Статик кўздан кечириш – жойлардаги объектлар қандай турган
бўлса, вазиятни ўзгартирмай шу ҳолда обзорли, марказли фото- видео
тасвирга олишдир.
Динамик қўздан кечириш- актив ҳаракат бўлиб, воқеа жойни
деталли кўриб чикишдир. Бу дегани воқеа содир бўлган жойда топилган
турли ашѐвий далиллар синчиклаб кўриб чикилади, кўлга олиб кўрилади,
агар уларни ажратиб олиб кетишнинг иложи бўлмаса, детали усулда суратга
олинади.
Воқеа содир бўлган жойни суратга олиш қоидалари суд фотографияси
мавзусини ѐритганимизда батафсил гапириб ўтилган бўлиб, воқеа жойи
ориентирли, обзорли, узловой ва деталли суратга олинади.
Ходиса жойни кўздан кечиришнинг ўзига хос булган умумий
тактик қоидалари:
- Ходиса ҳақида ҳабар келиши билан суриштирувчи текширувни тезда,
кечиктириб бўлмайдиган тарзда тарзда ўтказиши лозим, акс ҳолда излар,
ашѐвий далиллар йўқотилади, атроф ҳолатлар ўзгаради, субъектив
(манфаатдор шахслар томонидан) ва обеъктив (об-ҳаво, муҳит таъсири)
омиллар туфайли жой ўзгаради, аввалги ҳоли бирмунча бузилади, гоҳида эса
мутлок ўзгариб кетиши мумкин.
- Кўздан кечиришни бошка тергов харакати билан алмаштириш
мумкин эмас. Тергов жараѐнида баъзи ҳолларда, сўроқ ѐки эсперимент
ўтказишнинг иложи бўлмайди, чунки процессуал шахсларнинг хаѐти,
саломатлигига хавф туғилади ѐки бошқа қандайдир сабабларга кўра ушбу
тергов ҳаракатини ўтказиш мумкин бўлмайди, бу ҳолларда уларнинг ўрнига
бошка тергов ҳаракати ўтказилади, яъни бошқа чора ва тадбирлар билан
алмаштирилади. Лекин кўздан кечириш ҳаракати натижасида олинадиган
маълумотларни (излар, ашѐвий далиллар ва х.к.) бошқа тергов ҳаракати
тўлдира олмайди. Шу сабабли кўздан кечириш кўп жиноят ишлари юзасидан
дастлабки, кечиктириб бўлмайдиган ва бошқа тергов ҳаракати билан
алмаштириб бўлмайдиган процессуал ҳаракатдир.
- Кўздан кечириш тўла ва ҳар томонлама, объектив ўтказилиши лозим.
Бу дегани ходиса жойни текширишда «майда, ахамияти йўқ» дейиладиган
тушунчага ўрин йўқ. Хар бир «майда» бўлган ашѐ (ярим чекилган сигарет
қолдиги, узилган тугмача, қолдик моддалар) ишга муҳим бўлган
маълумотларни очиб бериш мумкин.
- Кўздан кечириш жараѐнида хосил бўладиган версия (тахминлар)ни
асосли ва мантиққа риоя қилган тарзда тузиш лозим.
- Кўздан кечиришни процессуал қонун нормаларига амал қилган ҳолда,
тезкорлик ва бошқа тактик қоидалар асосида ўтказиши лозим. Тезкорлик
деганда шошма-шошарлик эмас, балки барча имкониятларни сафарбар
қилиб, ортиқча вақтни ўтказмасдан ўз вақтида ва талабга жавоб берадиган
ҳолда ўтказиш лозимдир.
Суриштирувчи кўздан кечириш иштирокчилари билан жойга келгандан
сўнг ҳодиса юз берган жойни умумий кузатув (обзор) билан кўздан кечириш
чегарасини белгилаб олиш ва текширишни қаердан-марказдан, чеккага ѐки
аксинча ҳолатда бошлаш маъқулроқми деган масаласи ҳал қилмоғи лозим.
Кўздан кечириш фуқароларнинг яшаш жойларида, муассаса, ташкилот,
идораларнинг хизмат хоналари бўлса, кўздан кечириш хақидаги қарор уй
эгаси ѐки шу муассаса, ташкилот вакилига эълон қилинади ва кўздан
кечириш мақсад-вазифаси тушунтирилади.
Кўздан кечиришни шартли равишда қуйидаги босқичларда амалга
ошириш мумкин:умумий кузатув, деталли-айрим жойнинг қисмлари ѐки
ашѐвий нарсаларни текшириш ва кўздан кечиришнинг якунловчи
босқичлари.
Умумий кузатувда терговчи ҳодиса жойидаги умумий ҳолат-вазият,
ҳодисанинг оқибати ўрганилиб қандай ҳодиса (жиноий, қасддан,
эҳтиѐтсизликдан каби) юз берган, зарар:моддий, маънавий каби масалалар
умум, тахмин равишда аниқланади.
Умумий кўздан кечириш жараѐнида содир этилган жиноий ҳодиса
билан бевосита боғлиқ бўлган объектлар аниқланади, кўздан кечирилиши
лозим бўлган жойнинг чегараси белгиланади, ҳодиса содир этилган жойнинг
умумий ҳолати ўрганилади ва шу асосда версиялар юритилади.
Умумий кўздан кечиришда терговчи вазиятга, конкрет ҳолатга эътибор
бериб, ҳодиса содир этилган жойдаги барча ҳолатларни ўрганиши лозим.
Умумий кўздан кечириш натижасида жиноий ҳодиса жойи, жиноий ҳодиса
билан боғлиқ бўлган объектлар кўздан кечирилади, ашѐвий далиллар
олинади ва қайд этилади.Умумий кўздан кечириш жараѐнида терговчи
конкрет вазиятни ўрганиб чиқиб ашѐвий далилларни қидириб топиш ва
уларни кўчириб олиш лозим.
Кўздан кечириш фронтал ва олдинма-кетинлик тариқасида ўтказилади.
Фронтал, яъни кўздан кечиришда ҳодиса жойи бир нуқтадан бошланиб то
охирги нуқтагача, яъни ҳодиса жойи тўлиқ кўздан кечирилиши лозим
бўлади. Бу методда кўздан кечириш жиноятни эффектив равишда очиш ва
унинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб хисобланади. Бу усулда
кўздан кечиришда криминалистик техникавий воситаларни қўллаш асосида
зарур бўлган ашѐвий далиллар топилади ва олинади.
Ҳодиса жойини кўздан кечиришда траспорт воситаларидан қолган
изларни диққат билан кўздан кечириш лозим, ҳатто жуда майда шаклдаги,
кўринишдаги ашѐвий далилларни назардан четда қолдирмаслик лозим.
Ҳодиса жойида транспорт воситасидан турли ашѐвий далиллар қолиши
мумкин. Қайд этилган техникавий воситалар ѐрдамида ушбу ашѐвий
далиллар кўчириб олинади.
Ҳодиса жойини ѐппасига кўздан кечиришда текширилиши лозим
бўлган барча участка ва худудларни тўлиқ кўздан кечириш тушунилади. Бу
усулда кўздан кечиришда ҳодиса жойи доира ѐки айлана шаклда марказдан
четга ѐки четдан марказга томон харакат қилиш асосида ўтказилади. Агар
ҳодиса жойининг маркази аниқ бўлмаса четдан марказ томон харакат қилиб
кўздан кечиришни ўтказиш маъқул хисобланади.
Юқорида қайд этилган тавсиялар шуни кўрсатадики, воқеа жойидан
изларни қидириб топиш ва олиш учун ҳозирги вақтда етарли даражада илмий
техникавий восита ва методлар мавжуд бўлиб улардан эффектив равишда
фойдаланилмоқда. Табиийки, криминалистика техникасининг тез
ривожланиб бориши келажакда ҳодиса жойини кўздан кечиришда
фойдаланишнинг кенг имкониятларини яратади. Шу билан биргаликда, шуни
қайд этиш мумкинки, ҳодиса жойини кўздан кечиришда қўлланилаѐтган
илмий-техникавий воситалардан фақат экспертиза текширувини ўтказишда
фойдаланилади. Бу техникавий воситалардан ҳодиса жойида кўздан
кечиришни ўтказиш жараѐнида оператив мақсадларда текширишни ўтказиш
имкониятини бермайди.шу боисдан ҳам илмий-техникавий воситалардан
ҳодиса жойини кўздан кечиришни ўтказишда фойдаланишни терговчилар
томонидан ўтказиладиган оддий текширишлар, ўлчашлар билан биргаликда
амалга оширилишини инобатга олинишини тақазо этилади.
Изларни қайд этишда фойдаланиладиган техникавий воситалар ҳодиса
жойини кўздан кечиришда терговчи томонидан бажариладиган вазифаларни
амалга оширишга тўсқинлик қилмаслиги керак.
Суриштирувчи, терговчи ҳодиса жойидан топилган барча излар ва
ашѐвий далилларни қидириб топиш ва уларни қайд этиш, улардан жиноятни
ўз вақтида очиш ва унинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш
муаммоларини ҳал этиши лозим.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш суриштирувчи, терговчи томонидан
тузиладиган версиялар алоҳида эътиборга хосдир, чунки жиноятни эффектив
равишда очиш ва тергаш учун улар жиноятни фош этиш учун ва терговини
олиб бориш учун муҳим аҳамиятга эгадир. Суриштирувчи,терговчи ҳодиса
қатор версияларни юритиши мумкин, лекин бу версияларнинг қайси бири
объектив хақиқатни аниқлашда қандай аҳамиятга эга эканлигини уларни
текшириб кўргандан кейин маълум бўлади. Версияларни уларнинг
аҳамиятига боғлиқ ҳолда текшириб кўрилади, яъни тузилган версияларнинг
қайси бирини, кейин текширишни терговчи конкрет вазиятга қараб ўзи
белгилайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қайси бир версияни дастлаб
текширишни терговчи ўзи ҳал этади.
Суриштирувчи, терговчи қандай версия юритилган бўлса барчасини
навбати билан текшириб кўриши лозим ва биронта ҳам версия
текширилмасдан қолмаслиги керак. Версияларни текшириш бу ҳодиса
жойини кўздан кечиришда, терговчининг ушбу ҳодиса жойида хақиқатан ҳам
жиноят содир этилганлиги ѐки этилмаганлигини аниқлашидан иборат.
Версияларни текширишда терговчи турли қарама-қаршиликларга дуч
келиши мумкин, чунки версия, терговчининг тахмини бўйича исботланиши
лозим, ѐки аксинча, тузилган версия текшириш жараѐнида исботланмай
қолиши ҳам мумкин. Қандай ҳолатда кўздан кечириш амалга оширилган
бўлса, қандай фактик ҳолатлар аниқланган бўлса, улар тўлиғича қайд
этилиши лозим.
Версияларни тузиш ва уларни текширилишини тўғри амалга ошириш
кўп ҳолларда жиноятни ўз вақтида очиш имкониятини беради ва ўз
навбатида бу версиялар иш бўйича жиноятни инсенировка қилишни фош
этишга ҳам асос бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |