Ўзбекистон республикаси бухгалтерия хисобининг миллий стандарти


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Download 2,23 Mb.
bet67/103
Sana23.02.2022
Hajmi2,23 Mb.
#164588
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   103
Bog'liq
21 бхмс

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг богланиши

Дебет

Кредит

1

Ажратилган бўлинмалардан, шўъба ва карам хўжалик жамиятларидан товар моддий кийматликлари кабул килинди

0710-0890, 1010-1120, 2810-2990

7110, 7120

2

Худди шу холат, 1510 счётни кўллаган холда

1510

7110, 7120

3

Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва карам хўжалик жамиятларидан олинган ТМЗлар кийматидаги фарк хисобга олинди

1610

7110, 7120

4

Асосий ва ёрдамчи ишлаб чикариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлабчикариш ва бошкарув эхтиёжлари учун ажратилган бўлинмалар, шўъба ва карам хўжалик жамиятлари кўрсатган хизматлар хисобга олинди

2010, 2310, 2510, 2710, 9420-9430

7110, 7120

5

Ажратилган бўлинмалардан олинган ярим тайёр махсулотлар кабул килинди

2110

7110

6

Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва карам хўжалик жамиятларининг келгуси давр харажатлари таркибида хисобга олинадиган хизматлари

3190

7110, 7120

7

Ажратилган бўлинмалардан кассага накд пул келиб тушди (йўлланмалар учун)

5010

7110

8

Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва карам хўжалик жамиятларидан пул маблаглари келиб тушди

5110-5530

7110, 7120

9

Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва карам хўжалик жамиятларидан пул эквивалентлари келиб тушди

5610

7110, 7120

3-§. Узок муддатли кечиктирилган мажбуриятларни хисобга олувчи счётлар (7200)

318. Корхонанинг узок муддатга кечиктирилган мажбуриятлари тўгрисидаги ахборотларни умумлаштириш куйидаги счётларда амалга оширилади:


7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узок муддатли кечиктирилган даромадлар”;
7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узок муддатли кечиктирилган даромадлар”;
7230 “Бошка узок муддатли кечиктирилган даромадлар”;
7240 “Соликлар ва мажбурий тўловлар бўйича узок муддатли кечиктирилган мажбуриятлар”;
7250 “Вактинчалик фарклар бўйича кечиктирилган фойда солиги бўйича узок муддатли мажбуриятлар”;
7290 “Бошка узок муддатли кечиктирилган мажбуриятлар”.

319. 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узок муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти копланиш даври давомида даромадга таксимланадиган облигацияларнинг дисконти (чегирмаси) бўйича корхонанинг узок муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт факат облигация сотиб олувчиларда кўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узок муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти ва тўланган сумма пул маблагларини хисобга олувчи счётларнинг кредит томонида узок муддатли инвестицияларни хисобга олувчи счётлар билан богланган холда акс эттирилади. Облигациялар бўйича дисконт (чегирма)лар жорий кисмга ўтказилганда 7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узок муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади ва 6210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитланади.


7210 “Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узок муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик хисоб хар бир облигациянинг тури ва коплаш муддати бўйича алохида юритилади
320. 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узок муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти копланиш даври давомида даромадга таксимланадиган облигацияларнинг мукофоти (устамаси) бўйича корхонанинг узок муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт факат облигация сотувчиларда кўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узок муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти ва 7830 “Тўланадиган облигациялар” счёти пул маблагларини хисобга олувчи счётлар билан богланган холда кредитланади. Облигациялар бўйича мукофот (устама)лар жорий кисмга ўтказилганда 7220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги узок муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти дебетланади ва 6220 “Мукофот (устама)лар шаклидаги кечиктирилган даромадлар” счёти кредитланади.
7220 “Мукофот (устама)лар шаклидаги узок муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик хисоб хар бир облигациянинг тури ва коплаш муддати бўйича алохида юритилади.
321. 7230 “Бошка узок муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти товарлар, ишлар ва хизматлар учун пул маблагларини олиш ва товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш муддатлари орасидаги фарк билан боглик корхона мажбуриятлари тўгрисидаги маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган. 7230 “Бошка узок муддатли кечиктирилган даромадлар” счётининг кредитида келгуси даврга тегишли бўлган даромадлар суммаси пул маблагларини хисобга олувчи счётлар билан богланган холда, дебетида эса тегишли давр келганда 6230 “Бошка кечиктирилган даромадлар” счётига ўтказилган даромадлар жорий кисмининг суммаси акс эттирилади.
7230 “Бошка узок муддатли кечиктирилган даромадлар” счёти бўйича аналитик хисоб хар бир даромад тури бўйича алохида юритилади.
322. 7240 “Соликлар ва мажбурий тўловлар бўйича узок муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счётида конунчиликка мувофик тегишли хукумат идораларининг карори бўйича бир неча йилга кечиктириб тўлашга рухсат этилган солик бўйича бюджет олдидаги узок муддатли карзлар ва мажбурий тўловлар акс эттирилади. 7240 “Соликлар ва мажбурий тўловлар бўйича узок муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счётининг кредитида узок муддатли кечиктирилган тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича карзларни (6400), сугурта ва максадли давлат жамгармаларига тўловлар бўйича карзларни (6500) хисобга олувчи счётлар билан богланган холда хисобга олинади.
7240 “Соликлар ва мажбурий тўловлар бўйича узок муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счёти бўйича аналитик хисоб хар бир кечиктирилган солик ва тўловлар тури бўйича ва копланиш муддати бўйича алохида юритилади.
323. 7250 “Вактинчалик фарклар бўйича кечиктирилган фойда солиги бўйича узок муддатли мажбуриятлар” счётида вактинчалик фарклар натижасида юзага келадиган кечиктирилган фойда солиги суммаси акс эттиради.
Фойда солиги бўйича харажатлар хисоб даромадидан келиб чиккан холда хисобланади, тўланадиган фойда солиги эса солик солинадиган даромаддан келиб чикиб хисобланади. Хисоб даромад ва солик солинадиган даромадни аниклашдаги ёндашувлардаги фарк молиявий хисоботда акс эттирилиши лозим. Корхонанинг хисоб сиёсатига мувофик хисоб маълумотлари бўйича хисобланган фойда солиги бўйича харажатлар корхона томонидан даромадни олиш даъвомида амалга оширилган деб каралиб, тегишли даромадлар ва харажатлар юзага келган даврда хисобланади ва корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаси тўгрисидаги Хисоботда акс эттирилади. Бунда хисоб даромадидан келиб чикиб, хисобланган фойда солиги ва соликка тортиладигандаромаддан келиб чикиб хисобланган тўланадиган фойда солиги ўртасидаги фарк, вактинчалик фарк сифатида юритилади ва 7250 “Вактинчалик фарклар бўйича кечиктирилган фойда солиги бўйича узок муддатли мажбуриятлар” счетининг кредитида акс эттирилади.
Вактинчалик фарклар бўйича кечиктирилган фойда солиги бўйича мажбуриятларнинг тегишли жорий кисми 7250 “Вактинчалик фарклар бўйича кечиктирилган фойда солиги бўйича узок муддатли мажбуриятлар” счётининг дебетидан 6250 “Вактинчалик фарклар бўйича кечиктирилган фойда солиги бўйича мажбуриятлар” счётининг кредитига ўтказилади.
324. 7290 “Бошка узок муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счётида 6210-6250 счётларида кўрсатилмаган корхонанинг бошка узок муддатли кечиктирилган мажбуриятлари акс эттирилади.
325. Узок муддатли кечиктирилган мажбуриятларни хисобга олувчи счётлар (7200)нинг бошка счетлар билан богланиши


Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish