Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


кечириш. Суриштирувчи, терговчи ва суд нарса ва ҳужжатларни улар  топилган жойда, башарти кўздан кечириш кўп вақт ѐки қўшимча техник



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

кечириш. Суриштирувчи, терговчи ва суд нарса ва ҳужжатларни улар 
топилган жойда, башарти кўздан кечириш кўп вақт ѐки қўшимча техник 
воситалар талаб килса, кейинчалик суриштирув, дастлабки тергов ѐки 
суд муҳокамаси ўтказилаѐтган жойда кўздан кечирадилар
Кўздан кечириш техник воситалардан фойдаланилган ҳолда, 
башарти нарса ѐки ҳужжатларнинг йўқолишига ѐхуд шикастланишига 
олиб келмаса, ўказилиши мумкин
Кўздан кечириш чоғида топилган ва олиб қўйилган барча нарсалар 
холисларга, тарафларга ва кўздан кечиришнинг бошқа иштирокчиларига 
кўрсатилиши лозим. 
Кўздан кечиришда иштирок этаѐтган шахслар суриштирувчи, терговчи 
ва 
суднинг 
эътиборини 
ўзларининг 
фикрича 
иш 
холатларини 
ойдинлаштиришга ѐрдам бериши мумкин бўлган барча холларга қаратишга 
ҳақлидирлар. 
Тезкор қидирув чораларини амалга ошириш мақсадида оператив 
ходимлар, участка инспектори ва маҳаллий жамоа ташкилоти 
вакиллари ҳам қатнашмоғи мумкин. 
1.1. Кўздан кечиришни ўтказишга тайѐргарлик кўриш ва кўздан 
кечириш тактик усуллари. 
Ҳодиса жойини кўздан кечириш натижалари ижобий бўлиши учун унга 
яхши тайѐргарлик кўриш лозим. Жиноий ишнинг ўз вақтида очилиши ҳам 
ушбу тергов харакатини ўтказишга пухта тайѐргарлик кўришликка боғлиқ. 
Божхона хакидаги ѐки контрабанда жинояти тўғрисида хабар 
олингандан кейин ҳодиса содир этилган жойнинг аниқлаш, кўздан кечириш 
иштирокчиларини (холислар, мутахассис, контирабанда тезкор ходимлар) 
таъминлаш каби ташкилий ишларни амалга ошириш, ҳодиса жойини 
ўзгартирмасдан, бегона шахсларни у ерга кириб-чиқишларини маън этишни 
таъминлаш учун тегишли ходимларга кўрсатмалар бериш, тергов харакатини 
натижаларини қайд этиш учун зарур бўлган криминалистик техникавий 


воситаларни ҳозирлаш каби харакатлар бажарилади. 
Суриштирувчи ҳодиса жойига чиқишдан ва транспорт воситаларини 
(автобус, енгил машина ва ҳ.қ.) ѐки контейнерларни кўздан кечиришни 
ўтказишдан олдин содир этилган жиноят характерини ҳисобга олган ҳолда 
тегишли мутахассисларни жалб этиши масаласини ҳал этиши лозим. (ЎзР 
ЖПКнинг 138-моддаси)
Ҳодиса жойини кўздан кечиришни ўтказишга келгандан кейин 
суриштирувчи қуйидаги харакатларни бажаради: агар жабрланувчига тез 
тиббий ѐрдам кўрсатилмаган бўлса, унинг чорасини кўриш, ҳодиса жойида 
тўпланган шахсларни ҳодиса жойидан четлатиш ва унинг чегарасини 
белгилаб олиш (агар ҳодиса жойи очиқ жойда бўлса), холислар таклиф 
этилмаган бўлса, уларни таклиф этиш, жиноятчини ва гувоҳларни сўроқ 
қилиб содир этилган ҳодиса тўғрисида маълумот тўплаш, холисларга ва 
мутахассисларга уларнинг ЎзР ЖПКнинг 60-70-73-74 моддаларида назарда 
тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш, эҳтиѐт чорасини 
кўриш, иш бўйича қўшимча далилларни қидириб топиш чора тадбирларини 
кўриш лозим бўлади. 
Агар транспорт воситаларини ва контейнерларни кўздан кечиришни 
ўтказиш жойи очиқ худудларда бўлса, ҳодиса жойига (айланма йўллар) 
тергов харакати иштирокчиларини бирга олиб бориш чорасини кўриши, 
тергов харакатини ўтказишда фойдаланиши лозим бўлган техникавий 
воситалар жумладан, тергов чемоданида барча техникавий воситаларнинг 
тўлиқлиги, далилий ашѐларни қидириб топиш учун мўлжалланган 
асбобларни ҳозирлаш, зарур бўлганда из қидирувчи ит билан уни 
бошқарувчиси ўз вақтида таклиф этилиши чоралари кўрилиши лозим. 
Ҳодиса 
жойига 
боргандан 
кейин 
суриштирувчи, 
транспорт 
воситаларини ва контейнерларни кўздан кечиришни бошлашдан олдин 
ҳодиса жойи ва ашѐвий далилларни қўриқлаш тўғрисида берган 
кўрсатмаларининг 
бажарилганлигини 
текшириб 
кўриши, 
агар бу 
топшириқлар бажарилмаган бўлса, суриштирувчи бу масалаларни зудлик 
билан ҳал этиши лозим. 
Ҳодиса жойини кўздан кечириш иштирокчилари икки категорияга. 
яъни ҳодиса жойини кўздан кечиришда иштирок этишда мажбурий бўлган 
шахслар ва иштирок этиши мажбурий бўлмаган, лекин фақат суриштирувчи 
лозим деб хисобласа, иштирок этувчи шахслар бўлиши мумкин. Процессуал 
шахс бўлган иштирокчилар суриштирувчи, прокурор, тергов бўлимининг 
бошлиғи, мутахассис, холислар, оператив-қидирув органлари ходимлари, 
кинолог ва шу каби бошқалардир.
Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришда асосий раҳбарликни 
суриштирувчи амалга оширади ва унинг рухсатисиз иштирокчилар
далилларни текшириш, кўчириб олиш каби харакатларни амалга 
оширишлари мумкин эмас, фақат суриштирувчининг рухсати ѐки топшириғи 
бўлганидагина бажаришлари мумкин. 
Воқеа содир бўлган жойини ўз вақтида кечиктирмай суратга олиш 
муҳим аҳамиятга эга. Суриштирувчи, контрабанда-тезкор ходими воқеа 


содир бўлган жойда тасвирга олган сурат ва видео тасвирларнинг 
натижалари умумли бўлиши учун: 
- воқеа содир бўлган жойни манфатдор бошқа шахслардан қўриклаш; 
- вазиятнинг ўз ҳолатича сақланишининг, далилий ашѐлар ва бошқа 
предметларни, буюмларни дахилсизлигини таъминлаш; 
- воқеа содир бўлган жойнинг теварак-атрофидаги ашѐвий далилни, 
Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, Контрабанда ѐки бошка 
жиноий ходисаси холати билан боғлик, оѐқ, қўл бармоқ, транспорт 
воситаларининг изларини, ердаги шағал, кум-турпок, ѐмғир, қордан сақлаш 
чораларини қўриш керак. 
Бунинг учун воқеа содир бўлган жойнинг теварак-атрофини, транспорт 
воситаларини, ҳуқуқбузарнинг буюмларини ва узининг танасининг шахсий 
қўрикдан ўтказиш вактида – статик кўздан кечириш усули максадга мувофик 
бўлади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish