Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

Аналогия услуби фактларни айрим белгиларига кўра фикран 
таққослашдан иборат. Айрим белгиларнинг ўхшашлигини аниқлаб, 
бошқаларининг ўхшашлиги ҳақида тахминий хулоса чиқарилади. Масалан, 
тажрибадан маълумки, пул маблағларини талон-тарож қилишларнинг айрим 
турлари учун касса ҳужжатларини қириб ўчириб ўзгартиришлар хос бўлади. 
Қириб ўчирилган касса қайдномаси (ведомости)ни аниқлаб, кузатув 
натижаларини аввал тўпланган маълумотлар билан таққослаб мазкур ҳолда 
ҳам талон-тарож қилиш ҳодисаси бўлганлиги ҳақидаги версияни олға суриш 
мумкин.
Аналогия агар муҳим белгиларга кўра таққослаш натижаси бўлса, 
асослидир. Аксинча, унчалик аҳамиятли бўлмаган белгиларига кўра 
қилинган аналогия версияни эмас, балки асоссиз уйдирмаларни келтириб 
чиқаради. Аналогия ўзаро алоқадор белгиларнинг бутун мажмуини эмас, 
балки улардан дуч келган биттасини қамраб олса, версияни тузиб чиқишда 
хатоликлар юз бериши мумкин. 
Версияларни текшириш, сиртдан қараганда, – тергов ҳаракатларининг 
мажмуидир. Билиб олиш мавзуини (предметини) ташкил этувчи ҳодисалар, 
жараѐнлар, ашѐлар тугал, тўла-тўкис кўринишда бўлмайди. Шу боис уларни 


қидириш, қайд этиш, таҳлил этиш зарур. Терговчи ишга тааллуқли 
маълумотларни топгач, уларни яхшилаб кўриб чиқади, уларга ҳар жиҳатдан 
ѐндашиб кўрикдан ўтказади, иш материаллари билан ва улар асосида тузиб 
чиқилган версиялар билан қиѐслаб кўради. Натижада текширилаѐтган 
маълумотлар ѐ далиллар тизимига қўшилади, ѐ ишга дахлдор эмас деб 
топилади. 
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкин, тергов тактикаси жиноятнинг 
тез, тўла очишда жуда катта ахсмият касб этади. Кўп йиллик тергов 
тажрибаси шуни кўрсатади дастлабки текшириш, суриштирув ва терговни 
режалаштириш, версия-тахминларни илгари суриш ва уларни текшириш 
режалаштириш асосини ташкил қилади. Тергов ҳаракатлари бўйича версия-
тахминларни илгари суриш ва уни текшириш билан бир қаторда терговнинг 
тўлиқ режасини ишлаб чиқиш мухим ахамиятга эга, режасиз терговни олиб 
бориш мумкин эмас. 
Режалар фикрий ѐки ѐзма бўлиши мумкин. Лекин режанинг ѐзма шакли 
шак-шубҳасиз афзалликларга эга. Амалиѐт шуни кўрсатадики, ҳатто яхши 
ўйланган фикрий режани тузиш қобилиятига эга бўлган тажрибали терговчи 
ҳам аксари ҳолларда унинг барча тафсилотларини эсда сақлаб қола олмайди. 
Албатта, ѐзма режани тузиб чиқиш қўшимча вақт сарфлашни талаб қилади, 
лекин улар режалаштиришнинг ана шу шаклида тергов қилишда 
эришиладиган тартиблилик ва бир маромдалик туфайли ҳамиша ўзини 
оқлайди.
Ёзма режанинг мазмуни тергов қилинаѐтган ишнинг хусусиятларига 
боғлиқ бўлади. Бир хил ҳолларда, кенг доирадаги масалаларни ўз ичига 
олувчи режа ишлаб чиқиш шарт, бошқа ҳолларда амалга ошириладиган 
муддатлари кўрсатилиб, мўлжалланган ҳаракатлар рўйхатини белгилаб олиш 
билан чекланилади. Амалиѐтда режа одатда қуйидаги шаклда тузилади: 
Текширилиш
и 
лозим 
бўлган 
версия 
Исботлани
ши 
лозим 
бўлган 
ҳолатлар 
Тергов 
харакатлари ва 
тезкор-қидирув 
тадбирлари 
Ижро 
муддати 
Ижрочи Изоҳлар 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish