинган нарсаларнинг рўйхати 
тузилади. Унда тинтувда топилган нарсаларнинг жами уларнинг миқдори, 
ўлчови, бирор нарсага таалуқли пул ва қиммат баҳо қоғозларнинг суммаси ва 
реквизитлари, шунингдек, бошқа буюмларнинг ҳар қайсисининг ўзига хос 
белгилари кўрсатилиши лозим. 
Баѐннома ва рўйхат икки нусхада тузилиб, бири тинтилган шахсга ѐки 
унинг вояга етган оила аъзоларидан бирига, улар бўлмаган тақдирда тегишли 
ҳокимлик ѐҳуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига 
топширилиб, тилхат олинади. 
Баѐнномага тинтув жараѐнида қўлланилган техник воситалар (қидирув 
асбоблари) фото суратлар ва видео тасмалар илова қилинади. 
Мулкни хатлаш мақсадида ўтказилган тинтувда ҳам хатга олинган 
мулк сони миқдори, номлари юқорида кўрсатилган тартибга рўйхат тузилади 
ва бир нусхаси мулк эгасига топширилади. Хатланган мулк жиноий ишнинг 
тергови ва суд муҳокамаси тугагунга қадар бошқа бировга бериш, сотиш, 
ҳадья қилиш ман этилиши тушунтирилади ва бу масъулият уй эгаларидан 
вояга етган шахснинг бирига ѐки жамоа (маҳалла, ЖЭК) вакилига 
топширилади. 
Олиб қўйиш натижаларини ҳам ЖПК нинг 163-моддага биноан 
баѐнномада кўрсатилиб олинган нарсалар тегишли тартибда кўрсатилади ва 
зарур бўлса алоҳида упаковка қилиниб мухрланади. Почта, телеграф, банк ва 
бошқа муассасаларда ҳужжатларни рўйхатлаш ва хатлаш жиноят-процессуал 
қонуни асосида амалга оширилади, жиноий иш учун зарур бўлса, олиб 
қўйилади ва ишга далилий ашѐ сифатида қўшилади. Зарурат йўқолгач 
терговчи ѐки суд томонидан арест бекор қилинади. 
Дипломатия ваколатхоналарининг биноларидан ва дипломатия 
вакилларидан жиноий ишга даҳлдор бўлган ҳужжат ва ашѐвий нарсаларни 
олиб қўйиш ѐки уларда тинтув ўтказиш уларнинг даҳлсизлигига эга бўлган 
ходимлари, уларнинг оила аъзолари эгаллаб турган биноларда фақат 
дипломатия ваколатхонаси бошлиғининг илтимосига кўра ѐки унинг
розилиги билан ўтказилиши мумкин. Бу масала бўйича тинтув ва олиб 
қўйиш харакатлари ва уларни расмийлаштириш масалалари ЎзР ЖПКнинг 
165-моддасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади. 



Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish