Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


зарур бўлган соатида ўтказилиши мумкин



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

зарур бўлган соатида ўтказилиши мумкин
Криминалистик тактика услубиѐти тавсиясига кўра тинтувга эрталабки 
соат 6 да келмоқ мақсадга мувофиқ ҳисобланади, чунки уй эгалари, оила 
аъзолари ҳам хизматга, ўқишга ѐки бошқа бир юмуш иши билан кетмаган 
бўладилар. 
Тинтув ўтказиладиган жойда яшовчи бошқа шахсларни, қўшниларни 
ортиқча безовта қилмаслик учун ЖЭК ѐки маҳалла аҳли, участка инспектор 
ходими таклиф этилади. Улар тинтув ўтказилаѐтган хонадонлар эшигини 
ортиқча шовқин-суронсиз очилишига ѐрдам берадилар. Бу масала ҳам 
тайѐрганлик вақтида белгиланиб керак вақтида кимни қаердан топишни 
таъминлайди. 
Тинтув жараѐнида топиладиган далилий ашѐлар, жиноят қуроллари, 
пул ва қимматбаҳо металл ва тошларни баѐнномада кўргазмали бўлишини 
таъминлайдиган восита-фото ва тасвир ѐзувчи аппаратларни ҳам қўллаш 
мумкин. Айниқса махсус тайѐрланган пистирма-тўсиқлар, яшириш 
усулларини фотосуратга олиш жиноятчининг шахсини аниқлашга ѐрдам 
беради ва бу ҳолатлар фотосуратда мустаҳкамланиб баѐнномани тўлдиради, 
исботлаш даражасини кўтаради.
 
4. Олиб қўйиш тартиби. 
 
Олиб қўйиш ҳам тинтув каби фуқароларга нисбатан мажбурийлик 
хусусиятига эга бўлганлиги учун унинг ўтказилиши терговчининг 
суриштирувчининг қарори ва прокурорнинг рухсати -санкцияси билан 


ўтказилмоғи зарур. Тинтув каби олиб қўйишни ўтказиш учун етарли асос 
бўлмоғи лозим. Гумонланувчи ѐки жиноят ҳақида бирор маълумотга эга 
бўлган шахсларнинг ихтиѐрида жиноятга алоқадор ашѐ, қурол. ҳужжат каби 
нарсаларнинг болиги маълум бўлиб, уларни жиноий ишини ҳал қилиш учун 
олиб қўйиш зарур бўлади. 
Олиб қўйишнинг тинтувдан фарқи шундан иборатки, тинтув ўтказишда
изланувчи объектлар тахминан кимларникида ва қандай нарсалар: қурол., 
жиноят излари, ўғирланган, ўзлаштирилган маблағлар, ҳужжат ва бошқа 
ашѐвий далиллар бўлиши мумкин, деган тахмин асосида ўтказилади. Олиб 
қўйишни ўтказишда эса терговчи қандай объектни олишлигини аниқ билади 
ва қарорида кимдан, қаердан талаб қилишни кўрсатиб амалга оширади. 
Масалан, гумонланувчининг уйида маълум система маркали отиш қуроли 
болиги, омонат сақлаш танк-кассасидаги шахсий счети муассаса 
бухгалтериясидан олинадиган молия ҳужжати почта, телеграф жўнатмалари 
каби объектлар. 
Олиб қўйишни ўтказиш тартиби ЎзР ЖПК нинг 159-167-моддаларида 
кўрсатилгандир. 
Олиб қўйишни ўтказишда терговчи қидириш, тинтиш харакатларини 
ўтказмасдан олинадиган предметларни маълум шахслардан муассаса, 
ташкилот раҳбаридан чиқариб беришни талаб қилади, талаб қилинган 
нарсалар ихтиѐрий равишда берилмаса терговчи мажбурлаш чорасини 
қўллаб олиб қўяди. 
Олиб қўйиш харакати шахсий тинтув ўтказиш вақтида алоҳида қарор 
чиқарилмасдан ҳам ўтказилиши мумкин, жумладан гумонланувчини ушлаш 
чоғида унинг ѐнидаги қурол, жиноятга алоқаси бўлган ашѐвий далиллар 
борлигига етарли асос мавжуд бўлганда, гумонланувчини қамоқда сақлаш 
чораси қўлланилган ҳолларда. 
Гумонланувчи, айбланувчининг омонат банк кассадаги шахсий
ҳисобидаги маблағи, почта-телеграф жўнатмаларига нисбатан ўтказиладиган 
―олиб қўйиш‖ харакати уларни хатлаш мақсадида ўтказилади ва суднинг 
хукми чиқарилиб мулкини мусодара қилиш масаласи ҳал қилинишига қадар 
бекор қилинмайди. Бу масала ЖПКнинг 166-моддасида батафсил ѐритилган. 
Почта-телеграф жўнатмаларини олиб қўйишдан аввал терговчи уни 
кўздан кечириш, зарур бўлган ҳолда холислар ва мутахассис иштирокида 
очиб текширишига ҳам ҳақлидир. 
Дипломатия ваколатхоналарининг биноларидан ва дипломатия 
вакилларидан олиб қўйиш ѐки уларда тинтув ўтказиш тартиби жиноят 
процессуал қонунида батафсил кўрсатилгандир.(165-моддага қаралсин) 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish