Ўзбекистон республикаси бухгалтерия хисобининг миллий стандарти


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Download 2,23 Mb.
bet63/103
Sana23.02.2022
Hajmi2,23 Mb.
#164588
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   103
Bog'liq
21 бхмс

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг богланиши

Дебет

Кредит

1

Киска муддатли банк кредитлари ва карзлар олинди

5110-5530

6810-6820

2

Киска муддатли банк кредитлари ва карзлар хисобига ТМЗ харид килинди

1010-2910

6810-6820

3

Киска муддатли банк кредитлари ва карзлар хисобидан мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг карзи тўланди

6010

6810-6820

4

Киска муддатли банк кредитлари ва карзлар кайтарилди

6810-6820

5110-5530

5

Киска муддатли банк кредитлари ва карзлар ажратилган бўлинмалар хисобидан кайтарилди

6810-6820

6110

6

Берилган вексел ва облигациялар эвазига киска муддатли карз олинди

5110-5530

6830-6840

7

Берилган вексел ва облигациялар копланди

6830-6840

5110-5530

10-§. Турли кредиторларга бўлган карзларни хисобга олувчи счётлар (6900)

296. Турли кредиторлар билан муомалалари бўйича карзлар тўгрисидаги ахборотларни умумлаштириш куйидаги счётларда амалга оширилади:


6910 “Тўланадиган оператив ижара”;
6920 “Хисобланган фоизлар”;
6930 “Роялти бўйича карзлар”;
6940 “Кафолатлар бўйича карзлар”;
6950 “Узок муддатли мажбуриятлар - жорий кисми”;
6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар”;
6970 “Хисобдор шахсларга бўлган карзлар”;
6990 “Бошка мажбуриятлар”.

297. 6910 “Тўланадиган оператив ижара” счётида корхонанинг оператив ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги мажбурияти акс эттирилади. Хисобланган ижара суммаси 6910 “Тўланадиган оператив ижара” счётининг кредит томонида, ижарага берувчига тўланган сумма эса ушбу счетнинг дебет томонида акс эттирилади.


6910 “Тўланадиган оператив ижара” счёти бўйича аналитик хисоб хар бир оператив ижара шартномаси бўйича алохида юритилади.
298. 6920 “Хисобланган фоизлар” счётида кредиторлар томонидан берилган карзлар ва кредитлар бўйича хисобланган фоизлар акс эттирилади. Тўланиши лозим бўлган фоизлар бўйича хисобланган суммалар 6920 “Хисобланган фоизлар” счётининг кредитида, фоизлар бўйича карзларни тўлаш эса ушбу счетнинг дебетида акс эттирилади.
6920 “Хисобланган фоизлар” счёти бўйича аналитик хисоб хар бир кредитор бўйича алохида юритилади.
299. 6930 “Роялти бўйича карзлар” счётида корхонанинг бошка хўжалик юритувчи субъектлардан фойдаланиш учун активларнинг олиниши натижасида вужудга келган роялти тўловлари бўйича корхонанинг мажбуриятлари хисобга олинади. Роялти бўйича хисобланган карзлар 6930 “Роялти бўйича карзлар” счётининг кредит томонида харажатларни хисобга олувчи счётлар билан богланган холда акс эттирилади.
6930 “Роялти бўйича карзлар” счёти бўйича аналитик хисоб хар бир кредитор бўйича алохида юритилади.
300. 6940 “Кафолатлар бўйича карзлар” счётида корхонанинг сотилган махсулотларга кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича харидорлар олдидаги мажбуриятлари акс эттирилади. Агар корхона махсулотини сотиш вактида харидорга кафолатли муддат берса, ушбу мажбурият бутун кафолат муддати давомида мавжуд бўлади. Кафолат суммаси махсулот сотиш амалга оширилган даврда харажатларни хисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Корхона ўз тажрибасидан келиб чиккан холда, келгуси даврларга бериладиган кафолат суммаси канчага тўгри келиши, яъни товар ёки хизматнинг бир бирлигига тўгри келадиган ўртача хизмат кийматини хисоблаб чикиши ва ушбу суммани 6940 “Кафолатлар бўйича карзлар” счётининг кредит томонида харажатларни хисобга олувчи счётлар билан богланган холда акс эттириши мумкин.
6940 “Кафолатлар бўйича карзлар” счёти бўйича аналитик хисоб кафолат билан сотилган хар бир махсулот, иш ва хизматларнинг турлари бўйича алохида юритилади.
301. 6950 “Узок муддатли мажбуриятлар - жорий кисми” счётида мазкур хисобот даврида тўланиши лозим бўлган узок муддатли карз мажбуриятларининг жорий кисми акс эттирилади. Узок муддатли мажбуриятлар жорий кисмга ўтказилганда 6950 “Узок муддатли мажбуриятлар - жорий кисми” счёти тўланадиган суммага узок муддатли мажбуриятларни хисобга олувчи счётлар билан богланган холда кредитланади ва узок муддатли мажбуриятларнинг бошлангич суммасини камайтиради.
Шунингдек ушбу счётда молиявий ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги узок муддатли мажбуриятларнинг жорий кисми хам акс эттирлади.
6950 “Узок муддатли мажбуриятлар - жорий кисми” счёти бўйича аналитик хисоб узок муддатли мажбуриятларнинг турлари, кайтарилиш муддатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси худудидаги ва унинг ташкарисидаги узок муддатли мажбуриятларни ажратган холда, алохида юритилади.
302. 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счёти харидорлар, буюртмачилар ва бошка корхоналар томонидан билдирилган даъволар, шунингдек тан олинган (ёки эътироф этилган) жарималар, пенялар ва неустойкалар бўйича корхонанинг карзи тўгрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Даъволар асосан шартнома мажбуриятларини бажармаганликдан келиб чикиб, 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счётининг кредитида харажатларни хисобга олувчи счётлар билан богланган холда акс эттирилади.
6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар” счёти бўйича аналитик хисоб хар бир кредитор ва даъво бўйича алохида юритилади.
303. 6970 “Хисобдор шахсларга бўлган карзлар” счёти корхона ишчиларига маъмурий-хўжалик ва операцион харажатлар, шунингдек хизмат сафарлари учун берилган хисобдорлик суммалари билан хакикий сарфланган суммалари ўртасидаги фарк натижасида келиб чикадиган карзлар тўгрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар сарфланган сумма хисобдорлик бўйича берилган суммадан ошса, корхонанинг хисобдор шахс олдида карзи вужудга келади ва ушбу сумма 6970 “Хисобдор шахсларга бўлган карзлар” счётининг кредит томонида кўрсатилади.
6970 “Хисобдор шахсларга бўлган карзлар” счёти бўйича аналитик хисоб хар бир хисобдор шахслар бўйича алохида юритилади.
304. 6990 “Бошка мажбуриятлар” счёти турли нотижорат муомалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслар (ўкув юртлари, илмий корхоналар ва ш.к.) олдидаги суд органларининг ижроя хужжатлари ёки карорлари асосида корхона ишчиларининг мехнат хакидан турли корхона ва алохида шахслар фойдасига ушлаб колинган суммалар бўйича корхонанинг жорий мажбуриятлари акс эттирилади.
6890 “Бошка мажбуриятлар” счёти бўйича аналитик хисоб бошка мажбуриятларнинг хар бир тури бўйича алохида юритилади.
305. Турли кредиторларга бўлган карзларни хисобга олувчи счётлар (6900)нинг бошка счетлар билан богланиши


Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish